Вадим Кожевниковнинг «Қилич ва қалқон» романи совет разведкасининг фашистлар орасида олиб борган жасоратга тўла ишларидан ҳикоя қилади. Романда тасвирланган қаҳрамонлар – совет разведкачилари руҳий олами гўзал, иродаси ниҳоятда мустаҳкам, юксак ватанпарварлик ҳиссига эга бўлган кишилардир. Улар душманнинг ҳарбий ва иқтисодий сирларини очишга, машъум ниятларини барбод этишга, она юртни яширин суратда тайёрланаётган хавфли ишлардан огоҳ қилишга – халқнинг қалқон ва қасоскор қиличи бўлишга ҳаракат қиладилар.
все жанры