Қўлингиздаги ушбу ўкув кўлланма ҳазрати Султон Мир Ҳайдар ота тарихидан сўзлайди. Мозийнинг гувоҳлик беришина, Касби ўтмишда улкан шаҳар (Шаҳри Миср) бўлган. Буюк ипак йўли айнан шу юртдан ўтган. Буюк ипак йўлининг Султон Мир Ҳайдар зиёратгоҳи ёнидан ўтганлиги боис бу ерда ўнлаб карвонсаройлар ва сардобалар бўлган. Шу сабабли ҳам бу ерда маънавият, иқтисодиёт юксала борган. Касби азиз-авлиёлар, ҳунармандлар юрти бўлган.Китобда ҳазрати Султон Мир Ҳайдар ота мажмуасининг халқимизга ҳанузгача таниш бўлмаган жиҳатлари очиб бериладики, китобни ўқиган жамики ўқувчи қўнглида ўзгача бир туйгуни ҳис этади, қалби нурга тўлади, қайта-қайта ўқишга ўзида эҳтиёж сезади.
все жанры