Шарқ мумтоз педагогикаси ва жангномасининг ажойиб намунаси бўлган Хожа Самандар Термизийнинг «Дастур ул-мулук» асарининг Жаббор Эсонов томонидан тадқиқ этилган, тўлдирилган иккинчи нашри талабларга кўра форс-тожик тилидан эркин таржимаси, сўзбоши, изоҳлари билан китобхонларга тақдим этилмоқда.Тарихимизни, анъанавий этикамизни, замон руҳиятини янада чуқур ўрганишда, шарқона давлат юритиш тамойиллари моҳиятини англаб етишда ушбу китоб муҳим аҳамият касб этади."Азизим, Оллоҳ амалдорларга давлатни бошқариш учун қулай вазият яратади, тақдир чангали-панжалари улар учун улуғлик чодирини, бахт кошонасини қурди. Бундоқ қулай бир пайтда барча амалдорлар шундай улуғ, азим ишлар қилишлари керакки, у халққа осойишталик, фаровонлик, дину-иймонга шон-шараф келтирсин. Дунёвий ҳаётни, маьнавиятни тарғиб этишга хизмат қилсин. Уларнинг тириклигида амалга оширган шу улкан, ажойиб ишлари ўлганларидан кейин ҳам гуноҳларини ювишга сабаб бўлсин"…"Азизим, давлатнинг ҳалокати, емирилиши паст, очкўз кишиларнинг мансаб шоҳсупасига кўтарилишидан бошланади…"
все жанры