
Полная версия:
ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР
–Миллий Хавфсизлик Ташкилотимизнинг сенга оид досьёси афсуски шу сабабли ҳам туманли!
-Қандай туманли яъни?– дея сўрадим. Шу ондаёқ МИТнинг менга оид лосьёсини олдимга қўйдилар. Ўқий бошлаганимда ўзимни ой юзига бориб қўнган инсондай ҳис этдим.Қаттиқ эсанкирадим. Чунки у рапортда айнан шундай дейилганди:
1.Қилинган тадқиқ ва текширувлар натижасида Ёвуз Булант Боқиларнинг улкуси (идеали) диққатга лойиқлиги кўриниб турипти.
2.У Ирқчи ва Турончидир. Озарбайжоннинг Оқдом қишлоғидан Туркияга келгандир.
3.12 скнтябр ҳаракатидан сўнг Миллий Бирлик Қўмитасининг эски аъзолари-дан Музаффар Ўздоғнинг бюросида ва Амина Ишимсу Ўксузнинг уйида ташкил қилинган яширин тўплантиларида қатнашган.
4.Бу тўплантиларда МХП тенденциясига эга бўлган партиянинг ва улку ўчоқларининг, Туркияни қутридан (асос-асосидан) янгича қурилиши учун ишлагандир.
5. Лидерлик хусусиятига ва буюклик комрлексига эга.
6.Озарбайжонлик проф. Бахтиёр Ваҳобзода билан мактублашиб туради. Унга ёзган мактубларида, Туркистон уйғонишларини Истанбулда нашр этилувчи “Турк адабиёти” журналида чоп эттирганини, мақолалари таъқи б этилганини, Туркистон уйғонишларидан кейин Озарбайдон уйғонишларини ҳам нашр қилдиражагини ифода ва эътироф этмакдадир.
7.Вазирликда қилган бир маърузасида, бутун улкучи кадрларнинг Вазирликдан тозалаш уюштиралажагини иддао қилгандир.
8.Маданият Вазирлиги билан Туризм Вазирлигининг бирлаштирилгани жуда янглиш бўлганини илгари сургандир.
9. Истанбулда ўтказилган Яҳё Камол кунига Анқарадан бориб қўшилган ва бир чиқиш қилган.”
Бу ҳазин бир рапортнинг ҳар моддаси ҳақда саҳифа-саҳифа мақола ёзиш мумкин. Аммо шуни айниқса романчимиз эътиборгп олиши керакки, у рапорт ёзилган вақтга қадар Музаффар Ўздоғнингёзувхонаси қаерда эканлигини ҳам билмасдим. У ердаги яширин тўплантиларга қўшилмоқчи эмас, у ёзувхонага бошимни ҳам бир-икки сония бўлса-да узатиб гапларини эшитмоқчи эмасдим.
Романчимиз Эмина Ишинсу Хонимнинг уйига бир-икки марта боргандим. Ўша пайтларда “Ҳисор” журнали ёзувчилари ҳар ой бир шоиримиз ё адибимизнинг уйларида суҳбат тўплантиларига иштирок этарди. Шоир Илхон Гечер у тўпланти-ларни “таъминланиш кунлари” дер эди. У йиғилишларнинг ҳеч бирида сиёсатдан гапирилмасди. Ойлик санъат, адабиёт хабарлари, ижод ишлари устида баҳс юритиларди.
1981 йилга қадар улку ўчоқлари ва МҲПга менинг ҳеч бир боғлиқлигим, борди-келдим йўқ эди. МИТнинг у рапортидан аввал мен Сивасда тўрт йил Адолат Парти-ясида Эл Бошқонлигини бошқаргандим. 1995 йилда меҳнат нафақасига чиққанимдан сўнг қаттиқ илтимос қилгандан кейин МҲП га кирдим. Ва у ерда икки йил Марказ
Юритма Қурулида ишладим.
Мен Озарбайжоннинг Қорабоғидаги Оқдом қишлоғидан Туркияга келмадим. 250 йил олдин уердан Туркияга кўчиб келганлар менинг севикли боболаримдир. Айни чоғда қабул этаманки, 1946 ва ё 1956 йилда Озарбайжондан Туркияга сиғин-ган бўлсам, айбми бу? Озарбайжон эски бир турк юрти эмасми? У ерда ҳам Ўғуз беклари яшамаганмиди? У ерда ҳам туркча гаплашилмайдими?
Аммо йўқ, 1889 йилга қадар, яъни Совет Императорлиги йиқилгунча МИТ мансубларининг қўлидаги ўлчовларга кўра, эски турк юртлари ила алоқада бўлмоқ, Туркия ташқарисидаги туркларни севмак катта айб,катта таҳлика саналгани учун, расмий қарашга уйғунлашиб шундай бир рапорт тайёрлаганлар.
“Хўп, кейин нима бўлди?” дерсиз. Шундай бўлди: “1990 йилда марксизм чўкканда, бу дафъа бизнинг бош вазирлигимиз, бизнинг президентларимиз Адриатикдан Чин денгизига қадар чўзилган турк дунёсидан баҳс оча бошладилар. Озарбайжондан, Туркманистондан, Ўзбекистондан, Қозоғистондан, Қирғизистондан Туркиямизга беш минг илм толибини даъват этдилар. Уларни ҳам университет-ларга ҳамла Пиёдалар, Денгиз ва Ҳавво Ҳарбий мактабларида ўқиттилар. Устига устак уларга давлат бюджетимиздан маблағ ҳам бердилар. Яхшими?
Минг турли қийинчиликлардан сўнг, мени ҳам Маданияит Вазирлигига мута- хассис сифатида қабул қилдилар. биринчи даражали маош олардим. Бешинча дара-жага туширдилар.Эътироз билдирдим. Бир интибоқ хатоси уч кунда, уч ҳафтада тузатилмайдими? Бир кун, уч кун, беш кун,боринг, ана, билолмаётгн бўлсангиз бир ҳафта, икки ҳафта, уч ҳафта, тўрт ҳафта бу янглишнинг тузатилиши учун кифоя қилмайдими? Менга нақ олти ойдан кейин жавоб бердилар. “Ҳа, бир янглишлик бўлган. Интибоқингиз учинчи даража қилиб тўғриланди”. Олти ой биринчи даража ўрнига бешинчи даражадан маош олгандим.Такрор эътироз билдирдим. Йўқ, дедим . Яна бир янглишлик бор, менинг интибоқим биринчи даражанинг биринчи поғона-сида бўлиши керак. Интибоқим тўғри қилиб белгиланиши учун , ҳарбий идори одамлари, бир олти ой яна ишладилар.Балки яширинча Конституцион Маҳкама-мизга мурожаат қилдилар (!). Балки АҚШнинг олий мутахассисларига ва ё АҚШ мажлислари билан узун, чарчатувчи, пўртанали тўплантилар қилишгандир (!) “Тағин ажабо, бир учинчи жаҳон уруши бошланиб кетса-я” деган андиша билан бутун буюк давлатларнингдавлат ва ҳукумат бошлиқлари билан бир орага келиб гаплашдилар-микин(1). Ниҳоят, яъни олти ойдан кейин интибоқимни янгидан биринчи даражага кўтардилар. “Бўлсин-е!” дерсиз.Мен ҳам шундай дедим, олдин бола-чақамнинг ризқидан қийиб менга олти ой бешинчи даражадан, сўнгра олти ой учинчи даражадан маош ўтадилар. Даъво очсам, орадаги фарқни мутлақо, аммо мутлақо тўлата олардим. даъво очишга юзим чидамади.Фарқни давлатимизга бағишладим. Ам мо 12 сентябр зарбасидан сўнгра иш бошига келган Маданият Вазириларидан ҳеч бири менга соҳиб чиқмади, чиқолмади. Мени юксалтган жумлалар билан одатда қўлимни боғлаб бўш хоналарга ўтиртирдилар. Нечун? Туркия ташқарисидаги турклар билан алоқага киришганим ва қўлингиздаги бу “Туркистон, Туркистон” номли китобни ёзганим учун. Мен ҳам чантамни (сумкамни) қўлга олиб шаҳар-шаҳар айландим. Мингларча кишини шоҳидликка кўрсатиб ёзардим. Борганим ҳар шаҳарда, чиққаним ҳар бир минбарда маҳзун чегараларимизнинг ташқарисида қолган миллатдошларимиздан баҳс этдим. Яъни кўрганларимни, ҳиссиётларимни баён этдим. Миллатни севмак, авлод-аждодларим бир бўлган қондошларимга қилинган катта зулмларни бартараф қилишни истамоқ ирқчилик ва Турончилик бўлса, мен ҳам кўксимни кера-кера Ирқчилик ва Турончилик қилдим. МИТнинг рапорти мени ҳушёр торттирди, тетиклаштирди. Уларга “Ирқчилик-Турончили к ундай бўлмайди, бундай бўлади!” дея олиш учун шунчаки конферанслар бериш билан кифояланмадим. Турк дунёси борасида нақ юз бир дастур тайёрлаб эфирга тақдим этдим. ТРТ экранларига ҳам “ Онатўли- эски турк бошкентлари”ни ҳамда “Оврупода турк излари” дастурларини элтиб бердим. Ҳар дастурда миллатимнинг буюклигидан, асллигидан, маданий сифатларидан баҳс этдим. Яъни бир тақим хом каллаларга назарида Ирқчилик ва Турончилик қилдим. Бу дастурлар миллионлар-нинг кўнглини қозонди.
Сўнгра ўтириб “Турон шеърлари” ёздим. У шеърларни қатнашганим бир тўплантида овозимнинг энг юксак оҳангларида жаранглатиб ўқидим. Ўқидим. Яъни баъзи қолоқ мияларнинг идрокича, Ирқчилик-Турончилик қилдим.Уларни минг турли бўлар-бўлмас маъноларга йўйганлар кўп бўлди. Менинг билакларимда яна куч ортгандай бўлди. Ўтириб “Ускупдан Косо-вага” ила “Туркистон, Туркистон”исмли китобларимни ёздим.
Дунёда ҳеч бир давлат ўз миллатига, ўз тарихига муҳаббат билан ёндошган ёзувчиларини биздаги каби айбламайди. Мен у айбловларга ҳам қатъиян бош эгмадим. Биз янглиш, жуда ҳам янглиш занлар (гумонлар) қуршовидамиз Аммо бу хасталикдан ҳам мутлақо қутулажакмиз.
Ташқи турклар билан алоқага киришганим учун, мени мусташор ёрдамчилиги-дан, Вазирликда оддий ходимликка туширдилар. Мени, сал олдинроқ, бошида бўлишим мажбурий бўлган биринин амрига топшириб эзмоқчи бўлдилар. Бир йил давомида маошимдан катта қис мини кесдилар, аммо ишларимга қулоқ солувчилар ҳам, мени қўллаганлар ҳам бўлди. Озарбайжон давлатидан менга “Дунё турклигига Хизмат Мукофоти” берилди. Икки Озарбайжон университети мени “Фахрий Адабиёт доктори” унвони билан тақдирлади. Сўнгра Туркияда бошқа расмий давлат ташкилоти бўлган ТИКА (Туркия Халқаро Ҳамкорлик ва Тараққиёт Идораси) мени “Дунё Туркчи лигига Хизмат Мукофоти” билан бағрига олди. Сўнгра турли универ-ситетларимиздан ва ташкилотларимиздан йигирма саккиз мукофот олдим.Дарвоқеъ бизнинг бир мақолимиз бор. Биз “Ёмон қўшни инсонни ҳожатбарор қилади”. Музейбоп у ҳазин рапорт эса менинг силкиниб ростланиб олишимга сабабчи бўлди. Шу муносабат билан у шўрлик рапортни тайёрлаган кишига ҳам “Эй воллоҳ!” дейман.
Бир вазиримиз
Давлат ҳаётимизнинг ҳар поғонасида, ташқи турклар мавзуида, ё жуда
билимсиз одамларимиз ва ё жуда хасимона туйғулар юки остида қолган
арбобларимиз бўлди.Қайси биридан гап очай бу ерда!
Масалан Фикри Дурмуш Соғлар,Маданият Вазири бўлишининг биринчи ҳафтасида мени Батманга суриб юборишни истади. Сўнгра бир изоҳ берди: “Оврупо ўлкаларига жўнатган ишчиларимиздан ташқари, миллий чегараларимиз хорижи-даги туркларни турклар деб қабул қилмаймиз!”
Гўё дунёда яшаётган деярли 150 миллион атрофидаги туркнинг турклиги, у Фикри Дурмуш исмли одамнинг қабул қилиш-қилмаслигига боғлиқдай, давлати-мизга қатъиян ёқмайдиган катта айб қилгандай қўрингандик.
Кейин, биласизми, нима бўлди? Фикри Дурмуш у изоҳидан ойларча кейин, янги қурилган Турк Жумҳуриятларига кетди. Ўзи билан бирга Азиз Несинни ҳам ола кетди. Туркманистонда Фикри Дурмушга туркман қалпоғини кийдирдилар ва ўша ерда дедиларки: “Туркия билан биз бир миллатмиз, аммо икки айри давлатмиз! ”
Фикри Дурмуш, туркман давлат одамларининг бу изоҳламасига у ерда ҳам эътироз эттими? “Йўқ, мен сизни турк деб қабул қилолмайман!”дедими, билмайман. Аммо Фикри Дурмуш Соғларнинг Маданият Вазири сифатида қилган катта хатоларни фақат уялиб хот ирлайман.
Жумҳурбошқонимиз (Президнтимиз)
Жумҳурбошқонимиз Аҳмет Наждат Сезарнинг 7 йил президентлик даврида ташқи турклар билан алоқага кириш эшиги берк эди.
Сезер ўз сиёсий тушунчалари туфайли, Туркия ташқарисидаги туркларни одатан йўқ деб биларди. Сезер Туркиянинг ва турк дунёсининг кўнглини олиш жиҳатидан ва Туркиянинг буюк манфаатларини биринчи планда тутиш жиҳатидан, давримиз-нинг юз йил орқада қолган ва айни чоғда чўктирган бир системаниннг 50-60 карра ошиғи эди, шундай майдонда туришни тараққиёт омоли деб ҳисоблади. Унинг мияси қандай ишлашини сизга икки гувоҳ билан кўрсатишни истайман.
Инқилобчи Ишчи Синдикатлари Конфедерацияси Бошқони Сулаймон Чалабий дейдики: “Муҳтарам Сезардан қачон учрашув талаб қилсак қабул кўрдик.7 йиллик Жумҳурбошқонлиги даврида 15 марта учрашувларимиз бўлди. Хасталик даврида мени теллефон орқали суриштирди!”
Энди эҳтимолки, “Омон, на қадар гўзал!” дегувчилар бўлади.
Бир хулосага келишдан олдин яна Ҳақ-Иш Генел Бошқони (бош раҳбари) Салим Услуга қулоқ беришимиз керак.
“Жумҳуриятимизнинг 80 йиллиги муносабати билан йўқсуллик билан кураш мавзусида “Турк-Иш”билан Туркия Ороллар Тўловлар Бирлиги билан бирга симпозиум ўтказдик Муҳтарам Жумҳурбошқонимизни ҳам даъват қилдик Бизнинг даъватимизга жавоб ҳам қайтармади. Кўп, аммо жуда кўп хафа бўлдик!”
Ҳақ-Иш, Турк-Иш ва ТОВВ вакиллари Сезарнинг фикрий табиатини билмаган-лари учун жуда ич-ичдан хафа бўлгандилар. Агар билганларида олдин бундай бир даъват-таклиф юбормаган бўлардилар; шу туфайли кўп узилмасдилар ҳам.
Аҳмет Наждат Сезар, Жумҳурбошқони бўлганидан кейцин Чанқоя Кўшкининг ташқи туркларбилан алоқа маслаҳатчиларини дарҳол бўшатди.
Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида давлатимизнинг Қозоқ Президенти билан бирга қургани муҳташам Аҳмад Яссавий Университетининг муваффақиятли етакчи-лари , Номиқ Камол Зайбек, Файзуллоҳ Будоқ ва уларнинг дўстларини дарҳол ишдан четлаштирди ва у ерга ўзи каби ўйлайдиган, ҳатто, ташқи турклар билан яхши алоқа-га киришганларни айбловчи кимсаларни тайинлади. Улардан бири университет кадросида бўлган 47кишидан олдин 36 гуруҳини ишларидан узоқлаштирди сўнгра қолган 11 кишини ҳам Туркияга йўллади , шу тариқа зиммасига юкланган вазифани поёнига етказди. Қозоғистондаги Аҳмад Яссавий турбасини тамалдан қуббасигача қўлдан ўтказиши, бу иш амалга оширилиши учун азиз давлатимиз юз эллик милли-онлик бир маблағни назарда тутган эди. Таъминот битганда, турба 2001 йилда катта маросим билан очилди. У маросимга бутун Турк Жумҳуриятларининг президент-лари даъват қилинганди.
ТуркияданПрезидентимиздпан ташқари, ноибларимиздан, университет ўргатим аъзоларимиздан, матбуот органларидавн бир группа ҳам Туркистонга келишганди. У кун у ерда мен ҳам бор эдим. Маросимдан олдин, ҳар жумҳуриятнинг президенти Хўжа Аҳмад Яссавийнинг турк дунёсига таъсирларини очиб берувчи маърузалар тингланди. Хитобаларни диққат билан тингладим. Булант Аринч ҳам ёнимдайди. Онт ичиб айтаманки, ўз навбати билан, энг оддий, энг қуруқ, энг руҳсиз… нутқ афсуски Аҳмет Наждат Сезарники бўлди. Ҳаммамиз теран бир хаёл синиқлигига тушгандик. Турли университетларимиздан чақирилган ўргатим аъзолари “Кошки келмасайди!” дедилар. Ўзимни тутолмадим: “Зотан ҳеч нима айтмади-ку!”-дедим.
Қозоғистонда Туркия-Қозоғистон ишбирлиги (ҳамкорлиги) ила қурганимиз мукаммал бир университетимиз бор. Сулаймон Демирэл Университети. Энди у ерда, бутун турк дцунёсидан келган 30.000 талаба ўқийди. Катта бир роҳат билан кездим,кўрдим, тадқиқ қилдим.
Университет олимлари , ҳуратли Президентнинг ва Туркиядан даъват этилган илм, фикр, санъат ва сиёсат одамлари шарафларига мукаммад бир кеча уюштириш-ган эди. Дастур соат 21.00 да бошланиши керак эди. Катта Мажлислар Залида ҳар ким ўз жойини эгаллаб кимнидир кутарди.Кимни кутаётганди? Туркия Президен-тини! Соат 21-30 бўлса ҳам келувчи йўқ эди. Аҳмет Наждат Сезар Аҳмад Яссавий Университети тайёрлаган кечада иштирок этишни, ғолибо, лойиқликка қарши деб билгани ёки “Ирқчи-Турончи-мияни текширувчи- можарочи” каби сифатлардан бири билан тамғаланиб қолишдан қўрққани учун, тўплантига қатнашмади. Келсайди, шаъхсан менинг кўзёшларим билан таъқиб этардим, севинчлдан ер-кўкка сиғмага-ним Аҳмад Яссавий Университетининг у мукаммал кечасидан эҳтимолки жуда каттабир ҳузурсизлик ҳис қилар, юзи янада осилиб, қошлари янада баттар чимирилиб кетарди. Келмади. Ўз-ўзимга дедимки: “Яхшиям келмади!”
Энди лутфан менга бир нарса дейсизми? Бундай каллалар билан, бундай қўлидан бир ишкелиши мумкин бўлган, аммо туркнинг руҳ дунёсидан маҳрум кимсалар билан Туркия ва турк дунёсига қандай ҳам хизмат қиларди?
Мақоламнинг бошига қайтаман: Мен Турк Жумҳкҳуриятларига ўн марта бориб келдим. Ота юртимизни ва қондош-жондошларимизни тавсифлайдиган юз битта ТВ дастурини тайёрладим ва эфирга ҳавола этдим. Туркиянинг 70 вилоятида минбарга чиқдим. Кўрганларимни, билганларимни биқмасдан-зерикмасдан баён этдим. Кўр-димки, менинг кўрган ерларимни , мендан ҳам яхшироқ билган идеалист инсонла- римиз, ёшларимиз бор. Фақат ҳеч бир нарсадан хабарсиз , ҳатто баёнларимни ҳам қабул қилолмайдиган, уйқули кўзлар билан юзимга боқиб турган инсонларимиз ҳам мавжуд.
Туркия комил, буюклашган бир ўлка бўлиши билан бирга турли сиқинтилар ичи-да қолган бир ўлка. Давлатимизнинг яна кучли бўлиши миллатимизнинг янада фаровон яшаши учун Ғарб дунёсидан узилмаслик шарти билан, янги қурилган Турк Жумҳуриятлари билан сиёсий, иқтисодий ва маданий муносабатларни ривожланти-ришимиз, шартларнинг шарти бўлиб қаршимизга чиқмоқда.
Туркия бу бурч ботқоғидан, бу ҳаёт қийинчилигидан, бу ишсиз оломонимиздан қутула олиши ва инсонимизнинг янада роҳат-фароғатда , янада маъмур яшай олиши учун экономика ва сиёсат одамларимизнинг илгари сураётган шартларини биласиз:
1.Туркияда янги иш жойлари очувчи ишлабчиқаришни юксалтиришимиз керак.
2.Юртимиз то юзага чиққунча халқимиз белбоғини маҳкам боғлаши, эҳтиёжлари мавзусида эгалик қилишни билиши керак.
3.Эксфортни орттириши керак.
4.Юртга четдан маблағ келтирилиши керак.
Энди шу тўрт йўриқ асосида, шахсан ўзим гувоҳ бўлганим, жуда муҳим воқеани диққатингизга ҳавола қилгим келади.
Бир Озарбайжон саёҳатимда, иттифоқо, 2000 йил бошларида Бокуда бизнинг тадбиркорларимиз бир кўргазма очиб савдо ташкил қилгандилар. Мен кўргазмани бориб кўргим келди. Катта темир дарвоза очилганда, кўзимга ташланган илк лавҳа устида катта ҳарфлар билан ёзилган икки калима лиққатимни тортли: “Чўрум тухум-лари”. Уялиб кетдим.башарамга қирқ тухум отилгандай бўлди. Шу пайт орқадошим Метин Камол, Бокуда тижорат атташемиз эди. Тўғри унинг ёнига бордим:
–Метин,– дедим,– жуда уялиб кетдим. Бу қанақа иш бўлди? Азамат Туркия Жумҳурияти бу ерда бир кўргазма очса-ю, сеи бу кўргазманинг бир бурчагини Чўрум тухумларига ажратиб олсанг! Бу ер бир қасаба бозори эмас-ку! Озарбайжон-да Чўрум тухумларини кўз-кўз қилиш, ҳам Туркия учун бир айбдир, ҳамда бу ердаги қардошларимизга ҳақоратдир. Қандай қилиб сен бундай ишга қўл урдинг, Метин?! Куракда турадиган ишми шу?
Метин бир дам юзимга қараб турди.
–Бу тухум масаласи жонингизга ортиқча сиқинти берибди, оға. Келинг бу борада атрофлича гаплашайлик сиз билан.
–Бўпти, гаплашамиз.
–Озарбайжон аҳолиси қанчалигини биласизми, оға?
–Биламан, албатта. Саккиз миллион.
–Тўғри! Жуда яхши. Ҳеч ўйлаб кўрдингизми, таҳлил қилдингизми,бу саккиз миллион Озарбайжон турки бир йилда қанча тухум ейиши керак?
–Тадқиқ қилмадим. Бунда нима маъно бор?
–Зотан мен бу мавзуда бир тадқиқ қилмаганингизни саволингиздан англадим. Аммо бизнинг вазифамиз тадқиқ қилишдир. Биз ўтказган тадқиқотларга кўра, бу 8 миллион туркнинг 8 йиллик тухум эҳтиёжи бир ярим миллиард атрофида. Аммо Озарбайжонда товуқлар бир йилда 400 миддиондан 425 миллионгача тухумлайди. Яъни 1 миллиард 75 миллион тухум харидоримиз бор. Режим, энди олдинги коммунист режим эмас.Эскитдан Москва Боку ҳақда шундай деб ёзаркан: “Бу йил Озарбайжон товуқлари 1,5 миллиард тухум бериши керак”. Боку шундай жавоб қайтараркан: “Кўрсатмангизга биноан бу йил товуқларимиздан 1,5 миллиард тухум олинажакдир”. Буйруқ ҳам, жавоб ҳам фақат қоғозда.
Эндиликда ҳар нарса очиқ гаплашилади.
Озарбайжоннинг бир миллиард тухумга эҳтиёжи бор. Қарадингизми, ташқари-да тухумнинг баҳоси қанчалигига? Бир тухум неча лира ажабо?
–Ҳа, кўрлим. Бир тухум 200.000 лира.
Метиннинг сўзи қандай тугашини англадим, аммо ортиқ унинг овозини ўчи-ролмадим. Бу мавзуда икки жиҳатдан билимсизлигим очиқ юзага чиқиб қолган эди.
–Тўғри.Энди сиз бир тухумни юз минг деб фараз қилинг. Бир миллиард тухум юз минг лирадан қанча чиқади, оға?
–Бир миллиард лира.
–Жуда яхши. Модомики сиз Озарбайжонга Туркиянингтухум сотишини давла-тимизнинг эътиборига қаратишингиз керак, шу пайт Озарбайжон ҳам бу тухумларни Эрондан олсин. Шу тариқа давлатимизнинг ҳам шарафига доғ тушмайдими? Нима дедингиз?
–Метин, қардошим, жуда янглиш хаёлга борганлигимни энди англадим.
Сен ҳақли экансан! Сени минг бора табриклайман. Газеталарда ўқигандим.
Сўнгги маъмур ўринбосари туфайли бюджетдан ажратилган маблағ юз миллиард эмиш. Демак, бу маблағни, биз шунчаки тухум экспорти билан ҳам шартлашиб олишимиз мумкин. Энди шундай хаёлга бораман: Туркияда 15-20 минг Зироат факултетини битирганлар ишсиз юришипти. Озарбайжонга бир йилда, бир миллиард тухум сотиш дегани Туркияда янги иш жойлари очиш, ишлабчиқаришни кўпайти-риш, ишсиз ёшларга нон эшикларини ахтариб топиш ва Туркияга четэлдан пул ту-шириш деганидир.
Мен билимсизлигимнинг қурбони бўлдим. Бу катта хизматингни ҳар ерда эълон қиламан. Соғ бўл! Бор бўл!Умрингузун бўлсин, қардошим!
Англатмоқчи бўлганим иккинчи воқеа бундай:
1995 йилда Туркманистонга боргандим. Бир оқшом емаги учун, у ерда яшаётган тижоратчилардан бирининг уйига чақирилгандим. Ичимдаги бир қизиқишимни ўртага тўкиб солдим:
–Истанбулда дўкон очганингизни айтдингиз. Нима учун у ерлардан узилиб Туркманистонга келдингиз? Қўлингизга тушаётган фойдалар етарли эмасмиди ёки бошқа сабаблар бормиди?
– Фойдаларим жойида эди. Янда кўпроқ топишга ружу қўймагандим Мени бу ерларга йўллаган Фатҳуллоҳхўжа Афандининг тавсиялари бўлди. Бир оқшом у мени камида 40-50 тижоратчи дўстларим йиғилган бир ерга таклиф қилди. У ерда бизга дедики: “Туркиянинг янги ташкил этилган Турк Жумҳуриятлари ила тижорий алоқалари ичида бўлишингизнинг беҳисоб фойдалари бор. Бизнинг аждодимиз 1071 йилги Малазгирт Зафаридан сўнг, у тупроқлардан Онатўлига келди. У ерлар бизнинг Ота юртимиздир. Ва энди биз ота юртимизга кетмоқ мажбуриятидамиз. Бу бир мадд-и жазир ҳодисасидир. Яъни денгиз сувларининг тошиши ва такрор ортга чекилиши каби. Қисқа вақт ичида Туркиядаги иш ерларингизни ўғил –қизингизга –ака-укаларингизга қолдириб,Туркистонга кетишингиз керак У ерларда янги иш ерлари очишингиз керак. Бу ердан у ерга катта юк машиналари,байналмилал йўлларни тўлатиб мол элтишингиз керак. Ҳам молнинг энг яхшисини сотишингиз керак, ҳамда ўрнак кишилар бўлиб Туркияга симпатия қозонтиришингиз керак. Фақат асло шалпайиб ортда қола кўрманг. У ерлар пок майдонлардир. Кеч қолдингизми, бозорни бошқа ўлкалардан келган кишилар тўлдиради, сизнинг ишларингиз анча оғирлашади. Шу жиҳатдан бир он бўлса-да олдинроқ кетмалидир, у ерларда бир он олдин дўкон-магазинлар очишингиз лозим!”
Мен Истанбулдаги магазинимни ўғлимга қолдирдим. Чиқиб Туркманистонга келдим. Биздан кейин бу ерга Эрондан ҳам тужжорлар келишди. Ҳақиқатан улардан олдин келишнинг фойдаларини кўрдик.
–Нима билан тижорат қиласиз? Ҳаётингиздан мамнунмисиз?
– Кўп мамнунман. Ҳеч бир шикоятим йўқ. Мен гилам билан иш юрита-ман. Масалан, ўтган ойда нақ икки минг гилам сотдим. Бу-даҳшатли рақам. Яъни мен Туркияда ҳар кун бир-иккита сотсам, икки минг гиламни уч йилда ҳам тугатолмасдим. Бир ойда, ови мўл бўлган балиқчидай, юзларча гиламлар сотилди.
–Мен ҳам ҳайрон қоляпман. Қанақа гиламлар булар?
–Машина гиламлари.
– Баттар ҳайрон қолдиряпсан. Чунки Туркманистон қўл гиламлари билан машҳур бир ўлка. Мен ўзим ҳам туркман гиламларини кўпроқ ёқтираман. Машина гилами қўл гиламлари олдида ҳеч нима эмас-ку!
–Тўғри. Дунёда байроғига гилам ишлаган ягона давлат Туркманистон. Аммо сиз билмайдиган бир хусус бор. Туркманистон 70 йил коммунистик тизим билан идора қилинган ўлка. Бу ерда Москва ё коммунист идорачилар икки катта хатога йўл қўйганлар. Биринчиси: гиламчи хотин-қиз ларга бор-йўғи беш-олти хил гилам турини тўқитганлар.””Шу рангларда ва ва шу шаклларда гилам тшўқийсизлар, Бошқа бир гилам гули ва ранги йўқ!”-
деганлар. Иккинчиси: т ўқилганбу туркман гиламларининг юрт ташқарисига сотилишига имкон бермаганлар. Минг бир турли қийинчилик чиқарганлар.
–Нима учун?
-Тарихий қиймати бўлган гиламларимиз юрт ташқарисига тарқалиб кетади деб қўрққанлар. Шу тариқа туркман гиламчилиги камол тополмаган. Бу жиҳатдан, ўғил туққанида отасининг уйидаги гиламлар устида эмаклаган. Улғайган, амакисининг, бувасининг уйига кетган. У ерда ҳам айни гиламларни кўрган. Ранг бир хил, нақшлар бир хил. Сўнгра қаерга кетган бўлса, фақат ўша беш-олти рангли гилам нақшларини кўрган. Яъни одам бу бир хилликдан биққан, зериккан ўз гиламларидан.
Мен бу ерга анвойи турли рангли машина гиламларини келтирганимда, одамларнинг оғизлари очилиб қолди. Англаяпсизми, одам умрида
мовий заминли, сариқ заминли, ҳайвон рвҳсмли ёки оқ аралаш қиўил нақшлигиламни кўрмаганлар Ўз гиламларидаги нақлар сал-пал фарқли бўлса-да, асосан айнан ўшанинг ўзи. Аммо бизнинг машина гиламларимиз минг бир турли ва рангли.Мана шу фарқлил, менга бир ойда икки минг гилам соттирди. Оллоҳ минг баракот берсин. Туркиядаги гилам дастгоҳлари, бизга гилам етириб беролмаётир.Фабрикалар икки сменада ишлаётирлар.
Уй соҳиби бу маълумотларни бераркан, мен ҳам Туркманистоннинг бошқа шаҳарлари ҳамда Туркистоннинг катта бозорини ўйлардим.
Янги Турк Жумҳуриятлари биз учун мукаммал бир бозор. Туркияда янги иш жойлари яратишимиз, ишлабчиқаришни оттиришимиз, ишсизлар
оммасини озайтиришимизни ва юртга четзл валютаси киритишимизни йўлга қўяди.Ҳам бизга, ҳамда ота юртимизга баракат киритади.
Кўпдан кўп ўрнаклардан учинчисини Қозоғистондан танлайман.
Айнан шу йил Туркманистондан Қозоғистонга ўтдим. У ерда Қозоғис-тонга оид далилларга таяниб бир ТВдастури учун суратга олиш ишларини бошладим. Бошкент Алматида “Замон” газетасининг бир шуъбаси (“Замон-Қозоғистон”) биз кўрган-билган ерларда эди. Меҳмонлар ва восита таъми-нида бизга ёрдам берар эди. Муҳарририятга бориб-келиб юрарканман, бир нарса диққатимни тортди: Биз танишаётган жамоадан икки киши орқада келарди. Улар цйўлнинг узоқ бир нуқтасидан кела бошлар, келаркан беш қаватлик бир бинонинг ичига тиқиларди. Бир куни қизиқдим: “Ажабо, бу кишилар нега бундай орқадан келиб тиқилишади?”– дея у бинонинг бешин-чи қаватигача чиқдим. Кўрдимки, орқадан келувчи бу кишилар “Гилам”
деган бир магазиннингхаридоридирлар. “Гилам” магазинига кирдим ва эгасидан сўрадим:
–Анов икки киши қанча кундан бери диққатимни тортади. Бу инсонлар
магазинингиздан нима олиш учун нега орқадан келишади?
–Булар бисквит олиш учун ўралашиб юришади.