banner banner banner
Ўзлик сари етти қадам
Ўзлик сари етти қадам
Оценить:
Рейтинг: 0

Полная версия:

Ўзлик сари етти қадам

скачать книгу бесплатно

Ўзлик сари етти ?адам
Жавлон Жyраев

Ушбу китоб мазмуни билан танишиш сиз ва атрофингиздагилар со?лиги учун жуда фойдали бyлиши мумкин. Биро? ?еч ?ачон бу китобдаги фикрлар билан ?изи?маган ва уни мутолаа ?илишни истамаган одамга уни тавсия ?илманг. ?ар кимнинг танлаш эркинлиги бор. ?а?и?атни билишни истамаган одамлар танловини ?урмат ?илинг.

Ўзлик сари етти ?адам

Жавлон Жyраев

© Жавлон Жyраев, 2020

ISBN 978-5-4493-7253-6

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

Муаллифдан

Азиз Су?батдош,

?yлингиздаги китоб – жуда анти?а. Йy?, уни yзга сайёраликлар ёзиб кетмаган – аммо, барибир, у сиз аввал кyрган китобларга yхшамайди. У билан танишиш давомида yзингиз ?ам бунга амин бyласиз. Ундан кейин – бу китобни сиз танладингиз, сиз танлаган китоб эса одатий ва зерикарли бyлишига ишонмайман.

Анчадан бери шундай китоб ёзишни ният ?илиб юргандим. Фа?ат уни бошлашга ?еч ?унт ?ила олмасдим. Баъзида одамлар учун фойдали бyладиган китоб ёзиш учун билимларим етарли эмасдек туюларди, го?ида бундан му?имро? деб билган юмушлар билан чал?иб кетардим. Аммо бугун сиз замондошим билан азбаройи су?батлашгим келди. Сиз билан кyрган-кечирганларим ва билган-у??анларимни ба?ам кyриш истаги уй?у бермай ?yйди.

Китоб сарлав?аси – ?ар хил китобхонда турлича таассурот уй?отади. Бир ?арашда, yзлик ?ар доим yзимиз билан биргадек туюлса ?ам – кyпчилигимиз ундан йиро?дамиз. Мен сизга бахтли бyлиш учун ?андай яшаш кераклигини ?ам yргатмо?чи эмасман. Тy?ри-да – мен ким бyлибманки, сизга ?аёт сабо?ини берсам? ?аётини бировлар масла?атига асосланиб ?урадиганлар учун Карнеги ва унга yхшаш муаллифлар бир санди? китоб ёзиб ташлашган – бир умрга бемалол етади.

Мен, аксинча, сиздан yрганмо?чиман. Сиз менга кyп нарсани yргатишга ?одирсиз. Бу ?обилиятингиз ?а?ида yзингиз ?ам билмаслигингиз мумкин – аммо шундай. ?ар замонда муаллифлар китобхонлар билан асарлари ор?али бyлган су?батлардан жуда кyп нарсани yрганишган. Кичик ?икояга бyлса-да муаллифлик ?илган киши буни тасди?лайди.

Мен сиздан очи? фикрлилик ва дилкашликни yрганаман. Энг ?изи?и шундаки, сиз ?ам менга таълим бериш жараёнида yзингиз ?а?ингизда кyп нарсаларни билиб оласиз. Кимки yзи ?а?ида ?амма нарсани биламан деса – у yсишдан тyхтаган шахсдир. Биз yзимиз ?а?имизда жуда кам биламиз. Шундай экан, келинг, yзимизни тад?и? этишга бир ?афтамизни ба?ишлайлик. Айнан бир ?афта сизга китоб мазмуни билан нафа?ат танишиб чи?ишга, балки уни ?аётга солиштириб боришга ?ам етарли бyлади. Ишонинг – бу саъй-?аракатлар yзини юз баробар ?илиб о?лайди. Мана кyрасиз.

Ого?лантириш!

Ўз шахсияти билан юзма-юз келишга ?адиксирайдиган, ?yр?адиган ва бундан ва?имага тушадиган дyстларимиз бу китобни y?имасин. Агар ю?орида айтилган гаплардан кyнглингиз бузилган бyлса – ?озиро? китобни сотувчига олиб боринг-да, пулингизни ?айтариб олинг. Бунинг иложи бyлмаса, уни бош?а бировга сотиб ёки сов?а ?илиб юборинг. Жуда бyлмаса, пулингизга ачинмай, уни а?лат ?утисига ташланг – хуллас, ундан тез ва сифатли халос бyлинг.

Нимага дейсизми? Чунки агар сиз мен баён ?илмо?чи бyлган нарсаларни эшитишга тайёр бyлмасангиз, бунга ру?ий ва шахсий кучингиз етмаса, китоб сизга фойдадан кyп зарар етказиши мумкин. Бу ?а?ида ого?лантирмасликдек масъулятсизликка менинг ?аддим си?майди.

Агар гапларим сизда ?еч бир безовталик уй?отмаган бyлса – унда сиз сирлашишга тайёрсиз. ?а-?а – биз айнан сирлашамиз. Китоб сизга жуда кyп сирларни очади. Аммо сиз ?ам бунга жавобан энг яширин сирларингизни китобга тyкиб солишингиз керак бyлади. Ахир, сирлашиш бир томонлама бyлмайди-ку.

Мутолаа давомида сизга баён гyё фикрларингизни y?иётгандек – айнан сиз yйлаган нарсани айтаётгандек туюлиши мумкин. Аммо бу сизни ташвишга солмасин. Китоб сизнинг фикрларингизга бостириб кириб, хаёлларингизни y?ирлагани билан, у ?еч ?ачон ?еч бир сирингизни бирор кимга сотиб ?yймайди. Чин сирдош ана шуна?а бyлади.

Сиз билан сyзлашиш услубим жиддийликдан ?оли, енгилтак бyлиб кyринмасин – жиддийлик ?еч ?ачон самарали ?урол бyлмаган. Сизга бу китобда айтадиган гапларим – менинг юрагимдан чи??ан. Юракдан чи??ан гаплар мана шуна?а енгил, ?аммага тушунарли ва зар?о?озга yралмаган бyлади. Сиз билан бизни дилдан су?бат кутяпти. Сиз ?ам бу су?батда фа?ат ?албингиз билан сyзлашишингизни истардим…

Хyш, бошладикми?

Бошладик

Дунё яралибдики, одамзот бахтни излайди. Аммо, негадир, yзини бахтли деб рост гапирадиганлар жуда кам. Жуда ?алати – одам ер остидаги темир рудаси ёки табиий газ за?ирасини топишга бир кун сарфлайди-ю, бахтни излаб топишга бутун тарих ?ам етарли эмас. Балки, биз нотy?ри излаётгандирмиз-а? Бош?а усулда излаб кyрсакмикан? Ундай деса, кyплаб манбаларда бахтга эришишнинг минглаб йyллари келтирилган – лекин бундан бахтлилар сони кyпайгани йy?. Биз бахтни нотy?ри ердан излаётган бyлсак-чи? Бунга ?ам ?арши далиллар бор – ?ар хил одам бахтни ?ар хил ердан излайди, аммо ?аммаси ?ам топавермайди. Балки, бахт деган нарсанинг yзи йy?дир? Бунга ишониш ?аммасидан ?ийин – оддий инсоний бахт ?ам мавжуд бyлмаса, бу дунёнинг мукаммаллиги ?аерга боради?

Бахтга интилишнинг хато йyлидан боришимиз рост. Бахтни излаш усулимиз чиндан ?ам нотy?ри – айнан, излашимиз нотy?ри. Буни ?арангки, бахтни излаш керак эмас экан – уни кyзлаш, мyлжаллаш, кутиш, у учун курашиш, унга ?урбонлар келтириш ?аётнинг энг бахтсиз кyриниши экан аслида.

Бахтимизни ?аердан излашда ?ам адашамиз. Бизнинг бахтимиз таш?и дунёда эмас, айнан бизнинг ичимизда, шахсиятимизнинг тубида жойлашган. Биз атроф дунёдан yз бахтимизни талаб ?илиб сарсон бyлиб юрарканмиз, бахтимиз кун келиб ниго?имизини yзимизга ?аратишимиз, кутилмаганда yз ?албимиздан чексиз ёр?ин бахтни топиб олишимизни сабр билан кутаверади.

Яшаш санъати – бу бахтли бyлиш санъатидир. Бахт келгувчи ва кетгувчи эмас – у мудом биз билан юргувчи. Аслида биз унга го?и ?араймиз, баъзан билиб-билмай ундан юз yгирамиз. Ўз-yзидан юз yгирган одам – yз бахтидан юз yгирган, yз ?алби хотиржамлигини бош?а манфаатлар ?а?и ?урбон ?илган бахтсиздир.

Мана сизга биринчи сир: yзи бахтли бyлмаган одам бош?а одамни бахтли ?ила олмайди. Буни шундо? ?ам ?амма билади дейсизми? Тy?ри – бундан ?амма хабардор, аммо камдан-кам одам бунинг асл маъносини билади. Майли, сизга бош?ачаро? ?илиб айтаман: yзлигини англамаган одам, yзгани тушуна олмайди. Бироз ойдинлашдими? Ахир, ?ар биримиз бизни кимдир тушунишини истаймиз. Бир одам бош?асига уни тушунибгина кyнгил хотиржамлигини инъом этиши мумкин. Биро? бош?аларни тушуниш – биз yйлаганчалик осон иш эмас.

Майли, бош?аларни тушуна олиш ?обилияти – иккиламчи масала. Аввал yзимизни, yзлигимизни англаш ?а?ида су?батлашайлик. Ушбу китобнинг ярмидан кyпро??и айнан ана шунга ба?ишланади.

Душанба – Шахсият

Сиз кимсиз?

– Сирдош, сизга ажойиб саволим бор.

– Хyш-хyш?

– Сиз кимсиз?

– Бу нима деганингиз?

– Яъни сиз «мен» деганда кимни назарда тутасиз?

– Ўзимни. Мен – Сирдошман.

– Демак, сиз – бу сизнинг исмингиз экан-да?

– Фа?ат исмим эмас. Мен кимнингдир фарзанди, кимнингдир дyсти, кимнингдир севгани, яна кимнингдир душманиман.

– Демак, сиз – бу сиз кимгадир нисбатан тутган yрнингиз, ролингиз экан-да?

– Шуна?а деса ?ам бyлади. Яна мен романтикман, шоирман, бир оз дангасаман, ?изи??онман – хуллас, ?ар хил фазилат-у камчиликларга эга оддий одамман.

– Ту?илишингиздан аввал ?ам yшандай оддий одам эдингзими? Ўлимдан сyнг ?ам худди шундай бyлиб ?оласизми?

– Билмадим…

Бу су?батни тyли? ёзадиган бyлсам – битта китобга си?майди. Лекин айнан «Мен кимман?» деган саволга ?ай даражада ани? жавоб бера олишимиз ?аётимизда му?им yрин тутади.

?адим замонлардан буён буюк мутафаккирлар одамзотнинг бу дунёда тутган yрни ?а?ида бош ?отириб келган. Бирлари йиллар давомида табиат ва жамиятни кузатиб, одамзот бу улкан оламда атиги бир зарра эканини англаб етишган. Бош?алари одамзотни бутун дунёни yзгартиришга ?одир мавжудот эканига я??ол далилларга дуч келишган. Хyш, улардан ?ай бири ?а??

?ар бири ва ?еч бири.

Уларнинг ?ар иккиси ?ам ?а? – чунки улар yз ?а?и?атларини ?а?и?ий мисоллар билан тасди?лай олишади. Ўзингиз yйлаб кyринг – минг ?илса ?ам, биз табиат ?онунларига бyйсуниб, бу коинотнинг бир зарраси бyлиб яшаймиз (?ар ?олда, ?аммамиз ер тортиш кучи таъсиридамиз). Аммо бош?а томондан, биз атроф дунёга сезиларли даражада таъсир yтказа оламиз – буни исботлаш учун сyнгги асрда атроф-му?итга етказган зараримизни чамалаб кyрсак бyлгани. Шундай экан, ?арама-?арши икки ?ояни ё?ловчилар ?ам ?а?.

Аммо одамзотни денгиздан бир томчи деганлар ?а?и?ати инсонни улу?лаганлар ?а?и?атига тy?ри келмайди ва аксинча. Исталган ?а?и?атни инкор этувчилар албатта топилади. Шунинг учун ?ам уларнинг ?еч бири ?а? эмас.

Бошингизни ?отириб юбордимми? Майли, соддаро? гапираман.

Яхшиси, сизга навбатдаги сирни очишдан бошлай. Уни ?арангки, бу дунёда сиз тy?ри деб yйлаган ва ишонган нарса айнан сиз учун ?а?и?ат экан. Бу биргина сизнинг ?а?и?атингиз ва у баъзида бош?аларникига мос келмайди. Шу мос келмаган ?а?и?атлар боис шахсий келишмовчиликлардан тортиб, уруш ва ин?илобларгача келиб чи?ади.

Дунё шунчалар мукаммал яратилганки, у ?ар ким уни ?андай кyрмо?чи бyлса – айнан унга шундай намоён бyлади. Нима – ишонмайсизми? Мана сизга исбот.

Квант физикаси деган физиканинг энг ёш бyлими бор. Унда олимлар атомнинг элементар заррачалари бyлган электрон, нейтрон ва протонларни янада майдаро? заррача – квантларга парчалаб yрганишади. Ана yша энг майда заррачаларни yрганишда физиклар ажойиб ?олатда дуч келишган.

Ишониш ?ийин, аммо квантлар кузатувчи фикрига ?араб yз хусусиятларини yзгартирар экан. Яъни, айтайлик, сиз физик олимсиз ва сиз квантни махсус суперускуналар билан кузатмо?чисиз. Агар сиз квант yзини майда заррача сифатида намоён ?илади деб yйласангиз – квант сизга майда заррача сифатида намоён бyлади. Агар сиз квант сизга тyл?ин сифатида кyринишини кутсангиз – худди yша квант сизга тyл?ин тарзида кyринади.

Хyш, ?али ?ам шуб?аланяпсизми? Майли, мана сизга навбатдаги исбот.

Физиологлар, яъни одам танаси тузилиши ва хусусиятларини yрганувчи олимлар, жуда ?изи?арли тажриба yтказишган. Бир аёлни одам миясидаги жараёнларни кузатиб турадиган ускунага жойлаштириб ?yйишган.

Шундан сyнг олимлар аёлга «?озир биз сизнинг бармо?ингизни муздек сувга соламиз» деб айтишган. Биро? улар аслида аёл бармо?ини хона ?ароратидаги сувга солишган, фа?ат бунда аёлнинг ?yлига совутилган металл парчасини я?инлаштиришган. Кейин, улар аёлга «Энди биз сизнинг бармо?ингизни ?айно? сувга соламиз» дейишган. Биро? улар та?ин аёл бармо?ини хона ?ароратидаги сувга солишган – фа?ат бу сафар аёл ?yлига ?издирилган темир я?ин келтирилган.

Биринчи ?олатда аёл миясида сову?ликни сезиб, унга реаксия берадиган ?ужайралар кенгайган – яъни аёл ростдан ?ам яхдек сувни сезган. Иккинчи ?олатда эса аёл бармо?и сувга тегиши билан уни тортиб олган – аёл о?ри?ни сезган ва бармо?ини куйдириб олганига ишонган…

Бунга yхшаш мисолларни кyплаб келтириш мумкин. Аммо буларнинг бари нимадан далолат беришини англаш – ?аммасидан ?ам ?изи?арли.

Сиз – бу сиз ишонган ?а?и?атлар жамламаси. Сиз yзингизни ким деб билсангиз – танангизни ташкил ?илган ?ар бир квант шунга монанд ?аракат ?илади. Сиз ишингизни билиб ?илишингизга ишонсангиз – демак, сиз ишбилармонсиз. Сиз унча-мунча касалликларга ?арши тура олишингизга ишонасизми – демак, сиз со?лом ва тетиксиз. Сиз yз иммунитетингизга унча ишонмайсизми – демак, сиз мудом беморсиз. Сиз омаднинг ортидан ?увасизми – демак, сиз шундо? ?ам омадли эканингизга ишонмайсиз, омадни тутиб олишим керак деб yйлайсиз ва омадсиз ?аёт кечираверасиз. Сиз тy?ри масла?атлар бера олишингизга ишонасизми – демак, сизга ?уло? тутадиганлар талайгина. Ва ?оказо, ва ?оказо.

Сиз – бу сиз yзингиз ?а?ингизда тасаввур ?илган шахс. Фа?ат сиз бу тасаввурингизни шуб?а-ю ишончсизлик билан бул?аб ?yясиз. Сиз учун ?аяжонли ?олат бyлганда ?аяжонланишга, хафа бyлиш керак бyлган ?олатда хафа бyлишга программалаштирилгансиз. Буни тан оласизми йy?ми – сиз жамият ва yзингиз сиз учун тузиб берган дастурлар жамламасидан бош?а нарса эмассиз.

Аммо бу ?олатни yзгартириш мумкин. Бунинг учун бир оз очи? фикрлилик ва сабр талаб этилади. Сабр сизга аввалига керак бyлади – кейинчалик yзингиз ?а?ингизда янги кашфиётлар ?илишга шу даражада ?изи?иб кетасизки, сизда бунга иштиё? пайдо бyлади. Иштиё? бор жойда эса сабрга ?ожат йy?.

Эгизак дунёлар

Мен сизга аввалги бyлимда келтирганим – сизнинг шахсиятингизга берилган юзаки таъриф эди, холос. Келинг, энди чу?урро? кириб кyрамиз.

?ар бир шахсият бир-бирини тyлдириб турадиган икки дунёдан иборат. Уларнинг иккиси ?ам таш?и кyринишдан сизга жуда yхшайди – бу маънода улар эгизак. Аммо уларни астойдил yргансангиз – улар бир-биридан тубдан фар? ?илишига амин бyласиз.

?ана?а мужмал нарсалар ?а?ида гапиряпти деб ?айрон бyляпсизми? Бироз сабр ?илинг – мен сизга бу икки эгизак дунёнинг яралиш тарихини айтиб бераман. Шунда ?аммаси ойдек равшан бyлади.

Жуда кyпчилигимиз болаликдан эшитиб келган бир ?икоя бор. Бу, албатта, Тангри инсонни яратгани ?а?идаги ривоят. Мен сизга айнан шу ?икоятни эслатмо?чиман – фа?ат эътибор беринг.

Худо ер-у осмон, ой-у ?уёш, yсимлиг-у ?айвонларни яратгач дунё мукаммаллиги учун яна бир мавжудотни яратмо?ни ният ?илибди (?амма эзгу амаллар тагида эзгу ният туриши ана шундан бошланган). У тупро?дан Одамнинг жисмини яратибди ва унга жон ато этиш учун yз нафасидан ру? яъни ?алб киритибди.

Шунда Тангри фаришталарни ?узурига чорлаб, «Барчангиз Одам ?аршисида таъзим ?илингиз!» деб буюрибди. Барча фаришталар Яратганнинг чексиз ?удрати меваси – Одам ?аршисида бош эгибдилар. Биргина Иблис yз ма?рурлиги боис бундан бош тортибди. «Мен оловдан (нурдан) яралганман, бу эса ?ора тупро?дан бинога келган. Мен yзимдан ?уйи мавжудотга бyйин эгмайман» – дебди Иблис. Шунда Тангри «Эй Иблис, сен неники билган бyлсанг мен сенга билдирган нарсаларнигина биласан. У??ан бyлсанг – мен сенга у?иш имконини берган нарсаларнигина у??ансан. Шундай экан, менинг чексиз мар?аматим олдида бош эг!» – деб буюрибди. Аммо Иблис ?айсарликни ?yймабди. Бу yзбилармонлигига жазо тари?асида Тангри шайтонни Жаннатдан ер юзига сургун ?илибди.

Одамзотни эса Жаннатга ?оким ?илибди. У Жаннат бо?идаги ?еч бир ма?лу?отдан ?yр?мас экан – чунки Худонинг амри билан барча жонзотлар бир-бирларига ме?рибон ва ?аразсиз эканлар. Унга Бе?иштнинг барча неъматларидан ба?раманд бyлиш эркинлиги берилибди – фа?ат биргина мевани танаввул ?илиш ман этилибди.

Одамга ?амро?лик ва дилкашлик ?илиши учун Тангри ?авони яратибди. Иккиси Жаннатда бахтли яшаётганини кyра олмаган Иблис илон ?иёфасида Жаннатга кириб, Одам ва ?авога я?инлашибди. «Сизга бу мевага тегиш нега ман этилганини биласизми?» – дебди у, – «Агар сиз бу мевадан еб кyрсангиз, сиз Худо билган нарсаларни билиб оласиз, уникичалик ?удратга эга бyласиз. Худо буни истамайди, шунинг учун у сизларга бу мевани ман этган. Ишонмааизми? Ундан бир дона еб кyринг».

Иблиснинг макрига ишонган Одам ва ?аво ?изи?увчалник ?илиб ман ?илинган мевадан узиб еб кyришибди. Мева о?зиларига тегиши билан уларга а?л-фаросат битиб, yз ялан?очликларини англаб уялиб, дарахт барглари билан уятли жойларини тyсиб ?олишибди.

Одам ва ?авога ман ?илинган мева – а?л меваси экан…

?ар биримизда икки дунё мужассам – ?алб ва а?л. Кyпинча иккиси зиддиятда. Тy?риро?и – а?л ?албга ?арши чи?иб ?олади. ?алб – yз-yзича мукаммал дунё. У зиддиятга боришни, ?азабланишни, хафа бyлишни, ёмон кyришни билмайди. У фа?ат севишни ва эзгуликка интилишни билади.

Биро? а?л ну?сонлардан ?оли эмас. У ?аразгyй, аразгyй, манфаатпараст ва калтабин. ?а-?а – а?л охирини кyра билмай иш ?илишга уста. У мудом режалар тузади, ?исоб-китоб ?илади, ишонади, умид ?илади, истайди, излайди – аммо унинг айтганлари ?ар доим ?ам тy?ри чи?авермайди. Чунки у – ?албчалик мукаммал эмас.

Барчамиз мукаммал ?алб билан дунёга келамиз. Ча?ало?нинг а?ли – оппо? ?о?оздек, унга ?али ?еч нарса ёзилмаган. Аммо бу узо??а бормайди – яшаш му?ити ва ота-она дар?ол ?yлларига ?алам олиб, yз тушунчаларидан келиб чи??ан ?олда, бу о? ?о?озни ёзув билан тyлдира бошлайдилар. Бу жараён бутун умр давом этади – оила, мактаб, жамият yз ?а?и?атларини киши онггига дастур тарзида киритиб бораверади.

Сиз-у биз шунчалар ишонган а?л ана шундай шаклланади.

Дунёда бажарилиши шарт бyлган бир ?онун борки, унинг олдида барчамиз ожизмиз. Бу, албатта, мувозанат ?онуни. Одамзот ?ам yзига хос ?арама-?аршиликлар тyплами – бир ё?да эзгулик маё?и бyлмиш ?алб турса, бош?а томонда манфаат таъ?ибчиси – а?л туради.

?еч yйлаб кyрганмисиз – нима учун а?лсиз жонзотлар Охирзамонда ажрсиз Жаннатга киритилади? Нима учун телба одамни кyпинча бегуно? банда дейишади? Чунки уларда а?л йy?. Биз одамлар а?лимизга ишониб, шу даражага етганмизки, yзимизни Тангрининг бош?а мавжудот-у ма?лу?отларидан ю?ори ?исоблаймиз. Тy?рида, ахир, одамни ?айвон билан тенглаштириш – гуно?и азим. Шундаймикан?..

А?лсиз ?айвон фа?ат ?орни очса, ёки yзи ва насли ?аётига хавф ту?илсагина бош?а жонзотни yлдиради. Онгли инсон эса – шунчаки, маро? учун ?ам yлдираверади (овга чи?маганмисиз?). А?лсиз ?айвон фа?ат мавсуми келиб, насл ?олдириш зарурати бyлгандагина жуфти билан ?овушади. Онгли одам бyлса истаган пайтда истаганча ша?воний лаззатга берилади.

?айвонларнинг, ва умуман – ?ар ?андай тирик жонзотнинг ?ам ру?и – ?алби бор. Улар ?ам Тангрининг буюк ?удрати меваси. Дунёда бир мавжудот ?олганларидан ю?ори ?илиб яратилмаган. Му?аддас битикларда бу борли?даги неъматлар инсон ?аётини фаровон этиш учун яратилгани айтилади. Бундай таъкидни yзини «коинот маркази» деб билган одамзот жуда хато тушунган. Бунда Яратганнинг мар?аматини кyра билиш ва унга шукр келтиришга ишора этилган аслида. Буни ?арангки, yша биз yзимиздан ?уйи деб билган мавжудотлар бизсиз яшай олади (ёввойи табиатни назарда тутсак) – биз эса уларсиз яшай олмаймиз. Улар бизга эмас – биз уларга ?ай даражададир тобемиз.

Кyпчилигимиз а?л ва ?алб тушунчаларини фар?лашга ?ийналамиз. Мисол учун «а?лдан озган» иборасини ?андай тушунасиз? Сизнингча, а?лдан озган одам пичо? олиб, yнг-у сyлда ?аммани сyйиб юриши мумкинми?

Аслида бундай одамнинг а?ли ишдан чи?маган – балки унинг ?алби тамоман кyмиб ташланган. Одамда уни хатти-?аракатга ундовчи икки куч бор – бири ?алб, бош?аси а?л. Кyп ?олларда киши кyнгли истаган нарсасини а?ли хо?ламайди (кyнгил муз?аймо? егиси келади – аммо а?л томо? о?риб ?олиши хавфини сабаб ?илиб буни рад этади). Ёки кyнгил истамаган нарсани а?л хо?лайди (кyнгил шу одам билан бахтли бyлолмаслигини, уни севолмаслигини ?ис этиб, у билан турмуш ?уришни истамайди – аммо а?л бу одамнинг бадавлатлигини кyриб бунга рози бyлади). Бундай майда ва, баъзида, катта иккиланишлар ?аммамизда бyлади.

Афсуски, ?алб ва а?л ба?сида кyпинча а?л устун келади. Баъзи одамлар кyнгилларига ?арши курашда шу даражага бориб етадики, уларнинг ?алби ?атти? аразлаб «yз ?илофига yралиб» олади. Бунда а?л «якка ?укмрон”га айланади ва босар-тусарини билмай ?олади. Психлар ана шундай етишиб чи?ади.

Бунда тахминан шундай ?олат рyй беради. А?л ва ?алб деган икки болакай бор. Улар дунё деган катта уйда яшашади ва ?ар куни ?аёт деган yйин yйнашади. Аммо ?ар куни бу yйиннинг ?оидаларини а?л белгилайди. Бyлмасамчи – ахир, у ?амма нарсани билади. Кyнгил эса yз истакларини а?л буйру?ларига ?арши айтолмайди – ахир, у жуда кyнгилчанг. Борди-ю айтса ?ам, а?л уни дар?ол койиб беради. Охир о?ибат а?лнинг феълидан зериккан ?алб yйнагиси келмай ?олади ва бир бурчакка ?исилиб, жим yтираверади.

Бекорга психиатрлар yз беморларини кyнглига йyл топишга ?аракат ?илмайдилар. Улар yйин давомида ?атти? аразлаб ёки ?yр?иб кетганидан катта уйнинг бир бурчагига беркиниб олган болакайни топишлари керак. Агар улар шу болакайни топиб, уни юпатиб, унга ширинлик бериб, уни авраб гапиртириб, яна yйинга ?айтара олишса – бемор тузалади.

Ю?орида айтилган фикрлардан кимдир а?л инсонни фа?ат ёмон ?илмишларга ундар экан деб хулоса ?илиши мумкин. Мен а?л буюрган ?ар ?андай иш хато демо?чимасман. Фа?ат шуни эсдан чи?армаслик керакки, а?л нимани истамасин, бунинг ортида иложсиз ?андайдир манфаат ётади. Бу ?андай манфаат эканини идрокнинг yзи ?ам англамаслиги мумкин.

Дунё шундай ажойиб тузилганки, унда манфаатга эришишнинг энг самарали йyли – манфаатсиз иш ?илиш. ?албингиз доим ?еч бир манфаат ортидан ?увмаган нарсани буюради. Йy?, тy?риро?и, унинг ягона манфаати – бу унинг истаги.

Бунга яна янги ту?илган ча?ало?ни мисол ?илиш мумкин. Унинг ?али онги шаклланмаган. У истаган нарсасини ?илади – яъни кyнгли истаган нарсани. Оч ?олса – йи?лайди, тyйса – ухлайди. У yз ?алби истагидан бош?а нарсаларнинг ортидан ?увмайди. Шунинг учун унга ?амма нарса берилади – ме?р, эътибор, яшаш учун шароит. Болалигим – подшолигим дегани бежиз эмас, ахир. Болаликдаги бизнинг тенгсиз ?окимиятимиз сири – ?еч бир манфаатсиз, фа?ат кyнгил амрига бyйсуниб ?адам ташлашимиздадир.

Аммо катталар yзларига эътиборни талаб ?илиб yрганишган – бунга уларни а?ллари ундайди. Тy?ри-да, уларнинг бу дунёда yз yрнилари бор, шунга яраша атрофдагилар уларга ?урмат кyрсатишсин. Лекин айнан шу эътиборталаблик ортидан биз кyпинча эътибордан четда ?оламиз.

Ўйлаб кyрса, одамдаги ?ар ?андай салбий жи?ат – бу а?лнинг меваси. Нафрат, жирканиш, ?урур, кибр, ?асад, рашк, гина каби туй?улар; худбинлик, хасислик, тортинчо?лик, шош?ало?лик, yзбилармонлик каби феъл-атвор жи?атлари а?л фаолияти натижаси. ?айвонларга бу нарсалар бегона – шер кийикни емо?чи бyлиб ?увганда унга нисбатан на ?азаб ва на нафрат ?ис этади. Аммо биз бу ?олатни кyрсак, шерга нисбатан ?азаб, кийикка нисбатан ачиниш туй?усини ?ис этамиз. Нима ?ам ?илардик – онгимиз шуна?а тузилган. У ?ар доим ?амма нарсага yз ба?осини беришга кyникиб ?олган.

?еч ?ачон ?аётда хато ?илишдан ?yр?манг – хато ?илмаслик учун ?еч нарса ?илмаслик керак. ?еч бир одам хато ишлардан су?урта ?илинмаган – беайб Парвардигор. Биро? хатонинг олдини олишнинг биргина му?им тамойили бор: ?ар ?андай ?арор ?абул ?илинишида ?албингиз иштирок этсин. Агар бирор ишга а?д ?илсангиз-у, кyнглингиз бу ?арорингиздан нотинч бyлса – бу ишдан воз кечганингиз маъ?ул.

?аммаси шунчалар осон – ?ам ?ийин. ?ийинлиги шундаки, одамлар yз ?албига ?уло? солиш ?обилиятини йy?отиб бормо?далар ва ю?оридаги тавсиялар амалий фойда бермаслиги мумкин.

Биласизми, а?л ва ?алб – кyпинча ?ар хил нарсани истаганлари билан – бир ма?садни, яъни сизнинг фаровонлигингизни кyзлайдилар. Фа?ат а?л бунда устунликка интилаверади. Аслида эса ?арор ?абул ?илишга ?алб ихтисослашган – а?л эса бу ?арорни амалга ошириш йyлларини излаш билан шу?уллангани маъ?ул. Агар вазифалар шундай та?симланишига эриша олинса, ?аётда инсон афсусланадиган нарсалар деярли ?олмайди.

А?л билан ?албни дyстлаштиринг – улар иттифо??а киришса, сиз бу дунёда ?ила олмайдиган иш бyлмайди.

Кyпчилигимиз бировнинг а?ллилик даражасини унинг билимдонлиги билан yлчаймиз. Аммо а?л – бу билим, билим эса – бу а?л эмас. А?лли одам билимсиз бyлиши, билимли одам а?лсиз бyлиши мумкин (бунга ?айрон бyлманг). ?адимгилар биздан оз нарса билишган, лекин шу оз билимдан ?ам унумли фойдаланиб яшашган. Биз, ахборот асри одамлари, улардан анча кyпро? нарсани биламиз – аммо шундаям а?лий фаолиятда аждодларимизчалик бyлолганимиз йy?.

Билимга а?лсиз ?ам эга бyлиш мумкин. Шердан ?очаётган кийик йирт?ич унга етиб олса, унинг ?аёти бар?ам топишини билади – гарчи буни англамаса ?ам. Бу билимни унга ?алби етказади. Бу билимни унга табиат ато этган.

Аслида ?алб дунё билимлари майдонига тy?ридан-тy?ри улана олади. Кyнгилнинг бу ?обилиятидан бош?а жонзотлар усталик билан фойдаланадилар. Инсон эса а?лига таяниб атроф дунёни yрганишга шу даражада кyникиб кетганки, буни ?алби ор?али амалга ошириш ?обилиятини сустлаштириб ?yйган.

Интуитсия (?алб билими) шу даражада тy?ри ишлайдики, кyпчилигимиз бунга шахсан амин бyлганмиз ва буни рад эта олмаймиз. Бирор ишга кyнглингиз бyлмаса, бирор жойга оё?ингиз тортмаса, ёки ичингизда нимадир сизга бирор ишни буюриб ?олса – сиз билан ?албингиз сyзлашяпти демак. Она фарзанди узо? сафардан ?айтаётганини сезиб туради. Баъзи одамлар эса yз ?аётлари поёнига етаётганини аввалдан билиб, бунга тайёргарлик кyра бошлайдилар.

?алб билиши мумкин бyлган нарсалар на ва?тда ва на фазода чекланган бyлади. А?лга эса маълумот олиш учун восита керак (кyз, ?уло? ва бош?а сезги органлари каби). Кyнгил билмаган нарсани а?л билиши мумкин эмас – аммо а?л билмаганини ?алб билади. Интуитив билимлар шунинг учун ?ар доим тy?ри бyлади.

Бу дунёда бош?алардан кyпро? ёки озро? биладиган одам йy? – ?ар биримизда чексиз билим манбаи – ?албимиз бор. Дунё деган муаллимдан сабо? олиб, ?алб деган дарсликдан кyпро? мутолаа ?илиб турсак – бахт учун ана шу етарли.

Гапларим худди телбаликни тар?иб ?илаётгандек туюлиши мумкин. Аммо менинг ма?садим сизда а?лдан воз кечиш истагини уй?отиш эмас. Тy?ри, телба одам бахтли яшайди, чунки у ?ам-ташвишни билмайди, англамайди. Аммо, унутмангки, у бахтли ?аёт кечираётганини ?ам англай олмайди.