Мазкур китоб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг илмий-назарий таҳлили асосида Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 5 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонуннинг ҳар бир моддасига тегишли тушунтиришлар бериш орқали тайёрланган бўлиб, унда Давлат хавфсизлик хизматининг мақсади, асосий вазифалари ва принциплари, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, тизими, уларга кўмаклашувчи шахслар, давлат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги, ижтимоий кафолатлар, баҳолаш ва ҳисобдорлик, жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ҳамда ўқотар қуролни қўллаш шартлари ва чегаралари, дахлсизлиги, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояси, молиялаштириш, рамзлари, жавобгарлиги идоравий ва прокурор назоратини ташкил этиш ҳамда мазкур фаолият амалга оширилиши билан боғлиқ бошқа масалалар ўрин олган.Ҳуқуқшунослик йўналишидаги олий таълим муассасаларининг талабалари, курсантлари ва магистрлари, тингловчилари, илмий изланувчилар, Давлат хавфсизлик хизмати ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимлари ҳамда мазкур соҳага қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган. Шарҳланаётган қонун фақат Давлат хавфсизлик хизматининг ҳуқуқий асоси, жумладан Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида»ги, «Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги, «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Қарори мазмунини шарҳлаш орқали ёритилиб, махфий бўлмаган қоидаларини ўз ичига олади.
все жанры