Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг «Икки эшик ораси» романи адибнинг энг салмоқли асарларидан бири ҳисобланади. Романда ўзбек халқининг ғаройиб хусусиятлари — жўмардлиги, ҳар қандай вазиятда ҳам имонини йўқотмаслиги, меҳри дарёлиги теран туйғулар, ёрқин бўёқларда тасвирланган. Шу боис роман неча юз минг тиражда неча марта чоп этилмасин, қўлма-қўл бўлиб кетди…"Сайланма"нинг иккинчи жилдида, шунингдек, ёзувчининг турли йилларда яратган энг сара ҳикоялари, ҳажвий асарлари ҳамда инсон қисмати, табиат ва жамият тақдирини ўйлаб, куюнчаклик билан ёзган мулоҳазалари ўрин олган. Бу китобнинг сизларга манзур бўлишига ва ҳаяжонга солишига ишонамиз.
все жанры