Мазкур асарда милоддан аввалги II-милодий XII асрлар оралиғида ёзилган сулолалар тарихи, айрим мавзуларга бағишланган тарихий асарлар ва сафарномалар каби хитой манбаларидаги қадимий Фарғона тарихига оид асосий маълумотларнинг ўзбек тилидаги илмий таржимаси ва бир қатор топоним ҳамда этнонимларга батафсил ёзилган шарҳлар келтирилган. Таржималар аслият асосида амалга оширилган. Шарҳларни ёзишда муаллиф турли хитой луғатларидан, Хитой Халқ Республикаси (ХХР)да хитой ва уйғур тилларида нашр этилган тарихий асарлардан кенг фойдаланган.Асар Ўзбекистон тарихининг манба асосини бойитишда муҳим илмий аҳамият касб этади. У мутахассислар, олий ўқув юртлари ўқитувчилари, талабалар ва кенг доирадаги китобхонлар учун фойдалидир.
все жанры