Поль Брэгг – 85 ёшдаги навқирон йигит, десак, муболаға бўлмайди. Унинг ҳаёт йўли ўзи тузган ва бизга тавсия этаётган яшаш усули тўғри эканини исботлайди. Бу инсон 85 ёшида альпинизм, сузиш билан мунтазам шуғулланган. Яёв юриш ва югуришда кўплаб ёшларни ортда қолдирган. Азизлар, китобни жиддий ўқиб, тўғри яшаш сирларини ўрганинг. Агар унда айтилган тавсияларга амал қилсак, Худо хоҳласа, касал бўлмаймиз, ҳамиша тетик ва соғлом, чиройли ва ақлли бўлиб, бахтли яшаймиз.
все жанры