Юртимизда мустабид совет тузумининг ўрнатилиши халқимизнинг қаттиқ қаршилигига сабаб бўлган. Қашқадарё воҳасида ҳам миллий озодлик ҳаракати вужудга келган эди. Қарши, Яккабоғ ва Шаҳрисабз шаҳарларида амалга оширилган қуролли исёнлар қизилларни шошириб қўйган, ғалаёнларни бостириш учун қўшимча кучлар сафарбар этилган, кўп қонлар тўкилган эди. Қуролли исёнлар советларнинг ҳукумронлик режаларига жиддий талофат етказиш билан бир қаторда, курашнинг бир неча йилларга чўзилишига туртки берган омил бўлган эди. Рисолада биринчи маротаба Қашқадарё воҳасида ХХ асрнинг 20-йилларида юз берган қаршилик ҳаракати дебочаси – қуролли исёнлар ҳақида архив манбалари асосида муфассал маълумот берилади.
все жанры