banner banner banner
АСАРЛАР ТЎПЛАМИ (3-жилд)
АСАРЛАР ТЎПЛАМИ (3-жилд)
Оценить:
Рейтинг: 0

Полная версия:

АСАРЛАР ТЎПЛАМИ (3-жилд)

скачать книгу бесплатно

* * *

“Темурбекнинг ва Улуғбек мирзонинг имороти ва боғоти Самарқанд маҳаллотида кўптур. Самарқанд аркида Темурбек бир улуғ кўшк солибтур, тўрт ошёнлиқ, Кўксаройға мавсум ва машҳур ва бисёр олий имораттур. Яна Оҳанин дарвозасиға ёвуқ қалъанинг ичида бир масжиди жумъа солибтур, сангин, аксар Ҳиндустондин элтган сангтарошлар анда иш қилибтурлар. Масжиднинг пештоқи китобасида бу оятни “Ва из ярфау Иброҳимал-қавоида (ило охириҳи)”[27 - “Эсланг, Иброҳим (ўз ўғли) Исмоил билан биргаликда уй (Байтуллоҳ)нинг пойдеворини кўтарганларида, (шундай дуо қилдилар): “Эй, раббимиз, биздан (ушбу ишимизни) қабул эт. Албатта, Сен эшитувчи ва доно зотдирсан”. (Қуръони карим, Бақара сураси, 127-оят). Абдулазиз Мансур таржимаси.]андоқ улуғ хат била битибтурларким, бир куруҳ ёвуқ ердин ўқуса бўлур. Самарқанднинг шарқида икки боғ солибтур, бириким йироқроқтур, Боғи Бўлдудур, ёвуқроғи Боғи Дилкушодур. Андин Феруза дарвозасиғача хиёбон қилиб, икки тарафида терак йиғочлари эктурубтур. Дилкушода ҳам улуғ кўшк солдурубтур, ул кўшкта Темурбекнинг Ҳиндустон урушини тасвир қилибтурлар. Яна Пуштаи Кўҳакнинг доманасида Конигилнинг қора суйининг устидаким, бу сувни Обираҳмат дерлар, бир боғ солибтур. Нақши жаҳонға мавсум. Мен кўрган маҳалда бу боғ бузулуб эрди, оти беш қолмайдур эди. Яна Самарқанднинг жанубида Боғи Чанордур, қалъаға ёвуқтур. Яна Самарқанднинг қуйи ёнида Боғи Шамол ва Боғи Биҳишттур. Темурбекнинг набираси Жаҳонгир мирзонинг ўғли Муҳаммад Султон мирзо Самарқанднинг тош қўрғонида – чақарда бир мадраса солибтур. Темурбекнинг қабри ва авлодидин ҳар кимки Самарқандга подшоҳлик қилибтур, аларнинг қабри ул мадрасададур”.

    (Тўққиз юз учинчи (1497-1498) йил воқиалари)

*

Темурхондин ҳикоят айлагайлар бу иморатлар,
Замонлардин ривоят айлагайлар бу иморатлар.

Фалак, гунбазларингни Ерда кўрдим мен шу маъвода,
Ажаб сеҳру синоат айлагайлар бу иморатлар.

Буюк бу салтанат донғи қаритгай минг асрларни,
Асрларни бидоят[28 - Бидоят (араб.) – бошланиш, ибтидо, аввал.] айлагайлар бу иморатлар.

Тамоми етти иқлимни шараф овозаси кезгай,
Муқим ҳолда саёҳат айлагайлар бу иморатлар.

Тамаддун пойтахти, ору номуснинг қароргоҳи,
Жаҳон бирлан рақобат айлагайлар бу иморатлар.

Жаҳонда шону шавкат, куч ва қудрат таъна қилганлар,
Қаранг, недин сиёсат айлагайлар бу иморатлар.

Ётибдур бунда хоқонлар, улуғ беклар ва султонлар,
Жаҳон бор то – ҳимоят айлагайлар бу иморатлар.

Фалакки қанча ранж этмиш, иморатларга ҳам тегмиш,
Фалакдин кўп шикоят айлагайлар бу иморатлар.

Самарқанд, рубъи маскунда қаён борсам, соғингайман,
Дилимда зўр қиёмат айлагайлар бу иморатлар.

Валийлар бунда ётмишдир, риёзат бирла келгай ким,
Зиёратга иноят айлагайлар бу иморатлар.

Азим пештоқлари Қуръон зиёсидин мунаввардир,
Эшит, сокин қироат айлагайлар бу иморатлар.

Тизилмишлар қатор, гўёки тарих жойнамозида
Садо этмай, ибодат айлагайлар бу иморатлар.

Тавоф этсанг агар дилдан – дилинг кўкка этар маъво,
Дилинг соҳибдиёнат айлагайлар бу иморатлар.

Минора, қуббаларга боқ – ғуруринг юксалиб боргай,
Сени уйғоқ иморат айлагайлар бу иморатлар.

Келибсан, қошига бошинг эгиб, оятларин ёд эт,
Таололлоҳ, ҳидоят айлагайлар бу иморатлар.

СУЛТОН УЛУҒБЕК. РАСАДХОНА. “ЗИЖИ КЎРАГОНИЙ”

* * *

Темурхон наслидин султон Улуғбек
Ки, олам кўрмади султон анингдек.

…Расадким[29 - Расад (араб.) – мунажжимлар кузатиши. Расад боғламоқ – астрономик жадвал тузмоқ.] боғламиш – зеби жаҳондур,
Жаҳон ичра яна бир осмондур.

Билиб бу навъ илми осмоний
Ки, андин ёзди “Зижи Кўрагоний”.[30 - “Зичи Кўрагоний” – зиж, зич – астрономик тақвим, жадвал. Кўрагон – соҳибқирон Амир Темурнинг лақаби. Темурийларга дахлдор. “Темурийларнинг астрономик жадвали”.]

Қиёматға дегинча аҳли айём,
Ёзорлар онинг аҳкомидин аҳком.[31 - Аҳком (араб.) – ҳукмлар. Астрономияда юлдузлар сайри ва ҳолатини тадқиқ этиш.]

    (Мир Алишер Навоий, “Фарҳод ва Ширин”)

* * *

“Улуғбек мирзонинг иморатларидин Самарқанд қалъасининг ичида мадраса ва хонақоҳдур. Хонақоҳнинг гунбази бисёр улуғ гунбаздур, оламда онча улуғ гунбаз йўқ деб нишон берурлар…

Яна бир олий иморати Пуштаи Кўҳак доманасида расаддурким, зич битмакнинг олотидур.[32 - Олот, олат (араб.) – асбоб.] Уч ошёнлиқдур.[33 - Уч қаватлик.] Улуғбек бу расад била Зичи Кўрагонийни битибдурким, оламда ҳоло[34 - Ҳоло – ҳозирда, айни пайтда.] бу зич мустаъмалдур.[35 - Мустаъмал (араб.) – амалда, амалдадир.] Ўзга зич била кам амал қилурлар. Мундин бурун Зичи Элхоний мустаъмал эдиким, Хожа Носир Тусий Ҳалокухон замонида Мароғада расад боғлабтур. Ҳалокухондурким, Элхон ҳам дерлар. Ғолибо оламда етти-секкиз расад беш[36 - Беш, каму беш (форс.) – кўп, оз ва кўп.] боғламайдурлар. Ул жумладин бир, Маъмун халифа расад боғлабтурким, Зичи Маъмунийни ондин битибтурлар. Бир Батлимус[37 - Батлимус – Ҳаким Птолемей. Жолинус – Галиннинг шогирди. Милодий 90-168 йилларда яшаб ўтган.] ҳам расад боғлабтур. Яна бир Ҳиндустонда рожа Бикраможит ҳинду замонида Ўжин ва Даҳордаким, Молва мулкидур, ҳоло Мандуға машҳурдур. Яна бир расад қилибтурлар, ҳоло ҳиндуларнинг мустаъмал Ҳиндустонда ул зичдур. Бу расадни боғлағони минг беш юз сексон тўрт йилдур. Бу ул зичларға боқа ноқисроқтур”.[38 - Ноқис (араб.) – нуқсонли, камчилиги бор.]

    (Тўққиз юз учинчи (1497-1498) йил воқиалари)

*

Улуғ султон Улуғбекнинг улуғ ному нишонидур,
Унинг умрий азоби, меҳнати ҳам жисму жонидур.

Фалак тоқигача кетган мунаввар зиналар эрмас,
Бу – “Зижи Кўрагоний”дур, бу – “Зижи Кўрагоний”дур.

Темурхон гар Самарқанддин Замин мулкини забт этди,
Само мулкини олган ҳам Самарқанд ўғлонидур.

Фақат мирзо Улуғбекка дахлдор довруқ эрмас бу,
Тамоми Темурийларнинг ғурури бирла шонидур.

Замонким маърифат бирлан жаҳолат лашкарин енгди,
Замонлар ичра, билгайсиз, замонларнинг замонидур.

Фалакни эслатур гунбазларинг зангор заминингда,
Бу гунбазлар, бу ранглар бунчалар ҳам осмонийдур.

Сўранг олам юзининг жумла шоҳу авлиёсини –
Самарқандий, Бухорий, Термизий ё Андижонийдур.

Азалдан барча ошиқ аҳлига нондир агарчи ой,
Бу юлдузлар – заковат қушларининг мангу донидур.

Расадхона эмас, кошонаси илму тафаккурнинг,
Турар токи турар дунё – хазойин ул-маонийдур.[39 - Хазойин ул-маоний (араб.) – маънолар хазинаси.]

Самарқанд, коинот дарвозасин оламга очгансан,
Бу – “Зижи Кўрагоний”дур, самовийдур, жаҳонийдур.

ЛАҚЛАҚА МАСЖИДИ

* * *

“Самарқанднинг қалъасининг ичида яна бир қадимий иморатдур, масжиди Лақлақа дерлар. Ул гунбазнинг ўртасида ерга тепсалар тамом гунбаздин “лақ-лақ” ун келур, ғариб амредур, ҳеч ким мунинг сиррини билмас”.

    (Тўққиз юз учинчи (1497-1498) йил воқиалари)

* * *

*

Азалдан одам авлоди
жаҳонга бевафо келгай,


Вы ознакомились с фрагментом книги.
Для бесплатного чтения открыта только часть текста.
Приобретайте полный текст книги у нашего партнера:
Полная версия книги
(всего 10 форматов)