Ватанимиз Ўзбекистон ва унинг пойтахт шаҳри Тошкент ҳақида ҳар ким нималарнидир билади ва табиийки, нималарнидир билмаслиги ҳам мумкин.Мазкур китобда Тошкент шаҳри, Республикамиз вилоятлари ҳамда давлатимиз таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси ҳа­қида энг зару­рий, умумий маълумотлар билан бирга, ҳудудимизда милоддан олдин ва кейинги мавжуд давлатлар, ҳукм сурган сулолалар, мамлакатимиз пойтах­ти Тошкент шаҳри, вилоятлар тарихи, уларнинг ташкил топиши, муста­қилликка эришиши ва ҳозирги кунгача бўлиб ўтган энг муҳим тарихий воқеалар, асосан, хронологик тартибда баён қилинди. Жумладан, китобда республикамиз ҳудуди, аҳолиси, кўчалари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг 505 та маҳалласи ҳақида ва яна бир қатор маълумотлар берилди.Китобнинг охирги IV «Кашкул» қисмида ҳар бир кишига ҳаётий қўл­ланма бўлгудек қизиқарли воқеа, қисса ва ҳикоялар, ҳикматлар ўрин олган.Ушбу илмий-оммабоп китоб вилоят ва шаҳар ҳокимиятлари, вазир­ликлар ва бош­қа давлат идоралари ҳамда жамоат ташкилотлари, кутуб­хоналар ходимлари, лицей, коллеж, институт, университет ўқитувчи ва талабаларига, умуман, кенг китобхонларга мўлжалланган.
все жанры