banner banner banner
ИЛМИ ТАСХИР
ИЛМИ ТАСХИР
Оценить:
Рейтинг: 0

Полная версия:

ИЛМИ ТАСХИР

скачать книгу бесплатно

ИЛМИ ТАСХИР
МАХПИРАТ НОМИДАГИ. ЎРТА ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ ТАРИХИ ИНСТИТУТИ

МАХПИРАТ НОМИДАГИ ЎРТА ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ

ТАРИХИ ИНСТИТУТИ

ИЛМИ ТАСХИР

Тўпловчи, нашрга тайёрловчи ва таржимонлар:

МАҲМУД ҲАСАНИЙ, МАҲМУД УМАР,

ҲАЙДАРБЕК БОБОБЕКОВ

Ташкент – 2015

Мазкур китобчада араб ва форс тилларида ёзилган қадимий манба-лардан йиғиб олинган жинларни буйсундириш, фаришталар ёрда-мидан фойдаланиш, кўздан ғойиб бўлиш, ер остидаги хазиналарни то-пиш ҳамда бошқа қизиқарли, аммо ҳозиргача кўпчиликка номаълум бўлган сирли дуолар ва тилсимотлар жамланган. Шу билан бирга ун-да Аллоҳ исмлари ва уларнинг сирли хосиятлари ҳам баён қилинган. Кенг китобхонлар оммасига мулжалланган.

Масъул муҳаррир филология фанлари доктори,

профессор, Ўзбекистонда хиамат кўрсатган фан арбоби

ИСМАТУЛЛА АБДУЛЛАЕВ

ИБ № 49

ISBN 5-86484-069-6

© Махпират номидаги Ўрта

Осиё халқлари тарихи институти,

Ҳ. Н. Бобобеков, 2015.

КИРИШ

ин, дев, шайтон, алвасти ва умми сибён каби тушунчалар одамлар орасида қадим замонлардан то шу кунгача яшаб кел-моқда. Кимдир бу нарсаларнинг борлигага сидқидилдан ишонса, кимдир ишонмайди, кимдир эса иккиланади. Уларни мавжуд дегувчилар ушлаб кўрсатолмайди, йўқ дегувчилар эса йўқлигини тўлиқ исботлаб беролмайди, улар билан боглиқ сирли воқеалар қаршисида лол бўлиб қолади.

Бизда яқин-яқингача давримизда ота-онасининг руҳи билан гаплаш-ган ёки жинларга дуч келиб қолган, улар билан боглиқ турли воқеалар-нинг гувоҳи бўлган кишилар руҳий касал деб эълон қилиниб, турли даволаш муассасаларига юборилди. Руҳшунос ёки тиббий шифокорлар бундай воқеаларни галлюцинация (алахдаш, кўзга кўриниш) деб баҳола- дилар. Аммо руҳлар, жинлар ва фаришталар билан алоқада бўлиб, улардан турли ахборот ола биладиган қобилиятли кишилар ҳақида эса бирор нарса дейишга ожиз қолдилар, бунинг устига хуфиена тарзда улардан фойдаланиб ҳам турдилар. Бу воқеаларга атеистларча ёндо-шиш ўтмишдаги авлиёлик, дуохонлик ёки тасхир (буйсундириш) илми деган илмнинг деярли йўқолиб кетишига сабаб бўлди. Экстрасенслар қувғин остига олинди ва кундан кунга камайиб борди. Ваҳоланки, чет элларда улар давлат бойлиги деб эълон қилинган. АҚШда 4 минг, Ан-глияда 1,5 минг экстрасенс давлат муҳофазасида эканлигининг ўзи бунга ёрқин гувоҳдир. Лондонлик бир экстрасенснинг юз йиллардан буен тухтамай ишлаб турган Биг Баум соатини тўхтатиб қўйганлиги ҳамда телевидение орқали минглаб одамларнинг соатини юргизиб юборгани, болгариялик Ванга исмли кўр аёлнинг жинлар орқали кўр-сатаётган кароматлари, украиналик Игнатенконинг ёғаётган ёмғирни тўхтатиб қўя олиши… Бундай қобилиятли одамларни санаб адоғига етиш қийин.

Шарқнинг буюк донишмандларидан Фаридиддин Атторнинг «Таз-кират-ул-авлиё» («Авлиёлар ҳақида китоб»), Абдураҳмон Жомийнинг «Нафоҳату-л-унс» («Дўстлик шабадалари»), Алишер Навоийнинг «Насойиму-л-муҳаббат» («Муҳаббат насими»), Али Сафийнинг «Ра-шаҳот» («Томчилар») асарлари ва бошқа кўпгина арабча, форсча, турк-ча китоблар шундай қобилият соҳиблари бўлмиш минглаб кишилар-нинг таржимаи холи ва кўрсатган кароматларининг баёнига бағиш-ланган. Демак, бу ҳодисадарни жоҳиллик ила рад қилиш эмас, балки илмий, руҳий ва маърифий англашга интилишгина масаланинг моҳия-тига кириб бориш имконини беради.

ҚУРЪОН ВА ЖИНЛАР

слом дини жинлар мавжудлигини инкор қилмайди, аксинча, уни инкор қилувчиларни ўз-ўзидан кофярлар қаторига киритади. Чунки Қуръони Каримда Аллоҳу таъоло жинларни яратганлиги ҳаки-да оятлардан бирида: «Биз жинлар ва одамларни ўзимизга ибодат қи-лишлари учун яратдик», – дейди. Куръонда ҳатто жинларга бағиш-ланган махсус «Жин» сураси ҳам бор.

Қуръондан маълум бўлишича, Мухаммад алайҳиссаломга пайғам-барлик мартабаси берилгач, жинлар буни эшитиб, Расул алайҳис-са-ломнинг ҳузурларига келадилар ва у кишидан Қуръон оятларини эши-тадилар. Жин подшолари пайғамбарга байъат қилиб, ислом динини қабул қиладилар. Бу ҳақда «Ва из сарафно» деб бошланувчи оятда шун-дай дейилади: «Биз жинлардан бир гуруҳини (Эй Мухдммад) сенинг ҳузурингга юбордик. Улар Қуръонни эшитадилар… Улар ўз қавмлари-га (бу воқеадан) огоҳлантирувчи сифатида бордилар».

Қуръон ва шариат маълумотлари буйича, оловдан яратилган жинлар ўз қилмишлари учун у дунёда одамлар қатори жавоб берадилар. Жин подшолари пайғамбар ҳузурида қасамёд қилишиб, унинг умматларига асло зарар келтирмаслик ҳақида ваъда берадилар. Жинларнинг махсус «Қасамнома»си бўлиб, унда: «Агар биз ноҳақ зиён келтирсак жазо тортишга мустаҳиқмиз, у пайтда одамлар бизни ўлдиришлари мумкин, аммо одамлар бизга ноҳақ зиён келтирса биз ҳам уларга зиён етка-замиз», – дейилади.

Марҳамат ноҳиясида яшовчи А. исмли бир киши қарийб 30 йилдан буён жинлардан азоб тортиб келади. «Улардан бунинг сабабини сўрадингизми?» – дедик унга. «Ҳа, ховлимиз ўртасидаги баланд тутнинг йуғон шохини кесганимда иккита боласининг устига тушиб ўлган экан», – дейди у. «Бундай азоб бергандан кўра ўлдириб қўяқол, демадингизми?» деб сўрадик. «Ўлдирсак осонгина қутилиб кетасан, сени қийнаб ўлдирамиз», – дейишади.

Жинларнинг одамзотдан фарқи шуки, улар кўзга кўринмай яшайди, бир шаклдан иккинчи шаклга осонликча кира олади, бир лаҳзада бир ердан иккинчи ерга бора олади. Аслида одамда ҳам шундай қобилият булган, бироқ у мазкур қобилиятдан фойдаланишни унўтган. Борди-ю, жинларни ким кўрган, деб халққа мурожаат қилинганда эди, минглаб одамлар хат йўллаган бўлур эди. Биз «Фан ва турмуш» ойномасида «Сирли шарпалар» деган мақола эълон қилганимизда жуда кўп одамлардан мактуб келган эди. Уларни бу ерда келтиришнинг асло имкони йўқ. Шундай бўлса-да, тарихий асарлардаги бир-иккита во-кеаларни келтириб ўтамиз.

«Сафинату-л-авлиё» («Авлиёлар кемаси») номли китобда ҳикоя қилинишича, бир деҳқон ўтин олиб тушиш учун қизини томга чиқарган экан. Қизи ғойиб бўлиб қолибди. Шунда у ўша даврнинг йирик олими, кўпгина насрий ва назмий асарлар муаллифи кутб ул-ақтоб* Хожа Абдулқодир Жилоний ҳузурига бориб, воқеани баён қилибди. Хожа унга: «Далага чиқиб, мандал** чиз ва ичига кириб «Оят ал-Курси»ни*** фалонча миқдорда ўқи. Отлиқ жинлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб ўтаверади. Охирида дабдаба билан уларнинг подщоҳи келади. Шунда сен менинг номимни тутиб, арзингни айт, дейди. Деҳқон шундай қилади. Жинлар подшоси амр қилгач, икки жин ва қизни олиб келишади. Маълум бўлишича, жинлар қизни яхши кўриб қолишган ва ўғирлаб кетишган экан. Жинлар подшоси икки жинни қатл этишга буюради.

Абдураҳмон Жомийнинг «Нафоҳот ул-унс» китобида ёзишича, авлиёликка уринган бир кишининг ҳузурига бир жин келиб, дўстлик изҳор қилади ва у билан бирга суҳбатдош бўлади. Жин унга: «Биз сизга ўхшаган покиза ва покдоман, парҳезгар ва риёзатчи кишиларни яхши кўрамиз», – дейди. Авлиё уни шундай севиб қоладики, ҳатто мачитга ҳам бирга боришни илтимос қилади. «Йўлда менга гапириб қўйсангиз одамлар сизни жиннига чиқаришади», – дейди жин. Авлиё гапирмасликка сўз беради ва улар мачитга ҳам бирга катнай бошлай- дилар. Бироқ, авлиё бир гуноҳ ишга йўл қуяди-ю, жин кетиб қолади.

Шу-шу авлиё қаерда бўлмасин, кўзини юмиб, бошини солиб ўтирар, одамлар ундан бунинг сабабини сурашса, уша жинни қайта кўриш умидида шундай қиламан, дер экан.

Али Сафий эса «Рашаҳот» китобида Жомийнинг ҳамнираси, Навоий-нинг дўсти мавлоно Шамсуддин Муҳаммад Раважий машқ қилиб ўтир-ганда, жин унинг бўйнига миниб олиб, халақит бергани хақида ёзади.

Тарихий асарларда бундай воқеаларни кўплаб ўқиш мумкин.

ЖИНЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

уръони Карим, «қисас-ул-анбиё» ҳамда бошқа тафсир китоб-ларида Сулаймон алаиҳиссалом жинлар устидан ҳоким бўл-гани, уларни хизматга солгани ҳақида маълумотлар мавжуд. Кўпгина эртакларда эса жин ва девлар қатнашади. Жинни кўриш ва тутиб олиш мумкинми?

Али Сафий ўзининг «Рашаҳот» китобида кўплаб асарларнинг муал-лифи Муҳийиддин ал-Арабийнинг жинлар ҳақидаги фикрларини келти-

* Қутб ул-ақтоб – авлиёларнинг подшоси.

** Мандал – жинлар ҳужумидан кайтарувчи чизиқ.

*** Оят ал-Курси – Қуръондаги оят.

ради. Унда ёзиллшича, жинлар ҳаво, олов ва руҳ аралашмасидан яралган. Бу уч енгил нарса туфайли жинлар ҳаракатчан буладилар. Бундан ташқари улар шундай нозикки, агар одам унинг баданидан қат-тиқроқ ушласа, суяги бўлмагани учун, бирор аъзосини узиб юбориши мумкин. Шунинг учун жинлар одам билан олишмасликка ҳаракат қила-дилар.

Мухийиддин ал-Арабийнинг ёзишича, жинларни тутиб олиш йўли бор. Агар одам жинни кўриб қолса, ундан кўз узмаслиги, назарини унга қадаб туриши лозим. Шунда жин ўрнидан қимирлай олмайди ва уни тутиб олиш мумкин. Ўтмишда халқ орасида: «Фалончи жинни ушлаб, китобини тортиб олган экан», деган гаплар бунга далил бўлса керак. Жин ўзини туттирмаслик учун ён-атрофда ҳар хил нарсаларни кўрса-тиб, одамнинг нигоҳини чалғитишга ҳаракат қилар, одамнинг назари узилиши биланоқ қочиб қолар экан.

«Илми тасхир» (бўйсундириш илми)га бағишланган китобларда жин-ларни Қуръон оятлари ва баъзи қасидалар орқали қўлга олиш йўллари баён қилинганки, сиз улар билан қуйида танишасиз. Яна баъзиларнинг айтишича, жинлар ҳавога ўхшар экан. Маълумки, биз ҳавони кўрмай-миз, аммо унинг мавжудлигини биламиз. Буни шундай бир қиёс орқа-ли ҳам изоҳлаш мумкин. Маълумки, хонамизда минглаб чанг зарралари учиб юрса-да, бироқ кўзимизга кўринмайди, деразадан қуёш нурлари тушса, биз ғужғон ўйнаб юрган зарраларни бемалол томоша қиламиз.

Баъзи манбаларнинг гувоҳлик беришичя, кўзга ёрдам бериш, яъни ун-га баъзи моддаларни суриб ўткирлаштириш орқали жинларни кўриш мумкин экан. Бу ҳақда ҳам қуйида маълумотлар ўқийсиз.

ФАРИШТАЛАР КЎМАГИДАН ФОЙДАЛАНИШ

аришталарнинг мавжудлигини барча динлар эътироф этади. Қуръон ва ислом дини фаришталарни тан олишни шарт қилиб қўяди. Уларнинг борлигига иймон келтирмаган киши кофир ҳисобланади.

Маълумки, фаришталар еб-ичмайди, жинси бўлмайди ва қиладиган вазифаларига қараб ҳар хил гуруҳларга бўлинади. Уларнинг энг улуғ-лари тўртта – Жаброил, Микоил, Исрофил ва Азроилдир. Гуноҳ ва савобни ёзиб турувчи Кироман Котибайн, уйларга барака олиб ке-лувчи барака фаришталари, ердаги одамларга инсоф тилаб, ибодат билан шуғулланувчи фаришталар ва ҳоказо.

«Илм тасхир» китобларида зикр қилинишича, Қуръондаги ҳар бир сура ёки махсус оятларга боғланган фаришталар мавжуд. Агар одам чиллага кирса ва махсус сура ёки оятни кўрсатилган меъёрда такрор-ласа, уларга боғланган фаришталар тасхир бўлиб, хизмат адо қила-дилар. Бундай сура ва оятлар Қуръон оятларининг хосиятларига ба-ғишланган асарларда етарли баён қилинган бўлиб, биз мазкур рисолада улардан айримларини келтирдик.

ЧИЛЛА НИМА?

илла сўзи форсий бўлиб, «чиҳил», яъни кирқ деган маънони билдиради. Қирқ сонида хосиятлар кўп, деб баён қилинади. Бола она қорнида қирқ кунда шакл олиб, жонлана бошлайди. Инсон ҳам бирор мақсадга қирқ кун уринса, албатта унга етишади. Чилла ўтирувчи аввало шариат қоидаларини жойига қўйиб, яъни беш вақт намоз ўқиб, еб-ичишда ҳалол-ҳаромни фарқини билиб, виждонлилик ва покизаликни мукаммал эгаллагач ва устоз унга тўлиқ ишонгач, чилла-га киради. У бир чилла давомида ҳеч кимга кўринмай, хилватда ўтира-ди. Бир кун ичида бир бурда қотган нон ва бир пиёла сувга чидаши ёки ёнгоқ ва майизни туйиб, ундан ҳар куни озгинадан истеъмол қилиши ҳамда буюрилган дуони тинимсиз ўқиши лозим. Устоз эса ундан доимо хабардор бўлиб туради. Чунки, муаккаллар жин ёки фа-ришта бўлишидан қатъи назар барибир уни қурқитадилар ва устоз ёнида бўлмаса киши қўрқувдан ўлиб ёки жинни бўлиб қолиши мумкин.

Гапимиз қуруқ бўлмаслиги учун иккита воқеани келтириб ўтамиз.

«Риёз ус-сайёҳа» китобининг муаллифи баён қилишича, у китобга маълумот тўплаб юриб Эронга боради ва ўша даврнинг машҳур киши-ларидан бириникига тушади. У олим билам суҳбатлашиб, маълумотлар олиб бўлгач, қайтишга рухсат сурайди. Олим унга: «Сиз жуда олим ва қобил киши экансиз, мен сизга бир дуони бериб, Зуҳра сайёрасига таъсир ўтказишни ўргатаман», – дейди. Бунинг учун 24 кун узлатда ўтириш керак дейди. Ёзувчи буни рад этади. Қараса, олим қаттиқ хафа бўладиган, ночор рози бўлади ва 24 кун ўтирганда кўзига алланарсалар кўриниб, хонадан қочиб чиқади. «Ана, кўрдингизми, менда қобилият йўқ», – дейди у. Олим эса: «Meн ўз меҳмонини қуруқ кетказмайман, энди «Дуойи Сайфий» («Қилич дуоси»)нинг тасхирига ўтирасиз, бунга фақат 40 кун кетади», дейди. «Шундай қилиб, ночор «Дуойи Сай-фий»ни тасхир қилиб кетдим», – дейди муаллиф.

Абдураҳмон Жомийнинг қуйидаги ҳикояси ҳам диққатга сазовордир. У ўзининг «Нафоҳот ул-унс» китобида ёзишича, икки киши тоғ этагида яшайдиган бир авлиёнинг ҳузурига бориб, сураи “Ихлос” муак-калларини тасхир қилишга рухсат беришини сўрашади. Авлиё уларга чиллага утқизади. Чилла охирига яқинлашган кунларнинг бирида, авлиё хизматкорига қараб: «Жуда чарчаб кетдим, озгина дам олиб чиқай, сен мана бу эшик олдида ҳушёр бўлиб ўтир, йигитларни чиқарма», – дейди. Орадан бироз ўтгач, икки йигит даҳшатли овоз билан эшикдан отилиб чиқиб, тоққа томон қоча бошлайдилар. Хизматкор бирининг оёгига оси-либ ушлаб қолади, иккинчиси тоққа қочиб кетишга улгуради. Қайтарил-гани сураи “Ихлос”нинг уч муаккалини эгаллаб чиқади, кочгани эса умринииг охиригача ақлдан озиб, тоғ ичида дарбадар юради.

Баъзан чилла ўтирувчилар ўз қобилиятсизликлари туфайли ҳеч нарсага эришмасликлари ҳам мумкин. Алишер Навоий «Мажолис-ул-нафоис» китобида бир шоир ҳақида ёзаркан, у тўрт арбаин (чилла) ўтириб, мақсадига етди, дейди. Инқилобгача Бухородаги Мир Араб мадрасасида дарс берган мулла Асвад домлани қирқ марта чилла ўтир-ган ва ҳар бир чиллада биттадан қобилиятни очиб бориб, кучли каро-мат соҳибига айланган, дейишади.

Юқоридаги икки ҳикоядан кўриниб турибдики, чилла ўтирувчи, умуман, дуохонликка интилган киши бу соҳада устозидан фотиҳа ва розилик олиши шарт. Акс ҳолда хатога йўл қуйиши ва ҳалокатга учраши мумкин. Бундан ташқари кўп дуоларнинг калити яширин, деб ҳисобланади.

Ҳорун ар-Рашид даврида араб тилида тўртта катта олим томонидан ёзилган «Шамс-ул-маъориф» (“Билимлар куёши”) номли асар бор. Бу асарда барча соҳага бағишланган дуолар жамланган. Асар муаллифла- ри ўз китобларини тасдиқдан ўтказиш учун Ҳорун ар-Рaшид ҳузури-га олиб келадилар. Халифа Ҳopyн ўз олимлари билан уни кўриб чиқиб. ундан фойдаланишни манъ этади. «Бу китоб одамлар қўлига тушса бир-бировини эшак қилиб минади», – дейди у. Олимлар: «Бу китобдаги дуолар калити яширин, уни фақат устозлар орқалигина билиб олиш мумкин», – дейдилар.

*****

Ҳеч кимга сир эмаски, кейнгги йилларда ошкоралик ва қайта қурши шарофати билан халқ орасида сирли илмларга қизиқиш кучайиб кетди. Кўпгина кишилар одамларни руҳан поклаш, табиатдан унумли фой-даланиш йўлида изланиш олиб бормоқдалар. Шу туфайли араб ва форс тилида ёзилган ва сирли илмларга бағишланган китоблар билан тани-шиш истаги тобора кучайиб бормоқда. Бу сохада улар тил биладиган кишиларга мурожаат қилмоқдалар. Биз ана шу талабларни ҳисобга ол-ган ҳолда мазкур китобчани бунёд қилдик. Аммо шуни таъкидлаб ути-шимиз лозимки, бу илм билан шуғулланувчи кишилар, аввало, маъ-навий пок кишилар бўлиши, бу соҳада қўлидан иш келадиган кишилар- ни устоз тутишлари зарур. Акс ҳолда барча уринишлар зое кетиши мумкин.

Баъзи покиза кишиларда устозсиз ҳам бу илм ҳосил бўлиши мум-кин. Бироқ бундай одамдан кучли ирода, бақувват юрак, сабр ва мато-нат талаб қилинади. Мазкур китоб бунёдкорлари тилсимотлар яширин-ган хазинага йўл очиб берувчи оддий таржимонлар, холос. Ундан фой-даланиш эса ҳар кимнинг ўз қобилияти ва эътиқодига боғлиқ.

Китобда асосан ушбу сатр муаллифларининг шахсий кутубхона-ларида сақланаётган айрим қўлёзмалардан фойдаланилди.

ҲАЙДАРБЕК БОБОБЕКОВ,

МАҲМУД ҲАСАНИЙ,

МАҲМУД УMAP

ЖИНЛАРНИ БЎЙСУНДИРИШ

ЖИНЛАР БИЛАН УЧРАШИШ ЙЎЛИ

гар бирор киши жинлар билан мулоқот қилишни хоҳласа, кун ботар вақтида қўлида сув солинган кўза билан саҳрога чиқсин ва юз маротаба ушбу калимани ўқисин. Қирқ кун ичида улар билан учрашади. Жинлар унинг олдига келишади. Улар юзта от ёки филларни миниб келишади. Дуо ўқувчи то жинлар одам шаклига кириб гапирмагунларича улар билан сўзлашмайди. Одам суратига киргач қандай муддаоси бўлса, уларга айтади. Улар унинг мурод-мақсадини тўлиғича ҳосил қиладилар. Агар унинг мақсади амалга ошмаса, Сул-тон Алимуддин – унинг сирини муқаддас қилсин – «Қиёматда у киши менинг этагимдан тутиб, даъвогар бўлсин», – деганлар. Дуо будир:

«Аллоҳумма анта-л-муфаррижу ваана-л-мафҳуму фа-ман ядъу-л-мафҳуму ил ла-л-муфаррижу, ё Раббу».

ТАНДИР ИЧИДА ЖИНЛАРНИ КЎРИШ

имки жинлар билан учрашай деса, қирқ бир маротаба бу дуони тандирга ўқийди. Бу тоифа тандир ичида кўринади. Унда хил-ма-хил аломатлар пайдо бўлади. Бироқ қўрқмаслик, юракни бақувват тутиш лозим, Аломатнинг аввали шуки, отлиқлар ва пиёда-лар келиб, унинг олдида ғавғо кўтарадилар. Бундай пайтда ўқувчи ва-ҳимага тушмаслиги ва кўнгли паришон бўлмаслиги керак. Бу босқич-дан ўтгач яна қирк бир маротабадан ўқий бошлайди. Мусулмон ва ко-фир газандалар, сигирлар, эшаклар тандир ичидан кўриниб, олдидан ўта бошлайди. Бу манзилдан ўтгач бириичи галда кажавали филларга ми-ниб келадилар, бақириб, чақириб, ёмон сўзлар айтишади. Бироқ ўқувчи ваҳимага тушмаслиги ва ҳеч қачон қўрқмаслиги керак. Шундан сўнг бир неча киши рангин либослар кийиб олдидан ўтадилар. Шундан сўнг бу дуони қирқ кунгача ётиш олдидан хилват хонага кириб ўқий-ди. Дуо будир:

“Аллоҳумма анта-л-коишфу ва анал-муфтарру фа-ман ядъу-л-муфтарру илла-л-коши-фу, ё Раббу».

ПОЛБОС НОМЛИ ЖИНДАН ФОЙДАЛАНИШ

гap бирор киши Полбос номли жин билан учрашншни хоҳласа, етти кун давомида мудом ҳар куни бу дуони қирқ бир маротаба- дан ўқисин. Худойи таъоло фармони билан бу жин мушук суратида келади, давом эттириб ўқиса, кабутар шаклига киради. Жин унга: «Сен кимсан? Мен сени хизматингга келдим», – дейди. Ўқувчи унга ҳеч нима демайди. Охири жин: «Аллоҳнинг ва унинг дўсти Расулуллоҳнинг ризоси учун менга сўзла», – дейди. Мана шундагина ўқувчи кўнглидаги мақсадини айтади. Жин эса унинг айтганларини бажо келтиради. Агар унинг айтганини қилмаса, Машойихлар Султони Шайх Баҳоуддин – Аллоҳ ул азизининг сирини муқаддас қилсин – «Қиёмат куни ўша киши этагимга осилиб даъвогар бўлсин», – де-ганлар. Дуо будир:

«Аллоҳума анта-л-муъти ва ана-с-соилу фа-ман ядъу-с-соила илла-л-мўъти ё Раббу».

ПАРИЛАРНИ ЧАҚИРИШ ЙЎЛИ

гар париларни ҳозир қиламам десанг, кўк бойўғлининг oғ-зини оқ ипак билан боғла ва олдингга қўй, кундур йилимидан

тутатқи қил. Қуйидаги исмни бир минг бир юз бир маротаба ўқи. Парилар ўша онда етиб келадилар, нимаики истасанг олиб кели-шади. Нима сўрасанг жавоб берадилар. Ҳар хил илмларни ўргатишади.

Исмлар қуйидагича: «Ё Ҳалъайтуносин, Атлимусин».

Париларни қора мушук орқали чақириш ҳам ушбу исмлар орқали амалга оширилади.

ЖИНЛАРНИ ДАФ ЭТИШ БАЁНИДА

инни дафъи учун бола туғилмасдан илгари ушбу нақшни ушал маконининг деворларига ёзиб ёпиштириб қўйса, ҳаргиз хотинга ва яна болага жин ва паридан зарару заҳмат етмагай. Бу нақшнинг отини «нақши сураи Алам таракайфа» дерлар. Бунда сифати Қаҳҳорий бордир. Нақш будир:

БОШҚА ХИЛИ

гар жинлар бир маконга ўт қўйса ёки тошлар отса, ушбу нақши муаззамни ёзиб бир янги кўзага солиб, ушбу сувни ўшал маконнинг деворларига сепса, ҳapгиз жинлар бундай ишларни қилмагайлар. Нақши муаззам ва мукаррам ушбудир:

БОШҚА ХИЛИ

ар кимга жин ёки пари теккан бўлса, бу таъвиз (тумор)ни унинг билагига боғласинлар, шунда яхши бўлади. Сўнг бир коса сув олиб унга юз маротаба ўқилади ва хонанинг тўрт бурчагига ва хонадаги барча нарсаларга сепилади. Таъвиз будир:

БОШҚА ХИЛИ

ар хил балолардан омонда бўлиш учун қуйидаги оятни ҳар на-моздан сўнг ўн маротаба ўқилсин. Оят будир:

«Ҳасбийаллоҳу ло илоҳа илло ҳува алайҳитаваккалту ва ҳува рабб ул-арш ил-азам».

ФАРИШТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

«ИХЛОС» СУРАСИ МУАККИЛЛАРИНИНГ БЎЙИНСУНДИРИЛИШИ

стоздан фотиҳа олиб, ойнинг бошида, пайшанба куни бомдод намозидан сўнг ғусл қилинади. Сўнг минг маротаба ихлос сураси ўқилади. Пешиндан сўнг минг маротаба, асрдан сўнг минг маро-таба, шомдан сўнг минг маротаба, хуфтондан сунг минг маротаба ўқи-лади. Ярим кечаси ҳам минг маротаба ўқилади. Бу ўн беш кечагача давом этади. Ҳар тунда икки ракат намоз ўқиб, намоздан сўнг яна минг маротаба ўқилади. Агар ўн тўрт кунгача шу тарзда ўқилса, ҳаммаси саксон тўрт минг бўлади. Пайшанба куни ўн бешинчи кун бўлиб, бу ўқишнинг охирги куни ҳисобланади. Бу куни ўн беш минг маротаба ўқилади. Кетидан қуйидаги дуо юз маротаба ўқилади: «Ё Ҳаннон анта-л-лази васиъта кулла шайъин раҳматан ва илман». Қуйидаги дуо ҳам юз марта ўқилади: «Аллоҳумма инни асъаулука ан тусаххира ли худдома ҳазиҳи-с-сурати-ш-шарифат ил-мақбулати би-ҳаққи лоилоҳа иллоллоҳу Муҳаммаду расулуллоҳ». Ўша онда девор ёрилиб учта фаришта чиқади ва шундай дейди: «Ассалому алайка абда-с-солиҳ», шу кундан бошлаб биз ўзаро биродармиз, шу кундан эътиборан сен мусулмонларни ғийбат қилмайсан, ҳар пайшамба куни мусулмонлар-нинг қабрини зиёрат қиласан ва ихлос сурасини ўқийсан.

Улардан биринчиси дейди: «Менинг отим Абдулвоҳид, ҳар қачон «қул ҳуваллоҳу аҳад» десанг мен ҳозир бўламан ва қўлимдан нима келса бажараман. Кўз юмиб очгунча Маккага олиб бориб, олиб келаман».

Иккинчиси дейди: «Менинг номим Абду-с-Самад, ҳар қачон “қул ҳуваллоҳу аҳад Аллоҳу-с-Самад» десанг ўша онда ҳозир бўламан. Ҳалол таомларни олиб келаман. Сенга ҳақ сўзларни ўргатаман».

Учинчиси дейди: «Менинг номим Абдуллоҳдир. Ҳар вақт ихлос сурасини тўлиқ ўқисанг, ўша онда етиб келаман ва кимё ҳамда симиё илмини ўргатаман. Оламда ҳар қандай сўз бўлса, уларни сенга ошкор қиламан».

Бошлангандан то охириги кунигача pўзa тутади. Рўзани арпа нони, туз, қора узум билан очади. Хидватда ҳар куни эрталаб сумбул ва уд тутатади. Ҳар куни ихлос сурасини юз маротаба ўқиб юради.

БЕМОРНИ ДАВОЛАШ УЧУН МУАККИЛЛАРНИ ҲОЗИР ҚИЛИШ

у дуо улуғ кишилар тажрибасидан ўтган бўлиб, у қуйидагича амалга оширилади. Ўн икки ёшга етмаган покиза ва руҳи покиза болани чумилтиришади. Ўтириладиган жой тозаланади, ширин-лик ва бошқалардан қанча имкони бўлса, шунча олинади. Бола янги чодир ичига ўтқазилади. Агар беморнинг чўмилишга қуввати етса, чумилтирилади ва тоза кийимлар кийинтирилади. пайғамбар алайҳис-салом ва ҳазрати Ғавс-ил-аъзамга ширинликлар ниёз қилинади. Бола билан беморни ўтқазиб қўйиб аччиқ ёғдан пилик қилиб чироқ ёқилади. Болага пилликка тикилиб туриш буюрилади. Азойинхон боланинг, беморнинг ва чироғнинг атрофига қуйидаги дуони ўқиб хисор (қалъа) қилади. Дуо будир: «Аззамту алайкум ва ақсамту алайкум маликони султон ил-жинни ва-л-инси, иҳзару мин жониби-л-машориқи ва-л-мағориби ва-л-жануби ва-ш-шимоли би-ҳуққи Сулаймон ибн Довуда алайҳима-с-салом би-ҳаққи ло илоҳа иллоллоҳу Муҳаммаду-р-расулуллоҳ».

Бу дуони етти марта ўқиб хисор қилинади. Мошга ўқиб, мош ҳар томонга сочилади ва болага ҳам урилади. Доимо саловот ўқиб тури-ладн. Шунда болага пилик атрофида кўрпа-тушак, жойлар кўрина бошлайди. Бунда азойимхон: «ё Фаттоҳ, ё Фаттоҳ»ни айта бошлайди.

Буни ўқиши билан подшоҳ ҳозир бўлиб ўзининг номини ва турар жойини маълум қилади ва салом беради. Шундан сўнг бола под- шоҳдан: «Бу одам нимадан озор топяпти ва унга зарар бераётган ким?» – деб сурайди. Подшоҳ боланинг тили орқали: «Бу жинлар зара-ри ёки сеҳрдир», деб айтади. Азойимхон бола орқали: «Отлиқларни юбориб, зарар бераётган нарсани тутиб келсинлар», – деб буюради. Подшоҳ уч марта: «Ҳамма зиёнкорлар занжир билан боғлаб келтирил-син», – деб такрорлайди. Подшҳнинг ҳукмига биноан муаккаллар зиёнкорни тутиб келтирадилар. Шунда азоиимхон зиёнкорни қатл қилдиришни буюради. Зиёнкор қатл этилгач, азойимхом муаккаллар-нинг ҳаммасига рухсат бериб юборади.

Чироқнинг пилигига ёзиладигаи дуо будир:

КАСАЛЛИК САБАБИНИ БИЛИШ

гар бемор иима сабабдан ва нима қилиб касал бўлганини, сиҳат топадими ёки йўқми, шуни билишни ҳоҳласанг, бир қора му-шукни келтириб, калласини ол ва ўз олдингга қўй. Сўнг пўлат пичоқни ерга санчиб қўй ва бу исмни уч минг маротаба ўқи, дарҳол уч киши пайдо бўлади. Агар ҳозир бўлмаса яна ўқи, шунда зоҳир бўлади ва сен билан сўзлаша бошлайдилар, беморни аҳволини сснга айтадилар. Шунда сен улардан узукни талаб қиласан, сенга узук борадилар ва сен билан дўстлашадилар. Сен бу узукни бармоғингга солгин. Шундан сўнг ҳар еpra боришни хоҳласанг боравер, ҳеч ким сени кўрмайди. Ҳар нима хоҳласанг ва ҳар нима айтсанг бу уч киши бажарадилар. Узукни доим ўзинг билан олиб юргин ва то тирик экансан уни ҳеч кимга кўрсатма. Бу уч киши сенга бўйинсунадилар, сени ҳамма нарсадан хабардор қиладилар. Сенга кимё, симиё ва жамии гиёҳларнинг хосиятларидан хабар берадилар. Ленин ҳеч қачон бу сирни бирор кишига айта кўрма, махфий тутсанг яхшироқдир. Бу исмни «Исми Аҳмадий» дейдилар, Баён қилган исмимиз будир: «Аҳан-на найтан атушин». Агар мақсадинг тез амалга ошишини хоҳласанг катта ҳисобда қирқ минг маротаба ўқишинг керак.

Ўртача ҳисоби ўн минг маротаба ва кичик ҳисоби икки минг ун олти маротабадир. Мандал чизишга эҳтиёж йўқдир. Чунки бунда хавф йўқдир. Кўк муқл, «парилар тирноғи», қора кундир, илки румий, заъфарон ва мушкдан тутатқи қилинади.