Ушбу китобда Ўрта аср Шарқ табобатининг қомуси «Тиб қонунлари» асарининг ҳамма учун фойдали бўлган энг муҳим боблари танлаб олинди. Унда Абу Али ибн Синонинг инсон ўз соғлиғини сақлаш учун бутун умри давомида амал қилиши лозим бўлган тадбирлар хусусидаги ўгитлари келтирилди. Шу билан бирга тўпламда олимнинг баъзи бир кенг тарқалган касалликлар ва уларга қарши қўлланиладиган дорилар ҳамда ташқи муҳит (ҳаво, сув, тупроқ) нинг инсон саломатлигига таъсири борасидаги фикрларига ҳам кенг ўрин берилди. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
все жанры