banner banner banner
Медиатаълимнинг «ўзбек модели» ни яратиш ва амалиётга жорий этиш истиқболлари
Медиатаълимнинг «ўзбек модели» ни яратиш ва амалиётга жорий этиш истиқболлари
Оценить:
Рейтинг: 0

Полная версия:

Медиатаълимнинг «ўзбек модели» ни яратиш ва амалиётга жорий этиш истиқболлари

скачать книгу бесплатно

Медиатаълимнинг «yзбек модели» ни яратиш ва амалиётга жорий этиш исти?боллари
Санобар Жуманова

Монография глобал ахборий му?итнинг ифлосланиши шароитида а?олининг ра?амли саломатлигини са?лаш, ёшларнинг медиа билан муносабатини тартибга солиш учун медиатаълимнинг миллий моделини яратиш ва амалиётган жорий этиш исти?болларини ёритиб берган.

Медиатаълимнинг «yзбек модели» ни яратиш ва амалиётга жорий этиш исти?боллари

Санобар Жуманова

© Санобар Жуманова, 2023

ISBN 978-5-0060-1875-4

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

МУНДAРИЖA

КИРИШ

I БОБ. ЗАМОНАВИЙ МЕДИАМАКОНДАГИ АХБОРОТ-ПСИХОЛОГИК КУРАШ ШАРОИТИДА ЎЗБЕКИСТОНДА МЕДИАТАЪЛИМ ТАРА??ИЁТИНИНГ АСОСИЙ ОМИЛЛАРИ

1.1§ Замонавий медиамакондаги ахборий-психологик курашнинг дунё ахборий харитасида акс этиши

1.2§ Ўзбекистонда ахборий ва киберхавфсизликка та?дидлардан ?имояланишда медиатаълимни жорий этиш зарурати, ?онуний асослари, шарт-шароитлари

1.3§ Медиатаълимнинг полисемик тал?ини ва таснифи, ма?сад ва вазифалари

II БОБ. МЕДИАТАЪЛИМНИНГ ТАРИХИЙ, ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ: МИЛЛИЙ ВА ХАЛ?АРО ТАЖРИБА

2.1§ Медиатаълимнинг дастлабки тарихий кyринишлари, ривожланиш бос?ичлари, тара??иёт тамойиллари

2.2§ Ахборий саводхонлик, факт чекингга оид миллий дидактик ?арашлар

2.3§ Медиатаълим: хал?аро тажриба, оптимал моделлар, етакчи назариялар

III БОБ. МЕДИАТАЪЛИМНИНГ «ЎЗБЕК МОДЕЛИ”НИ ЯРАТИШ ВА ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ АМАЛИЙ МАСАЛАЛАРИ

3.1§ Ра?амли му?итда шаклланган янги медиасаводхонликнинг таянч компетенциялари

3.2§ Ўзбекистонлик ёшларнинг медиа истеъмоли ва медиасаводхонлик кyрсаткичи (социологик тад?и?от натижалари)

3.3§ Медиатаълимни миллий таълим тизимига жорий этиш шакли, бос?ичлари, фанларга интеграциялаш масалалари

ХУЛОСA

ФОЙДAЛAНИЛГAН AДAБИЁТЛAР РЎЙХAТИ

КИРИШ

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жа?он медиаполисида кечаётган глобаллашув, ра?амлашув тенденциялари, сиёсий, и?тисодий, мафкуравий манфаатлар тy?нашуви медианинг ахборот-психологик таъсирини оширди, инсонлар онгу шуури учун кураш жараёнини кучайтирди. Ахборот супермагистралидаги шиддатли ахборот о?ими, ра?амли тенгсизлик, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик муаммосининг долзарблашуви, ахборотнинг товар сифатидаги тижорий функциялари кyпайиши, ахборий му?итнинг ифлосланиши, унда турли нома?бул ахборот шаклларининг пайдо бyлиши, оммавий коммуникация жараёнида адоват ва нафрат тилининг, эмоционал резонанс, ахборий блокада, медиага ?арамлик, фейк ахборот ва манипулятив таъсирнинг кенгайиши миллий манфаатлар устуворлиги ?амда давлат хавфсизлигини таъминлаш ма?садида а?олининг медиама?сулот истеъмолини чу?ур тад?и? этиш, медиатаълим инструментидан фойдаланган ?олда омма онгида ахборот оламини тартибга солиш, ахборот ва ра?амли саломатлигини са?лаш, ахборот билан муомала ?илишнинг янги усулларини ишлаб чи?иш, а?олининг, хусусан, ёшларнинг ахборот маданиятини шакллантиришни та?озо этмо?да.

Дунёнинг ривожланган мамлакатларида бу борадаги ?аракатлар yтган асрда бошланган ва бугун кyплаб давлатларда медиатаълим умумий таълимнинг мажбурий, доимий компонентига айланди. Ўзбекистонда медиатаълимни ривожлантириш, болалар, yсмирлар ва ёшларнинг ахборот саводхонлиги шакллантириш ?амда онлайн му?итдаги хавфсизлигини таъминлаш масаласи кун тартибида турибди. Шу ну?таи назардан, замонавий медиамакондаги реал вазият, ахборот-психологик курашлар контекстида медиатаълимнинг пайдо бyлиш тарихи ва шаклланиш бос?ичлари, илмий-назарий, амалий, методологик асослари ва концепциялари, ил?ор хорижий тажрибани yрганишга зарурат сезилмо?да. Шу билан бирга, хорижий мамлакатлар тажрибасини тy?ридан-тy?ри кyчирмасдан, илмий тад?и?отлар ор?али миллий исти?лол ?оясига асосланган, миллий таълим тизими, менталитетдаги yзига хосликларни, шар?она тарихий, маънавий негизларни инобатга олган ?олда медиатаълимнинг «yзбек модели”ни яратиш долзарб а?амиятга эга.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М.Мирзиёев 2021 йил 26 июндаги матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табригида «Бугун авлодлар, ижодий мактаблар, анъаналар, тушунча ва тасаввурлар янгиланмо?да. Интернет замони yз талаб ва ?оидаларини илгари сурмо?да. Ана шундай мураккаб yтиш даврида миллий журналистикамиз илгари кузатилмаган турли синов ва ?ийинчиликларга ?ам дуч келаётганини эътироф этиш ва уларни биргаликда бартараф ?илиш ?а?ида yйлашимиз лозим» деган фикрлари ор?али замонавий медиамакондаги ?озирги вазиятга ба?о берди[1 - Мирзиёев Ш. М. Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик нут?и – https://president.uz/uz/lists/view/4454. Мурожаат ва?ти: 15:12 / 03.03.2022.]. Янги Ўзбекистонда мамлакатни модернизация ?илиш ?амда ?аётнинг барча со?асини либераллаштириш, давлат ?окимияти ва бош?аруви органлари фаолиятининг очи?лиги ва шаффофлиги, сyз эркинлигини таъминлаш, ра?амли и?тисодиётни жорий этишга ало?ида эътибор ?аратилмо?да. Шу маънода, мазкур тад?и?от «2022—2026 йилларга мyлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тара??иёт стратегияси»[2 - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022—2026 йилларга мyлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тара??иёт стратегияси тy?рисида”ги ПФ-60-сон Фармони. – ?онунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/60/0082-сон.]нинг 71- ва 89-ма?садларида белгиланган оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармо?ларда холис ахборотни yз ва?тида бериб бориш ор?али ёл?он маълумотлар тар?алишининг олдини олиш, фу?ароларнинг ахборот олиш ва тар?атиш эркинлиги борасидаги ?у?у?ларини янада муста?камлаш, фу?ароларнинг ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш маданиятини ошириш, шахсий ва сир са?ланиши лозим бyлган маълумотларни интернет тармо?ида ошкор ?илиш билан бо?ли? дахлсизлик ?у?у?и бузилишининг олдини олиш, кибержиноятчиликнинг олдини олиш тизимини яратиш билан бо?ли? устувор вазифалар ижроси доирасида амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикасининг «Болаларни уларнинг со?ли?ига зарар етказувчи ахборотдан ?имоя ?илиш тy?рисида», «Киберхавфсизлик тy?рисида», «Давлат сирларини са?лаш тy?рисида», «Шахсга доир маълумотлар тy?рисида», «Тижорат сири тy?рисида», «Реклама тy?рисида», «Ахборотлаштириш тy?рисида», «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тy?рисида», «Давлат ?окимияти ва бош?аруви органлари фаолиятининг очи?лиги тy?рисида”ги ?онунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон «2022—2026 йилларга мyлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тара??иёт стратегияси тy?рисида”ги, 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон «Ра?амли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини тасди?лаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тy?рисида”ги, 2019 йил 2 февралдаги ПФ-5653-сон «Ахборот со?аси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид ?yшимча чора-тадбирлар тy?рисида”ги фармонлари ?амда Вазирлар Ма?камасининг 2018 йил 5 сентябрдаги 707-сон «Бутунжа?он интернет тармо?ида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тy?рисида”ги ?арори ва мазкур фаолиятга тегишли бош?а меъёрий-?у?у?ий ?ужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тад?и?оти муайян даражада хизмат ?илади.

Тад?и?отнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йyналишларига мослиги. Мазкур тад?и?от республика фан ва технологиялар ривожланишининг: I. «Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ?у?у?ий, и?тисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ?оялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йyллари”нинг устувор йyналишига мувофи? бажарилган.

Муаммонинг yрганилганлик даражаси. Ўзбекистонда медиатаълим, ахборотнинг аудиторияга таъсири масалалари Ф. Мyминов, Н. Муратова, Х. Дyстму?амедов, Ё. Маматова, С. Сулаймонова, Н. Тошпyлатова, Г. Алимова, С. Бабаджанов[3 - Мyминов Ф. Ахборот хавфсизлиги ва ижтимоий тара??иёт // Ўзбекистон матбуоти. – 2007. – №6. – Б. 32—33.; Журналистикада медиа ва ахборот саводхонлиги: [Матн] / Н. Муратова, Э. Гризл, Д. Мирзахмедова – Тошкент: Baktria press, 2019. – 112 б. Дyстму?аммад Х. Ахборот – мyъжиза, жозиба, фалсафа. – Т.: Янги аср авлоди, 2013. – 320 б.; Fake news: медиада дезинформация: ?yлланма / Н. Муратова, Н. Тошпулатова, Г. Алимова. – Ташкент: «Innovatsion rivojlanish nashriyot-matbaa uyi», 2020. —104 б.; Я. Маматова, С. Сулайманова, тузувчилар. Ўзбекистон медиатаълим тара??иёти йyлида. Ў?ув ?yлланма.—Т.: «Extremum-рress», 2015. – 94 б.; Бабаджанов С., Хозирги медиаму?ит шароитида ёшларни деструктив ахборотлардан химоя килишнинг самарали воситаси сифатида медиатаълимнинг зарурияти // Замонавий таълим. – 2017. – №2. – Б. 9—14.;]нинг ?yлланмалари, илмий ма?олаларида акс этган.

Медиатаълим, медиасаводхонликнинг назарий асослари бyйича тад?и?отлар МД? давлатларида А.В.Федоров, А.А.Новикова, В.Л.Колесниченко, И.А.Каруна, Е.И.Кузьмин, Е.А.Воронина, Э. Токтогулова, Э. Кайыпов, Г. Асанбаева, Н. Гендина, А.В.Паршакова, А.В.Шариков, И.В.Жилавская[4 - Федоров А. В. Медиаобразование: история и теория. М.: МОО «Информация для всех», 2015. 450 c.; Федоров А. В., Новикова А. А., Колесниченко В. Л., Каруна И. А. Медиаобразование в США, Канаде и Великобритании. Таганрог: Изд-во Кучма, 2007. 256 c.; Кузьмин Е. И. Медиа- и информационная грамотность в контексте вызовов информационного общества и политики построения обществ знания. – М.: МЦБС, 2013. – C. 18—24.; Воронина Е. А., Токтогулова Э., Кайыпов Э. Замонавий оммавий ахборот воситаларида ?амда муло?от майдонида «Адоват тили». Олий y?ув юртлари y?итувчилари учун y?ув-услубий ?yлланма. – Бишкек: ОАВни ?yллаш маркази ЖЖ, 2021. – 136 б.; Пособие по медиаграмотности для преподавателей вузов высших учебных заведений Казахстана. – Алматы: Интерньюс, 2019 – 250 стр.; Gendina, N. (2017). Analysis of adaptation of Media and Information Literacy Curriculum for Teachers (prepared by UNESCO) in Russia and Uzbekistan. Mediaobrazovanie-Media Education, (3), 27—44; Медиа- и информационная грамотность в обществах знания / Сост. Кузьмин Е. И., Паршакова А. В. – М.: МЦБС, 2013. – 384 с.; Шариков А. В. Медиаобразование: мировой и отечественный опыт. – Брошюра. – М.: Академия педагогических наук, 1990. – 65 с. Жилавская И. В. История развития медиаобразования. М.: МПГУ, 2017. – 160 с.

 Шергова О. Б. Медиаобразование и журналистика (коммуникативные и лингвистические компоненты): автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата филологических наук. – Москва: 2010. 6 Oberg D., Ingvaldsen S. (2016). Media and Information Literacy in Higher Education. Chandos Publishing, 176 p.; Leaning, M. (2017). Integrating Media and Information Literacy. Media and Information Literacy, Chandos Publishing, 144 p.; Grizzle A., Moore P., Dezuanni, M., Asthana S., Wilson, C., Banda F., Onumah Ch. (2013) Media and information literacy: policy and strategy guidelines, France, 196 p.; Singh, J., Kerr, P., Hamburger, E. Media and information literacy: reinforcing human rights, countering radicalization and extremism, France, 2016, 314 p.; Silverblatt, A., Ferry, J., Finan, B. (1999). Approaches to Media Literacy. Armonk, New York – London: M.E.Sharpe, 281 p.; Stevenson, N. (2002). Understanding Media Cultures. Social Theory and Mass Communication. London – Thousand Oaks – New Delhi: Sage Publications, 255 p.;] ва бош?а олимларнинг илмий тад?и?отлари, y?ув ?yлланмаларида yз ифодасини топган. О.Б.Шергова[5 -

 Маклюэн М. Галактика Гутенберга. Становление человека печатающего. – 2-е изд. – М.: Академический Проект, Гаудеамус, 2013. – 496 с.; Маклюэн М. Понимание медиа: внешние расширения человека. – М.: Кучково поле, 2007. – 464 с.]нинг «Журналистика ва медитаълим (коммуникатив ва лингвистик компонентлар) ” мавзусидаги тад?и?оти оммавий ахборот воситалари билан тyйинган дунёда яшаётган жамият талабларига жавобан пайдо бyлган янги фанлараро йyналиш – медиатаълимнинг журналистика ихтисослигида yрганилишини асослаб бергани билан а?амиятли.

Медиа-ахборий саводхонликнинг замонавий тал?ини бyйича D. Oberg, S.Ingvaldsen, M. Leaning, A.Grizzle, P.Moore, M.Dezuanni, S.Asthana, C. Wilson, F.Banda, Ch. Onumah, J.Singh, P.Kerr, E. Hamburger, A.Silverblatt, J. Ferry, B.Finan, N.Stevenson[6 -

 Тоффлер Э. Третья волна, 1980. – М.: АСТ, 2010. – 784 с.] сингари хорижлик мутахассислар изланиш олиб борган. М. Маклюэн ва Э. Тоффлер каби хорижлик олимларнинг медиани тушуниш, медиа таъсири масалаларига ба?ишланган мумтоз ?арашлари мавзуни чу?урро? тад?и? этишда му?им а?амият касб этди. Шуни ало?ида таъкидлаш керакки, биз назарий ва ?исман эмпирик база сифатида чет эл тад?и?отчиларининг илмий журналлардаги ма?олаларидан ?ам фойдаландик. Бу борада ЮНЕСКО томонидан yтказилган хал?аро конференциялар материаллари, «Медиаобразование», «International Journal of Media and Information Literacy» журналларидаги ма?олалар му?им манба ?исобланади. Уларда медиатаълим, медиасаводхонликнинг замонавий жамиятдаги yрни, ?ар бир мамлакатдаги тара??иёти, yзига хослиги ва медиама?сулот истеъмолидаги yзгаришлар ?а?ида сyз кетган.

Шунга ?арамай, ахборий-психологик кураш шароитида медиатаълимнинг заруратини асослаш, медиа-ахборий саводхонлик компетенциясини миллий таълим тизими контекстида yрганиш, медиатаълимни жорий этишдаги yзига хосликларни илмий асослаш бyйича изланишларга э?тиёж катта.

Тад?и?от мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим муассасаси илмий-тад?и?от ишлари режалари билан бо?ли?лиги. Диссертация тад?и?оти Ўзбекистон давлат жа?он тиллари университетининг «Хал?аро журналистика назарияси ва амалиётининг долзарб масалалари» мавзусида олиб борилаётган исти?болли илмий-тад?и?от ишлари доирасида бажарилган.

Тад?и?отнинг ма?сади ил?ор хорижий тажриба, тарихий маънавий негизларга таяниб, ахборот-психологик кураш хавфи, миллий таълим тизими yзига хослигини инобатга олган ?олда медиатаълимнинг «yзбек модели”ни яратиш ва амалиётга жорий этиш исти?болларини асослашдан иборат.

Тад?и?отнинг вазифалари:

дунёнинг мураккаб ва кyп ?иррали ахборий харитасида акс этаётган ахборий-психологик кураш шароитида медиа-ахборий саводхонлик заруратини та?лил ?илиш;

медиатаълим ва ахборий саводхонликнинг миллий, маънавий, тарихий асосларини тад?и? этиш;

медиатаълим бyйича ил?ор хорижий тажрибаларни yрганиш, ма?бул назария ва моделларни ажратиш;

Ўзбекистонлик ёшларнинг медиама?сулот истеъмоли ва медиасаводхонлик даражасини ани?лаш асосида таълим тизимининг медиасаводхонликни ошириш функциясини такомиллаштириш;

медиатаълимнинг «yзбек модели”ни амалиётга татби? этиш шакли ва механизмлари, малака талаблари, жорий этиш бос?ичлари, таълим мазмунини белгилашга доир тавсиялар ишлаб чи?иш.

Тад?и?отнинг объекти сифатида медиа изоляциясидаги ахборот истеъмолчиларининг ра?амли оламга тy?ри мослашишига кyмаклашиш, медиасаводхонлик, тан?идий тафаккурни ошириш функциясини yзида мужассамлаштираётган хорижий ва миллий таълим тизими олинган.

Тад?и?отнинг предмети ахборий ва кибер хавф мавжуд бyлган глобал ахборий-психологик маконда мураккаб ва кескин вазият, медиама?сулот истеъмолидаги yзгаришлар фонида долзарблашиб бораётган медиатаълим, медиасаводхонлик ?исобланади.

Тад?и?отнинг усуллари. Тад?и?отда мавзуни адекват ?олатда yрганишни таъминлашга ?аратилган ?уйидаги назарий ва эмпирик методлар мажмуи ?yлланди: назарий (тa?лилий-синтетик, тaрихий-?иёсий, тaркибий-типологик), та?лил (анализ, синтез, индукция, дедукция, конкретлаштириш, аналогия, моделлаштириш); социологик (?ужжатларни yрганиш, кузатув, анкета сyрови, контент та?лил), диагностик (лойи?алаштириш), прогностик (фикрий эксперимент, муста?ил ба?оларни умумлаштириш ва бош?.), математик статистика усуллари.

Тад?и?отнинг илмий янгилиги ?уйидагилардан иборат:

мамлакатда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш, ахборот экологияси мусаффолигига эришишда омманинг жамоатчилик фикрини манфаатли шакллантиришга интилаётган сиёсий ва молиявий тузилмалар таъсиридан чи?иши, онгли тарзда ишончли ва тyли? ахборот олиш ?у?у?ини амалга оширишда медиатаълимнинг долзарблиги ва зарурати асосланган;

тарихий манбалардан медиатаълим, медиасаводхонлик, фактчекинг тушунчаларининг Шар?даги ?адимий кyринишларига оид мисоллар топилган, аллома ва мутафаккирларнинг мавзуга оид ?арашлари очиб берилиб, yрта асрларда мадрасаларда y?итилган, услуб жи?атидан медиатаълимга yхшаш бyлган фанлар ани?ланган;

ёшларнинг медиа истеъмолига доир хусусиятлари, медиасаводхонлик кyрсаткичлари ани?ланиб, амалдаги таълим тизими та?сил олувчиларни ахборий жамиятга тайёрлаб бормаслиги, умумий yрта, олий таълим, малака ошириш курсларига медиатаълимни жорий этишнинг му?имлиги исботланган;

медиатаълимнинг «yзбек модели» ишлаб чи?илиб, унга илмий асосда таъриф берилган, уни амалиётга жорий этиш бос?ичлари, шакллари, малака талаблари, механизмлари, медиатаълим дастурлари мазмунига доир талаблар, медиасаводхонликнинг трансчегаравий компетенциялари, таркибий компонентлари далилланган.

Тад?и?отнинг амалий натижалари ?уйидагилардан иборат:

медиатаълимнинг тарихий шаклланиш ва ривожланиш бос?ичлари, хорижий мамлакатлардаги ил?ор тажрибаларнинг yзига хосликлари кyрсатиб yтилган;

медиа истеъмолидаги тадрижий yзгаришлар, медианинг инсонларга ?иссий, а?лий, жисмоний таъсирида юзага келаётган медиа?арамлик, фаббинг, FOMO sapiens каби муаммолар та?лил этилиб, ечимлар таклиф ?илинган;

медиамакондаги ?ар ?андай ахборий хуружларга ?арамай, миллий исти?лол ?ояларига соди?, фаол фу?аролик позициясига эга ахборот истеъмолчиларини тарбияловчи, ахборот одоби, маданияти, маънавиятини шакллантирувчи медиатаълимнинг «yзбек модели» ишлаб чи?илган;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ?узуридаги Хавфсизлик кенгашининг 2022 йил 16 мартдаги 11-PA 2/1-547-сонли топшири?ига мувофи?, Олий ва yрта махсус таълим вазирлигининг Ахборот маконида медиасаводхонлик ва онлайн хавфсизликни таъминлаш бyйича 2022—2024 йилларга мyлжалланган чора-тадбирлар режаси, Хал? таълими вазирлиги, Республика таълим марказининг Медиамаконда болалар, yсмирлар ва ёшларнинг ахборот саводхонлиги ва онлайн хавфсизлигини таъминлаш бyйича 2022—2024 йилларга мyлжалланган чора-тадбирлар режасини ишлаб чи?иш ва амалга оширишда иштирок этилган;

Республика Маънавият ва маърифат маркази ?узуридаги Ижтимоий-маънавий тад?и?отлар институти кyмаги билан республиканинг барча ?удудидан 7827 нафар респондент иштирокида ёшларнинг медиасаводхонлик кyрсаткичи ва медиама?сулот истеъмоли хусусиятларини ани?лашга ?аратилган сyровнома yтказилган;

Республика олий таълим муассасалари бакалавриат бос?ичи талабалари учун «Медиатаълим» фани бyйича фан дастури, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети бакалавриат бос?ичи талабалари учун «Медиатаълим ва ахборот хавфсизлиги», «Журналистикада медиасаводхонлик ва факт чекинг» ?амда «Медиатаълим ва медиасаводхонлик» фанлари, Ўзбекистон давлат жа?он тиллари университети учун «Медиатаълим асослари» фани бyйича фан ва ишчи дастурлар ишлаб чи?илган, маъруза матнлари, та?димот ва видеоматериаллар тайёрланган.

Тад?и?от натижаларининг ишончлилиги ишда фойдаланилган назарий маълумотлар учун илмий адабиётлар, жумладан, тан олинган нуфузли илмий базаларда ?аволаланган журналлардаги энг сyнгги илмий материалларга мурожаат этилгани, амалий характердаги маълумотларнинг мунтазам социологик кузатув ва 7827 нафар респондент иштирокидаги социологик сyров ор?али олингани, ишончли интернет манбалари, тасди?ланган статистик маълумотлардан фойдаланилгани, сайтларга мурожаат ва?ти берилиши, та?лиллар, илмий-амалий характердаги хулосаларнинг ?иёсий методлар билан асослангани, моделлаштиришда фикрий эксперимент ва чо?иштириш методи ?yллангани ?амда илмий фикр ва таклифлардан амалиётда фойдаланилгани, уларнинг тегишли ташкилотлар томонидан тасди?лангани билан ифодаланади.

Тад?и?от натижаларининг илмий ва амалий а?амияти. Тад?и?от натижаларининг илмий а?амияти Ўзбекистонда медиатаълим ва медиасаводхонлик, медиани тушуниш ва ахборотни ба?олаш йyналишидаги илмий ?арашларнинг ми?ёси кенгайтирилганлиги, ахборий саводхонлик, медиасаводхонлик, ра?амли саводхонлик тушунчаларининг мазмун-мо?ияти миллий ну?таи назардан таърифлангани, тал?ин этилган ?амда yзбекистонлик ёшларнинг медиама?сулот истеъмоли, ахборотнинг ошиб бораётган таъсири илмий та?лил ?илинганлиги, янги тад?и?отларга йyл очгани билан изо?ланади.

Тад?и?от натижаларининг амалий а?амияти Ўзбекистонда медиатаълимни жорий этишга ?аратилган чора-тадбирларнинг ишлаб чи?илгани, фан дастурларининг яратилгани билан изо?ланади, таклиф этилаётган модел медиамаконда миллий манфаатлар ?имоясидан шахсий маълумотлар хавфсизлини таъминлашгача хизмат ?илади.

Тад?и?от натижаларининг жорий ?илиниши. Медиатаълимнинг «yзбек модели”ни яратиш ва амалиётга жорий этиш исти?болларини тад?и? ?илиш юзасидан ишлаб чи?илган хулоса ва амалий таклифлар асосида:

мамлакатда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш, ахборот экологияси мусаффолигига эришишда омманинг жамоатчилик фикрини манфаатли шакллантиришга интилаётган сиёсий ва молиявий тузилмалар таъсиридан чи?иши, фу?ароларнинг онгли тарзда ишончли ва тyли? ахборот олиш ?у?у?ини амалга оширишда медиатаълимни умумий yрта таълим тизимига интеграциялашган ?олда, олий таълим тизимида ало?ида фан сифатида жорий этиш зарурати бyйича таклифлардан Ўзбекистон Журналистлар уюшмасида Ахборот маконида медиасаводхонлик ва онлайн хавфсизликни таъминлаш бyйича 2022—2024 йилларга мyлжалланган чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, хусусан, олий таълим тизимига медиатаълимни бос?ичма-бос?ич жорий этиш, ёшларга медиамаконда хавфсиз хул?-атвор ?оидаларини yргатиш, интернетга ?арамликнинг олдини олиш бyйича ахборот материалларини ишлаб чи?иш, уюшма билан ?амкорликда барча таълим йyналишларига мyлжалланган «Медиатаълим» y?ув дастури, журналистика таълим йyналишлари учун «Медиатаълим ва ахборот хавфсизлиги», «Журналистикада медиасаводхонлик ва фактчекинг» ?амда «Медиатаълим ва медиасаводхонлик» фан дастурларини ишлаб чи?ишда жорий ?илинган (Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг 2022 йил 19 октябрдаги 01/18-517-сон маълумотномаси). Натижада «Медиатаълим» y?ув дастури асосида фан яратилган ва унинг y?ув-услубий мажмуасини яратишда му?им манба бyлиб хизмат ?илган;

тарихий манбалардан медиатаълим, медиасаводхонлик, фактчекинг тушунчаларининг Шар?даги ?адимий кyринишларига оид топилган мисоллар, аллома ва мутафаккирларнинг мавзуга тегишли ?арашларидан медиатаълимни жорий этишда миллий дидактик асос сифатида фойдаланиш бyйича таклифлардан мактаб дарсликларига медиатаълимни интеграциялаш, она тили, тарбия, информатика каби фанларда медиасаводхонлик инструментини ?yллашда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 30 сентябрдаги 01/11—01/10-1564-сон маълумотномаси). Натижада 2022—2023 y?ув йилидан умумий yрта таълим тизимига медиатаълимни интеграциялашган ?олда жорий этиш, фанлар мазмунига медиасаводхонликни сингдириш, y?ув жараёнини материаллар билан таъминлашда му?им манба вазифасини бажарган;

yзбекистонлик ёшларнинг медиа истеъмолига доир хусусиятлар, медиасаводхонлик кyрсаткичларидан, амалдаги таълим тизими та?сил олувчиларни ахборий жамиятга тайёрлаб бормаслиги, умумий yрта, олий таълим, малака ошириш курсларига медиатаълимни жорий этишнинг му?имлиги бyйича таклифлардан дунёнинг мафкуравий манзарасини yрганиш, замонавий шароитда маънавий-маърифий, тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, мамлакатдаги ижтимоий-маънавий му?ит ?олатини тад?и? ?илиш, медиатаълимнинг самарали ва таъсирчан технология ?амда усулларини ишлаб чи?иш, а?олининг ?оявий ва ахборот хуружларига ?арши мафкуравий иммунитетини кучайтириш, интернет тармо?идан фойдаланиш маданиятини оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ?узуридаги Ижтимоий маънавий тад?и?отлар институтининг 2022 йил 26 майдаги 111-сон маълумотномаси). Натижада тад?и?от замонавий медиаму?итда маънавий ишлар самарадорлигини оширишнинг илмий асосларини чу?урро? yрганишга ёрдам берган;

ишлаб чи?илган медиатаълимнинг «yзбек модели”дан, уни амалиётга жорий этиш бос?ичлари, шакллари, малака талаблари, механизмлари, медиатаълим дастурлари мазмунига доир талаблар, медиасаводхонликнинг трансчегаравий компетенциялари, таркибий компонентларини белгилаш бyйича таклифлардан Абдулла Авлоний номидаги миллий-тад?и?от институтида Медиа ва ахборот саводхонлиги бyйича мактаб y?итувчиларининг билим, кyникма ва малакаларини ошириш y?ув дастурига кyра ташкил этилган курснинг «Медиатаълим ва медиасаводхонлик. Асосий тушунча ва атамалар», «Замонавий медиаму?ит ва ахборий тартибсизликлар», «Ахборот истеъмолида тан?идий тафаккур. Тан?идий тафаккурни шакллантириш усуллари» модуллари бyйича видеодарс, маъруза, тест, глоссарий каби y?ув материалларини яратишда фойдаланилган (Абдулла Авлоний номидаги миллий-тад?и?от институтининг 2022 йил 1 июндаги 01/09-671-сон маълумотномаси). Натижада тад?и?от малака ошириш курсларини y?ув материаллари билан таъминлашга ёрдам берган.

Тад?и?от натижаларининг апробацияси. Мазкур тад?и?от натижалари 9 та, жумладан, 4 та хал?аро ва 5 та республика илмий-амалий анжуманларида му?окамадан yтказилган.

Тад?и?от натижаларининг эълон ?илинганлиги. Диссертация мавзуси бyйича жами 10 та илмий иш, шундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Ма?камаси ?узуридаги Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия ?илинган илмий нашрларида 8 та ма?ола, жумладан, 5 таси республика ва 3 таси хорижий журналларда нашр этилган.

Тад?и?отнинг тузилиши ва ?ажми. Диссертация кириш, уч боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рyйхати ва иловалардан иборат. Диссертациянинг ?ажми 147 са?ифани ташкил этади.

I БОБ. ЗАМОНАВИЙ МЕДИАМАКОНДАГИ АХБОРОТ-ПСИХОЛОГИК КУРАШ ШАРОИТИДА ЎЗБЕКИСТОНДА МЕДИАТАЪЛИМ ТАРА??ИЁТИНИНГ АСОСИЙ ОМИЛЛАРИ

1.1§ Замонавий медиамакондаги ахборий-психологик курашнинг дунё ахборий харитасида акс этиши

Ижтимоий, геосиёсий, маданий, и?тисодий жараёнлар глобаллашуви, ахборотлашуви, ра?амлашуви натижасида оммавий коммуникация барча со?аларга интеграциялашди ?амда замонавий медиамаконни пайдо ?илди. Замонавий медиамакон коммуникация воситалари ёрдамида шаклланган, одамлар ёки гуру?лар бир ва?тнинг yзида фойдаланиши мумкин бyлган яхлит ва умумий, мураккаб ва чалкаш платформа бyлиб, ?ажми, таъсир имкониятларини yлчаш ундаги кyрсаткичлар yзгариб туриши, ми?ёс катталиги, чегараларни белгилаш ?ийинлиги сабабли имконсиз. ?ар бир инсон унинг 4 фоизидан фойдалана олади. Замонавий медиаму?ит ахборий-психологик курашда платформа вазифасини yтайди.

Медиамакон фанда уни назарийлаштиришга ?аратилган тад?и?отларда ?уйидаги ёндашувлар бyйича yрганилган: матнмарказли ёндашув – медиамаконга барча медиаматнларнинг мажмуи, «дискурсив» макон сифатида ?аралади; тузилмавий ёндашув – медиамакон институционал со?а, ижтимоий майдон, оммавий коммуникация воситалари тизими сифатида тушунилади; ?удудий (бозор) ёндашуви – медиамакон медиабозор ?удуди (мамлакат, ша?ар) ёки ахборий саноат сифатида характерланади; технологик ёндашув – медимаконга моддий технологиялар билан ?yллаб-?увватланадиган «виртуал реаллик» ма?оми берилади; экологик ёндашув – медиамаконга инсон фаолиятининг барча со?аларини ?амраб оладиган глобал яшаш жойи сифатида ?аралади[7 - Ним Е. Г. Медиапространство: основные направления исследований // Бизнес. Общество. Власть 2013. №14. С. 31—41]. ?ар ?андай ёндашувда ахборот воситасида инсонлар онгу шуурига таъсир, интерпретация масаласи марказда туради.

Медиамакон умумий маънода ахборий макон, тор специфик мазмунда кибермакон билан ёндош келади. Медиамакон ахборот истеъмолчилари сонининг динамик yсиши, коммуникациянинг кенг ?улоч ёйиши билан бо?ли? равишда кенгайиб бормо?да. 2021 йил бошидаги ?олатга кyра, дунёда 4.66 миллиард киши интернетдан фойдаланади. «We Are Social» ва «Hootsuite» ташкилотлари ?исоботига кyра, бу дунё а?олисининг 59,5 фоизини ташкил ?илади. Ижтимоий тармо?лардан 4,2 миллиард киши ёки а?олининг 53,6 фоизи фойдаланади. Мобиль ?урилма фойдаланувчилари катта ?исмни ташкил ?илади[8 - https://news.rambler.ru/internet/45705599-tsifra-dnya-skolko-chelovek-v-mire-polzuyutsya-internetom/ (https://news.rambler.ru/internet/45705599-tsifra-dnya-skolko-chelovek-v-mire-polzuyutsya-internetom/) Мурожаат ва?ти: 10:48 / 22.05.2022.]. Ра?амли оммавий ахборот воситалари сони, ахборот супермагистралидаги ?аракатлар шиддати ошмо?да – глобал тармо?да 1,7 миллиард веб сайт мавжуд, ?ар соатда 7 миллион веб са?ифа онлайнда пайдо бyлади, телефон ?yн?иро?и ва шахсий ёзишмаларни ?исоблаш имконсиз. Инсонлар ди??ат-эътиборини жалб этиш учун кураш тар?ибот, ташви?от, манипуляция, ишонтириш, таъсир yтказиш усулларидан кенг фойдаланиш, брендлаштириш, реклама, шов-шувли янгиликларнинг кyпайиши, интернетдаги реклама учун сарфланган мабла?ларнинг ошиши каби кyринишларда юз бермо?да. Медиамаконга хос хусусиятлардан яна бири ахборотдан ба?рамандлик борасида ра?амли тенгсизликнинг, ахборот олиш очи?лиги имкониятидаги фар?нинг мавжудлигидир. Интернет билан таъминланганлик кyрсаткичлари yртасидаги тафовут дунё мамлакатларида 10 фоиздан 90 фоизгача бyлган орали?дадир. Ахборотга, янгиликка ташналикнинг кучайиши ?идирув тизимларида сyровга берилган мавзуларнинг 15 фоизи янгилиги билан изо?ланади.

«Медиамакон» тушунчаси yз ичига ?озирги ахборий жамиятдаги, оммавий ахборот воситалари фаолиятидаги мураккаб жараён ва ?одисаларни ?амраб олади. Замонавий жамиятдаги ?еч бир ?олат медиамакондан айро ёки ундан таш?арида эмас. Шу ?атори и?тисодий, сиёсий манфаатлар тy?нашувлари ?ам. Уни ?у?у?ий жи?атдан тартибга солиш хал?аро ми?ёсда амал ?илувчи ?у?у?ий меъёрлар ишлаб чи?илмагани ва техник жи?атдан амалга ошириш имконсизлиги, сyз ва фикр эркинлиги масаласи мавжудлиги сабабли мураккабдир.

Медиамакон турли даврларда, турли мамлакатларда турлича шаклланади, намоён бyлади, ма?сад ва вазифаларини yзгартириб туради. Масалан, МД? мамлакатларида, хусусан, Ўзбекистонда ОАВ, кино соби? иттифо? даврида мафкуравий ?урол бyлган, партия тизимининг тар?ибот воситаси вазифасини бажарган. ХХ асрнинг 90-йилларидан кейин цензуранинг бекор ?илиниши билан бо?ли?ликда медиабозор ?оидаларига кyра ишлай бошлади, эмпирик равишда истеъмоли енгил ва осон форматлардан фойдаланилди, кyнгилочар, шов-шувли моделлар трендга чи?ди, буюртма, реклама материаллари кyпайди, тижорий функциялар ишга тушди. Ўзбекистонда эса бу ?олат бироз бош?ача кечди, ички цензура са?ланиб ?олиши натижасида аудитория учун сиёсий таъсири кам бyлди, тижорий ма?садлар ?ам устуворлик касб этмади, медиамакон ёпи? ва бар?арор хусусиятларни намоён этди. 2016 йилдан кейин ахборот ва сyз эркинлиги устуворлиги, давлат ?окимияти ва бош?аруви органлари фаолияти шаффофлиги таъминланиши натижасида медиамаконда демократлашув, либераллашув кучайди.

XXI асрда медиамаконни илмий тад?и? ?илишнинг фанлараро табиати унинг турли со?аларга интеграцияси натижасида пайдо бyлди. Биро? медианинг омма онгига таъсир, шахсга йyналтирилган ёндашув, самарали коммуникацияни таъминлашга ?аратилган медиациялашув, стереотипларни шакллантириш билан бо?ли? хусусиятлари барча даврларда ва барча шаклларда са?ланиб ?олган.

Медиамакон формати ва типологиясини yрганишдан кyра унда юз бераётган ?одисалар, хусусан, сиёсатшунослик, конфликтшунослик, журналистика ва оммавий коммуникация, психология каби фанларда а?амиятли бyлган ахборот-психологик кураш шароитида ахборот истеъмолчиларининг ахборий маданиятини шакллантириш зарурати ва усулларини yрганиш долзарб а?амият касб этади. Ахборот-психологик кураш тушунчаси ?арама-?арши томонларга психологик таъсир yтказиш билан бо?ланган. Тарихда душманнинг ру?иятини синдириш, тартибсизликлар келтириб чи?аришга ?аратилган психологик таъсир кичик бyлган ва ?ал ?илувчи а?амият касб этмаган. Босма ма?сулотларнинг пайдо бyлиши билан вазият yзгарди. Газета ва журналлар тар?ибот олиб бораётган мамлакат учун кyзланган натижага эришиш ма?садида омманинг фикри, ?иссиётлари ва хатти-?аракатларига ма?садли таъсир yтказиш учун кенг имкониятлар очди. Телевидение, радио, матбуот ХХ асрда кучли ?урол сифатида ?исобга олина бошлади.

«Ахборот уруши» атамасини биринчи марта 1976 йилда Т. Рона «Boing» компанияси учун тайёрланган ?ужжатда ?yллаган[9 - Rona T. Weapon Systems and Information War. Seattle, WA: Boeing Aerospace Co., 1976. 176 р.]. 1992 йилдан бошлаб, «ахборот уруши» атамаси А?Ш Мудофаа вазирлиги томонидан расмий равишда ишлатилган[10 - Ватрушкин А. А. Проблемы информационно-психологической безопасности в современном мире // Актуальные проблемы гуманитарных и естественных наук. 2010. №11. С. 193—197.]. Ахборий-психологик кураш, кибер урушни yрганувчи илмий ёндашувларнинг хилма-хиллиги ?одисага нисбатан ягона ?араш йy?лигини кyрсатади. Бугунги кунда илмий со?ада ?уйидаги асосий ёндашувлар ани?ланган: геосиёсий, психологик, коммуникатив, конфликтологик[11 - Львовна, Ш. Л., & Shtofer, L. L. (2018). Информационная война как радикальная форма политической борьбы The Information War As A Radical Form Of Political struggle. 7 (1). https://doi.org/10.23683/2227-8656.2018.4.13].

Геосиёсий ёндашувга кyра, ахборот уруши бу – давлатлараро ?арама-?аршилик.[12 - Фролов Д. Б. Информационное противоборство в сфере геополитических отношений: автореф. дис. … д-ра полит. наук. М., 2006. 426 с.] Унга кyра, давлатлар ахборот ор?али бош?а давлатларга таъсир yтказиб, стратегик со?аларда устунликка эришишга ?аракат ?илади. Психологик ёндашув тарафдорлари фикрича, ахборот уруши мо?ияти ахборот ор?али оммавий равишда инсонлар онгига яширин таъсир кyрсатишдир. В.А.Лисичкин фикрича, тафаккурни манипуляция ?илиш ахборот таъсирини интеллектуал-психологик ва ижтимоий-маданий жараёнларни бош?ариш ма?садида объектлар буни сезмайдиган ?олда яширин амалга оширишдир[13 - Лисичкин В. А., Шелепин Л. А. Третья мировая (информационно-психологическая) война. М.: Академия социальных наук, 2000. 304 с.]. Коммуникатив йyналишда ахборот уруши бу ?арама-?арши тарафларнинг разведка ва сиёсий ва психологик ?аракатлар амалга ошириладиган ало?а технологияси сифатида тал?ин этилади. Конфликтологик ёндашув ахборот уруши, ?арама-?аршиликларни нафа?ат давлатлараро, балки гуру?, шахслараро зиддиятларни ?ам ?арбий, ?ам сиёсий призма чи?ири?и ор?али кyриб чи?ишга имкон беради.

Ахборот уруши yз ма?сади, мазмун-мо?иятига кyра, махфий ёки ошкора, а?амияти кам ёки радикал таъсирли сиёсий, и?тисодий, ижтимоий, маънавий-психологик, тижорий, ?арбий ?одиса бyлиши мумкин. «Ахборот уруши» ва «ахборий кураш» тушунчалари фар?ланади. Ахборий-психологик кураш тушунчаси нейтрал маъно англатиб, салбий мазмунда ахборий уруш, психологик уруш, кибер уруш шаклларида ?ам ?yлланади. Бугунги кунда ахборот-психологик уруш жанговар операцияларни таъминлашдан таш?ари yзи ало?ида муста?ил уруш турига айланди ва геосиёсий даражадаги стратегик вазифаларни ?ал ?илишга ?одир ?одиса ?исобланади. Шу билан бирга, агрессив ахборот ва психологик курашнинг yзи уруш ва ?уролли тy?нашувларни келтириб чи?аради. Ахборот ва психологик ?уролларнинг хавфи улардан фойдаланишдаги шахссиз хусусиятидадир, бу ?ужум ?аракатларини, ?атто уруш эълон ?илмасдан ?ам номаълум ?олда амалга оширишга имкон беради. Бундан таш?ари, ахборий ?уролларни ишлаб чи?иш ва улардан фойдаланишни та?и?лаш деярли мумкин эмас (масалан, кимёвий ёки бактериологик ?уролларга нисбатан та?и? yрнатилган). Ахборий уруш шахс, жамият, тузилма ва давлатлар yртасида манфаатлар тy?нашуви, ?арама-?аршилик юз берган ?олатларда устунликка эришиш, бирор сиёсий, и?тисодий ёки бош?а ма?сад йyлида маълумот олиш, ?айта ишлаш ва етказиш, сиёсий ва ?арбий ма?садларга эришиш, ахло?ий ва психологик таъсир кyрсатиш ма?садидаги курашдир. Ахборот уруши компютерлар, дастурий таъминотга ?ужум ?иладиган ва ахборий тизимларни издан чи?арадиган кибер урушлардан фар? ?илади. Ахборот уруши муайян ма?сад йyлида маълумотларни манипуляция ?илиш, ?айсидир шахс, гуру?, тузилма ёки давлатнинг манфаатларига ?арши, лекин бош?а томон учун манфаатли бyлган, ахборий босимга асосланган ?аракат ?исобланади. Ахборот уруши ?ачон бошланиши, тугаши ва унинг ?анчалик кучли ёки ?алокатли эканлиги ани? эмас. Ахборот уруши тактик маълумотларни тyплаш, yз манфаатларига йyналтирилган ахборотларни тар?атиш, ташви?от, дезинформация кампанияси, деморализация (маънавий, ахло?ий таназзул) ёки манипуляция ?илишни yз ичига олиши мумкин. Ахборот уруши психологик уруш билан чамбарчас бо?ланган. Ахборий, психологик, кибер урушлар умумийлаштирилиб, «ахборот операциялари» атамасидан фойдаланган ?олда ?ам ифодаланади. Бунда технологиялар билан бир ?аторда ахборотдан фойдаланишнинг инсон билан бо?ли? жи?атларига, жумладан, ижтимоий тармо? та?лили ва инсонни ахборот ор?али бош?аришга эътибор ?аратилади. Кибермаконда кураш C4ISR (Command, Control, Communications, Computers, Intelligence, Surveillance and Reconnaissance), яъни бош?арув, назорат, коммуникация, компьютерлар, интеллект, кузатув ва разведкага асосланган шаклда олиб борилади.

Кибер?ужум ва кибер потенциали ю?ори киберкучлар А?Ш, Буюк Британия, Германия, Франция, Россия, Норвегия ва Польша каби давлатларда мавжуд. ?озирги ва?тда ушбу тузилмалардаги кибер жангчилар сони бир неча yн минглаб ?арбий ва фу?аролик ходимларидан ошади. А?Ш кибер ?yмондонлиги (USCYBERCOM) – 64 мингдан орти?, Германиянинг кибер тузилмалари 14,5 минг ва Франция – мос равишда 4 минг. Кибер ?yшинлар сони психологик операцияларни yтказиш учун ?уролли кучларнинг махсус тузилмаларининг ?арбий хизматчиларини yз ичига олмайди. Бельгия ахборот операциялари гуру?и 60 дан орти?, Нидерландия кибер операциялар ?yмондонлиги 250, Норвегия кибер ?yмондонлиги 1230, Польша кибер мудофаа кучлари ?yмондонлиги 2000 ва кибер операциялар маркази 500, Чехия киберкучлар ва ахборот операциялари ?yмондонлиги 500 ходимга эга. А?Ш Мудофаа вазирлиги операциялари орасида ахборий-психологик операциялар мавжуд.

Ахборий-психологик, кибер урушлар бир неча шаклларда амалга оширилиши мумкин:

– матбуот, телевидение, радио, интернет ва ижтимоий тармо?лар ор?али yз ма?садига йyналтирилган ахборотларни узатиш;

– дезинформация кампанияси;

– ало?а ва коммуникация тармо?лари yчирилиши;

– ало?а тармо?лари сохта бyлиши;

– ра?амли аралашув билан махфий маълумотларни ошкор ?илиш ёки дезинформацияни жойлаштириш ор?али саботаж;

– дронлар ва бош?а кузатув роботлари ёки веб камералардан фойдаланиш;

– коммуникацияни бош?ариш;

– синтетик воситалар;

– онгни манипуляция ?илиш;

– вандализм, яъни хакерлар томонидан веб са?ифаларга зарар етказиш, мазмунни алмаштириш;

– ахборот йи?иш, махфий маълумотларни тyплаш, сохта маълумотлар жойлаштириш учун шахсий са?ифалар ёки серверларни бузиш ва ?оказо.

Сунъий йyлдош телевидениеси ва интернет каби ра?амли тара??иёт намуналари манипуляторларга анъанавий ОАВдан кyра одамлар онги ва ?аракатларини бош?аришда янги, илгари ишлатилмаган самарали воситаларни берди. Замонавий ахборот истеъмолчиси оммавий ахборот воситаларидан маълумот олганда, уларни «дyстларига улашиши» мумкин ва 99 фоиз ?олатда унинг тy?рилигини текшириши, таъсирини та?лил ?илиши мумкин эмас. Манипуляция муваффа?иятининг асосий сабаби шундаки, аксарият ?олларда одам yзига берилган хабарларни текшириш учун ва?тини ?ам, а?лини ?ам сарфлашни хо?ламайди. Ахборотни зарур тал?инда узатиш учун жамиятда обрyга эга одамлар – академиклар, шоирлар, санъаткорлар, чиройли ?излар ёлланади. Маълумотлар турли манбалар ор?али такрор ва такрор, кичик дозаларда та?дим этилади. Шундай ?илиб, одамлар муста?ил фикрламай ?yяди. Онг остига таъсирни кучайтириш учун инсон ?иссиётларидан фойдаланилади ва уларнинг энг кучлиси ?yр?увдир. Бунда сенсацион (шов-шувли) ози?лантириш технологияси кенг ?yлланади. ?yр?ув билан таъсир кyрсатувчи ёл?он визуал тасвир билан берилади. Онг ва онгостига таъсир ?а?ида психологик ну?таи назардан узо? та?лил олиб бориш мумкин. Бизга ?озирги ?олатда ахборий-психологик кураш шароитида ундан фойдаланиш масаласи а?амиятли. Уни ?уйидаги сценарий ор?али кyриш мумкин:

1. Оммавий ахборот воситалари ахборий уруш уюштираётган мамлакатда инсон ?у?у?лари бузилиши ?а?идаги хабарлар билан тyлади. ?укумат жиноятчи, порахyр, диктатор ?илиб кyрсатилади.

2. Мафкура яратилади, шиорлар ол?а сурилади, махсус яратилган оммавий ахборот воситалари ахборот каналларини эгаллайди.

3. Мухолифат тарбияланади, ?yллаб-?увватланади. У пул билан таъминланади, ижобий ва демократик, хал? ?аётини яхшилаш учун «фа?ат тинч воситалар”дан фойдаланишга ваъда беради.

4. Мухолифатнинг жангарилари тайёрланади. Бош?а мамлакатлардан инструкторлар ва ёлланма аскарлар жалб ?илинади.