
Полная версия:
Ота макон

Яҳё Тоға
Ота макон
ФАХРИЁНА
(қасида)1(Пойтахт вилоят миқёсида)Тошкент – она шаҳрим, Ўрдам, Себзорим,Бўстонлиқдан отар саҳарларим бор.Бекобод, Бўка, Пискент, Янгибозорим,Чирчиқ, Келес деган шаҳарларим бор.Яёв кездим Зангиота-ю Дўрмонда,Ҳамдард топдим Қибрайда, Байтқўрғонда.Ғазалкент, Олмалиқ, Оҳангаронда,Паркентда ҳам дўсту дигарларим бор.Минг шукурким, мени этиб қўймас хорЮлдуз, Қўрғон деган гузарларим бор.Дам уролмас Зангор тепамга ағёр,Шарт бўлса, ёв уйин бузарларим бор.Мен ҳам уларнинг ҳар корига шайман,То тирик эканман, алқаб яшайман.Қўрғонча, Мўлкент, Гул, Қизона, Найман,Қўй сўйиб, дастурхон тузарларим бор.Жигарларим бошга кўтарар албат,Сув десам, тўрт синглим тутади шарбат.Учта укам бордир алпомишкелбат,Ушлаган жойини узарларим бор.Фарзандларим бири биридан ширин,Дилнозам сақлайди онасин сирин.Озодбек, Улуғбек ва Баҳодирим,Ҳайт! десам ҳаммадан ўзарларим бор.Қуйи Чирчиқ, юртим, қаддингни тут ғоз,Парвозларга чоғлан, қанотингни ёз.Оққўрғон, Тўйтепа, Янгийўл, Чиноз,Менга мадад қўлин чўзарларим бор.Ғалат феълим бордир далли, мастона,Гоҳ ўзим чироқман, ўзим парвона.Фароғат истасам гоҳи, пинҳонаҚош қоқиб, ошини сузарларим бор.Бир ғунча очилар, бир япроқ сўлар,Яҳё, пошшо дилинг ғурурга тўлар.Шукурким, бағрига йиқилса бўлар“Оқчангал” ва “Қорамозор”ларим бор!!!2006ЎЗБЕК
(“Ўзимга ўхшагани…” туркумидан)1Сиёсатга унча ҳуши йўқ,Қора қозон қайнаб турса бас.Қаноати ила қорни тўқ,Майиз, туршак чайнаб юрса бас.Уч йилини ўйлар ўйласа,Қўра-қўра қўйлар қилса бас.Қиз узатса, ўғил уйласа,Гумбурлатиб тўйлар қилса бас.Юриб турса басдир бозори,Ғўр фикрлар суриб ўтирмас.Қўшнисидан бир ғишт юқориУй қурмаса, қуриб ўтирмас.Сув босса, ўт олса-да очун,Ибодатда қойим туради.Ҳажга борар отаси учун,Ўзи учун дўкон қуради.Ҳақ йўлинда лозим бўлса гар,Тиззасини яра қилади.Тегиб қолса остига эгар,Гирдини панжара қилади.Меҳмон учун тиккайдир бошин,Отасидан улуғ кўради.Олдирса-да оғзидан ошин,Кеккайганча илик сўради.Ҳар ҳайитда ҳолва, хўрозқандУлашаркан, боши осмонда.Чойхонада еб қолмагай панд,Чўғ кўриниб турса ҳамёнда.Боболарин шуҳрати илаҒурурланиб қўяди баъзан.Гоҳ ичида кечар зилзила,Ўзин тиғсиз сўяди баъзан.Момолари нақ Ўзбекойим,Қудаларга сир бой бермагай.Келинлари майин, мулойим,Ширин сўзсиз бир чой бермагай.Айвонида сайрар бедана,Паловни ҳам “сайратар” лекин.Сумалаклар қилиб ҳалфана,Гоҳ сотади, гоҳ тортар текин.Қўшиқларнинг ичида кўпроқЯллаларни яхши кўрадир.Гоҳ уюшар, гоҳ яшар тарқоқ,Ўзи бекдир, ўзи тўрадир.2Уйғур, қозоқ,Турк, бошқирд, татар…Қондошларин эъзоз қилади.Туркистонни ота юрт атар,Хуросонни ватан билади.Улуғларин этса жамулжам,Бир китобга сиғмагай исми.Мен қаламга олганларим ҳамФазилатин фақат бир қисми.Қай хислати тилга олинмайҚолиб кетса, чекмангиз озор.Қофиялар ахтариб тинмай,Топганим шу:Борига бозор!Тамом.Бўлак иложим йўқдир,Рози бўлсин оқилу авом.Қолган гапни қалами ўткир,Бирор шоир этгайдир давом?!Айбламангиз мендек нўноқни,Аталмади хослар номма-ном.Етар, маҳтал этмай қўноқни,Барчангизга салом-ассалом!2010–2015НАСИБА
Ўзбекнинг қизлари гўзал келади,Лаби гул, тиллари асал келади.Меҳру муҳаббатга ташналиклариМомо Ҳаво каби азал келади.Ҳуснин баҳорларга кўз-кўз айлагай,Агарки, ҳут келар, ҳамал келади.Чиройини таъриф этмоқчи эрсанг,Илҳом ҳам исталган маҳал келади.Номардни қўй, мардни кўтарар бошга,Қўлларидан илму амал келади.Парво қилмагайлар ширин сўзига,Гар, йигит дегани ўсал келади.Нияти тўғримас ҳар не кимсанинг,Қўли боғлиқ, йўли чигал келади.Насиба − ризқу рўз, дегани асли,Демак, насибаси тугал келади.Туғилган кунига шеър битай десанг,Қалам учларинда ғазал келади.2002ГАВҲАРОЙИМ
Кўчамизда бир қиз яшайдиҚаригина онаси билан…Кўчамизда бир қиз яшайдиҚаригина онаси билан…Пастак уйи, ўчоқ боши ваОнасини билади ёлғиз…Узун этаклари ҳилпираб…Тушларимга киради у қиз.Кечқурунлар йўл ёқасида,Маҳалланинг подасин кутиб…Тушларимга кириб келадиГовмишининг шохидан тутиб.“Парвардигор забон ҳам берсаБўлмасмиди шу чиройига…”Тушларимда қишлоқ чоллариТил тилайди Гавҳаройимга…Қўрғончанинг бўз йигитлариСуяди-ю куяди фақат…Тушларимда суқ билан қараб,Оҳ уришиб… қўяди фақат…Калимага айланмаган тил,Гавҳаройим, сенинг тилингму?Тушларимда тўкилмаган дил,Гавҳаройим, сенинг дилингму?Гавҳаройим, ўн саккиз йилликДардни сўзлаб берсанг на бўлғай?!Тушларида сени излаганМардга бўзлаб берсанг на бўлғай?!Бугун мен ҳам соқовман, гунгман,Келдим ўзни ўтда ёққали…Тушларимда ҳеч гапирмаганТилларингда маъни уққали.Яна минг йил тушда яшайсанҚаригина онанг билан сан…Тилсиз гулим,Тилсиз чиройим.Гавҳаройим…Гавҳаройим…Г а в ҳ а р о й и м . . .1981КУЗГИ ТУШ
Гулим,Бугун сизни туш кўрдим,Сал фаромуш,Сал хомуш кўрдим.Қошингизда тўртта полапон,Бошингизда сақоқуш кўрдим.– Бахт қушими? – дедим.Кулдингиз.Сувга бир тош тушгандай эди.Чайқалгандай бўлди ул денгиз,Кўзларингиз нимадир деди.– Тушунмадим.Бир синиқ кулгуЛабингизда куртак боғлади.Менинг кузим,Баҳорим шул-ку,Шовуллади кўнгил боғлари.(Дарахтлар “оҳ” тортиб юборди,Дув тўкилди хотиралар, оҳ…Ҳар япроқ – бир юракнинг дарди,Ҳар дил шундан сувлар ичар гоҳ).Севгимизнинг ёлғиз гувоҳи –Тераклар жим шовуллайверди.Хаёлингиз кетди улоқиб,Яноғингиз ловуллайверди.(Сувга боқиб,Эсингиздами,Туш айтардик биз шоша-пиша…Бугун бошда дунёнинг ғамиВа оила отлиғ андиша).Йил санайди қайдадир какку,Биз турибмиз лол-у паришон.Орамиздан оқиб шунча сув,Дийдорлашди висол ва ҳижрон.Поёнига етмади ул туш,Туравердик бағримиз ёқиб…Ул тераклар кесилмаганмиш,Кетмаганмиш ул сувлар оқиб.2002ИККИ ҚИЗ
Бахт ва қайғу −икки сулув қиз,икки ҳурилиқо.Бири итдай садоқатли,бири бевафо.1982СИЗ НОЗЛАНИБ БОРОДУРСИЗ
Йўлдош ЭШМУРОД шеърига назира“Қуш қалбидай дилда йўқдир ҳаловатлар,Қайдин сизда бунча ҳусну малоҳатлар?Саломатлар бўлинг, яна саломатлар,Сизни кўрдим, сиз нозланиб бородурсиз”.Шул тўрт сатр лутфи назм индаллодур,Воҳ, маним ҳам дилимда минг вовайлодур.Бу на Зуҳро, на Узродур, на Лайлодур?!Сизни кўрдим, сиз нозланиб бородурсиз.Кўчамизни тўлдириб хуш бўйлар билан,Йўл тутдингиз қайга, қандай ўйлар билан?Қачон сизни қутлагаймиз тўйлар билан,Сизни кўрдим, сиз нозланиб бородурсиз.Бул назира, билсанг, маним дардим асли,Ҳаволансам, ҳаволандим: Баҳор фасли!Кўрганим ҳам одам эмас, пари насли!!!Сизни кўрдим, сиз нозланиб бородурсиз.Жон жўражон, Яҳё нелар десин унга,Ўзимизни отайликми, ё Жайҳунга?Сиз очилиб борадурсиз кундан-кунга,Сизни кўрдим, сиз нозланиб бородурсиз.1988“2”лар
Эҳтиром ила адабиёт ўқитувчим Жўра АзизовгаСўкиб қочдим Сизни бир куни,Малимлигинг ўзингга, − дедим.Катта бўлсам, барибир,Уйланаман қизингга, − дедим.Даккиларинг жонимга тегди,“2”ларга роса тўйганман.Қизинг ўзи, тегаман, деди,Қулоғини тишлаб қўйганман.Дарсинггаям кирмайман энди,Синфда ҳам қоламан.Лекин ўша сариқ қизингниОлиб олсам, ўзим биламан…Қочиб кетдим, таёқдан қўрқиб,Ёмон эди феълингиз, маллим.Собир билан Адҳамни қандайУрганингиз дунёга маълум.Катта бўлдим.Энди уришгаКучингиз ҳам етмайди, бироқ:Битта “оқ”ни газетга ўраб,Ўзим келдим кечирим сўраб.1979ОМАД
Бой бовонинг боғидаБир қизга кўзим тушди.Сирғаси қулоғидаЮлдузга кўзим тушди.Тополмай бирор чора,Айлагандим ишора:Икки кўзи қоп-қораДенгизга кўзим тушди.Кезаркан ул гулбадан,Яшнаб кетди бул чаман.Чаккасида титраганЯлпизга кўзим тушди.Ҳилпирар-эй кўйлаги,Туймадеккина лаби.Боғ ичра ўзим кабиЁлғизга кўзим тушди.Боравердим ортидан,Ўтдик боғнинг ёртидан.Шунда бир ўроқ тутганТўнғизга кўзим тушди.Боғдан чиқиб кетди гул,Омад деганим, бир пул.Қўлтиғимдан тушган улТарвузга кўзим тушди.1982ХАЁЛ
(Ярим ҳазил…)Қани эди хотинингдан қутулиб,Кетиб қолсанг, бирон овлоқ жой бўлса.Ўшал − яноғи ол қизга тутулиб,Севги изҳор қилсанг, гувоҳ ой бўлса.Очиб қўйсанг, ўқи! деб дил дафтаринг,Ғўлдирасанг, қовушмаса гапларинг…Муччи олсанг, ёниб кетса лабларинг,Ёрнинг лаби шаккар, тили мой бўлса.Яноғини боси-и-и-б… сенинг юзингга,Толе тўлиб қолса икки кўзингга…Ҳаяжондан келолмасанг ўзингга,Тун бўлса-ю чинор бўлса, сой бўлса.Шу тун ҳеч ким келолмаса қошингга,Таёғини ўқталмаса бошингда…У ўн саккиз, сен йигирма ёшингда,Ғанимларнинг келар йўли лой бўлса.Ҳар кун шундай ширин-ширин ўй бўлса,Зўр қўчқорни ошга сўй ҳа сўй бўлса…Душманларнинг кўзларини куйдириб,Булутларнинг устида оқ тўй бўлса…Қани эди хотинингдан қутулибКета олсанг, бирон овлоқ жой бўлса.Ўшал − дудоғи бол қизга тутулибСевги изҳор қилсанг, гувоҳ ой бўлса…1981ЎТТИЗДАГИ АЁЛ
1Чаккада оқ толалар пайдо,Ҳечқиси йўқ.Теграсида болалар пайдо,Ҳечқиси йўқ.Уйқуда ҳам олалар пайдо,Ҳечқиси йўқ.Тунлар гоҳо нолалар пайдо,Ҳечқиси йўқ.Бу аёлнингўттизга чиққиси йўқ.Эрта кетиб, кеч қайтар эри,Ҳечқиси йўқ.Ўттизгами чиққаннан бери,Ҳечқиси йўқ.У зулфидан пахталар терар,Ҳечқиси йўқ.Кўкрагида бир умид эрир:− Ҳечқиси йўқ.Бу аёлнингўттизга чиққиси йўқ.Турмуш деган дор келиб қолди,Ҳечқиси йўқ.Рўзғор деган ғор келиб қолди,Ҳечқиси йўқ.Турфа ташвиш ёр келиб қолди,Ҳечқиси йўқ.Сийнабанд ҳам тор келиб қолди,Ҳечқиси йўқ.Бу аёлнингўттизга чиққиси йўқ.Ўсма тортиб яйрайди бу қуш,Ҳечқиси йўқ.Сурма тортиб яйрайда бу қуш,Ҳечқиси йўқ.Ўз ўзини аврайди бу қуш,Ҳечқиси йўқ.Бир нағмани сайрайди бу қуш:− Ҳечқиси йўқ…Бу аёлнингўттизга чиққиси йўқ.Бир сўз мудом узади тизгин −Ҳечқиси йўқ.Лабига ўт қўяди эзгинҲечқиси йўқ.Тошойнанинг қошида ғамгин“Ҳечқиси йўқ.”Қароғидан ахтарар таскин:− Ҳечқиси йўқ.Бу аёлнингўттизга чиққиси йўқ.2− Ҳаққингизни олдингиз, янга.− Ҳечқиси йўқ.− Эрта қариб қолдингиз, янга.− Ҳечқиси йўқ.− Гул эдингиз, сўлдингиз, янга.− Ҳечқиси йўқ.− Энди ўтин бўлдингиз, янга.− Ҳечқиси йўқ.Бу аёлнингўттизга чиққиси йўқ.3Ўтин бўлсам ёнадирман.Қайнижоним.Беш болага онадирман,Қайнижоним.Буёғидан кўнглимиз тўқ,Қайнижоним.Ўттизга оғангиз чиқди,Қайнижоним.Мен ўттизга чиққаним йўқ,Қайнижоним.Мен ўттизга чиққаним йўқ,Қайнижоним!Ўттиз менга чиқди найлай,Қайнижоним.Энди қайга борадирман,Қайнижоним?Ўтин бўлсам ёнадирман,Қайнижоним.Юрагимни пона айлаб,Қайнижоним;Бул ўтинни ёрадирман,Қайнижоним.Ўтин бўлсам ёнадирман,Қайнижоним.1986БУ ШИКАСТА КЎНГЛИМА…
(Ғазал, шекилли?!)Бу шикаста кўнглимаэмди шифо топилмағай.Айрилиқ майи тахир,андин сафо топилмағай.Мискиниман, мискинимҳолимни сўрмас не учун?Ҳеч кима мундин зиёдтиғи жафо топилмағай.Ўтда куйгай жисму жонинг,Карбало сийнангдадир.Ушбу дардға ибтидо бор,интиҳо топилмағай.Севгининг ғуссасиниол бўйнингга, бул ғуссаниЯкка тортар ҳар киши,бир муддао топилмағай.Сарғариб йўлиға кўз тик,майли, Яҳё, тоабад,Гарчи, тақдир йўлидаул дилрабо топилмағай.1984ШАКЛБОЗНИНГ ШУБҲАЛИ ШЕЪРИ
Шомнинг ширин шивири ширдек,Шикаста шам – шамс шамшири.Шаршарами, шоввами, шердекШовуллайдур шоирнинг шеъри:Шаҳаншоҳнинг шону шавкатинШаҳодати Шоҳизиндадур.Широқлару шайху шаҳидларШажараси, шаъни шундадур.Шаҳзодалар шайдои шикор,Шумғиянинг шоқоли шодми?Шармандаи шармисор шаҳар,Шабистона шаббода шоҳми?Шошиладур шум шамсиялар,Шарти шулдир Шуъла ширкатин.Шом шумқадам, шамол шумхабар,Шимол шимар Шарқнинг шарбатин.Шоҳариқнинг шобири шоҳидШавқ шукуҳим шарҳлагай шуур.Шаклланар шахслар, шаксиз,Шарқираган Шарқимда, шукур!Шош шаҳри, шанба шоми.15.09.90СЕНГА ОСОН
Сенга осон,кўнглинг бузилиб кетса,кўкрагинг тўлиб кетса,йиғлаб оласан.Ҳеч нарсага ақли етмай,айланиб гирдингдан кетмай,гина, кудуратни ҳис этмай,сочингними силаб,бардошларми тилабқўшилиб йиғлайдиқизалоғинг ҳам.Сен кимнидир қарғаб,кимнидир алқаб,кимнингдиргўрига ғишт қалаббемалол, бехижолатйиғлашинг мумкин…Мен-чи…мен бўғзимниқонатиб бўлса-да,(Отам ўлса…онам ўлса-да…)барча дардларимни,аламларимниичимга ютишим лозим,ёлғизим.Сенга осон…1984НЕ ТИЛАЙ?
Осмонга устун тилайму,Шоҳга адолатму тилай?Ошпичоққа қин тилайму,Қулга шафоатму тилай?Ҳовузга тилайму қопқоқ,Бойга мурувватму тилай?Кўрпага енг тилайму, ёЙўқсулга давлатму тилай?..1981ИНСОННИНГ КЎНГЛИ
Карвонсарой эмас,Қўналға эмас,Қизил майдон эмасИнсоннинг кўнгли.Босқинни бас қилинг,Топтамакни тўхтатинг энди;Ўзбекистон эмасИнсоннинг кўнгли.1987ҚАДИМ ҚАЛЪА
Бир қадимқалъанинг деворлариндақон кўрдим:ҳар ғишт қон!ҳар қадам қон!!!Токчаларга қўнган ғуборлариндақонталаш замонгажонталаш исён!Кўзларимни юмдим:Ёлғонми дедим.Гувоҳга айландиҳар ғишт,ҳар қадам…Бир аччиқ ҳақиқат тиғлади дилим:Ҳақиқат ўлмайди!ўлади одам.1981ШУКРОНА ЎРНИНДА
Кўксимнизахга берибкўкардим мен,минг бир дардни бир ўзимкўтардим мен.Хос жом топсам дардимнитўкардим мен,Сўнг бемалол дунёданўтардим мен.1982АБДУЛЛА ОРИФ
(Юбилейда ўқилмай қолган алёр)Биродар, жиддийроқ боққил кечмишга,Айрим тугунлар бор, зордир ечмишга.Беш юзу етмишга аруз султони,Бармоқ байроқдори чиқди етмишга.Мендан лозиммиди шул муқояса,Тилим лол, дудоқдан дуолар тошар.Султон олти юздан, Худо хоҳласа,Байроқдор оғамиз юзлардан ошар.Қутловлар қоришиқ тилакларим мўл,Кўзда ёш, қай бирин тутай қўлини?!Кимки, қалам тутса, киприкларим ҳўл:Ул икки улуғнинг берсин йўлини!Гарчи, ёшларинда беш асрлик фарқ,Ватан шон-шуҳратин сақлагай эрлар.Юртим осмонида ураверсин барқ –Абдулла Орифлар, Мир Алишерлар!!!2011ҚУТЛОВ
Оғам, элимизнинг назаркарда, жаҳонгашта, марди майдон, танти ва валламат полвони; устозу шаҳбоз, ҳабибу табиб ҳам аломат адиб… Ҳожи Акбар Турсун Али МуҳаммадгаҚАЛАМИМ ИЛДАМДУР БУГУН АЛЁРГАОлтмиш уч баҳор не Сиздайин сорга,Кўнгул ифтихорга, ғурурга тўлсин.Ёш томар умрдай таранг симдорга –Ул қувонч ёшингиз муборак бўлсин.Пайғамбар ёшингиз муборак бўлсин!Адо айладингиз онангиз ҳақин!Шогирдлар ҳар бири чақмоғу чақин!Ҳаққингизга дуо қилган энг яқин –Дўсту қардошингиз муборак бўлсин,Пайғамбар ёшингиз муборак бўлсин!Ҳануз белингизда белбоғ камардур,Шодмон неваралар қанду шакардур.Мардона ўғлонлар шамсу қамардур –Ой-у қуёшингиз муборак бўлсин,Пайғамбар ёшингиз муборак бўлсин!– Дадамни алқасин тоғлар, денгизлар… –Хизматингизга шай келинлар, қизлар.Янгамлар сув тутиб ширин сўз излар,Ҳар қаламқошингиз муборак бўлсин,Пайғамбар ёшингиз муборак бўлсин!Дам бермай еласиз бир дам оёққа –Шоҳимардон, Қўқон, Паркент, Сўқоққа…Кўксингизда ларзон пуд, ботмон соққа –Елкада тошингиз муборак бўлсин,Пайғамбар ёшингиз муборак бўлсин!Гарчанд, Осиёда ҳамма қадрдон,Гоҳо от соласиз Оврўпо томон.Таомингиз баъзан қоқнону ёвғон…Товоқда ошингиз муборак бўлсин!Пайғамбар ёшингиз муборак бўлсин!Чекилган заҳматлар роҳатга дўнган,Мана – кифтингизга бахт қуши қўнган.Совуққа чидаган, иссиққа кўнган –Сабру бардошингиз муборак бўлсин!Пайғамбар ёшингиз муборак бўлсин!Ихлосмандлар гулу гулоблар тутган,Моҳтоблар соғиниб зардоблар ютган.Пойи қадамингиз ойлаблар кутган –Ўш, Кеш, Чуст, Шошингиз муборак бўлсин!Пайғамбар ёшингиз муборак бўлсин!Шунча давру даврон суриб қўйибсиз,Ҳар кентда бир айвон қуриб қўйибсиз.Мана 63ни уриб қўйибсиз,Асрий сафдошингиз муборак бўлсин,Пайғамбар ёшингиз муборак бўлсин!Боққами, тоққами… қоққанча қозиқ,Охират учун ҳам ҳозирланг озиқ.Ўзи ёрлақасин қодири ҳозиқ –Ҳақму – сирдошингиз муборак бўлсин!Пайғамбар ёшингиз муборак бўлсин!Яҳё Тоға уннар назмий каломга:Уйингиз тор келсин совға-саломга…Рауф Парфи, Хумий, Чоршамъ, ҒуломгаБерган маошингиз муборак бўлсин!Пайғамбар ёшингиз муборак бўлсин!Ҳожи Акбар Турсун Али паҳлавон,Омон-омон замон бир дориламон…Урилса-да не-не деворга ҳамон –Бул омон бошингиз муборак бўлсин!Пайғамбар ёшингиз муборак бўлсин!Ҳар отган тошингиз муборак бўлсин!Қозонда ошингиз муборак бўлсин!Ой-у қуёшингиз муборак бўлсин!Кўзларда ёшингиз муборак бўлсин!Пайғамбар ёшингиз муборак бўлсин!!!2012 Улуғ саодатлар тилаб,камоли эҳтиром ила – Яҳё ТоғаМУЗАФФАРНИНГ ҚЎШИҒИ
Дунёларинг тўлиғ экан озорга,Мен ҳам дардларимни солдим бозорга.Ўзимга бергил-эй не ситам бўлса,Эгам, раҳм айлагил суюкли ёрга.Лутфу назокатга бойдир ул санам,Ҳусну тароватда ойдир ул санам…Меҳру садоқатда сойдир ул санам,Эгам, раҳм айлагил ул вафодорга.Кўринмаса агар аламнинг чети,Увушиб кетаркан одамнинг эти.Сарғайиб юрмасин боламнинг бети,Эгам, раҳм айлагил онаизорга.Бу бир имтиҳондир, юммасман кўзим,У менга, мен унга тиларман тўзим…Ўзингга, ўзингга йиғларман ўзим,Эгам, раҳм айлагил ҳар не беморга.Эгам, раҳм айлагил суюкли ёрга…2006ҚАРИЙБ ҚАРИ ҚАРАҒАЙ
(Қозоқбой Қашқирлига қиёсан)Қарийб қари қарағай,Қаёқларға қарағай?Қизлиғиға қарамай,Қиёқларға қарағай!Қамчибой Қиличли.Қуйи-Чирчиқ, Қўрғонча.Ёш эканман,Кунда қучдим,Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «ЛитРес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.
1
Равшан билан Муҳаббатга,
Абдуқаюм билан Мағфиратга,
Йўлдош билан Муборакка,
Ўткир билан Муқаддасга,
Сафар билан Муяссарга
ва вилоятдаги барча жиянларимга бағишлайман.
Вы ознакомились с фрагментом книги.
Для бесплатного чтения открыта только часть текста.
Приобретайте полный текст книги у нашего партнера:
Полная версия книги
Всего 10 форматов