banner banner banner
Тик қоялар қиссаси
Тик қоялар қиссаси
Оценить:
Рейтинг: 0

Полная версия:

Тик қоялар қиссаси

скачать книгу бесплатно


Уйда ғувғув, тинглангчи, Кўринар гоҳ ўйнаган.

Ўта туриб уй бўйлаб

Одамдай аслзода

Князь ўйин кўрар шод,

Гоҳ хушнуд, гоҳ кўп зада.

Эшик лаъл ё сафсарранг,

Тиллоранг қоплама нақш —

Бу тўкинлик ялтироқ

Ичра хор[8 - Хор – жўр бўлиб куйлаш маъносида.] руҳ этар бахш.

Ўйнар гоҳо садолар

Водийлару кенгликда,

Шуҳратланар ҳукмдор —

Иқтидори – бойликда…

Руҳлар хафа, қарғадай

Қора, у кўшкка учар —

Князь асирга тушган

(На шафақни у қучар).

Ва олдинги салобат

Ватани учун бўлди,

Ўтган ёди даҳмада —

Мангу ўтмишда қолди.

Бўладики, дарбадар

Диққат билан қарайди,

Тўқ қизил рангда ёнар

Ойнада ким ўйнайди?

Нурсиз эшик тарайди —

Масхараомуз сояни,

Хаёлий бир дарёни…

Кулгу келар, кулгуки, —

Табассумсиз – поёни…

Кейинчалик биз ушбу баллада ҳақида гаплашдик, дўстим ўзининг қарашларини билдирди. Ҳар ҳолда, Родерик Ашернинг тўхтатиб бўлмас тахайюлоти гоҳгоҳ ақлидрок сарҳадларини кесиб ўтарди. Бу қатъият ўша, боболари уйининг пойдеворига қаланган кулранг тош билан боғлиқ эди. У бундай сезувчанлик қобилиятини тошларнинг таркиби, жойлашув тартиби ва яна кўл муҳитида ҳосил бўлган пўпанак ва замбуруғлар, уйни ўраб олган яримжон дарахтлардан оларди. “Ҳа, буларнинг ҳаммасини ўз кўзинг билан кўришинг ва ишонч ҳосил қилишинг мумкин, – деди Ашер (бу сўзларни айтганда, сесканиб кетдим), – ўз кўзинг билан кўришинг мумкин, шубҳасиз, ҳиссиётлар кўл узра қуюқлашиб боради ва уй деворларида ҳам ўз хусусиятларини йўқотмайди. Бунинг натижасида эса, – сукут сақлаб қўшиб қўйди у, – енгиб бўлмас ва даҳшатли куч бутун Ашерларнинг тақдирини ҳал қилаётир”.

Касалманд дўстим қанча бош қотирган китоб лар унинг ғалати қарашларига тўғри келади. Биз Грессэнинг “Вервер” ва “Ибодатхона”, Макиавеллининг “Бельфегор”, Сведенборгнинг “Жаннат ва дўзах”, Хольбергнинг “Николас ва Климмнинг ерости саёҳати”, Роберд Фладнинг “Хиромантия”, Делашамбр ва Жан д‘Эндажинэ асарлари, Тикнинг “Зангор уфққа саёҳат” ва Кампанеллнинг “Қуёш шаҳри” асарларига мук камиздан кетгандик. Унинг яхши кўрадиган китобларидан бири доминиканлик Эймерик Жеронскийнинг in octavo[9 - Инглиз ноширчилигида: бир босма табоқ.] “Директориум Инквизиториум” томлиги эди. Ашер Помпония Мелнинг қадимги Африка сатира ва эгипанлари[10 - Эгипан – юнон мифологиясида: Олимп илоҳи – Зевснинг ўғли.] ҳақидаги баъзи саҳифалари устида соатлаб ўтирарди. У яна маза қилиб ўқийдигани ноёб готик нашрлардан бири – Vigiliae Mortuorum Sеcundum Chorum Ecclesiae Maguntinae[11 - Магунтин ибодатхонаси хорида марҳумларни хотирлаб сукут сақлаш (лот.).].

Бу китоблардаги жазавага солувчи руҳлар, ғалати ва чиркин одатлар тасвири таъсирчан дўстимнинг бошини айлантирган бўлиши керак, деб ўзимча ўйлаб ҳам қолдим. Кунларнинг бирида у: синглим Мэдилейн энди йўқ, марҳума ертўлалардан бирида дафн этилгунича сақланади, деб қолди. Бу ҳақда бафуржа сўраш учун менда имконият бўлди, лекин ботиниб сўролмадим, гап талашиб қолишдан ўзимни тийдим. Родерикнинг айтишига қараганда, бундай қилишга синглисининг касали, фикридан қайтмайдиган докторлар ва Ашерлар авлоди дафн қилинадиган қабристон уйдан анча узоқлиги, иннайкейин қабристон барча табиий офатлар учун очиқ бўлгани сабаб эди. Кўз ўнгимда уйга ташриф буюрган кунимоқ зинада учраган ваҳимали доктор қиёфаси гавдаланди.

Ашернинг илтимосига биноан вақтинча дафн ишига ёрдам бердим. Майит тобутга олдиндан қўйилган экан, биргаликда пастга олиб тушдик. Ертўла жуда чуқурликда эди, тахминан, менинг ётоқхонам жойлашган уйнинг остида; у ер ҳеч қачон очибёпилмаган, ҳаддан ташқари зах, тор ва озгина бўлса ҳам ҳаво ёки ёруғ кириши учун биронта туйнуги йўқ; зах ҳидидан машъаламиз ўчиб қолай деди, атрофга қараб бирон нарсани илғаёлмадим. Қадимда, феодаллар даврида бу ертўла зиндон вазифасини ўтаган, кейинроқ эса бу қоронғуликда порох ва шунга ўхшаш портловчи нарсалар сақланган, шундан ҳам хулоса чиқариш мумкинки, шу ерга бошлаб келувчи, тахтадан қилинган узун уй даҳлизи йўлагининг бир қисмига мис қоплама ётқизилган. Ёнғиндан сақланиш учун оғир темир эшик ўрнатилган. Ҳаддан ташқари оғир бу эшик ошиқмошиғи ғичирлашига ҳамоҳанг чайқалиб қўярди.

Бу даҳшатли ертўланинг тахтасупасига тобутни қўйдик, тобут қопқоғи ҳали маҳкамланмаган, йўлйўлакай майит юзига бир назар ташладик. Менинг кўзимга ташлангани: ака билан сингил ўртасидаги ўхшашлик ҳайрон қоларли даражада эди; Ашер фикримни уққандай ўзича бир нарсалар деди: тушунишимча, у синглиси Мэдилейн билан эгизак бўлишган ва бутун умр уларнинг руҳи бирбирига боғланган. Нигоҳимиз майитнинг юзида бир неча дақиқа қотиб қолди. Касаллик уни ўн гулидан бир гули очилмаган пайтда лунжлари оққизил тусда, жонсиз лабларида базўр жилмайган табассумини қолдирган ҳолатда хароб қилганди.

Биз яна тобут қопқоғини бурама мих ёрдамида маҳкамладик, темир эшикни бекитдик ва анча қувватсизланиб, уйнинг ҳозиргидай нурсиз, фа риштасиз тураржой қисмига кўтарилдик. Орадан бир неча қайғули кунлар ўтди, хасталанган дўстимнинг кўнгил ҳолатида қандайдир ўзгаришлар сездим. Ўзини тутиши бошқача бўлиб қолганди; асосий ишларини ташлаб қўйди; уй бўйлаб тентираб сандироқлайверди; кўзлари нурсиз; овозида олдингидай ўктамлик сезилмайди. Бундан ҳайратланиш ҳам тўғри эмасди, аксинча, дўстимнинг аҳволи мени ташвишга соларди…

Тўғрироғи, унинг аҳволи юқумли касалликни эслатарди. Бунинг олдини олиб бўлмайди; энди унинг телбалиги, телба хаёллари, миясига ўрнашиб қолган ваҳималари астасекинлик билан менинг ҳам қалбимни эгаллай бошлади. Леди Мэдилейн жасадини ертўлага олиб тушганимизнинг еттинчи куни кечаси тўшакда ётганимда буларнинг ҳаммасини ўзимдан ўтказдим. Оғир соатлар чўзилганданчўзилди. Ақлимни йиғиб безовталикка қарши курашардим. Бу фавқулодда чиркин вазиятда сезгиларим деворга қоқилган матоларга қўшилиб, девор бўйлаб изғимоқда ва кўтарилган тўфон нафаси остида нақшинкор каравотга урилмоқда, деб ўзимни ишонтирардим. Лекин бекорга уринган эканман. Титроқ қанча узоқ давом этса, шунча руҳан чўкардим. Ниҳоят, юрагим ўша тушунтириб бўлмас баттол руҳни суриб ташлади. Жуда катта кучғайрат билан уни чекинтирдим. Болишга суяниб, қоронғуликка кўз тикканча, уни тинглай бошладим, айнан шу лаҳзаларда, ша мол тинган пайтда қаердандир нотинч, ноаниқ овозлар қўзғалди, нима учунлигини ўзим ҳам билмайман, балки ички ҳистуйғуларим жунбишга келгандир. Сабабсиз, чидаб бўлмас даҳшат устимдан хўжайинлик қиларди. Аниқ билдимки, бу кеча бутунлай ухлаёлмайман, тезда устбошимни кийиб, у бурчакданбу бурчакка юра бошладим, шундай қилиб, ўзимга хос бўлмаган заифлигимни енгдим.

Хуллас, хонанинг у ёқбу ёғига бир неча марта борибкелдим, тўсатдан зиналар ортидан кимнингдир енгил қадам товушлари эшитилди. Ашерни қадам товушидан танидим. У хонам эшигини секин тақиллатди ва қўлида фонарь билан кириб келди. Ҳар доимгидай аҳволи чатоқ, юзларида қон йўқ, худди мурдадай, лекин кўзлари телбанамо қувноқ, ҳар бир қилиғида жазавали ҳаяжони билиниб турибди. Ашернинг кўриниши мени қўрқитиб юборди… Нима бўлгандаям, азобли ёлғизликка қараганда шу яхшироқ, унинг кириб келишини кўриб, ҳатто хурсанд бўлиб кетдим.

Бир неча сония у теваракатрофни кўздан кечирди ва қисқалўнда қилиб сўради:

– Ҳа, сен кўрмадингми? Хўш, сен яна кўрмадингми? Сенми, шошмай тур! Ҳозир кўрасан!

Худди шундай сўзлар билан у фонарини авайлаб, деразаларнинг бирига ташланиб қолди ва та бақаларини бўронга пешвоз қилиб ланг очиб қўйди. Шамолнинг кучли тўлқини хонага бостириб кирди, биз ўзимизни зўрға оёқда тутиб қолдик. Ҳақиқатан ҳам бўроннинг авжи баланд, лекин ғаройиб ва ажойиб тун оқшоми ўзининг қаҳрли, ҳайбатли сеҳри билан мени ром этарди. Фикри ожизимча, қўшни ҳудудларда тўфон авж оларди, баъзан шамол йўналиши кескин ўзгарар; қалин, оғир булутлар уй кўшкига тегайтегай деб осилиб турарди, улар шошилинч тезликдан ҳар томондан бостириб келиб уриларди! Булутлар қалин ва тиғиз, на ой, на юлдуз, на чарақлаган чақмоқни кўрардик. Бироқ ердан кўтарилаётган, ваҳимали кўринган буғлар ялтироқ товланиб бутун қасрни ўраб олганди.

– Қарама… Бунга қараш ярамайди, – қалтироқ овозда Ашерга юзландим, уни деразадан узоқлаштириб, оромкурсига ўтқиздим. – Бу ваҳимага солувчи манзара балки табиатнинг одатдаги инжиқлигидир ёки электр қуввати чақиргандир… Сирли хислатларга эга кўлнинг парланиши билан боғлиқ ҳодиса бўлиши ҳам мумкин. Кел, деразани ёпиб қўяйлик… Товонинггача музлатиб юборадиган шамол сен учун жуда хавфли. Мана, сенинг севимли китобларингдан бири. Мен сенга овоз чиқариб ўқиб бераман, бу тунни шундай ўтказамиз.

Мен Ашер севган сэр Ланселот Каннингнинг “Телба ҳасрат” романини қўлимга олдим; тўғрисини айтганда, асар ғализ, аччиқ ичакдай чўзилган. Лекин ёнберимда бошқа китоб йўқ эди; охироқибат, телбаликнинг пайдо бўлиши ҳақида ўқимоқчи бўлдим, бу дўстимнинг касалини бироз бўлсада босади, деб керагидан ортиқ ишонч билдирдим. Ҳар қалай, ўткир, бетоқат диққатталаблик билан қанча муҳокама қилиш керак бўлса, Ашер шунча эътибор билан қулоқ солди, билишимча, ҳикоямнинг ҳар бир сўзига аҳамият қилди.

Мен китобнинг энг қизиқ жойига келдим, у ерда роман қаҳрамони Этелред кўп уринишлардан сўнг дарвешнинг бошпанасига юлқиниб киради. Кўпчилик буни ўқиган, мана, ўша боб: “Мана, ўша ростмана ботирлигини шароб юзага чиқарган Этелред дарвешга вақт сарфлаб ўтирмади, елкасида ёмғир шитирлашию бўрон шиддати бошланиб қолишидан илгарироқ чўқморини кўтариб кучли зарба берди, эшик тирқиши ёрилиб кетди ва унинг темир қўлқопли қўли ичкарига ёриб кирди, у шундай куч билан чўзилиб эшикни парчалаб юбордики, эшикнинг ёрилиши, гумбурлаш овози бутун ўрмон бўйлаб тарқалиб кетди”.

Бу мисраларни ўқиганимда, маълум дақиқага қотиб қолдим, уйнинг узоқроқ буржидан нимадир, худди сэр Ланселот тасвирлаган ўша овозга ўхшаш шарпа ва эшикнинг қарсиллаб ёрилиши қулоғимга чалингандай бўлди. Мен мутолаада давом этдим:

“Музаффар Этелред остонани ҳатлаб ўтганида беаёв жаҳлга минганди, кўз ўнгида дарвеш ўрнига бошданоёғигача тангачалар билан қопланган баҳайбат, олов пурковчи аждар пайдо бўлди; бу махлуқ шу вақтгача олтин кошонани қўриқларкан; хона саҳни кумушдан бўлиб, деворда мисдан ясалган қалқон осиғлиқ турарди, қалқонда шундай ёзув кўзга ташланарди: Ў, сен, бу ерга қадам ташловчи қаҳрамон бў ласан, Аждаҳони енгсанг, қалқонни ўзингники қиласан.

Шундай қилиб, Этелред чўқмори билан аждаҳонинг бошига зарба берди ва аждаҳо унинг олдига гурсиллаб йиқилди, аждаҳо сўнгги бор даҳшатли наъра тортдики, Этелред беихтиёр қўллари билан қулоқларини ёпди”. Мен ҳар томонлама муваффақиятсизликка учраган каби яна мум тишлаб қолдим ва мумкин бўлмаган нарса юз берди: айнан шу пайт қаердандир (қайси томондан эканлигини англолмай қолдим) кучсиз, чўзиқ ҳамда ғалати наърамией, ғижирлаган овозмией эшитилди, бу худди мен ўқиётган романдаги ғайритабиий аждаҳонинг наъраси эди.

Бу ҳайратга соладиган иккинчи ҳолат эди, буларнинг барчасида тушунтириб бўлмас даҳшат мавжуд, шу кайфиятим, ноўрин ўгитларим билан Ашернинг хастаманд туйғуларига зарар етказиб қўймаслик керак. Мен бу ғалати овозни дўстим ҳам пайқаганпайқамаганини билолмасдим; аммо, шубҳасиз, охирги дақиқаларда унинг ўзини тутиши ўзгарганди. Биринчидан, у менга қарамақарши ўтирганди, астасекинлик билан курсини эшик томонга бура бошлади; энди мен уни ёнбошидан кўрардим, лекин унинг лаблари ниманидир тўхтовсиз шивирлагандай титрарди. Боши қуйи эгилиб кўкрагига тушди, лекин ухламаётганди – кўзлари ҳаракатдан тўхтамаган. Йўқ, у аниқ ухламасди; у бир томондан иккинчи томонга чайқалиб ўтирарди. Мен буни унинг бир нигоҳ ташлашидан пайқаб қолдим ва яна китобга тутиндим. Сэр Ланселот қуйидагича давом этарди:

«Паҳлавон мис қалқонга эътибор қаратиши билан баҳайбат махлуқнинг ғазабларидан сақланиб қолди, энди қуролдан сеҳржодулар кетганди. Ботир чўзилиб ётган аждаҳони суриб ташлаб, хонанинг кумуш саҳнига қараб қўяркан, ялтироқ мис қалқон осилган деворга яқинлашди, сеҳрланган қалқон қаҳрамонини кутиб ўтирмасдан, секин садо чиқариб унинг оёғи остига тушди».

Охирги сўзни ифода қилиб бўлмагандим ҳам қаердадир хонанинг кумуш саҳнига оғир мис қалқон тарсиллаб тушди – бирдан сокин, бир зайлдаги металл жаранги жангиллаб тураверди. Мен сапчиб тушдим. Ашер оромкурсисида ўшаўша чайқаларди. Нигоҳлари бир нуқтага қадалган, кўриниши ҳаракатсиз, худди тошдан кўчириб олингандай. Базўр унинг елкасига қўлимни қўйдим, бутун танаси қалтираётганини ҳис қилдим, аламли жилмайиш лабларини қийшайтирди; шунда сездимки, у жимгина ва шошилинч ўзўзича нималарнидир тушуниксиз пичирларди, ҳатто унинг ёнида эканлигимни ҳам пайқамасди. Мен секин эгилдим ва унинг нима деб пичирлаётганини англаб етдим.

– Энди эшитяпсанми?.. Ҳа, анчадан бери эшитяпман. Буни тўхтовсиз…. узоқ… дақиқалар, қанчалаб соатлар, нечалаб кунлардан буён эши таман… Барибир, айтолмадим… О, мен ўшаўша бахтсизман, қўрқоқ ва нотавонман!.. Мен айтолмадим… АЙТОЛМАДИМ! БИЗ УНИ ТИРИКЛА ЙИН КЎМДИК! Мен сезгиларимга қулоқ солишим керак, деб айтмаганмидим? Мана, энди сенга шуни айтай – биринчи марта тобутида қимирлаб қўйганини эшитгандим. Мен буни анча кунлар аввал эшитгандим… Барибир, журъатсизлик қилдим… АЙТОЛМАДИМ! Энди бўлса… бугун… эҳ, даҳшат! Этелред дарвеш кулбасининг эшигини бузди ва аждаҳо ўлими олдидан сўнгги нафасини чиқариб наъра тортди ҳамда қалқон жаранглаб ерга тушди… Яхшиси, айт, синглим тобутининг тахтаси синдими? Унинг зимистонида темир эшикнинг ошиқмошиғи ҳам ғичирлади, ертўланинг мис деворларини урди! Энди мен қаерларга қочаман?! У мени ҳамма жойда таъқиб қилади! Нега шунчалик шошдим?! Зиналарда унинг қадам товушлари!.. Унинг юраги оғир ва даҳшат билан урмоқда! Тентак! – Шу жойда Ашер ўрнидан сакраб турди ва мушкул аҳволда бақирди, ҳаётнинг ўзи уни шу ҳайқириқлар билан тарк этганди гўё: – АҚЛДАН ОЗГАН! СЕНГА АЙТДИМКУ, У ШУ ЕРДА, ЭШИК ОРТИДА!

Бу сўзларга афсун ҳукмининг ақл бовар қилмас кучлари ҳукмронлик қиларди, Ашер кўр сатган қадим эшиклар секинлик билан тутқичжағларини оча бошлади. Ҳув узоқда, ҳақиқатан ҳам, баланд бўйли, кафанга ўранган леди Мэдилейн турарди. Оқ матода қон доғлари, озибтўзиб кетган танасида қаттиқ курашганлик аломатлари бор. Бирмунча фурсат ўтиб, бутун танаси қалтирабчайқалиб у остонада турарди… Сўнгра инграниб чайқалди ва акасининг кўкрагига ўзини ташлади – ўлим талвасасида акасини ҳам ерга ағдарди, энди барчасини ол диндан сезган, ҳамма даҳшатларнинг қурбони бўлган акаси ҳам нафас олмасди. Мени ваҳима босди, ўзимни ташқарига урдим. Эски тош йўлдан ўтганимда довул ҳали шиддатидан тушмаганди. Кетаётганимда тош йўлакчага қаердандир ярқ этган ёруғ тушди, мен ҳайрон қолдим, бу ёруғлик қаердан пайдо бўлди, қаердан нур тараляпти, билмайман, ортимда эса зимистонга чўкиб қолган каттакон уй қолганди. Гоҳ ёрқинлашиб, гоҳ хира тортиб, тўлин ой ўз нурларини қуярди, уй томидан пойдеворигача тўлқинсимон ёриқ энди кўз ўнгимда катталашиб борарди… Тўфоннинг ёвуз шиддати яқинлашди… Кўзни қамаштирувчи ой юзи қаршимда балқди… Қадим деворлар кўз ўнгимда нурай бошлади, ўйхаёлларим лойқаланди… Ҳудди минглаб шаршараларнинг шовқини каби қулоқни қоматга келтирувчи гумбурлаш тарқалди… Оёғим остида ястанган ваҳимали, чуқур кўл Ашерлар уйининг бўлаклари олдида жуда ҳам вазмин эди.

ТИК ҚОЯЛАР ҚИССАСИ

1827 йилнинг кузида, Шарлоттсвилл яқинида жойлашган Виргиния штатида вақтинча яшаб юрган пайтларим жаноб Огестес Бедлоу билан танишишга муваффақ бўлдим. Бу ҳар жиҳатдан келишган йигитча менда чуқур қизиқиш ва меҳр уйғотди. Юз кўринишидаги тан ва руҳнинг тенг мувозанати ақлимни шоширди. Қаердан келганини аниқлаёлмадим. Гарчи уни «йигитча» деб атасамда, ёши нечадалиги кишини иккилантирарди. Албатта, у ёш кўринарди, бундан ташқари, ўзининг ёшлигига урғу беришга одатлатган, ҳатто, баъзан юз ёшларда бўлса керагов, деган гумонга борардим. Кўпроқ унинг ташқи кўриниши мени ҳайратлантирарди. У дароз ва озғин эди. Доим энкайиб юрарди. Оёққўллари рамақи, пешанаси кенг, юзи зафарон. Оғзи катта, тишлари каттакатта бўлишига қарамасдан нотекис, бунақасини бошқа бировда кўрмаганман. Кўзлари ғалати, худди мушукнинг кўзларига ўхшарди. Кўз қорачиқларининг нур кучайибпасайганда торайибкенгайиши ҳам мушуксимонлар оиласига мансуб ҳайвонларда кўпроқ учрайди. Айниқса, ҳаяжонланганда кўзлари худди ўзидан нур таратаётгандай бошқача чақнаб кетарди.


Вы ознакомились с фрагментом книги.
Для бесплатного чтения открыта только часть текста.
Приобретайте полный текст книги у нашего партнера:
Полная версия книги
(всего 10 форматов)