Қўлингиздаги китоб нашриётимизнинг дастлабки маҳсулотидир. Уни янги ўзбек мактаби, матбуоти, театри бешигини тебратган, 10-йиллардаёқ «Беҳбудия нашриёти»ни ташкил этиб, дарсликлар чиқаришни йўлга қўйган буюк маърифатчи бобомиз асарларидан бошламоқдамиз".Бундан қарийб ўн йил аввал яхши ниятлар билан иш бошлаган «Маънавият» нашриётининг илк китобидаги аннотацияга ана шундай жумлалар битилган эди. Китобни катга илҳом ва иштиёқ билан нашрга тайёрлаган марҳум олимимиз Бегали Қосимов «Истиқлол қаҳрамонлари» рукни остида миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти намояндаларининг асарларини чоп этишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Бу олимнинг саъй-ҳаракатлари билан мазкур рукнда ўн бешга яқин китоб чоп этилди, адабиётимизнинг деярли бўшлиқдек бўлиб ётган жадидчилик даври ушбу нашрлар ҳисобига баҳолиқудрат тўлдирилди. Китобхонлар ҳам бу асарларни илиқ кутиб олишди ва уларга талаб тобора ортиб бормоқда. Китобхонларимизнинг ушбу эҳгиёжини ҳисобга олиб, аллома адибимиз Маҳмудхўжа Беҳбудий «Танланган асарлар»ининг учинчи нашрини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.
все жанры