Полная версия:
ЭЗОП
Аполлон
Санъат, илхом ва ёруғлик худоси. Аполлон Зевснинг ўғли. у кишиларнинг тақдирини билади ва белгилайолади. Унинг қароргоҳи Дельфада жойлашган. У ёруғлик ёрдамида ер ости аждахоси Пифонни оғир жангда мағлуб қилган, бу ғалабанинг шарафига муқаддас ёдгорлик ўрнатилган бўлиб у ерда Аполлоннинг олтин қоракўли сақланади. Бу олтин қоракўл кохинларнинг айтишларича бўлажак воқеаларни бехато айтиб бераолар экан. Айтишларича Пифонни енган Аполлон мағрурланиб Афродитанинг ўғли Эротни масхаралаб қўяди. Эрот ўз камалаги билан Аполлоннинг юрагига севги ўқини отиб Нимфага нисбатан ишқ алангасини ёқади. Нимфанинг юрагига эса Аполлонга қарши нафрат қўзғатадиган ўқини отади. Аполлоннинг кучли севгисидан қочган Нимфа отаси Пенеядан панох сўрайди, ота ноилож уни лавр дарахтига айлантириб қўяди. Шунинг учун бир умр кўм-кўк чирой очадиган лавр дарахтининг баргларини ипга чизиб Аполлон бошига ўраб юрар эди. Бошида лавр гулчамбари, қўлида кифара ушлаган Аполлон учун Дельфага дабдабали хайкал ўрнатилган. Дельфаликларнинг энг севимли зиёратгоҳ жойлари шу.
Афина
Донолик худоси Афина, одамларга, санъат хамда хилма-хил хунарларни инъом қилди. Аёлларни бичув-тикув, эркакларни кулоллик, темирчилик, кемасозлик ишларига ўргатди. Ўз юртини душманлардан химоя қилгани учун ўлкасининг номини унинг исми билан атай бошлашди. Кунларнинг бирида денгиз худоси Посейдон Афина билан бахслашиб қолади. Бахснинг мазмуни ким Афинага энгмуносиб совга бераолса ўша Аттиканинг хукмрони бўлади дейишади. Посейдон хассасининг учини қояга урганда сув фаввораси отилиб чиқади, бунинг оқибатида Афиналиклар мохир денгизчилар бўлиб етишадилар.
Афина қўлидаги найзасини ерга урганда Зайтун дарахти униб чиқади, бу юнонлар учун келажакда мўл хосил гарови эди. Афина ғолиб деб топилди.
Зевс донолик худоси Метида билан турмуш қургандан сўнг ундан худолардан ҳам устун келадиган қиз туҳиғилишидан хабар топади, у хукмронликдан махурм бўлиб қолишдан қўрқиб хомиладор Метидани ютиб юборади. Бу воқеадан озгина фурсат ўтиб унда қаттиқ бош оғриғи пайдо бўлади. Темир худоси Гефестни чақириб бош миясини қирқиб ечишини буюради. Бу воқеадан сўнг очиб кўрилган Зевснинг бошидан муъжизавий ақл сохиби Афина туғилади. Донолик худоси ва фидоийлик рамзи бўлган Афинанинг олтин хайкали юнонларнинг муқаддас саждагоҳларидир.
***
Одамзот учун ташвишдан холи бўлган жараённинг ўзи йўқ, шунчалик кўп ташвишлар ичидан у қувончларни ҳам аҳтариб топаолади. Табиий хохишларимизни яхшироқ ўргансак, унда ёввойиликк яқин одамларимиз талайгинадир.
–
Хужайин қулоғим сизда – деди Дродонинг қарсагини эшитиб кирган хизматкор хабаш – нима хизмат буюрадилар?
–
Эзоп билан танишиб олдингми?
–
Албатта.
–
Сенга ёқдими?
–
Ақилли эмиш дейишмоқда.
–
Ўзинг фахмлайолмадингми?
–
Биз қулларнинг мустақил фикрлашимиз мумкин эмас. Билмасдан бирор ёқимсиз сўз айтиб юборсак яхши бўлмайди.
–
Калтаклашади демоқчисанда?
–
Шундай десам ҳам бўлаверади.
–
Сен ақлни тушунасан, лекин ўз ақлингга ҳеч қачон эга бўлаолмайсан.
–
Шунақа.
–
Сени бир қалтаклашиб бўкиришингни томоша қилмоқчи эдимку кайфим йўқ.
–
Рахмдиллингиз учун рахмат хўжайин.
–
Калтак емаганингга ҳам анча вақт бўлиб қолди, анча соғиниб қолгандирсан.
–
Хўжайин рахм қилинг, барча буйруқларингизни бекаму-кўст бажараман, фақат калтакламанг.
–
Сен жуда қўрқоқ экансан, салгина пўписа қилсам қалтираб қоласан. Эзоп билан танишиб олдингми?
–
Ха хўжайин танишиб олдик.
–
У жуда довюрак, ким билан қандай гаплашишни яхши билади, сен ундан кўп нарсаларни ўрганмоғинг лозим.
–
Албатта шундай қиламан.
–
Бор уни чақириб кел, сизларга бир юмуш бор.
***
Қобилият деярли бирхил бўлмасада, барчада бор. Илохий қобилият эса жуда ноёб ходисадир.
–
Сени Эзоп хали – хозир озод қилмайман, чунки ўзингни кўрсатишинг учун анчагина хизмат қилишинг лозим.
–
Хўжайин буни айтмасангиз ҳам биламан.
–
Қаердан биласан?
–
Чунки мени пулга сотиб олгансиз, уни оқлашим керак.
–
Бу гапинг тўғри, нега сени чақирганимни биласанми?
–
Албатта.
–
Қани айтчи нимага чақирганимни?
–
Меҳмон чақирмоқчисиз, шунинг юмушлари учун бўлса керак.
–
Ақлинг анча жойида, буни қаердан билдинг?
–
Бекам шундай дегандек эдилар.
–
Мен файласуфман, агарда қойил қолдираолсанг албатта озод қиламан.
–
Баъзибир жихатларим сизга ёқмайди-да.
–
Қайси жихатларинг?
–
Хушомад қилиш билан ёлғон гапиришни билмайман.
–
Бу яхши-ку.
–
Лекин хўжайинлар ёлғон гапириб хушомад қилган одамларни хуш кўришади.
–
Мен ундай эмасман, айтим-ку файласуфман деб.
–
Файласуфлар доно бўлишади, демак бу сифатларим сизга маъқул бўлади.
–
Сен меҳмон кутишни биласанми? – деди Дродо мақсадга ўтиб – тўғрисини айт.
–
Биламан, бозорга бориб керакли нарсаларни харид қилишни ҳам.
–
Балосан-ку.
–
Кимлар меҳмон бўлиб келишини ҳам биламан.
–
Қани айт-чи.
–
Миршабларнинг бошлиғи Аргос билан унинг дўсти Эледро бўлса керак.
–
Баракалла, анча топқир экансан. Бозорга бориб меҳмонлар учун энг лаззатли таом сотиб ол, яхшилаб дастурхон тузат, тушундингми?
–
Тушундим, фақат шароб сотиб олишимни айтмадингиз-ку.
–
Шароб ичишни хуш кўраман-қуя, лекин ичиб олсам ўзимни бошқараолмай қоламан-да.
–
Ундай бўлса меҳмонлар учун қўямиз.
–
Яхши, меҳмонлар учун сотиб ол.
***
Афродита одамлар бир-бирларидан худо тўғрисидаги тасаввурлари билан фарқ қиладилар. Афродита ишқ ва гўзаллик худоси, никоҳлар хомийси. Зевсниннг Океанидидан туғилган қизи. Уни денгиз сувларини тинчитаоладиган қудрати бор деб аташади. Хайвонот ва ўссимлик оламига ҳаёт бағишловчи меҳрга эга. Унга хардоим кишини нишонга олса ўша киши ишқ ўтига мубтало бўлиб “қуябошлайди”, иккинчи ўқи эса аксинча нафрат қўзғайди. Уни юнонлар гўзаллик рамзи сифатида улуғлайдилар.
Геракл
Геракл юнон афсонасининг қахрамони. У бенихоя катта жисмоний кучга ва довюракликка эга бўлиб олийхиммат ва ҳалқпарварлик тимсоли. Дахшатли кўргиликларни олдини олган, ёвуз махлуқларни енгган Геракл, адолатсиз шоҳларни ҳам мағлуб қилади. Геракл Зевснинг Алкмена номли аёлдан кўрган ўғли бўлиб, онаси бир вақтлар Аргос шоҳи Амфитрионнинг хотини бўлган. Гераклнинг туғилишини билган Зевс уни бўлажак Аргос подшохи деб эълон қилади. Бахиллиги билан ном чиқарган Гера қастдан Алкменанинг туғишни кечиктириб қўяди, белгиланган вақтда биринчи бўлиб Амфитрионнинг бошқа хотини нимжон ва касалванд Еврисфейни туғади. Отанинг катта ўғли сифатида у Аргос хукмрони деб эълон қилинади, пахлавон Геракл эса унга тоъбе бўлиб хизмат қилиши лозим. Афсонавий Геракл юнонларнинг севимли қахрамони сифатида, олийхимматлик ва фидоийлик рамзи бўлиб қолади.
Гермес
Гермес тоғлик аёл Майининг Зевсдан пайдо бўлган ўғли. У худоларнинг хабарчиси бўлиш билан бирга кишилар рухини кузатувчиси, жон олувчи Аиданинг вакили, бениҳоя маккор ва абжир, жуда кўплаб афсона ва ривоятларнинг қахрамонидир. Мифларнинг бирида айтилишича янги туғилган Гермес Аполлонга қарашли чорва молларига кўзи тушиб қолади-да. Уларни чаққоннлик билан ҳечкимга билинтирмай хайдаб кетади, ўғирланган молларни нихоятда усталик билан яшириб қуяди-да, зудлик билан уйига қайтиб келиб бешигига ётиб олади. Сир ошкор бўлиб, ғазабланган худолар уни мухокама қилабошлайдилар. Эндигина тили чиққан гўдак ўзини шу даража саънаткорона химоя қиладики. Олимпдаги барча қатнашувчилар хайратдан анграйиб қоладилар. Қойил қолганларидан гўдакнинг гунохидан ўтадилар. Аполлоннинг жахлидан тушириш учун Гермес унга ипакдан махорат билан ясалган тошбақани совға қилиб молларини қайтариб беради.
***
–
Хўш Эзоп нима ишлар қилдинг?
–
Энг аввал бекамга меҳмонлар келишини айтдим.
–
Яхши, у нима деди.
–
Жуда хурсанд бўлдилар, айниқса Аргоснинг келишини эшитиб янада қувондилар.
–
Нахотки, гапинг аниқми?
–
Шубхасиз.
–
Нега айнан Аргоснинг келишидан шод бўлади, қани айтчи?
–
Бундай ишларга қулнинг аралаши мумкин эмас хўжайин.
–
Мен рухсат бераман, гапиравер.
–
Калтакламасликка сўз берасизми?
–
Сўз бераман.
–
Эсингизда бўлса бекам сизга чиройли қул олиб бер деган эканлар, хўш нега айнан чиройли қул, буни сиздек файласуф одам билмоғи лозим эди.
–
Бу гапни айтган эдинг, сен Аргос хақида гапир.
–
Аргос хушбичим, чиройли йигит, харқандай аёлни мафтум қилаоладиган ёқимтой.
–
Буни биламан.
–
Демак бекам чиройли эркакларни хуш кўрадилар.
–
Сен қулваччани анчагина ақлинг борга ўхшайди.
–
Бу гапни мен айтганимни беам билиб қолмасинлар.
–
Хўш, нима маслаҳат берасан?
–
Меҳмондорчилик пайтида аёлингиз билан Аргоснинг кўз уриштиришларини кузатиб ўтиринг.
–
Аргос миршабларнинг бошлиғи, ўзини қаерда қандай тутишни яхши билади.
–
Шунинг учун айтаяпманда, у ўзини бенихоя одобли қилиб кўрсатади, хотинингиз томонига қиё ҳам боқмайди бир мақсад билан кириб келган одам айнан шундай қилади.
–
Майли гапларингни ўйлаб кўраман, бозорга бориб келдингми?
–
Аллақачон бориб келдим, хатто дастурхон тузашга ҳам улгурдим, малол кўрмасангиз бир кўздан кечириб берасиз.
–
Қани юрчи бир дидингни кўриб қўяйлик.
***
Гермафродит
Гермафродит Севги худоси Афродита билан худолар хабарчиси Гермеснинг ўғли.
Бағоят гўзал Гермафродитни Салмахида исмли боқира қиз бағоят севиб қолади, лекин йигитга унинг севгисини рад қилади. Қизнинг тинимсиз оху-нолалари худоларнинг рахмини қўзғатади ва улар қиз ва йигитни бир-бирига қовуштириб қўядилар, натижада икки жинслли одам пайдо бўлади.
Зевс
Зевс бош худо, одамлар ва худоларнинг хукмрони. Бутун олам, осмон ва самовий кучлар, мамақалдироқ ва чақмоқлар, сел ва тошқинлар унинг ихтиёрида. У бутун коинотни назорат қилади, тартибга солади, инсонларни ҳархил офатлардан химоя қилади.
Зевс туғилмасдан аввал унинг отаси Крон туғилажак фарзандларидан бири унга қарши исён кўтаришдан хабар топиб, барча туғилган болаларини ютиб юбораберади. Унинг хотини Рея охирги фарзандини туғилишидан аввал Крит оролига бориб ғор ичида яширинча туғади, бу энг кенжа фарзанди Зевс эди. Унинг туққанидан хабар топган эрига йўргакланган тошни беради, буни сезмаган Крон ўралган тошни ютиб юборади. Вақтлар ўтиб вояга етган Зевс отасининг ютиб юборган опа ва акаларини қайтаришга мажбур қилади, чорасиз қолган Крон ютиб юборган фарзандлари Посейдон, Аида, Гераларни қайтариб беради. Зевс билан отаси Крон ўртасида шиддатли уруш бошланиб Ота титанларни ва бошқа махлуқларни ёрдамга чақиради. Зевс чақмоқ билан барча ёвуч махлуқларни қириб, туби йўқ жарликка улоқтириб юборади ва хукмронликни тўла қўлга олади. Олимпда ўз қароргоҳини белгилайди. Посейдон денгиз худоси, Аида ер ости худоси, Гера унинг рафиқаси бўлиб биргаликда олам хукмронлигини бажаришади. Уларни фарзандлари Геба – ёшлик худоси, Арес уруш худоси, Ефест темирчилик худоси.
***
Кишиларнинг қувончу – қайғуларига бефарқ қараш, худбинликнинг энг ярамас туридир, бу қулдорлик тузуми яратган энг улкан нуқсонларидан бири эди.
–
Вов-бой – деб юборишди кириб келган меҳмонлар, дид билан тузатилган дастурхондан хайратланиб.
–
Буни менинг қулим Эзоп тузаган – деди Дродо мағрурланиб – унга вақти келиб эркинлик бераман.
–
Бу қулингни менга сотиб қўяқол – деди Эледро Аргос томонга ўгирилиб – унинг мақтовини анча кишилардан эшитдик.
–
Уни хечкимга сотмайман ахир у масалчи-ку.
–
Хали масал айтишни ҳам биладими?
–
Билганда қандоқ, қулоқ олсанг бас тахлаб ташлайди.
–
Қани бирорта масал айтиб берсинчи – дейишди меҳмонлар бараварига.
–
Эзоп бизларга ўзинг ёқтирган бирор масални айтиб бер. улар қойил қолишсин.
–
Айтишга айтиб бераман-ку, лекин қойил қолишларига кафолат бераолмайман.
–
Айтавер.
–
Қурбақалар хукмронсиз яшар эканлар, кунларнинг бирида улар тўпланишиб маслахат қилибдилар, келинглар Зевсдан бизларга хукмрон жўнатишни илтимос қиламиз? Кенгашиб олишиб, Зевсга вакил юборибдилар. Зевс ботқоқликка бир боғ ўтин ирғитишни буюрди. Баландликдан ирғитилган катта боғлам ўтиннинг зарб билан тушишидан қурбақалар чўчиб кетибдилар ва хартомонга шунғиб қочиб қолибдилар. Бирқанча фурсат ўтиб жимгина сув юзида қалқиб юрган ўтинни кўришиб унинг устига сакрайбошладилар, охири хафсалалари пир бўлиб яна Зевсга вакил жўнатишибди, “Сен бизларга қаттиққул подшо жўнатгин-ки бизлар ундан хайиқиб айтганларига қуқлоқ осайлик. Зевс уларнинг таклифидан жилмайиб қўйибди “мен сизларга мустабид подшо жўнатаман” деб уларга катта аждахо подшо қилиб жўнатибди. Аждахо қурбақаларни бир бошдан ютиб еябошлабди, қочган қочиб, қочаолмаган ем бўлиб, дод-вой бошланибди. Охир оқибат қурбақалар яна ялинишиб Зевснинг олдига бориб кўз ёши тўкабошлашибди.
Мана жаноблар сизларга оддийгина масал, ундан хулоса чиқариш узларингизга хавола.
–
Бу масал қурбақаларнинг ахмоқлигига ишора – деди Милейка меҳмонларга маъноли жилмайиб – аҳмоқ бўлишмаса хукмрон сўраб нима қилишади, қуриллаб-чариллаб юраберишмайдими.
–
Зевс уларни синаш учун ўтин ташлаган, хукмрон ўтинга ўхшаса нима бўлишни кўрсатиб қўйган.
–
Улар бундай хукмрон керак эмас деб ўзларига ўлим тилашган.
–
Энди улар аждаходан қандай қутуладилар?
–
Хеч қачон қутулаолмайдилар.
–
Сен Эзоп бизларга аллақанча муаммоларни чоғлаб ташладинг-ку.
–
Мен масални айтиб бердим холос, ундан хулоса чиқариш ўзларингга хавола, чунки кўпчиликка берилган саволнинг жавоби хеч қачон бирхил бўлмайди.
–
Баъзилар бу муаммони ўйлаб кўрамиз, сен яхшиси шароб келтир бир хузур қилишайлик – деди Дродо кўтаринки кайфиати билан – қани азизлар дастурхонга мархамат.
–
Мана хўжайин – деди Эзоп шароб тўлдирилган кўзачади ўртага қўйиб.
–
Нега қадохлар сони биттага кам?
–
Ўзингиз бугун шароб ичмайман деб эдингиз.
–
Ха шундай деган эдим, ўйлаб кўрсам фикрим нотўғри экан, шундай азиз меҳмонлар даврасида ичмай бўладими, бор менга ҳам қадақ келтир.
Қадахлар тўлдирилиб, бўшатилди ҳам, хамма тўкин тузатилган дастурхон томон енгилгина хужум бошлашди, аста-секин ноъзу-неъматлар ўрнини янгилари эгаллар, кетма-кет ичилган шароб барчани бирдек сергап қилию борар, даврада ўтирганлар қанақадир барчани қойил қолдирадиган ғаройиб гап айтмоқчи бўлар, бунинг уддасидан чиқаолмай яна шароб ичишга зўр беришар эди. Дродо ҳам ҳар сафаргидек бир меъёрда шароб ичишини тўхтатмас, аста-секин мувозанатдан чиқиб ўзининг “фалсафий” гапларини бошлаб юборган. Доим шунақа бўлади, меҳмондорчилик бошланмасдан олдин у бугун ичмайман деб ўзига сўз беради, берган сўзини бир зумда унутиб ичишни бошлаб юборар, озгина фурсат ўтиб маст бўлиб оларди-да, телба-тескари гаплар гапириб, кутилмаган қилиқлар қилар кулгили ишларни қилиб ухлаб қолар, эртасига хижолатдан ўзини қаерга қўйишни билмай хижолат бўларди. Бугун ҳам ана шундай бўлиш эхтимоли йўқ эмасди.
–
Эзо…п – деди у товушини баландлатиб – хали сенга энг лаззатли таом тайёрлаб қўйгин деб айган эдим, эсингдан чиқмадими?
–
Йўқ хўжайин, эсимда.
–
Қани олиб чиқ.
Эзоп устига рўмолча ёпилган таомни олиб келади.
–
Ие. бу оддий тилку.
–
Ха хўжайин бу тил, энг ёқимли сўзлар, ҳам мехр – мухаббат, ҳам бир-бирини эркалаш, хурматлаш барчаси шу тил туфайли.
–
Чиндай ҳам шундай, ақлингга баракалла, энди бизга дунёдаги энг бемаза нарсани кўрсат.
–
Хозир – деди Эзоп яна бир ликопдаги тилни кўтариб – Мана хўжайин.
–
Бу хам тил-ку, нима бизни масхара қилмоқчимисан?
–
Ундай эмас хўжайин, хазилашаётганим йўқ, дунёда барча ёмон ишлар, хиёнат, фирибгарлик, уруш – жанжаллар шу тил туфайли, жамики фисқи – фужур, иғво, товламачилик каби иллатлар шу тил туфайли.
–
Яшавор Эзоп – деди Дродо чайқалиб ўрнидан тураркан Эзопнинг елкасига қоқиб – Қул бўлсанг ҳам ақлинг етарли. Бор яна шароб келтир, тўйиб бир ичайлик токи ғам ва андухлар буткул чекинсин.
–
Дродо бугунча етарлича ичдинг энди тўхтат – деди миледи қатъий охангда.
–
Сен жим ўтир танноз, Аргос билан кўз уриштириб ўтирганингни эрим билмайди деб ўйладингми?
–
Дродо биз сенинг меҳмонимиз, бундай ҳақоратлар яхши эмас.
–
Ичингдан нима ўтаётганини билмайди деб ўйлайсанми, яхшиси мендан узр сўраб тавба қил, йўқса ёмон бўлади.
–
Мени қаттиқ хафа қиляпсан Дродо, эртага ўзинг хижолат бўласан.
–
Сендан…а, сен менинг қанчалик қудратли одам эканимни билмайсан, мени файласуф эканлигимга ақлинг етмади.
–
Майли, майли фақат зўрман деб чиранаберма.
–
Сен қуёнюрак билан гаров ўйнаб кимлигимни кўрсатиб қўймоқчиман, тушундингми?
–
Тушундим.
–
Гаров ўйнайсанми?
–
Нима деб гаров ўйнаймиз?
–
Мен бутун бошли денгизни сувини симириб ичиб юбораман, сен томоша қилиб ўтирасан.
–
Дродо кайфинг ошиб қолди, яхшиси кириб ухла, биз эса жўнайлик.
–
Ха…а қўрқоқ, кўрдингми. мени қандай қудратли эканимни биласанда.
–
Ёш болага ўхшама, хечбир кимса денгиз сувини ичиб юбораолмайди.
–
Мен эса ичаман.
–
Хўп, нима деб гаров ўйнаймиз?
–
Сен эртага ўз гувоҳларинг билан кириб келасан, мен уларнинг олдида денгиз сувини симириб ичиб ташлайман.
–
Хўш кейинчи?
–
Сўнгра менга барча молу-мулкингни ютқизган бўласан, сени қул қилиб оламанда кишанлаб қўяман.
–
Борди-ю ичаолмасанг нима бўлади?
–
Унда барча мол-мулким, хатто хотиним ҳам сенга ўтади, тушундингми?
–
Пушаймон бўлмайсанми?
–
Асло
–
Майли сен айтганча бўлақосин. Эртанги пушаймонинг иш бермайди.
–
Ҳали кўрамиз йиғлаб ялинишларингни, хой хабаш қани.
–
Мен бу ердаман хўжайин – деди қарсак товушини эшитиб кириб келган қора хабаш – нима хизмат буюрадилар.
–
Бор ертўладан яна май келтир, унга чўмиламиз.
–
Май қолмади, барчасини ичиб тугатишди.
–
Ахмоқлар сенларга кўрсатиб қўяман, Эзопни боғлаб қўйиб калтаклаймиз, қани олиб келинглар, бир мазза қилиб томоша қилайлик.
–
Хўжайин ундай қилманг, баданимнинг калтак емаган соғ жойи қолмаган, жоним оғриса бирор кори-хол қилиб қўяман.
–
Унга тегма – деди ғазаб билан Милейка – бегуноҳ бечорани калтаклатиб томоша қиласанми, садқай одам кет.
–
Хой хабаш нега қараб турибсан бу танноз хотинимни оёғидан осиб қўйамиз, додлашини эшитиб мазза қиламиз, қани бошла.
–
Одамни харнарса бўлгани яхши, сен билан эртага гаплашамиз, еғлабтиб ялинтирмасам Милейка отимни бошқа қўяман. Уни олиб кириб ухлатиб қўйинглар.
***
–
Вой бошим, вой ўлибқоламан Эзоп қаердасан?
–
Мен шу ердаман хўжайин.
–
Бошим ёрилиб кетай деяпти, худди арилар уя қуриб олгандек. Менга нима бўлди, хеч нарсани эслайолмайман.
–
Маст бўлиб олиб анча иш кўрсатдингиз.
–
Миям қурсин мени, асло ақлим кирмади. Нималар қилдим бир бошдан айтиб берсангчи.
–
Анчагина машмаша қилдингиз, меҳмонларни қувлаб солдингиз, бекамни ҳам анча хафа қилдингиз.
–
Оббо, ёмон ишлар бўлибди-ку.
–
Бу ишлар “холва” энг ёмони хали олдинда.
–
Нима бўлди?
–
Денгизнинг сувини буткул ичиб юбораман деб Аргос билан гаров ўйнадингиз. Ўртача барча молу-мулкингиз, хатто бекамни ҳам тикиб юбордингиз.
–
Тамом бўлибманку.
–
Шунақа хўжайин, улар хали замон гувохлари билан кириб келишади, тайёрланаберинг.
–
Энди нима қиламан, қул бўлиб қоламан-ми.
–
Буни ҳам айтингиз, хар холда жуда ёмон иш бўлди.
–
Бирор чора изласангчи Эзоп, ахир сен масалчисан-ку.
–
Мен бир қул бўлсам, нима ҳам қилаолардим.
–
Сен қувонганинг йўқ, шундайми?
–
Сизнинг бошингизгам кўргилик келса биз қувонармидик.
–
Йўқса нега илжайиб гапирмоқдасан?
–
Шундай ўзимча.
–
Шундай ўзимча.
–
Гапир, бирор чора топганга ўхшайсан.
–
Борди-ю топсам мени озод қиласизми?
–
Сўз бераман сени қулликдан озод қиламан.
–
Хўжайинлар ноилож қолганда ваъда бераверишади, кейинроқ бориб гапларидан тониб юбораверишади.
–
Тезроқ бўлақол, юрагим бардош бермайди, гапир.
–
Айтганимларимни яхшилаб ўқиб олинг, озгина адашсангиз чатоқ бўлади.
–
Яхши барча айтганларингни уқиб оламан, ўтир, шошилмай нима қилишлигим лозимлигини айтиб бер.
–
Яхши …
–
Сен ёнимдан асло узоқлашакўрма.
***
–
Дродо уйдамисан?
–
Албатта уйда бўламанда.
–
Мени сени қочиб кетган бўлсанг керак деб ўйлаган эдим.
–
Шундай омадли иш кутаётганда мен қочиб кетаманми?
–
Сен бугун тамом бўласан, молу-мулкинг, хотининг, қулларинг меники бўлади.
–
Мен бунинг аксини қилмоқчиман.
–
Бутун бошли денгиз сувини симириб ташлайман десангу, яна баланддан келганингни қара.
–
Мен сўзимни устидан чиқадиган одамман.
–
Сўзингдан тонмайсанми?
–