banner banner banner
Умидли дунё ёки «Панднома»
Умидли дунё ёки «Панднома»
Оценить:
Рейтинг: 0

Полная версия:

Умидли дунё ёки «Панднома»

скачать книгу бесплатно

Умидли дунё ёки «Панднома»
Саъди Шерозий

Раҳмонберди кенжаев

Умиджон бозоров

Агар киши ҳаётдан олмаса таълим,

Унга ўргата олмас ҳеч бир муаллим.

(Р,Рудакий)

Умидли дунё

ёки

“Панднома”

Оламда ҳукмдор эрди Искандар, Оламни қолдириб кетдиул қайсар Умрин чўзолмади бир нафас бир дам,

Бир дам учун бутун оламни бериб ҳам.

(Саъди Шерозий)

“Инсон ғанимини енгишдан аввал,

Ўзлигини енгишни ўрганиши керак”

Ота-онанг бунёд этган бу қўргон сенга меросдир,

Меҳрла обод этсанг авлодингга хосдир.

Бу қайтар дунёда асло кам бўлмайсан,

Фарзандларинг кўз қароғинг бўлиб ўсса агар.

Умид – инсон ҳаётининг мазмуни, тириклигининг тимсоли. Инсон умид билан яшайди… Ҳолбуки, у келажакка нисбатан ишончи, орзу-истаги билан ўз умрини узайтиради.

Умид осмонида парвоз этаётган ҳар бир инсон кўнглидаги орзу-умидларининг чеки йўқлиги уни боқийлик сари етаклайди. Саноқли умримизга саноқсиз орзу умидлар ҳамроҳ экан биз донолардан ўрганиш ва ўрганганларимизни бошқаларга ўргата олсак, хайрли ишниамалга оширган бўламиз.

Инсонлар оламда улуғ муаллиф,

Қалби китобида сирларин таклиф.

Саройлар, гулзорлар куй-қушиқлар яратган,

Қалбларин яхшилик сари қаратган.

Бинобарин инсон – табиатнинг ноёб асари экан у ўзидан яхши ном қолдиради…

Юқоридаги фикрлар агар уни эпиграф сифатида қабул қилсак, ҳар бир онгли инсонда эртами-кечми (хусусан унинг ёши бир жойга етиб қолганда) пайдо бўлиши мумкин.

Айниқса, билимли, юксак маданиятли, дунёқараши кенг кишиларда бу фикрлар ўзлигини англаш, кимлигини билишнинг муҳимлиги тўғрилиги ғояга айланиб, тегишли шарт шароитлар тўғилганда амалга олади.

Табиат ҳаммага ҳам баробар умр бермас экан. Инсонларнинг бири кўпроқ яшайди, бири эса қисқа, лекин мазмунан бой ҳаёт кечириши керак. Бироқ ҳеч кимнинг ҳаёти бир текисда, доимо осойишталикда равон ва бекаму кўст ўтмайди.

Ҳаётнинг паст – баландликлари, аччиқ-чучуги, оқ-қораси бўлади. Шуни олдиндан яхши тасаввур этган, тўғри тушунган, уни ҳис қила олган ва шунга доимо тайёр турган инсонгина Худо берган умрини беҳуда ўтказмайди, ундан унумли фойдаланади. Бундай киши халқ, ота-онаси хизматида бўлади. Яқин кишиларининг фарзандлари уруғ-аймоқлари ва теварак атрофдагиларга қўлидан келганча яхшилик қилишга интилади, шунга яраша ўзи ҳам иззат- икромда яшайди. Эл юрт хизматига сазовор бўлади. Бунинг учун ҳар бир онгли инсон ўз насл насабини билиши лозим. Шунинг учунҳам талқимизда етти пуштини билиши зарурлиги ўқтирилади.

“Эй жафочи тут ганимат кўркнинг давронини,

Ким киши топмай турур бу давр йили поёнини.

Онт ичибсан гўёким аҳди ҳуснингда бегим,

Қилмагайсан бир жароҳатлик кўнгил даромонини.

Бу жамоли юзу кўз ким сенда бордур англади,

Ким тан ичра қўймагайсан ҳеч ошиқ жононини.

Иш учун ошиқни тангри ярлақаб ҳеч сўрмагай,

Ким яратмиш кўзу қошу гамзаи фаттонини,

Раҳм эмасдир ул ки кўз ёш Етти ошиқ оҳидин.

Ғамзанинг тогини сув бердики тўккан қонини,

Не кетурдинг десалар маҳшарда Лутфий дунёдин,

Кўргузай багримдаги пайконини ’’.

(“Девони Лутфий” дан)

Оталарим онажонларим ҳам кетдилар,

Азизам, мунисгинам, ҳам нурийдийдам ҳам кетти.

Жаҳон ичра ҳамроҳим илдам кетти мен крлдим,

Мозори лолазор ўлгай тўкилган цон ёшимдан,

Садоцат бобида дардингга ҳамдам кетди мен цолдим.

Қадрдон дўстларим Аҳмаджон ва Абдунажим,

Изидан цолмайин деб укам шогирдим Рахмонбек ҳам кетди.

Ўлимдан цўрцмайин, ҳацицатни шиор айлай,

Ўз мардона сўзида турган бардам Ўткир ҳам кетди.

“Ишон менга, мени акам деб бил ”деб такрор-такрор айтиб,

Ўз сўзида маҳкам турган Шокир акам кетди.

Фалак бедодлигим кимга айтиб кимга йиглайман энди,

Дегайман Раҳмонберди мотам ҳар дам кетди.

Шумцадам юрмаган бирор макон йўц,

Ранжу озор чекмайўтган ҳеч жон йўц

Жуфтингнинг айбини кўчага ёйма,

Сен унга либоссан у сенга либос.

Ўзингдан паст билма фацир инсонни

Балки кучлироцдир сендан унинг ийлюни

(муаллиф Р,К.).

Эй тангрим, оталарим-оналаримни олдинг. Уруғ аймоғимни, ёру-биродарларимни олдинг… Қадрдонларимдан жудо қилдинг… Мен қартайдим, булбулдан ҳам гулдан ҳам кўнглим қолди. Дунё ташвишларидан ҳам зерикдим… Ёлгизман… Энди ҳеч кимга ҳам керак бўлмай қолдим… Умрим бўйи меҳнат қилиб яшадим… Ҳеч кимга давоим йўқ.. Мен бир ғариб бандангдан, омонатингни олсанг ҳам майли.

Ғойибдан: “Йў-ў-ўқ” дегандай ғайриинсоний йўғон ва титроқ товуш қулоғимга етиб келагандай бўлди. Кейин:– Сен ғариб эмассан! Бу дунёда кўп ишлар қилдинг! Ҳали сен қиладиган ишлар бор! Сенинг жониннгни олишга ҳали вақт бор!

Бу ғайриоддий мулоқат мени чуқур ўйга толдирди… Ўйлаш фикрлашга чорлади… Ахир мени битикларим бошига авлодимга, мени инсон бўлишимда ўзларининг беқиёс меҳрларини аямай парвариш қилган азиз инсонлар ҳақида ёзмоқчи эдимку! Сўз берган экансан ваъдангни бажаришинг керак-ку, деган фикр мени қалам тебратишга даъват этгани учун ҳўрсина, хўрсина ишга киришдим. ,

Азиз ўқувчим! Сиз вақт топиб ушбу битикларимизни ўқисангиз саҳифалар қатидан ўзингизга яқин инсонлар тақдирига ўхшаш қадрдонларингиз бош кўтариб чиқаётганига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Ҳа сиз унда ё отаси, ё онаси ва ёки яқин кишинингиз билан учрашасиз. Бу саҳифалар афсона ҳам, эртак ҳам эмас. Соф ҳақиқат эканлиги ёдингизга тушиши муқаррар. Ўша дунёдан кўз юмиб сизни ташлаб кетгаларингизнинг сурат ва сийратлари ҳамда қиёфалари меҳру оқибатда ўтган тарихларига рўбарў келасиз. Уларнинг қилган эзгу амаллари ёдингизга тушиб кўксингиз қалқиб-қалқиб кетади. Шунда бу омонат дунёда ҳамма нарса ўткинчи, умрингизнинг ҳар бир дами ғанимат эканига амин бўласиз. Шунинг учун биз тириклар бир-биримизга меҳрли бўлиб, тез-тез дийдорлашайлик, шоир айтмоқда:

Дўстлар салом деган сўзнинг салмоғин сақланг,

Яхшиларни авайланг уларни асранг.

Дунёдан ўтгандан сунг юз соат йиғлаб тургандан кўра,

Тириклигида бир соат йўқлаб туринг.

(Шайхзода).

Меҳр риштаси

Яшамоқнинг қадрига етолса одам,

У қилган ҳар бир иши бир олам.

Элини севганнинг эси бўлади.

Ишидан ҳалқининг бахти кулади.

(“Оталар сўзи”дан)

Ҳикматлар хазинаси қадимий зардуштийларнинг муқаддас китоби “Авестода” аёллар хусусан оналарнинг фазилатлари маромига етказиб тараннум этилган. Оналарнинг машаққатли меҳнатлари шарафланган улуғланган. Авестонинг севимли аёл образлари ичида Оша исмли аёл алоҳида ажралиб туради. Оша эзгу қисмат ва эътиқод тимсоли. Одамзоднинг орзу умидлари, ният хоҳишлари айни шу аёл образида ўз ифодасини топган. Инсоният яратилибдики, яхшиликка интилади, эзгуликка талпинади, орзулар қанотида учади. Ошада одамларнинг ана шу туйғулари гавдаланади. Китобда севимли Ошага берилган таъриф бежиримлиги шарофатлилиги билан ажралиб туради.

Сулув Оша,

Нурафшон Оша.

Фарог нурин таратадур,

Одамларга у.

Шону шукуҳ берадир,

Кимнинг жонига керак бўлса У.

Осудалик топар кулбаким,

Дадил қадам қўяди Оша остонасига.

Асрагайдир Замонлар бўйи,

Авлодларин наслу насабин.

“Инсонлар сиз умрингиз қай замон тугаши ўзингизга номалум бўлган бир умр ичида кун ва тунларингизни ўтказмоқдасиз. Агар қўлингиздан келса, бу ҳаётингизни яхшилик қилиш билан ўтказинг… Буни ҳам сиз фақат Аллоҳ таолонинг ёрдами билан амалга ошира оласиз…

…Сиздан яшаш фурсатини олиб қўймасдан туриб имкониятларингизни ишга солиб, ҳайрли амаллар қилишга шошилинг!

Аллоҳтаоло ғам-қайғуларингизни аришини истайсизми?

“Ҳасбиаллоҳул – лазий ла илайҳи илла ҳува Алайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аршин азим”ни 7 марта қайтаринг.

Турли вазиятларда: хоҳ у ижлбий, хоҳ у салбий бўлсин, Аллоҳ бандасига ундан ҳикмат излазни буюрган. Беэътиборлик билан қилинган муносабатлардан вақт келиб пушаймонлик ётиши мумкин!

Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ (р.а.): “муминларга хитоби”, китобидан.

Ҳикмат

“Иллат излаганга, иллатдир дунё,

Ҳикмат излаганга ҳикматдур дунё”.

Маълумким солиҳ амал қилиш умримизни савоб ишлар илинжида ўтказиш бесамар кетмайди. Аммо биргина ўлимни ёдга олишда ҳам ҳикмат кўп экан. Бу ҳақда шундай Ҳадис бор. “Оиша (р.а.) пайғамбаримиздан сўнг -Эй расуллоҳ, маҳшарда шаҳидлар билан бирга тириладиган кишилар ҳам бўладими? – Ҳа кеча кундузда ўлимни йигирма маҳал ёд этган банда шаҳидлар билан бирга тирилади.-дедилар Набий (с.а.в.)”

Бунинг замирида эса ўлимни ёдга олиш туфайли бу дунёнинг ўткинчилигини ҳис этиш ётади.

БИР КАМ ИККИ ДУНЁ ЭКАН