Улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва «Ижод» жамоат фонди шоирнинг «Хазойин ул-маоний» (танланган ғазаллар, рубоийлар ва маснавий) китобини жаҳоннинг ўн тўрт тилида нашр этиш лойиҳасини амалга оширишга киришди. Бу йил ўзбек ва рус тилларида нашр этилаётган мазкур китобнинг немис ва инглиз тилларига таржимаси устида иш давом этмоқда.
все жанры