
Полная версия:
ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР
–Қанақа бисквит?
–“Улкер” бисквити.
–Ё Оллоҳ, -ҳайрон бўлдим,– шу қадар муҳимми “Улкер”бисквити?
–Сиз ҳеч рус бисквити едингизми?
–Йўқ, емадим.
–Тадқиқ учун бир еб кўринг, кейин лутфан пастга тушинг. Бизга кира- Мен сизга бу ернинг пулидан ҳам берайверишда бир газета сотувчи бор. Ўша ерда рус бисквити ҳам сотилади. Пастга ининг-да, рус бисквитидан олиб енг. Кейин яна гаплашамиз.
Буфетдан бир рус бисквити олиб едим. Шундай бемаза, тузсиз, барбод бир нарса.
Қайтиб гилам магазини соҳиби олдига чиқдим.
–Орадаги мудҳиш фарқни англадим,-дея жилмайдим.
–Қозоғистонда қирқта миллат одами бор. Уларнинг ҳаммаси бизнинг бисквит-ларнингмукаммал мазасини тотиб кўргач, ҳар кун мана шундай энг камида юз метр узунлигида навбатга туриб бизникини оладиган бўлишди.
–Хўп, шундай қилиб, ҳафтада ё бир ойда қанча бисквит сотасизлар?
–Туркиядан чиққан катта машина карвонларимиз бу ерга ўз вақтида етиб келса, мен Қозоғистонда ҳафтада бир неча машина бисквит сотаман.
–Нима деяпсиз? Бўлмаган гап!
–Нимадеганимни билиб гапиряпман. Бу ерга келган машиналарда10 тоннага яқин бисквит бўлади. Аммо машиналар вақтида келмайди.
–Қанча вақда келади. Истанбулдан йўлга чиққан байналмилал карвон ўйнаб-
ўйнаб бу ерга тўққиз кунда кела олади. Аммо авваллари бизнинг машиналар нақ тўққиз ой йўлларда паришон бўларди.
–Нега? Нима учун? Қанақасига?
–Истанбулдан йўлга чиққан карвонларимимз Изгирдан чиқиш қилар, Нахичеван ерларига келардилар. Нахичеван, биласизки, Озарбайжонга тегишли. Аммо Нахичевандан кейин Арманистон тупроғи бошланади. Ўз вақтида Озарбайжон билан Туркия орасига Арманистонни бир ханжар каби суқиб қўйганлар. Бизникилар ғафлатда қолганлар. Дунёнинг қаерида бир ўлканинг тупроқларини бошқа бир ўлканинг тупроқлари иккига бўла-ди? Арманистон бизнингбайналмилал карвонларимизнинг шофёрларига дейдики: “Ўтказмайман, сени, ўртоқ. Бу тупроқлар менинг тупроқларимдир. Сенга бу ердан ўтиш ҳаққи йўқ!” Бизнинг интернационал карвонимиз бундай жавоб олганда, Арманистоннинг шимолига чиқади. Аммо у ерда Гуржистон бор. Гуржистон ҳам карвонимизга Озарбайжонга ўтиш изнини бермайди. Бу гал карвонимиз жанубга тушадилар. У ердаЭрон бор.
Бутун бу Турк Жумҳуриятлари Эрондан келган тужжорлар билан тўла. Бизнингбайналмилал карвонларимизнингбу ерларга келиши уларга ёқмайди. Чунки харидорларининг бир қисми бизга ҳам қайишади. Шу жиҳатдан Эрон тужжорлари давлат одамларига дерларки: “Омон, турк карвонларига ўтиш изни бермангларки, бизнинг қозончимизнибўлишиб олишмасин!” Шу тариқа бизнингмашиналаримизАрманистон-Гуржистон-Эрон чегараларида ойларча овора бўлмоқдалар. Пора бериш, ёлвориш, ялиниш нақ 9 ой га чўлзилаётир. Эндиликда у 9 ойлик туриб қолишлар 3 ойга тушди.Бу ҳам бизга ўтказилаётган зулмдир.Ағвол рисоладагидай бўлса карвонларимиз бу ерга 9 кунда кела оладилар.Давлатимиз биз билан ҳеч алоқага киришмаётгани учун аҳвол шундай! Давлат, истаса, Эрон чегарасинибир кунда очиши мумкин. Аммо давлатимизнинг на янги Турк Жумҳуриятлари билан алоқаси бор, на-да бу ердаги бизнинг эҳтиёжимизни ўйлайди. Кўиниб туриблики, ўзи ўтирган бутоқни кесаётир.
–Давлатимиз Эрон чегарасини қандай қилиб бир кунда очтира олади?
–Бу жуда-жуда осон. Чунки ҳар кун камида 100 Эрон карвони бизнинг тупроқларимиздан ўтиб, Овпрупогакетади. Ҳар кун камида юзтача карвон Овруподан келиб Эронга боғланади.Энди, азизим, ҳар ўлка ўз тупроқла-ридан ўтиш ҳақига қандай эгалик қилаётган бўлса, Туркия ҳам айнан ўшандоқ эгалик қилиши мумкин.Туркия дарҳол Шарқ ва Ғарб чегаралари-мизни Эрон карвонларига ёпади. Эрон муллалари шу ондаёқ оёққа туради.
“Омон,оғалар, чегара эшикларинигизни очинг!”-дейдилар. Бизникилар ҳам Эрон муллаларига дерларки: “Сиз ҳам бизнинг карвонларимизга чегараларингизни очинг. Йўқса, Оллоҳ гувоҳлигида биз ҳам чегараларимизни сизга қатъиян очмаяжакмиз!”
Эроннинг ақли бор, фаросати бор! Дарҳол эшикларни очиш ишини чиройли йўлга қўяди. Биз ҳам бу ерларда чуқур нафас оламиз! Бундан Туркия ҳам катта фойда қозонади.
Ва бугунги жумҳурбошқонимиз
Ўн биринчи Президентимиз Абдуллоҳ Гул 57-нчи Жумҳурият Ҳукуматида Бошбоқон (бошвазир) ёрдамчиси ва Ташқи Ишлар Вазири эди.
Турк Жумҳуриятлари билан алоқалар масаласи унга боғлиқ эди.У вазир-лик пайтида ўз вазифалари ҳақида изоҳ бериб шундай деган эди:
-Биз Турк Жумҳуриятлари билан бир олтин олди-бердиларини йўлга қўя олсак, бундан йиллик қозончимиз 25 миллиард доллар бўлади. Айни шаклда Турк жумҳуриятлари билан бир пахта олди-бердиларини йўлга қўя олсак, бир йилда 27 миллиард доллар маблағни қўлга киритамиз.
Муҳтарам Абдуллоҳ Гулнинг бу изоҳи мени қаттиқ ҳаяжонлантирди. Бу масала ҳақида янада кенгроқ маълумот олиш учун унинг уйига телефон қилдим. Хотини, муҳтарам Гуй эмаслигин айтди. Унга бир қайд қолдир-дим. Муҳтпрпм Гул, у кун-ларда Истанбулга келганди, мени телефон орқали қидирди. Ўзимни қизиқтирган гапни айтдим. Ундан тўла-тўкис билги сўрадим. Телефондаатрофлича суҳбатлаш-дик. Расмий равишда менга:
–Бошбоқонлигимда (Бош вазирлигимда) бу мавзуни ишнинг мутахассисларига тадқиқот қилдирдим. Жуда жиддий ўрганишлардан кейин, менга ўша айтилган рақамларни келтирдилар. Менинг изоҳим қатъиян хаёлга, гумонга асосланмаган. Рақамлар тўғридир.
Абдуллоҳ Гул бугун Жумҳурбошқонимиздир. Бу олтин ва пахта олди-берди масаласини яна катта бир титизлик билан ўрганиши керак.. Чунки Туркиямиз бугун 407миллиард долларлик қарз остида эзилиб ётипти. Бу қийинчиликларни аритишнинг йўлларидан бири эса Турк Жумҳуриятлари ила суръат-ла иқтисодий ҳамкорлик доирасига киришимиздир. Шундай йўлга кирганимиз тақдирда, Туркия 10 йил каби қисқа муддат ичида ташқи ва ички қазлари бўлмаган бир давлат ҳолига юксалажакдир.
Нега буларнинг барчасини ёзаётирман? Ғаспирали Исмоил Бей, бутун турк дунёсининг “Тилда бирлик, фикрда бирлик, ишда бирлик” дастурини ўртага қўймаганмиди?
Мен бу ерда тилда бирлик ва фикрда бирлик даъвомизни қўлга ола-ётирман. Маданият масалаларимиз борасидатузуккина ҳажмли бир китоб ёзиш керак. Бизнинг Турк Жумҳуриятларига чиқаражагимиз моллар шунчаки тухумдан иборат эмас. БизОнатўлида минг йиллик давлатмиз. Бизнинг Марказ Банкасида 138 тонна олтинимиз бор. У ёқда Ўзбекистон 2.000 олтин заҳираси устида. Бошқа Турк Жумҳуриятларининг ҳам олтин заҳиралари эътиборгпа олинса, 2.500 тонналик олтин, жавҳпарига эга бўлишимиз аниқ бўлади. Туркия, 2.500 тонналик бир олтин муомаласидан бир йилда 25 миллиард доллар нечун қозонилмасин?
Бизнинг йиллик пахта ишлабчиқаришимиз 900.000 тоннадир.Юрт ташқарисидан қилган импорти билан бу миқдор 1,5 миллион тонна бўлар.
Биз тўқимачилик дастгоҳу ускуналаримиз билан дунёнинг олд қаиорларидамиз. Мен ўз кўзларим билан кўрдим:Оврупонинг турли бошкентларида витриналар бизнинг газмолларимиз, кўйлакларимиз, галстукларимиз билан безанган.Расий қайдларга кўра биз бир йилда тўқимачилик мсаҳсулотларидан ўн миллиард доллар қозоняпмиз.
Бунтандан ташқар яна жомадон тижоратидан юртимсизга кирган маблағ бор. Мутахас исларнинг билдиришича,жомадон тижоратидан қозончимиз ҳам 10 миллиард доллардир.Энди Туркия 1,5 миллион тонна пахтадан ишланган моллардан ва уларнинг экспортидан бир йилда 20 миллиард доллар қозоняпган бўлса, 10 миллион тоннапахта олди-сотди-сидан, нима учун 27 миллиард доллар қозонмасин?
Туркия-Туркистон орасида сиёсий, иқтисодий ва маданий ришталар қурилишига буюк давлатлар қарши чиқадилар. У давлатларнинг Туркияга оид ёзаётган қаламлари ҳам, овозлари ҳам бир хил тароналарни такрорлаб
турипти.
Аммо Туркия, барча қийинчиликларга қарамай, Яҳё Камол ифодаси билан айтганда “маҳзун чегараларимиз ташқарисида қолган” қондошла-римизнинг Жумҳурияит лари билан тилда, фикрда, ишда бирликлар қурмоқ мажбуриятидадир. Бошқа чиқиш йўлимиз йўқ.
Куни кечагача баъзи қаламлар, бундай яқинлашишни можаро сифатида кўриб келди ва шундай кўрсатмоқдалар.
Бугун замонавий ва мураффаҳ (тинч-барқарор) Туркияни кўз қора-
чўғидай сақлай олиш керак. Шундай пайтда Туркистонга орқа ўғирмоқ ғафлатдан бошқа нарса эмас.
Туркия-Туркистон-Озарбайжон орасида сиёсий, иқтисодий ва маданий ришталарни қурмоқни истамаганлар Отатуркнинг ифодаси билан айтганда Ғафлат, Далолат ва ҳатто Хиёнат қучоғида қолганлардир.
Яхши-яхши, Ўзбекистон қалай?
Ҳар медалнинг бошқа томони ҳам бор. Медалнинг бошқа томонида Ўзбекис-тонни кўрамиз.
Туркиянинг турли поғоналарида Туркистон масаласига қарашимиз бундай. Ҳам шунчаки ватандошларимизнинг ҳамда давлатнинг энг юқори поғонасидаги таъсирли ва етук кишиларимизнинг, муҳофаза ташкилотимизнинг ташқи турклар мавзусига муносабатларини қандай бўлса шундай ёздим. Яхши-яхши, Ўзбекистон-чи, Ўзбекистон қандай? Ўзбекистоннинг ҳам биздан фарқли томони йўқ. Айтсам инонмайсиз, аммо ҳақиқат шуки, кечаги Туркистоннинг, кечаги турк ватанининг ўртасида яшаган ўзбеклар, ўзларини турк деб қабул қилмайдилар. “Биз турк эмасмиз, биз ўзбекмиз”, дейдилар. Билмайдиларки, дунёда “ўзбек” деган миллат йўқ. Дунёда “Салжуқли”, “Усмонли” миллати бўлмагани каби, “Ўзбек” миллати ҳам йўқ. Бизда, 1040 йилги Данданакон жангидан кейин Салжуқ ва Туғрул Беклар янги бир давлат барпо қилдилар. Салжуқ Бей ҳам, Туғрул Бей ҳам
Ўғуз сулоласи, Ўғуз насаби, Қани қабиласидан эдилар.Салжуқли давлатини
Турклар қурдилар. Фақат Давлатга Салжуқ исмини бердилар. Шунингдек,
Туғрул Бей ҳам ўзи қурган давлатга Туғрул исмини берди. Биз ҳам уларни “салжуқлилар”, “туғруллилар” дер эдик, “турклар” демасдик.
Ер юзида “усмонли” деган миллат йўқ. Усмон Бей ҳам Ўғузларнинг
Қайи қабиласидан эди. Сўгут минтақасида жойлашган Қайи турклари Усмон Бей раҳбарлигида бир беклик қурдилар. У бекликни олдин Усмонли Беклиги дейилди. Вақти билан давлат бўлди. Катталашди, кенгайди, Императорлик ҳолига келди.
Онатўлида Усмонли Беклиги ёнида бошқа бекликлар ҳам бор эди. 32 беклик. Қизи Бурҳониддик Беклиги, Ашраф Беклиги, Рамазонўғиллари Беклиги,Ғамид Беклиги, Соҳиб Ота Беклиги, Чўпонота Беклиги ва ҳоказо… Барча бу бекликлар катталашмадилар. Майда Бекликлар ҳолида қолдилар. Сўнг Усмонли Беклигига қўшилиб, Усмонли Давлатига айландилар.
Абулғози Баҳодирхон шундай деб ёзади:
“Олтин Ўрда давлатининг бошлиғи ЎЗБЕК (1313-1340 )исмлихони Ўз исмини ўз фуқароларига, ўз халқига берди. Шу тариқа Қипчоқлардан бир турк қабиласи бўлган Олтин Ўрда давлатининг бир қисм халқи “ Ўзбек” деб тилга олина бошлади.”
Ўзбек – Олтин Ўрда (Олтин Ўрду) давлатининг хонларидан бири, хонлиги 27-28 йил давом этди (1313-1340). Аммо айнан бизнинг Салжуқли
Беклиги ваУсмонли Беклиги ҳам фуқароларига ўз исмларини бердилар.
Мен Ўзбекистонга бир неча марта бориб келдим. ТВларимизда Ўзбе- кистон тўғрисида ўн марта далилларга тўла дастурлар тайёрладим ватомошабинларга тақдим этдим. Ўзбекистонда кўрдимки, сўқмоқлардаги халқ, қавм, қабила сифатида турк эканликларини билади. Масалан Ўзбекистонга илк боришимда 1980 йилда, бир оқшомусти, сўқмоқдатортишганимиз ва сартарош эканлигини суриштириб билганимиз бир катта ёшли ўзбек, Али Юрукка ва менгаайнан сўзма-сўз шундай деди:
“Сизларни кўриш, мен учун жаннатга киргандай бир нарса. Ҳозир мамнунлигимни сўз билан тушунтиролмайман. Чунки биз ҳам туркмсиз. Бу ерларда бир-биримиздан узоқ қолдик. Оллоҳга шукурки,ўлишдан бурун Туркиядан келган икки турк қардошимни кўрдим.”
Тошкентда, сурат олиш учбир эски мадрасага кирганимизда кўрдикки у мадрасақизларнинг ўқув юртига айлантирилган. Шу боисдан ичкари кириб сурат олиш таъқиқ остида.
Бизнинг Турк эканлигимизни ва Туркиядан келганимизни эшитган ўқув юртининг қоровули, бир ёши катта олам дедики:
–Турк туркка ҳеч нарсани таъқиқламайди. Биз ҳам туркмиз, сиз ҳам
турк экансиз. Мадрасада истаганча сурат олаверинг,– деди.
Эшитганим бошқа кишилардан янги намуналар келтирмоқчиман. Қаноатимни шундай изоҳлайман: Халқ ёки коммунистлар партиясига аъзо бўлмаган ўзбек зиёлилари турк эканликларни англайдилар. Аммо ҳайрат-ла ва даҳшат-ла кўрдимки, коммунистик партияга аъзо бўлганлар, коммунис- тик таълим олганлар на туркликни қабул қиладилар, на-да она тилларида гаплашадилар (бу ерда муаллиф бироз нотўғри хулоса чиқарган. Аслида: ХIХ асрда кўп рус зиёлилари ва зодагонлари русча эмас,нуқул французча гапирганларидай ёки Туркияда ҳам айримггуруҳ турклар олифталик билан француз тилида гапирганларидай, Ўзбекистонда ҳам ўз она тили қолиб, русча сўзлардилар. Бу –уларнинг коммунистликлари билан алоқаси йўқ. –
Таржимон изоҳи).
Бундай таълимли инсонларни Ўзбекистонда кўп учратдим. Туркияга келган коммунист ўзбекларда шу ҳолни кўрдим.
Яқин ақраболаримдан бирининг уйида асли ўзбек бўлган бир хотин бор, боқувчилик қилади. Ўзи ҳуқуқ соҳасидан олий маълумотли.Коммунистик ғояларга қаттиқ боғланган кимса. Рта-онаси ҳам унга русча исм қўйган. Ўша хотин туркликни асло қабул қилмайди. Келтирган мисолларимга лабини буради Ўзбекларнинг турк миллатидан бошқа миллатэканлигига ишонади.
Бир-биримизни тунадиган даражада туркча гаплашишимизга қарамай,
гаплари туркча эканлигига ишонмайди. Яъни у ўзбек қондошимиз буткул Москва зеҳнияти билан яшайди.
Ўзбекистон 1860 йилда рус империализмининг човутига тушди. 1917 йилдан эътиборан марксистик тизим доирасига киритилди. Ҳам Чор Русиясининг ҳамда марксистик тафаккур туркларга ва исломга қанчалик рақиблигини билмаганларга нима ҳам дея олардик.
“Боринг, ана, ўзбеклар туркликларини қабул қилмасинлар. Шу билан нима бўарди?”-дея оласиз.
Кўп нарса бўлади.Эсингиздами, Наполеон бир жанг асносида савол бергани:
–Бу тўплар нега отилмаётир?
–Ўн сабаби бор, олижаноб,-деганлар.– Аввало борутимиз йўқ.
Наполеон: -Бўпти. Бошқа сабабларни санамай қўя қолинг,– депти.
Ўрта Осиёнинг эмас, бутун Туркистоннинг киндигида бир буюк турк жамияти туркликни ва туркчани қабул қилмаганда, бутун йўлларимиз бер-килиб қолади. Демакки, энг бошдан, алифбонинг “О” ҳарфи дан бошлашимиз керак бюўлади.
Неча йиллардан буён бир ҳазин шарқияни (қўшиқни) айтамиз:
“Оқшом бўлди,ҳазинландим мен яна!”
Бу бир муҳаббат қўшиғи. Матн муаллифи , севгилисининг кўзлари-нинг рангини соғинганини айтаётир:
“Ҳасратдаман, кўзларингнинг рангига!”
Менинг ҳасратим, севгилимнинг рангига эмас. Мен туркнинг тўғри- ланиб-тикланиб ўзига келишини кутаётирман. Мен бу девнинг уйғони-шини кутаётирман.Бири бўлмас а бири чиқиб, менга Саъдий Хушсаснинг анов гўзал қўшиғини айтса:
“ Сабрэт, кўнгил, бир кун келар бу ҳасрат битар
Тортилган аччиқлар, жоним, кун келар, ўтар.”
Яна қачонгача сабр этарсиз, ажабо?
Мен зиммамга тушганни ўз жисмимда қаламим биланадо этишгаҳаракат қилаётирман. Туркистон Туркистонга узатилган қўлларни севги-ла тутаётирман. Туркистонни севганларга ва севдирганларга бутун борлиғим билан марҳабо дейман.
12.09. 2007/Буюк ада (Каата орол).
БИР ШЕЪР – БИР ВАСИЯТ – БИР ИЗОҲ
1976 йилнинг январь ойида Анқарада, Онатўли Клубининг бир чароғон салонида “Чағри” журналининг йигирма иккинчи нашр йили муносабати билан, шоир Файзи Холижининг чақирган меҳмонлари ичидаман.
Умумий қизиққан нарсамиз ва мавзумиз шеър эди.
Оқшом соатлари аллақачон ўтиб кетганини сезган ҳам эмасдик.
Шеър, нақ шаррос ёмғирдай масамизда тахланар, шамол каби бошимиз узра эсар эди.
Кеча алламаҳал бўлган эса-да, ёнимдан чиқарганим “ТУРКИСТОН” шеъримни илк бора ўша йиғилишдда ўқидим. Тилимизнинг, тархимизнинг вазиёли маданиятимизнинг янгитдан уч чиқараётган, ўсиб қолган ва муҳташаммўъжизалар яратаётган у қутли тупроқлар, то болалик йилларидан бери, узоқ-узоқларда қолгансевимли гўзаллиги ва соғинчи ила юрагимнитўлдирганлигидан, менинг эски турк юртлрига атаб ёзганим шеърлар бир оз ҳузнли, бир оз бўйни букик ҳолда туғилган эди. Айни мавзудабир Гўрўғли жўшқинлиги била қаламга олинган гумбур-тумбур ўқилган шеърлар ёнидаменинг қораламаларим на қадар сассиз-садосиз, на қадар иддаосиз эди. Уларни теран бир ватан ҳасрати ичра сизиллаган юракнинг босинқирашига, севгилисидан узоқ қолган чорасиз бир кимсанинг кечирмасига ва ё бир мўминнинг самимий ёлворишлпарига ўхшатишингиз мумкин. Мана, “ТУРКИСТОН” шеърим ўшандоқ ёлворишлардан биридир.
ТУРКИСТОН
Бойқол кўли яйловларидан узилиб келган жонлар-ла,
Балки минг йилдан бери айтилган достонлар-ла,
Хоқонлар-ла, хонлар-ла, комлар-ла, ўзанлар-ла
Яна Туркистонни ёдга олдим.
Ўз юртимни чормихга тортдилар қирқ еридан,
Унутмам минг йил кечса жароҳатим устларидан,
Отилган бир жайронга узилгандай жигаридан
Ўлик Туркистонни ёдга олдим.
Келди, қурилди кўнглимга Аҳмад Яссавий Пиримиз.
Тушундим барин бир-бир, турди Усмон Ботиримиз…
Мен ва Хуросон Эрлари сафга турдик баримиз…
Янгитдан Туркистонга инондим.
Шамолларда соврулароқ сассиз-садосиз
Ирмоқларда оқароқ,
Учиб кетган гўзалим қалдирғочларга боқароқ,
Туркистонни ҳур билдим.
Кўрсатмаган, кўрмагандим Тошкент қалай, ё Бухоро,
Урумчига отсиз-қуролсиз ҳам киритмаган қачондир.
Бир гал аранг боргандим ҳорғин, бир ўзим, танҳо
Ўшанда Туркистонда дўст кўнгиллар қозондим.
Бир кун деёлармиканман, ажабо, Тангрим:
“Вуслатнинг юзимга нақшлади нур-ла,
Жон қўшним боғига узангандай ҳузур-ла
Туркистоннинг тупроғига узандим.”
Даъватда “Ҳисор” журналининг идорачилари ҳам бор эди. Шеърни ўқиб бўлганимдан сўнг сўрадим:
–Шу “Туркистон” шеъримни “Ҳисор” журналининг феврал сонига
қўя оласизми, ажабо?
Юзма-юз ўтирганимиз Ойдин (шаҳар) сенатори Искандар Жаноб би-лан кўзларимиз тўқнашди. “Воллоҳи, билмайман”дея елкаларини кўтариб қўлларини ёнларига ёйиб жим бўлди.
Шеърни сиёсий деб топдими ёки ёқтирмадими, тушунолмадим.
Кўнйа сенатори шоир Файзи Холижи масани бир неча марта мушт-лаб ўз хулосасини баён қилди:
-Бу мамлакатда Вьетнам учун мотамлар уюштирилади! Биэфра учун, Чили учун, Конго учун кўзёшлар тўкилади. Энди бу қанақаси: Му- аллиф“Туркистон” шеъримни “Ҳисор” журналига қўя оласизми?” деб сўраб ўтирса-я! Мени энг олдин ўз миллтим, ўз ватаним, ўз тарихим қизиқтиради.“Туркистон” шеърини ҳам минг марта чиқара олишингиз мумкин. Агар “Ҳисор” журнали “Туркистон”ни нашр қилолмайдиган бўлса, мен уни “Чағри” журналининг олд муқовасига қўя оламан!
Илхон Гечер сўзга аралашди:
-Файзи тўғри айтаётир! Мен ҳам ўшандоқ фикрдаман. Шеър мендан ҳам “эълон қилинади” имзосини олади.
Карим Ойдин Эрдем қўлини кўтарди.
–Мен ҳам шу гапларни айтмоқчи эдим.“Туркистон” шеъри Туркияда чоп этилмайдиган бўлса, қаерда чоп этилади?
“Ҳисор” журналини ўттиз йил катта бир титизлик-ла яшнатган Меҳмет Чинорли қўлимдаги матнга кулимсираб қўлини узатди.
-Олдим, қабул қилдим. Шеърингни феврал сонида чиқфди деб ҳисоб-лайвер Аммо бу шеърни чиқарганимиз учун Москвалик коммунистлар идо-рахонамизга бомба ташлашмаса бўлгани…
“Туркистон” шеърим 1976 йилининг феврал ойида, биринчи марта
“Ҳисор” журналидан ўрин олди. “Ҳисор” журналининг ўттиз йиллик нашриётида “Туркистон” ила боғлиқ илк шеър, янглишмасам, менга оид
Яна “Ҳисор”журналида илк марта нашр этилган Озарбайжонга оид икки шеър ҳам менинг номим билан чиқди. Ошиқ юрак билан ёзганим бу шеърлар “Ҳисор”да чопэтиларкан бир кун у шеър ишқ даражасида севганим аждод тупроқларига боғланишини, у ерларда кўп азиз,жон дўстлар орттирадагини, тўғриси, ҳеч ўйлам агандим.
“Туркистон” ва “Озарбайжон” ўзимни ўзимга билдирган, менинг
оғир савдоли муҳаббатим белгиларидимр.
Озарбайжонни олдин онамни ёниқ қўшиқлар биларнақшланган эртаклар дунёси ичида севдим. “Шангул-Мангул-Куфлангул” эртагида
Озарбайжон қурноз-қурдун-қоптиғи “Шангул-Мангул” эди. Мен бир
тандир тубида ёппа-ёлғиз қолган Куфлангул эдим.
Туркистонни эса, отам то ўлгунича ҳеч эскимаган бир муҳаббат билан кузатгани, шовуллаётгандай жўшқин руҳли журналлар ва китобларнинг са-ҳифаларида таниб улғайдим.
Ва билмайман нима учундир “Туркистон” дейишим, “Озарбайжон” дейишим билан хаёлимга узоқларда, жуда узоқларда қолган болали жайрон келди. Катта-катта қора кўзларидан ёшлар сизаётган ярали.болали жайрон.
Озарбайжоннинг менинг шеърларимда, уфқларни қучоқлашни истаган бир ҳасрат туйғуси билан ўрин олиши сабабсиз эмас.
-–
Озарбайжон Дадам Қўрқут шафағи
Муборак тилимни сут каби соғар
Баъзан шамол бўлар иликларимда
Баъзан ёмғир кабиустимга ёғар.
-–
Озарбайжон юрагимда шоҳтомирдир
Мен Ёқуб кабиман узун йиллардир
Унда Юсуфимнинг қўқиси бордир
Ва ҳасрати, кўнглимдаБуюк Туркис тон қадардир.
Оятдир китобимда, байроғимда шамолдир
Озарбайжон юрагимда шоҳтомирдир.
Ва Туркистон, менинг шеърларимда, басмоли минг йиллик бир ҳасратнинг ҳузунли чечагидир.
Бир кун деёлармикинман,ажабо, Тангрим,
“Вуслатнинг юзимга нақшлагани нур-ла
Бир қўшним боғига узангандай ҳузур-ла
Туркистоннинг тупроғига узандим”.
1980 йилнинг май ойидаТангрим ўтинчими қабул қилди. Маданият Вазирлиги Мусташор Ёрдамчиси бўлиб Туркистонга ва Озарбайжонга бордим. Тошкентнинг, Самарқанднинг, Бухоронинг, Бокунинг муборак тупроғига, қондошларим боғига, ота ўчоғимга ётиб узандим. Сўнгра оҳиста ўгмрмлиб тупроқни ўпдим.Шукрим, севинчим, ҳузурим Туркистон ва Озарбайжон уфқларидан тошгандай буюк эди.Бу вуслатнинг, висолига етишишнинг юрагимга ва екўзларимга нақшлагани нур, мени ададиян
зиёли қилди.
Туркистон ва Озарбайжон саёҳатидан Анқарага қайтганимда отам ҳолсиз-мажолсиз ётарди. Шифо учун ётқизганимиз касалхонанинг докторлари “…ортиқ қилинажак илож қолмаганлигини” айтдилар. Отам
“Иттиҳод ва тараққий” фирқасининг оташин бир тарафдори бўлган отасим Жамол Афандини, Арпзирум жабҳасида русларга қаршишаҳир берган, бола ёшларида олти эркак акалари билан бирга етим қолганди.Сафарбарлик йилларининг у англатиб бўлмайдиганаламлари ва оловлари ичида қоври-лароқ улғайган, юракли бир одам эди. Тарихимизга ва адабиётимизга қат-тиқ қизиқишини умри бўйи мутолаа билан бойитишга ҳаракат қилганди.
Бугун Шимолий Озарбайжонда қолган Қорабоғ минтақасининг Ақдом қишлоғидан Императорлик Туркиясига уўчган қалпоқли, попоқли ота-бо-боларимизнинг бой хотиралари билан яшади. Озари маҳнилар (қўшиқлар) тинглаганда баъзан ўзини тутолмай қаттиқ ҳқяжонга чўмар, кўзшларини
бизга кўрсатмаслик учун, ёнимиздан туриб кетар, бошқа хонага қочарди. Бу жиҳатдан, катта саёҳатдан кейин, унинг ҳорғин юрагини яна ортиқча яраламаслик учун, ота юрти билан алоқадор саволларини мумкин қадар қисқа ва одатдаги жавоблар билан бирга ўтказиб юборишга уриндим. Аммо бу ҳол кўп давом этмади. Бир кун келиб чиқиши озари бўлган оила дўстларимиздан Азми Отилла, касалхонага отамни кўргани келди.
Хонага киришдан олдин эзилиб йиғлай бошласа бўладими?
Менга ўгирилиб:
-Эшитдим,-деди,-бизнинг элларрга борибсан. У ернинг тупроғини ўпибсан, қариндошларимизни қучоқлабсар. Гўзал хабарлар билан қай-тибсан. Келдимки, ҳам оғамизни зиёрат қилай, ҳамда сендан бироз янги-ликлар эшитай. Ё Оллоҳ, Оллоҳ ҳурмати! У ерларда нималар кўрдинг? Нималар эшитдинг? Яратганнинг ҳурмати, англат менга!!!
Отам ҳамкўп маҳзун бир юз билан ва умримда илк марта гувоҳ бўлганим ёлворган-ялинган кўзлар биланменга боқар, Туркистон ва Озарбайжон руҳидан бир нималар айтиб беришимни исрор билан истар эди. Қўлини кўтаролмайдиган даражада ҳолсиз эди.
-“Қани мени тепароққа ўтқазинг, орқамга бир ёстиқ қўйинг!”-деди.
Истагини ўрнига қўйдик. Юрагим ўйнай бошлади. Кўрганларимни, ҳис қилганларимни, у ерларда қандай яшаганларимни ичимда қандай бўлса шундай англата бошладим. Туркистон ва Озарбайжон ортиқ бутун гўзалликлари билан касалхона палатасининг ҳавосила эди. Ҳикоя қилганим сари отам йиғлар эди. Азми Отилла йиғлар эди. Менйиғлардим. Ёнимизда бўлган яқин дўстларимиз отамнинг яна керагидан ортиқ эзилмаслиги учун, яширин ишоратлар билан менга танбиҳ этар, жим бўлишимни исташар эди.
Соатлар жуда тез ўтди. Оқшом гўё жуда эрта тушаверди. Зиёратчалар бирин-кетин кетдилар.У куннинг кечяасини яна отамнинг ёнида ўтказдим.
Унинг айтаётган гаплари васият эканлигини билардим.
-Менга қара, ўғлим,-деди,-инсонлар фонийдир. Фақат руҳ абадийдир. Бизнинг инончимизга кўра, руҳ доимо жасад биланалоқададир. Дунёдабўлганлардан хабардордир
Ўзимнияхши ҳис қилаётгандим. Мени бу Анқарадақолдирма.. Мутлақо Сивасга обор ва онангнинг ёнига ётқиз! Қабристонда руҳимга Қуръон тиловатидан сўнгра такрор ҳам мен учун ҳамда Туркистон ва Озарбайжон тупроқларида ётган қондошларимиз учун бир Фотиҳа ила уч Ихлос сураси ўқишларини бутун жамоаидан иста. Руҳим шод бўлади.