“Ажиб янги дунё” инглиз ёзувчиси Олдос Ҳакслининг 1931 йилда ёзилиб, 1932 йилда нашр этилган, дистопик, ижтимоий-фантастик романидир. У фуқаролари ақл-идрокка суянувчи, ижтимоий иерархия тартиботи қарор топган футуристик бутунжаҳон мамлакати тўғрисида ҳикоя қилади. Унда репродуктив технологиялар, уйқудаги таълим, руҳиятга таъсир ва шартли рефлексларни шакллантириш соҳаларидаги улкан ютуқлар ёрдамида антиутопик жамият яратилади. Бу жамиятга биргина инсон – асарнинг бош қаҳрамони қарши чиқади.
Олдос Ҳакслининг жаҳон адабиётида чуқур аҳамият касб этган шоҳ асари “Ажиб янги дунё”да тенгсизлик ҳукм сурувчи, технологик ривожланган келажакни тафтиш қилади. Бу мамлакатда одамлар авторитар бошқарув тизимига хайрихоҳ бўлиши учун генетик йўл билан кўпайтирилади, ижтимоий жиҳатдан мослаштирилади ҳамда фармацевтик йўл билан кучсизлантирилади. Буларнинг бари инсонни эрки, одамийлик қиёфаси ва, эҳтимол, қалбидан маҳрум қилади.
Беназир истеъдод эгаси бўлган Ҳаксли бир вақтнинг ўзида ҳам санъаткор, ҳам руҳшунос, ҳам инсон табиати ва тараққиётининг энг ёрқин тафтишчиларидан бири эди. Унинг дурдона асари – “Ажиб янги дунё” миллионлаб ўқувчиларни ҳайрат ва ваҳимага солди, бизни огоҳлантирувчи, ўйга толдирувчи ажойиб бадиий асар ўлароқ, бугунги кунгача ўз аҳамиятини йўқотмади.
1930 йилги фашизм булутлари сояси остида ёзилган ушбу асар нафақат ўша давр жамиятларига, балки оммавий кўнгилхушлик, технология, тиббиёт, фармацевтика, кўндириш санъати ва элитанинг яширин таъсири ҳукмронлик қилаётган XXI аср дунёсига ҳам мурожаат қилади.
все жанры