Таниқли озарбойжон ёзувчиси Анор ўзбек китобхонларига яхши таниш. Унинг кўплаб қисса ва ҳикоялари ўзбек тилида чоп этилган. Муаллиф «Беш қаватли уйнинг олтинчи қавати» номли ушбу романида ҳам, бошқа асарлари каби қаҳрамонларнинг руҳий-психологик ҳолатларини теран тасвирлайди, инсонлар ўртасидаги муносабатлар нақадар нозик ва чигал, тақдирларнинг нечоғли мураккаб эканлигини жуда ёрқин ва ранг-баранг образлар орқали очиб беради.
все жанры