banner banner banner
Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография
Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография
Оценить:
Рейтинг: 0

Полная версия:

Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография

скачать книгу бесплатно


2. Амалий маш?улoтлар. Педагогик технология тушунчасининг юзага келиш тарихи ва унга оид таърифлар билан танишиш. Технология фанига оид кириш дарсларини ташкил этишда ?yлланиладиган педагогик технологияларни yрганиш. Янги билимлар бериш, ме?нат кyникмаларини шакллантириш дарсларини ташкил этишда ?yлланиладиган педагогик технологияларни yрганиш. Такрорлаш ва муста?камлаш дарсларини ташкил этишда ?yлланиладиган педагогик технологияларни yрганиш. Синов дарсларини ташкил этишда ?yлланиладиган педагогик технологияларни yрганиш.

Мазкур курсни yрганиш самарадорлигини ани?лаш ма?садида институтда та?сил олаётган технологик таълим таълим йyналиши 301-гуру? талабалари тажриба гуру?и, 302-гуру? талабалари эса назорат гуру?и сифатида танлаб олинди. Ўтказилган тажрибаларда мазкур танлов курси yтилган гуру?ларда бу тушунча ва маълумотларни талабаларнинг yзлаштириши ?амда амалда ?yллаши ю?ори даражада бyлганлиги кузатилди. Олинган натижалар 1.1-жадвалда акс этган. Жадвалдаги маълумотлардан кyринадики, «Технология фанини y?итишда инновацион педагогик технологиялар» танлов курсини yрганиш бyйича тажриба гуру?ларида олиб борилаётган ишлар яхши самара бермо?да. Шу сабабли бу ишларни янада кенгайтириш, иложи бyлса мазкур курсни «Технологик таълим» таълим йyналиши y?ув режасининг 4-блокига тегишли бyлган махсус фанлар ?аторига киритиш зарур, деб ?исоблаймиз.

§1.2. Технология фани бyйича давлат таълим стандарти ?амда y?ув дастурларининг асосий йyналишлари ва уларнинг та?лили

Маълумки, Марказий Осиё хал?лари, шу жумладан, yзбеклар жа?ондаги энг ?адимий хал?лар сирасига кириб, улар жа?он фани, илмий-маърифий ва маданий ривожланишга беба?о ?исса ?yшганлар.

Зардуштийлик динининг му?аддас китоби – кy?на ёзма ёдгорлигимиз бyлган «Авесто”да Ўрта Осиё ?амда Я?ин ва Ўрта Шар? хал?ларининг энг ?адимги (эрамиздан аввалги II минг йилликнинг охиридан I минг йилликнинг кейинги асрларигача бyлган) даврдаги тарихи, ижтимоий-и?тисодий ?аёти, турмуши, урф-одатлари, диний-эъти?оди, хал? ?унармандчилиги, касб-кори, ?yшни хал?лари билан ижтимоий-и?тисодий ?амда маданий муносабатлари ёритилган. «Авесто”да болаларни ахло?ий, диний тарбиялашдан таш?ари, уларни y?итиш, илм-маърифат эгаси ?илиб тарбиялаш ва ?унармадчиликнинг сир-синоатларини yргатиш ?ам таъкидланган.

Чингизхон истилоси даврида Ўрта Осиёда илм-фан ва маданиятнинг ривожланиши юз йиллар ортда ?олган бyлса-да, Темурийлар даврига келиб илм-фан ва таълим бериш со?алари ю?ори чy??иларга чи?ди. Бунга мисол ?илиб ана шу даврнинг ёр?ин намоёндалари бyлган Алишер Навоий, Мирзо Улу?бек, Бобур каби алломаларимизни кyрсатиш мумкин. Ана шу даврларда ?ам болаларни y?итиш ва уларга таълим-тарбия бериш учун маълум дастурлар, услуб ва йyри?номалар яратилган [162].

1999 йил 16 августда ВМ томонидан умумтаълим мактабларида y?итиладиган фанлар, шу жумладан, технология (ме?нат таълими) y?ув фани бyйича ?ам ДТС ?абул ?илинди. 2006, 2010 йилларда бу стандартлар янги та?рирда фойдаланишга киритилди [165, 198, 209].

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тy?рисида» ги ?онунида [8] мамлакатимиздаги таълим муассасаларида y?итиш жараёнини такомиллаштириш масалаларига ало?ида эътибор ?аратилган. Жумладан, умумий yрта таълим мактабларидаги технология фанини y?итиш жараёнига янгича ёндошиш, дарс самардорлигини оширишга эътибор ?аратилган. Ў?увчиларни ме?натга тайёрлаш жараёнида касб-?унарга йyналтиришни янада кучайтириш, уларни замонавий ишлаб чи?ариш асослари ё?очга, металлга ва газламага ишлов бериш технологияси, пазандачилик ва ?ишло? хyжалиги асослари, бадиий ме?нат технологияси ва машина элементлари йyналишлари бyйича билим, кyникма ва малакаларни эгаллашлари кyзда тутилган. Технология фанини y?итиш жараёнига янгича ёндашиш, дарс самарадорлигини ошириш ма?садида технология фани йyналишида Давлат таълим стандарти асосида тузилган y?ув дастурлари ишлаб чи?илган. Умумий yрта таълим мактабларининг y?ув режасида технология y?ув фанига 5-7-синфларда ?афтасига 2 соатдан, 8-9-синфларда эса 1 соатдан ва?т ажратилган [209, 12-б.]. Мавзулар y?увчиларнинг ёши, ?обилияти, истеъдоди, ?изи?ишлари, зе?ни, у?уви, билим даражаси ва бош?а психологик, физиологик хусусиятларини ?исобга олган ?олда yрганиб чи?илиши лозим.

Тавсия этилган y?ув дастурлари ичидаги мавзуларни y?увчиларнинг

ёши, билим даражалари ва бош?а психологик хусусиятларини ?исобга олган ?олда та?лил ?иладиган бyлсак, ажратилган ва?т давомида мавзуларнинг та?симланишида муаммолар кyзга ташланади. Маълумотларни ?абул ?илиши даражасини ?исобга олган ?олда йyналишлар бyйича бериладиган баъзи мавзулар y?увчиларни толи?тиради. Берилган айрим мавзулар ?ажми y?увчилар билими ?амровига нисбатан кyп. Ў?ув дастурини 5-синф мисолида та?лил ?иладиган бyлсак, мазкур дастурда айрим мураккаб мавзулар танланган. Масалан, Газламаларга ишлов бериш технологияси йyналишининг «Ма?сулотлар ишлаб чи?ариш технологияси» бyлимида «Бичиш ва тикиш ?а?ида маълумот, гавдадан yлчов олиш, масштабли линейка, фартук ва рyмол чизмасини чизиш» мавзулари берилган бyлиб, уларни yрганишга 2 соатдан ва?т ажратилган. Ю?орида кyрсатиб yтилган мавзулар 5-синф y?увчилари учун мураккаблик ?илади. Сабаби улар чизмачилик фани ва материалшуносликдан ?али етарли билимга эга эмаслиги учун ю?оридаги мавзуларни yзлаштиришлари ?ийин бyлади. Ю?оридаги мавзуларни yзлаштириш учун берилган соат ми?дори камлик ?илади. Бундан таш?ари буюмни конструкциялаш ва моделлаш учун ?ам ажратилган соат камлик ?илади. Сабаби, y?увчилар чизмачилик элементларига оид билим ва кyникмаларга эга бyлмаганликлари учун конструкциялаш элементларини yзлаштириш ?ийинчилик ту?диради. Масалан, Газламаларга ишлов бериш технологияси йyналиши дастурида «Фартук конструкциясини тузиш ва моделлаш» мавзусида ?ам чизи? турлари, ?ам буюмларни масштаб бyйича катталаштириш ва кичрайтириш, ?ам буюм деталларини симметрик ва ассимметрик жойлаштириш каби билим ва кyникмаларига эга бyлишлари лозим. Бунинг учун эса кyпро? y?ув соатлари ажратилиши лозим. Бундай камчиликлар yз ва?тида бартараф этилмаса – y?увчиларга ?ам, y?итувчиларга ?ам бир ?анча ?ийинчиликлар юзага келади.

Технология фани бyйича ДТС, y?ув дастуридаги айрим муаммолар ва уларни бартараф этиш ?а?ида. Давлатимизда таълим-тарбия тизимида амалга оширилаётган исло?отлар секин-аста yз самарасини бермо?да. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида таълимни бос?ичма-бос?ич исло? ?илиш жараёнида юту?лар билан бир ?аторида айрим камчиликлар ?ам кyзга ташланмо?да. Буни меъёрий ?ужжат сифатида тузилган Давлат таълим стандартлари мисолида ?ам кузатишимиз мумкин. Стандартдаги технология фани y?ув дастурини та?лил ?илиб чи?иб ю?оридаги хулосага келдик. 1999 йилда тузилган Давлат таълими стандартини таълим тизимида ?yлланилганда бир ?анча муаммолар юзага келди. Педагоглар томонидан билдирилган фикр ва таклифлар асосида 2006, 2010 йилларда янги та?рирдаги стандарт жорий ?илинди. Янги та?рирдаги ДТС асосида тузилган y?ув дастурлари, олдинги стандартдаги y?ув дастурларига нисбатан анча кенгайтирилган, аммо бу камчиликлардан ?оли дегани эмас [123; 14-15-б.]. Масалан, 5-синф бyйича y?ув дастурларини yрганиб чи?илганда айрим камчиликлар борлиги ани?ланди. Буни, хусусан, 5-синфда Газламаларга ишлов бериш технологияси йyналиши y?ув дастури бyйича та?лил ?илиб кyрсак.

1. Материалшунослик бyлимини yрганишга 4 соат берилган бyлиб, бунда y?увчиларга биринчи маш?улотда хавфсизлик техникаси ?оидалари, санитария-гигиена талаблари yргатилади. Табиий толали газламлардан пахта ва зи?ир толаларидан тy?илган газламалар, уларнинг хусусиятлари ?а?ида маълумотлар берилади. 2-маш?улотда эса саржа (полотно) тy?иш, газламаларнинг yнг ва тескари томонларини, бyйлама ва кyндаланг ипларини ани?лаш бyйича амалий ишлар бажарилади. Умуман олганда y?увчиларга 4 соат мобайнида газламалар ?а?ида етарли маълумот бериш мумкин.

2. Асбоб-ускуналар, мосламалар ва улардан фойдаланиш бyлимини yрганишга 4 соат ва?т ажратилган бyлиб, бунда y?увчиларга ?yл ишлари ва уларни бажаришда ишлатиладиган асбоб-ускуналар ?а?ида умумий маълумот берилади, 3-назорат иши yтказилади. Кейинги маш?улот амалий маш?улот бyлиб, бунда y?увчилар ?yл чокларидан намуналар ва ушлагич тайёрлаш ишлари балан шу?улланадилар. Шу билан бирга дазмол билан ишлаш ва дазмоллаш ишларини ?ам yрганишлари кyзда тутилган. Биро?, тажриблар-нинг кyрсатишича, бунда y?увчиларни дазмоллаш ишларини пухта yрганиш-лари учун ва?т етмайди, бу ишни уйга вазифа ?илиб бериш ?ам маъ?ул эмас. Умуман олганда бу дарсларда y?увчиларга газламаларга ишлов бериш жараёнида ?yлланиладиган асбоб-усуналарни, мосламаларни тузилиши, ишлатилиши ?а?ида маълумотлар берилади. Бундан таш?ари y?увчиларга иш yрнини ташкиллаш, ме?нат хавфсизлиги ва санитария-гигиена ?оидалари риоя ?илиш ишлари ?ам yргатилади. Бунга ажратилган ва?т мобайнида ю?оридаги маълумотларни беришга улгуриш мумкин.

3. Машина, механизм, станоклар ва улардан фойдаланиш бyлимига yрганишга 4 соат ва?т ажратилган бyлиб, бунда y?увчилар ?yл юритмали тикув машиналарининг тузилишини, ишлатилишини, тикув машинасида юзага келган содда носозликларни бартараф этиш ишларини бажаришни yрганадилар, ипсиз тикишни маш? ?иладилар. Берилган ва?т

ичида бу маълумотларни ?ам y?увчиларга етказиб бериш мумкин.

4. Ма?сулотлар ишлаб чи?ариш технологияси бyлимини yрганиш-га 36 соат ва?т ажратилган бyлиб, бунда y?увчиларга газламага ишлов бериш технологияси, буюмларни конструкциялаш ва моделлаштириш, буюмларни тайёрлаш, тикув машинасида ишлаш, бахя ва буклама чоклар ?а?ида билимлар берилади. Амалий муста?ил ишларда фартукни конструкциялаш ва моделлашни бажарадилар. Фартук тайёрлаш технологиясини бос?ичма-бос?ич амалга оширадилар. Бу маълумотларни 14 соат ичида бажариш учун y?итувчидан анча мо?ирлик талаб этилади. Чунки бу маш?улотларда y?увчилар фартукни конструкциялашда, чизмачилик фанига оид айрим тушунчаларни, яъни чизи? турлари, симметрик ва ассимметрик расмлар, чизмачилик асбобларини тузилиши, ?yлланилиши, буюмларни проекциялари, техник чизмалари ?а?идаги маълумотларга эга бyлмаганлиги учун буюм чизмасини лойи?алаш, конструкциялаш, моделлаштириш ишларини бажараётганларида муаммо ту?илади. Шунинг учун 2 соат ва?т чизи? турлари, чизмачилик асбобларини тузилиши, ?yлланилиши, симметрик ва ассимметрик расмларни фар?лашни yргатишга ажратилса, яна 2 соат ва?т мобайнида буюмларни проекциялаш, масштаб бyйича катталаштириш, кичрайтириш ва буюмларни техник расмларини чизишни yрганадилар. Ў?ув дастурида буюмни конструкциялаш учун ?ам кам ва?т ажратилган, биз y?ув дастурини стандартдаги y?ув дастурига нисбатан бош?ача тузиб, шу асосда тажриба синфларида синовдан yтказдик. Натижа yз самарасини берди.

5-синфда сервис хизмати йyналиши бyйича y?ув дастури ва ДТСларни

?уйидагича та?рирда берилишини ма?садга мувофи? деб ?исоблаймиз:

Газламага ишлов бериш технологияси

Материалшунослик (4 соат)

Шакллантириладиган билимлар: Газламаларнинг турлари ва хал? хyжалигидаги а?амияти, газламанинг хусусиятлари. Газламадан тайёрланадиган буюмлар ва уларнинг элементлари. Тикувчилик буюмларини тайёрлаш технологияси. Махсус, ички, устки ва тантаналарга кийиладиган кийимларнинг вазифаси, турлари ва уларга бyлган эстетик талаблар.

Амалий муста?ил ишлар: Газламаларнинг турлари, хусусиятлари, хоссалари, ?yлланиш ва ишлаб чи?ариш технологияларига оид маълумотлар тyплаш. Табиий толалардан тайёрланган газлама хусусиятлари.

Асбоб-ускуналар, мосламалар ва улардан фойдаланиш (6 соат)

Шакллантириладиган билимлар: Газламага ишлов беришда ?yлланиладиган асбоб-ускуналар. Уларнинг турлари, тузилиши, ?yллаш ?оидалари ва ?авфсизлик техникаси. Тикувчилик буюмларини тайёрлашда (нам-исси?лик ишлови беришда) ?yлланиладиган асбоб-ускуналар. Уларнинг турлари, тузилиши, ?yллаш ?оидалари. Ў?ув манекени. Буюмлар чизмалари, андозалари ва намуналари.

Амалий муста?ил ишлар: Иш yрнини ташкил ?илиш. Ме?нат хавфсизлиги ва санитария-гигиена ?оидаларини yргатиш.

Машина, механизм, станоклар ва улардан фойдаланиш (6 соат)

Шакллантирадиган билимлар: ?yл юритмали тикув машиналари.

Уларнинг техник-технологик тавсифи, ишлаш усуллари. Замонавий тикув машиналари моделлари. Тикув машиналарининг тузилиши ва ишлаш тамойиллари.

Амалий муста?ил ишлар: Тикув машинасининг асосий ?исмларининг тузилиши. Машинани ишга тайёрлаш ва ишлаш. Содда носозликларни бартараф этиш.

Ма?сулотлар ишлаб чи?ариш технологияси (18 соат)

Шакллантириладиган билимлар: Чизмачилик элементлари. Чизи? турлари. Чизмачилик асбобларини тузилиши ва ишлашини yрганиш. Масштбали линейка. Буюмларни проекциялари. Буюмларни техник расмларини лойи?алаш ва чизиш. Газламага ишлов бериш технологияси, конструкциялаш ва моделлаштириш, буюмларни тайёрлаш, тикув машинасида ишлаш. Бахя ва буклама чоклар.

Амалий муста?ил ишлар: чизмачилик асбоблари, чизи? турлари ва уларни ?yллнилиши; буюмларни тасвирлаш усулларини yрганиш. Махсус кийим, тунги кyйлак, y?ув, ишлаб чи?ариш ва уй-рyз?ор ишларини бажариш учун фартук, рyмол бичиш ва тикиш. Машина чоклари (бахя ва буклама) нинг намуналарини бажара олиш.

Хал? ?унармандчилиги технологияси (16 соат)

Шакллантириладиган билимлар: Газламага ишлов беришга оид ?унармандчилик касблари (каштачилик, зардyзлик, попопчилик ва б.). Каштачиликнинг yзига хос хусусиятлари. Каштачилик мактаблари. Каштачилик асосида ишлаб чи?арилаётган буюмлар турлари.

Амалий муста?ил ишлар: Каштачилик ишларига хос буюмлар чизмаларининг андозалари ва буюмларни тайёрлаш.

Таянч маълумотлар: Иш yрнини ташкил ?илишда санитария-гигиена

талаблари ва ме?нат хавфсизлиги ?оидалари.

Хулоса. Ю?оридаги фикрларга асосланиб, Газламаларга ишлов технологияси йyналиши бyйича йиллик та?вим-мавзули режалаштиришнинг «Ма?сулотлар ишлаб чи?ариш технологияси» бyлимининг 25-28-маш?улотларига ?уйидаги yзгартиришларни киритиш зарур деб ?исоблаймиз.

Шакллантириладиган билимлар ?исмига: Чизмачилик элементлари. Чизи? турлари. Чизмачилик асбобларини тузилиши ва ишлашини yрганиш. Масштбали линейка – 2 соат. Буюмларнинг проекциялари. Буюмларни техник расмларини лойи?алаш ва чизиш – 2 соат.

Амалий муста?ил ишлар ?исмига: чизмачилик асбоблари, чизи? турлари ва уларни ?yлланилиши; буюмларни тасвирлаш усулларини yрганиш – 2 соат.

Бундай фикрларни бош?а синфлар учун ?ам билдириш мумкин. Жумладан 6-синфда ма?сулотлар ишлаб чи?ариш технологияси ?исмида асосан юбка тикиш ишларини бажариш кyзда тутилган ва бунга жами 18 соат ва?т берилган. Бу мавзуларни yрганишда ?ам чизмачиликка оид тушунчалардан фойдаланишга ?амда y?увчиларнинг эътборини модельер, дизайнер каби касбларга ?аратишга тy?ри келади [134, 135, 142]. 7-синфда ?ам мазкур ?исм бyйича асосий эътибор аёлларнинг миллий либосларига ?аратилган ва бу ишларни yрганишга жами 16 соат ва?т ажратилган. Бу ишларда ю?оридаги таклифлар билан бирга миллий кийимлар ?а?идаги тарихий маълумотлардан фойдаланишни таклиф ?иламиз [107, 119].

5-7-синфларда yтиладиган технология ва дизайн йyналиши бyйича ?ам

айрим таклифларни билдириш мумкин. Фикримизча, бунда асосан учта ?олатни ажратиб кyрсатиш зарур. 1-?олат – дастурда 5-7-синфлар кесимида уй-рyз?ор буюмлари ясаш, ё?очга ва металга ишлов бериш бyйича хал? ?унармандчилигига оид иш усулларини yрганиш ва буюмлар тайёрлаш каби мавзулар киритилган. Бунда айнан ?айси буюм, ?айси ?унармандчилик, ?айси иш турларини yрганиш ани? кyрсатилмаган, уларни танлаш y?итувчига ?авола ?илинган [209; 29-30-б.]. Бу бир томондан y?итувчиган ?улай, яхши бyлиши мумкин. Лекин, иккинчи томондан, турли ?удудларда y?итувчилар yзлари билганларича иш юритишлари сабабли дастурнинг мазмуни yзгариб кетиши ?ам мумкин.

2-?олат: дастурда кyп ?олларда уй-рyз?ор буюмлари (масалан, y?лов,

нон тахта, чекич, жува ва ?.) тайёрлаш кyзда тутилган. Биро?, тажрибаларнинг кyрсатишича, ?ар доим ?ам y?увчиларда бундай уй-рyз?ор буюмларини тайёрлашга ?изи?иш бyлавермас экан. Балки уларда автомобиль, самолёт, кема, ракета, поезд каби кyринишлардаги буюмларни тайёрлашга бyлган ?изи?иш кyпро? эканлиги маълум бyлди. Шунинг учун биз технология фанидан 6-7-синфлар учун y?ув-услубий ?yлланмалар тайёрлашда мана шу ?олатларни ?исобга олдик [112, 128, 129, 136, 137, 145].

3-?олат: 5-7-синфларда элктротехника ишлари бyлими мавжуд бyлиб, дастурга асосан бунда y?увчиларга электр энергияси, уни ?осил ?илиш ва узатиш, электр истеъмолчилари, улардан фойдаланиш, ХТ?, элетротехника со?асига оид касблар ?а?ида маълумот бериш, айрим иш турларини yрганиш

кyзда тутилган. Биро?, айни?са, 5-синфда y?увчилар бундай маълумотларга расмий равишда биринчи марта дуч келадилар. Шунинг учун y?итувчи томонидан бундай маълумотларни y?увчиларга етказиш осон бyлмайди. Шу сабабли бу маш?улотларда y?итувчи y?итишнинг турли фаол усулларидан унумли фойдаланишига тy?ри келади [99, 100, 101].

Биринчи боб бyйича хулоса

Маълумки, Республикамиз давлат муста?иллигига эришгандан кейин барча со?алар каби таълим тизимида ?ам катта yзгаришлар амалга оширилди ва ошириб келинмо?да. Жумладан умумий yрта таълим мактабларида y?итиладиган y?ув фанларни y?итиш ишларида ?ам катта yзгаришлар юз берди. Шу жумладан технология фанини y?итиш ишлари ?ам мазмунан модернизация ?илинди, янги y?ув дастурлари ва ДТС лари, янги дарсликлар ва y?ув ?yлланмалари яратилди, ?атто фаннинг номи ?ам yзгарди. Шу сабабли мазкур бобда умумий yрта таълим мактабларида технология y?ув фанини y?итишнинг ?озирги а?воли, амалдаги y?ув дастурлари ва ДТСлар мазмуни мухтасар ?олатда та?лил ?илинди. Чунки бирор со?ада тад?и?от олиб боришдан аввал шу со?адаги сyнгги yзгаришларни, уларнинг самарасини yрганиш, ?исобга олиш катта а?амията эга.

?еч иккиланмасдан шуни ало?ида айтиш мумкинки, y?увчиларни касб танлашга йyналтиришда, муста?ил ?аётга тайёрлашда технология y?ув фанининг а?амияти катта. Чунки бу фанни yрганиш жараёнида y?увчилар турли материаллар (ё?оч, пластмасса, метал, газлама, ози?-ов?ат ма?сулотлари) нинг турлари, хусусиятлари, уларга ишов бериш усуллари, ишлов беришда ?yлланиладиган асбоб-ускуна ва мосламалар билан танишадилар, амалий маш?улотларда улардан ?андай фойдаланишни yрганиб оладилар. Бундан таш?ари хал? ?унармандчилиги, электротехника ишлари ва электроника асослари, таъмирлаш ишлари билан ?ам танишадилар, бу со?аларда ?ам зарару блган билим ?амда кyнималарга эга бyладилар.

Мана шу муло?азалардан келиб чи?иб ва биринчи бобда ёритилган материаллар асосида ?уйидаги хулосаларни чи?ариш мумкин:

1. Технология фани y?увчиларни амалий ишлашга yргатишда, ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришда, касб танлашга йyналтиришда, yзларига мос касбларни танлашда, шу ор?али уларни муста?ил ?аётга тайёрлашда катта имкониятларга эгадир. Шу сабабли технология y?ув фанини y?итишнинг мазмунини, методикасини фан-техника ва ишлаб чи?ариш (технология) тара??иётига мос равишда yзгартириб бориш – бир томондан давр талаби бyлса, иккинчи томондан ижтимоий буюртмадир.

2. Ю?орида таъкидланганидек, технология y?ув фани узо? муддат, яъни биринчи синфдан то охирги синфгача бyлган давр ичида y?итилади. Бундан кyзланган асосий ма?сад – y?увчиларни а?лий ва жисмоний томондан тy?ри ривожлантириш, ме?нат олами ва ме?нат кишилари, ме?нат ?уроллари ва амаллари, асосий ишлаб чи?ариш со?алари ва касблар билан таништириш, иш ?уролларидан фойдаланиш, оддий буюмларни ясашга оид ме?нат малакаларини ?осил ?илиш, онгли равишда касб танлашга йyналтиришдан иборат. Бу ишларни мактабда шартли равишдв уч бос?ичда амалга оширилади, бу бос?ичларнинг ?ар бирини олдига ?yйилган ани? вазифалар мавжуд бyлади. Жумладан, 1-бос?ичда 1-4-синфлардаги технология фани дарсларида y?увчиларга кишиларнинг ?аётида ме?натнинг тутган yрни, энг содда ме?нат амаллари ва иш ?уроллари, улардан фойдаланишга оид дастлабки маълумотлар берилади. ?о?оз, елим, газлама, ип, пластилин каби материаллардан игна, ?айчи, пичо? каби ме?нат ?уроллари ёрдамида содда буюмлар, yйинчо?лар ясаш, тайёрлаш ор?али уларда дастлабки ме?нат кyникмалари шакллантирилади.

2-бос?ичдаги технология фани дарсларини V—VII синфлардаги технология фани дарслари ташкил этади. Бу бос?ичдаги технология фани дарслари Технология ва дизайн, Сервис хизмати йyналишларида ташкил этилади (бyлинмайдиган синфлар эса умумлашган йyналиш бyйича y?итилади). V—VII синфлардаги бу маш?улотларда y?увчиларга ишлаб чи?аришнинг асосий бy?инлари бyлган ё?оч, пластмасса ва полимер материаллар, металл, газламаларга ишлов бериш ва таом тайёрлаш, электротехник ишлар ва таъмирлаш ишларига оид дастлабки умумий билимлар берилади, ме?нат кyникмалари ?осил ?илинади. Булар ишлаб чи?аришнинг энг му?им кyринишлари бyлиб, деярли ?амма со?аларда ?yлланилади. Шу сабабли y?увчиларга бу со?аларга оид маълумотлар бериш ва ме?нат кyникмаларини ?осил ?илиш ор?али улар келгусида бирор касбни онгли равишда танлашга йyналтирилади.

3-бос?ичдаги технология фани дарслари VIII—IX синфларда олиб бориладиган технология фани дарсларидан иборат бyлиб, бyлиб, бу хал? ?унармандчилиги технологияси, ишлаб чи?ариш ва рyз?оршунослик асослари, электроника асослари, ижодий лойи?а тайёрлаш технологияси, касб танлашга йyллаш бyлимларидан ташкил топган. Бунда y?увчиларга асосан касб турлари, уларнинг yзига хос хусусиятлари, касб танлашда нималарга эътибор бериш зарурлиги ?а?идаги маълумотлар yргатилади. Бу касблардан ?айси бирини танлаш y?увчиларнинг yзларига ?авола этилади [72; 6-б.].

Шуни ало?ида таъкидлаш зарурки, 5-9-синфлардаги технология фани дарсларида y?увчиларга бирор-бир касб тугал yргатилмайди. Балки бир неча касблар ?а?ида умумий маълумотлар бериш, айрим иш ?уроллари, механизм ва станоклардан фойдаланиш ор?али, айрим деталь ва буюмларни тайёрлаш жараёнларини yргатиш ор?али y?увчиларда yша касблар ?а?ида дастлабки тасаввурлар ?осил ?илинади, шулар ор?али уларни келгусида онгли равишда касб танлашга йyллаш ишлари амалга оширилади. (Умумий yрта таълим мактабларининг 11 йиллик таълимга yтказилиши муносабати билан 4-бос?ич ишлари ?ам юзага келди. Бунда энди y?увчиларга маълум бир касбларни yргатиш назарда тутилади. Шунинг учун бу янги масала бyлиб, бунга энди ало?ида тад?и?от ишлари мавзуси сифатида ?араш керак).

3. ?озирги пайтда технология y?ув фани мазмуни ва мо?ияти ишлаб чи?ариш со?аларига мос келади. Биро? мактабларда мазкур фанни y?итишни ?амма жойларда талаб даражасида олиб бориляпти, деб бyлмайди. Чунки айрим мактабларда y?ув хоналари ва y?ув устахоналари етарли даража жи?озланмаган. Мазкур ?олатдан чи?ишнинг ?улай усул ва воситаларидан бири – компьютер техникаси ва ахборот технологияларидан фойдаланиш ?исобланади.

4. Сир эмаски, ?ар ?андай со?анинг ривожланиши шу со?ада фаолият олиб бораётган мутахассиларнинг сало?иятига бо?ли?дир. Шунинг учун ?ам ОТМларда технологик таълим йyналишида мутахассислар тайёрлаш ишларига ?ам эътиборни кучайтириш керак.

5. Айни пайтда технология y?ув фани бyйича y?ув дастурларида айрим

етишмовчилик ва камчиликлар, та?рир ?илиниши ва ани?лик киритилиши зарур бyлган ?оатлар ?ам мажуд. Жумладан 5-7-синфларда технология ва дизайн йyналишида y?ув режасида хал? ?унармандачилиги бyйича ё?очга ва металга ишлов беришга оид уй?унлашган буюмлар тайёрлаш мавзуларини yрганиш белгиланган, лекин айнан ?андай буюмлар тайёрлаш кyрсатилмаган. Бундан таш?ари уй-рyз?ор буюмлари тайёрлаш ишлари ?ам кyзда тутилган. Бунда, биринчидан, ?андай буюмлар тайёрлаш кyрсатилмаган. Иккинчидан ?амма y?ил болалар жува, чекич каби уй-рyз?ор бумларини тайёрлашга ?ар доим ?ам ?изи?иш билдиравермайдилар. Аксинча улар автомобиль, кема, поезд, смолёт, ракета каби кyринишдаги буюмларни тайёрлашга кyпро? ?изи?ар эканлар. Кейинги дастурларни тузишда ва дарсликларни ёзишда мана шу ?олатларни ?ам ?исобга олиш зарур деб ?исоблаймиз.

Умуман олганда биз ?озирги бозор и?тисодиётига yтиш даври талабларидан келиб чи??ан ?олда y?увчиларни келгусида ижодкор шахс сифатида тарбиялаш бyйича дастлабки зарур ишларни бажаришимиз керак. Кейинги бобда шу ?а?да фикр юритилган.

II боб. ТЕХНОЛОГИЯ ДАРСЛАРИ ЖАРАЁНИДА Ў?УВЧИЛАРНИНГ ИЖОДКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

§2.1. Ў?увчиларда ижодкорлик фаолиятини yрганиш бyйича олиб борилган айрим ишлар тавсифи

Мaълумки, дaвлaт вa жaмиятнинг ?aй дaржaдa ривожлaнгaнлиги, кишилaрнинг яшaш вa турмуш дaрaжaси бевоситa шу дaвлaтдa мa?сулотлaрни ишлaб чи?aриш со?aлaрининг ривожлaниши билaн бо?ли?дир. Чунки ?aйси дaвлaтдa кyп вa сифaтли мa?сулотлaр ишлaб чи?aрилaр экaн шу дaвлaт ривожлaниб борaверaди. Дaвлaтнинг ривожлaниши эсa бевоситa a?олининг турмуш тaрзини юксaлишигa олиб келaди. Биргинa мисол келтирaдигaн бyлсaк, илгaри мaмлaкaтимиздa aвтомобиль ишлaб чи?aриш сaноaти йy? эди. ?озир Асакада ва Хоразмда енгил автомобиллар, Самар?андда эса юк автомобиллари ишлаб чи?арилаётганлиги сабабли мамлакатимизда yзимизда ишлаб чи?арилган автомобиллар ?исобига уларни сонини тез кyпайиб бораётганлигининг гуво?и бyлиб турибмиз. Иккинчи томондан, атомобилсозликнинг вужудга келиши билан республикамизда янги касблар, янги ишлаб чи?ариш со?алари ва янги иш yринлари пайдо бyлди. Шу билан бирга мамлакатимизда яна янги автомобиль заводлари ?урилмо?да.

Ў?увчилaргa ишлaб чи?aриш со?aлaри ?a?идa мaълумот бериш, улaрни келгусидa ишлaб чи?aриш со?aлaридa ишлaшгa тaйёрлaшдa технология y?ув фани дaрслaри кaттa a?aмиятгa эгa. Чунки умумий yртa тaълим мaктaблaридa y?итилaдигaн технология y?ув фани дaрслaридa мaктaб y?увчилaригa техникa, технология, ишлaб чи?aриш aсослaри ?a?идa мaълумот вa тушунчaлaр берилaди, улaрни кaсблaргa йyнaлтириш ишлaри олиб борилaди.

Технология y?ув фани дaрслaри жaрёнидa интерфaол методлaрдaн фойдaлaниш ор?aли y?увчилaримизгa билим aсослaрини бериш билaн биргa улaрдa топ?ирлик, ижодкорлик, мустa?ил фикрлaш вa ишлaй олиш кaби ?обилиятлaрини ?aм ривожлaнтиришимиз керaк. Чунки Мустa?ил Республикaмизнинг рaвнa?и учун мустa?ил, ижодкор ишчи-хизмaтчилaр ?aр ?aчонгидaн ?aм ?озир зaрур. Бинобaрин бусиз ?еч ?aйси дaвлaтнинг, ?еч ?aйси жaмиятнинг тaрa??иётини тaсaввур этиб бyлмaйди. Дaр?a?и?aт, aгaр тaрихгa нaзaр тaшлaйдигaн бyлсaк, инсоният тaрa??иётининг бaрчa дaврлaридa ижодий ме?нaт бaшaриятни ол?a ?aрaкaтлaнтирувчи aсосий омил бyлиб келгaн. Шундaй экaн, ёш aвлодни ижодий ишлaшгa, ижодий ме?нaтгa yргaтиш, уни yз зaмонaсининг энг ил?ор билимлaри билaн ?уроллaнтириш ?aммa хaл?лaр учун энг долзaрб вaзифa ?исоблaнгaн. Шaр?нинг буюк мутaффaккирлaри, aлломaлaри yзлaрининг илмий-тaрбиявий aсaрлaридa, шеър вa ?aзaллaридa, aдaбий мерослaридa ?aлол, ярaтувчaн, ижодий ме?нaтни, кaсб-?унaр эгaллaшнинг му?aддaслиги вa зaрурлигини тaъкидлaгaн вa улу?лaгaн эдилaр. Жумлaдaн A?мaд aл-Фaр?оний, Имом aл-Бухорий, Имом aт-Термизий, Aбу Нaср Форобий, Aбу Рaй?он Беруний, Aбу Aли Ибн Сино, Юсуф Хос ?ожиб, A?мaд Яссaвий, Мa?муд ?ош?aрий, Мa?муд Зaмaхшaрий, Шaйх Нaжмиддин Кубро, Бурхониддин Мaр?илоний, Мa?муд Чa?миний, Бaховуддин Нa?шбaндий, Aбдурa?мон Жомий, Aлишер Нaвоий, Мирзо Улу?бек вa бош?a кyплaб aлломaлaр yз aсaрлaридa ижодий ишни, ярaтувчaн ме?нaтни, кaсб-?унaрни куйлaгaнлaр [162,172]. Янги ?урилмaлaргa оид ихтиролaр ярaтиш борaсидa aйни?сa, A?мaд aл-Фaр?оний (IX aср), Aбу Рaй?он Беруний (IХ-Х aсрлaр) ?aмдa Мa?муд Чa?минийлaр (ХII-ХIII aсрлaр) ижодлaрини aло?идa тaъкидлaб yтиш жоиздир. Aл-Фaр?онийнинг бу со?aдaги йирик aсaрлaридaн бири aстрономик кузaтиш aсбоби – aстурлоб ясaшгa бa?ишлaнгaн «Китоб фи сaъ?a aл-aстурлоб» (Aстурлоб ясaш ?a?идa китоб) aсaри бyлиб, aлломa ундa стереогрaфик проекциялaш, aстролябия ясaш учун зaрур бyлгaн мaълумотлaр жaдвaллaри, шимолий вa жaнубий aсролябияни ясaш бyйичa yз тaвсиялaри мисолидa янги техник ечимлaрни ишлaб чи?ишгa оид ?оялaрини бaён ?илгaн [162].

ХIХ aсрнинг иккинчи ярмидaн бошлaб Мaркaзий Осиё ?удудидaги янги мaърифaтпaрвaрлик о?ими нaмояндaлaридaн М. Бе?будий, A. Фитрaт, ?.?.Ниёзий кaби педaгоглaр yзлaрининг янги усулдaги мaктaблaридa илк бор ёшлaр ижодий ?обилиятлaрини ривожлaнтиришнинг эвристик усуллaрини тaтби? ?илдилaр. Мо?ир педaгог Фитрaт a?лий тaрбия y?иш-yргaниш ор?aли aмaлгa оширилишини тaъкидлaйди вa бундa тaбиaтaн инъом этилгaн – фикрий вa илм воситaсидa ?осил бyлувчи – кaсбий (комил) a?лни aжрaтиб кyрсaтaди. У тaълимдa ?уйидaги тaмойиллaргa aмaл ?илиш зарурлигини тaъкидлaйди:

1. Тaълим вa тaрбиянинг бирлиги.

2. Берилaдигaн билимлaрнинг илмийлиги.

3. Билимнинг тизимли вa изчиллиги.

4. Берилaдигaн билимлaрнинг болa ёши вa билим дaрaжaсигa мослиги.

5. Болaнинг билимлaрни онгли yзлaштиришигa эришиш.

6. Билимнинг болaгa моддий вa мaънaвий фойдa келтириши [162].

1920-1950-йиллaрдa y?ув-тaд?и?от фaолиятини тaшкил ?илишнинг мaзмуни, турли воситa вa методлaри ишлaб чи?илиб, улaр мa?сaдгa мувофи? рaвишдa сaрaлaниб борди. Дaстлaб кенг кyлaмдa жорий этиш билан бошлaнгaн тaд?и?отчилик методлaридaн кейинчaлик aнъaнaвий метод вa шaкллaргa ?aйтилиб, ижодий фaолиятни тaкомиллaштиришдa эмпирик тaд?и?отлaргa aсосий эътибор ?aрaтилди.

1960-1980-йиллaргa келиб муaммоли тaълим нисбaтaн мустa?ил дидaктик концепция сифaтидa нaзaрий вa aмaлий томондaн aсослaнди, унинг ?yллaнилиш aфзaлликлaри очиб берилди. Ижодий фaолият мaшинaлaрсиз бош?aрилувчи воситaлaр устидa эмпирик вa нaзaрий тaд?и?отлaр олиб борилди. Биро?, бу тaълим методи бир ?aтор ну?сонлaргa эгa экaнлиги мaълум бyлди, жумлaдaн ижодкор шaхс ривожлaнишининг yзигa хос жи?aтлaри, шaхснинг ижодкорлик ?обилиятлaрини бa?олaшнинг тaълим жaрaёнигa мaнти?ий бо?лaнгaн методлaри ишлaб чи?илмaди. Бундaн кейинги дaврдa ижодкорлик педaгогикaси диaлектик aсослaрининг тaрбия вa yз-yзини тaрбиялaш воситaсидa уй?ун ижодий шaхсни шaкллaнтириш aсосидaги педaгогик нaзaрияси ишлaб чи?илди. Бу борaдaги тaд?и?отлaрдa aсосий эътибор y?ув фaолиятининг мa?сaдгa йyнaлтирувчи aсослaрини aни?лaш, тескaри aло?a кaби омиллaргa ?aрaтилди. Бу ишлaрдa ?aм aсосий эътибор фaолиятгa ?aрaтилиб вa фaолият субъекти омили эътибордaн четдa ?олдирилгaнлиги сaбaбли улaрни педaгогик aмaлиётгa жорий этишдa бир ?aнчa мурaккaбликлaрни келтириб чи?aрди.

Республикaмизнинг бозор и?тисодиётигa бос?ичмa-бос?ич yтиши вa дунё ?aмжaмиятигa ?aр томонлaмa кириб бориши нaтижaсидa илм олишни aхборотлaштиришнинг aмaлий йyнaлтирилгaн дaвлaт сиёсaтигa aсос солинди, унинг устиворликлaри бyлгaн дaстлaбки меъёрий-?у?у?ий aсослaр ярaтилди. Бу борaдa ?aбул ?илингaн «Ихтиролaр, фойдaли моделлaр вa сaноaт нaмунaлaри тy?рисидa», «Aхборотлaштириш тy?рисидa», «Электрон ?исоблaш мaшинaлaри учун дaстурлaрни вa мaълумотлaр бaзaлaрини ?у?у?ий му?офaзa ?илиш тy?рисидa», «Aло?a тy?рисидa“ги ?онунлaр вa бош?a дaстурий ?ужжaтлaргa мувофи? ярaтилгaн имконият вa имтиёзлaр интеллектуaл мулкдaн унумли фойдaлaниш сaмaрaдорлигини ошириш имконини берди [10]. Янги техникa вa технологиялaрни yзлaштириш, улaр воситaсидa янги мa?сулотлaрни ишлaб чи?aришгa aсослaнгaн интеллектуaл мулк инновация жaрaёнлaрини ривожлaнтириш учун янги исти?боллaрни очиб берди.

?a?и?aтдaн ?aм бугунги бозор и?тисодиёти шaроитига yтиш даврида ?aр ?aндaй со?aдa, жумлaдaн, моддий ишлaб чи?aриш со?aсидa ?aм ижодий ишловчи ишчи, му?aндис вa техник ходимлaр тaйёрлaш мaсaлaси энг му?им мaсaлaлaрдaн бири бyлиб турибди. Чунки ?озирги ишлaб чи?aриш жaрaёнидa турли хил муaммолaрни ?aл ?илишгa тy?ри келaди. Тaбиийки, техникa вa технология со?aсигa оид бyлгaн турли хил муaммолaр ишлaб чи?aришдa кyплaб учрaб турaди вa улaрни бaртaрaф этмaсдaн туриб ишлaб чи?aришнинг сaмaрaдорлигaни ошириб бyлмaйди. Кyплaб ишчи, техник вa му?aндис ходимлaр ишлaб чи?aриш жaрaёнини яхшилaш вa тaкомиллaшти-ришгa ?aрaтилгaн рaционaлизaторлик вa ихтирочилик тaклифлaрини кyтaриб чи?мо?дaлaр. Бу тaклифлaргa мувофи? aйрим aсбоб-ускунaлaр ярaтилмокдa, янги технологик жaрaёнлaргa aсос солинмо?дa. Бундaй ишлaр yз-yзидaн юзaгa келмaйди, aлбaттa. Бундaй рaционaлизaторлик вa ихтирочилик тaклифларини yртaгa тaшлaётгaн кишилaр техник ижодкорлик бyйичa мaълум дaрaжaдa билим вa кyникмaлaргa эгa бyлиши, техник ижодкорлик усуллaридaн хaбaрдор бyлиши керaк. Тaбиийки, бундaй билимлaрни олиш ишлaри мaктaбдaн бошлaнaди. Мaктaбдa, мaктaб устaхонaсидa улaрнинг олгaн дaстлaбки билимлaри шу со?aдaги ишлaрни чу?урлaштиришгa вa дaвом эттиришгa бир туртки бyлиши, aсос солиши мумкин. Шунинг учун мустa?ил ?aётгa кириб келaётгaн ?aр бир ёшгa, yсмиргa илмий-техник, и?тисодиёт вa ишлaб чи?aриш aсослaригa оид зaмонaвий билимлaр бериш, улaрни a?лaн вa жисмонaн ривожлaнтириш, ме?нaтгa ижодий муносaбaтдa бyлишни тaрбиялaш му?им a?aмиятгa эгaдир. Шу сaбaбли мaктaбдaги, y?ув устaхонaлaридaги мaш?улотлaрни шундaй сaвиядa тaшкил этиш керaкки, улaр оддий нусхa кyчирувчилик, шунчaки бaжaрувчилик ?олaтидa бyлмaй, бaлки y?увчилaрни мустa?ил вa ижодий ишлaй олaдигaн кyринишлaрдa бyлсин. Яъни ишни шундaй тaшкил этиш керaкки, бундa y?увчилaрнинг ижодий фикрлaш ?обилияти ривожлaнсин, aмaлдa ижодий олиш кyникмaлaри тaркиб топсин, мaш?улотлaрдa y?увчилaр янгилик киритишгa, ?еч бyлмaсa, янгилик элементлaрини киритa олишгa yргaнсин.

Чунки ?озирги yз-yзини бош?aриш шaроитидa тaшaббускорлик, топ?ирлик, тaдбиркорлик кaби ижодий ишлaш ?обилиятлaригa эгa бyлгaн кишилaр бaрчa со?aлaр учун ?aр ?aчонгидaн ?aм зaрурдир. Бу мa?сaддa y?итишнинг турли хил ил?ор шaкл вa усуллaридaн фойдaлaниш тaлaб этилaди. Шундaй ишлaрдaн бири технология дaрслaридa y?увчилaрни ижодкорликкa yргaтиб бориш, улaргa бaдиий вa техникaвий ижодкорликкa оид билимлар бериш, ме?нaт кyникмаларини шaкллaнтириш ва ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришдир. Чунки Муста?ил Республикамизнинг равна?и учун, ривожланган давлатлар ?аторига чи?иши учун муста?ил ва ижодкорона ишлай оладиган ишчи-хизматчилар ?ар ?ачонгидан ?ам ?озир зарур. Бинобарин бусиз давлатимизнинг, жамиятимизнинг тара?иётини тасаввур этиб бyлмайди. Бунинг учун аввало мактабларда бериладиган таълим-тарбия ишларини такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш талаб этилади. Шу жумладан технология фанини y?итиш ишларини ?ам яхшилаш, y?итишнинг замонавий технологияларидан, масалан, технология фани дарслари жараёнида y?итиш технологиялари билан ишлаб чи?ариш технологияларидан yзаро бо?ланган, яъни уй?унлашган y?итиш технологияларидан фойдаланиш мумкин [103].

Маълумки, мактабда y?увчиларга ме?нат тарбияси бериш, уларни ме?натсеварлик ру?ида тарбиялаш технология (ме?нат таълими) фанининг асосий ма?садларидан биридир. Бу масалалар тад?и?отчилардан П.Р.Атутов [29], С.Я.Батишев [32] ва бош?алар [177] томонидан атрофлича yрганилган.

Мактабда y?итишнинг турли методларидан фойдаланиш йyллари Ю.К.Бабанский [30], И.Я.Лернер [157], М.И.Махмутов [164], болаларни а?лий жи?атдан тарбиялаш, мактаб ишларини ривожлантириш масалалари П.Я.Гальперин [47], Б.С.Гершунский [48], С.М.Годник [50] ва бош?алар томонидан yрганилган.

Ватанимиз педагог олимларидан К. Давлатов [54], П.Т.Магзумов [29], Н. Муслимов [168, 169, 218], У.Н.Нишоналиев [173], Ў.?.Толипов [200], С.Т.Тур?унов [208], А.Р.Ходжабоев [213], Э.Т.Чориев [215], Н. Шодиев [147], О. ?yйсинов [169, 227], О.?.?айитов [147] ва бош?алар томонидан технология (ме?нат таълими) дарсларини ташкил этиш, ёшларни касбга йyналтириш, y?итувчи кадрлар тайёрлаш, бyлажак y?итувчиларни амалий-педагогик фаолиятнинг турли со?аларига тайёрлаш, жумладан, талабалар ижодий фаолиятини самарали бош?ариш муаммолари ёритиб берилган, технология фани маш?улотларини ташкил этишга оид умумий масалалар кyриб чи?илган.

Педагог-тад?и?отчилардан В.Е.Алексеев [21], А. Алиев [22], Н. Алимов

[23], Г.С.Альтшуллер [24], П.Н.Андирианов [25, 26], А.В.Андриенко [27], Н.А.Бекмуротова [33], О.А.Белякина [35], Р.У.Богданова [38], Г.Я.Буш [41], Л.А.Волович [45], В.А.Горский [52], Д.П.Елников [58], Д.Ф.Жалолова [60], О.В.Матвеева [160], В.И.Качнев [134], Д.М.Комский [199], В.И.Коваленко ва В.В.Куленёнок [151], Н.В.Маханкова [163], Г. Нойнёр [186], Л.Н.Нургалеев [174], В.Г.Разумовский [184], Н.В.Савчук [188], Н.С.Сайниев [190], Ю.С.Столяров [195], В.Э.Тамарин [197], И.А.Тропов [205], А. Худойберганов [212], Ш.С.Шарипов [220], О.В.Шелякина [223] ва бош?аларнинг илмий-тад?и?от ишларида, ?yлланмаларида y?увчиларнинг техник ижодкорлик фаолиятини ташкил этишга оид ?имматли фикрлар мавжуд.

Психолог-тад?и?отчилардан Д.Б.Богоявленская [39], С.М.Василейский [43], Л.С.Виготский [46], М.Г.Давлетшин [55], В.А.Крутецкий [154], Т.В.Кудрявцев [155], А.Н.Лук [158], З.Т.Нишонова [171], С.Л.Рубинштейн [187], Е.Е.Туник [207], П.Ф.Филлипов [211], В.В.Чебишева [214], Д.Б.Эльконин [224], Б.Р.?одиров [226], Э. ?озиев [228] ва бош?алар томонидан y?увчиларнинг ижодий фикрлаш, техник тафаккурига оид масалалар; Н.Н.Алексахин [20], С. Булатов [40], Е.В.Ладигин [156], М.Н.Марченко [161], М.И.Мирзаахмедов [166] каби тад?и?отчилар томони-дан эса y?увчиларни бадиий-эстетик тарбиялаш масалалари yрганилган. Шунингдек таълим-тарбия ишларида педагогик технологиялардан фойдала-ниш масалалари Н.Н.Азизхyжаева [18,19], В.П.Беспалько [36], Л.В.Голиш [51], Б. Зиёмухамедов [61], Р.Ж.Ишмухамедов [63], Ж. Йyлдошев [64], В.А.Кан-Калик [170], М.В.Кларин [150], А. Кушнир [193], И.Я.Лернер [157], Б.Т.Лихачёв [193], И.Д.Никандаров [170], У.Н.Нишоналиев [173], М. Очилов [176], И.П.Пидкасистий [193], Н. Сайида?медов [189], Т. Сакамото [193], В.А.Селастёнин [193], Н.Ф.Тализина [196], Ў. Толипов [201, 202], Ж. Толипова [203], Б.Л.Фарберман [210], В.В.Юдин [225] ва бош?а тад?и?отчилар томонидан атрофлича yрганилган.

Биро? ю?орида айтилган тад?и?отчилар томонидан технология фани дарслари жараёнида y?увчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришда y?итиш технологиялари (гуманитар технологиялар) билан ишлаб чи?ариш технологиялари (техник технологиялар) нинг yзаро узвий бо?ланган – уй?унлашган ?олатидан фойдаланиш масалалари yрганилмаган. Бош?а кyпгина адабиётларда ?ам бу мазкур масаланинг yзига хос хусусиятлари етарли очиб берилмаган. Худди мана шу ?олатлар ю?орида номланган мавзуни танлашга асос бyлди.

«Ў?увчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уй?унлашган технологиялари» деганда биз умумий yрта таълим мактабларида y?итиладиган технология фани дарсларида y?увчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришда гуманитар ва техник технологияларнинг имкониятларидан yзаро бо?ланган, бир-бири билан уй?унлашган ?олда фойдаланишга ?аратилган шарт-шароитларни, методларни назарда тутамиз [103; 102-105-б.]. Чунки технология фани дарслари асосан амалий кyринишдаги маш?улотлардан ташкил топган. Бунда y?увчи бирор буюм тайёрлашда техник технология тизими бyйича фаолият кyрсатади. Унинг мана шу фаолиятини самарали бyлиши учун эса аввало унга мазкур буюмнинг тузилиши, ишлатилиши ва уни тайёрлашга оид назарий тушунча беришга тy?ри келади. Худди мана у ?олатда y?итиш (гуманитар) технологияларидан фойдаланилади. Демак, технология фани дарсларида y?увчиларнинг иш фаолиятини ташкил этиш бевосита y?итиш ва техник технологияларни ?yллаган ?олда амалга оширилади. Шу билан бирга макур технологияларни yзаро узвий бо?ланган, уй?унлашган ?олда ?yллаш y?увчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш учун ?улай имкониятларни юзага келтиради [103; 102-105-б].

§2.2. Технология дарслари жараёнида y?увчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришнинг умумий масалалари

Республикамизда таълимнинг асосий ма?сади бизнинг демократик эркин давлат ?ураётганлигимиз, бозор и?тисодиётига бос?ичма-бос?ич yтиш йyлига кирганлигимиз билан бевосита бо?ланади. Давлатнинг буюк келажаги фу?ароларимизнинг маълумотлилигига, маданиятига, бунёдкорли-гига таянади. Зеро, эски таълим-тарбия асосига янги жамиятни ?уриб бyлмайди. Шу муносабат билан таълим ?уйидаги ма?садларни кyзда тутади:

– муста?иллигимизни, исти?лолимизни ?ис эта биладиган, yзлигини англаб етган кишиларни тарбиялаш;

– республикамизнинг а?л-заковат ва илм борасидаги куч-?увватини ривожлантириш; оила, жамият, давлатимиз олдидаги масъулиятини англайдиган, ?ар жи?атдан баркамол шахсни шакллантириш;

– ахло?ий пок, жисмоний ба?увват, Ватан туй?уси билан су?орилган фидойи инсон, изланувчан, ташаббускор со?лом авлодни шакллантириш;

– фа?ат маълумот олиш, савод yрганиш билан чегараланиб ?олмайдиган, yрганганларини ?аётга татби? эта биладиган шахсни тарбиялаш;

– янги жамиятни ?уриш, унда яшаш ишларини биладиган ёшларни тарбиялаш [209; 3-4-б.].

Бу ма?садларни амалга ошириш учун узлуксиз таълим тизимининг асосий бy?ини ?исобланган умумий yрта таълим мактабларидаги таълим-тарбия масалаларига катта эътибор ?аратилмо?да. Зеро, мактаб – жамият кyзгусидир. Биз мактаб яратганда ?ам шундай мактаб яратишимиз лозимки, бу ?адимда бобокалонларимиз Амир Темур, Мирзо Улу?бек, Алишер Навоий, Мирзо Бобур, Абдулла Авлоний, Фитрат, Абдулла ?одирийлар яратган илму-маърифат yчо?и сифатида ном ?озониши даркор [128; 3-4-б.]. Бу илм yчо?и миллат ру?и билан уй?унлашган дарго? бyлмо?и лозим. Миллатнинг келажаги – миллий мактабдир. Инсон дунёга икки бор келади, деб айтишади, яъни биринчи бор дунёни тушуниши ва идрок этиши лозим бyлган гyдак бyлиб, иккинчи бор эса бе?иёс, кенг билимларни эгаллаган, ёр?ин ?аётий ма?садга эга ва энг мушкул вазиятдан ?ам чи?а оладиган муста?ил инсон бyлиб яралади. Мана шундай муста?ил шахсларни камол топтиришда умумтаълим мактаблари пойдевор бyлиб хизмат ?илади. Мана шу пойдеворни муста?кам бyлиши учун билимни кyникма, малака билангина эмас, балки ижодкорлик билан ?ам ?ориштириш лозим. Пойдеворнинг муста?кам бyлиши, албатта уни ?урувчиси бyлган y?итувчиларга ?ам бо?ли?дир. Бугунги бозор и?тисодиётига yтиш даврининг асосий талаби малакали кадрлардир. Биз тарбиялаётган кадрлар тириш?о?, талабчан, изланувчан, янгиликка интилувчан бyлмас экан, биз келажакка илдам ?адам ташлай олмаймиз. Чунки бозор и?тисодиёти бир ну?тада тyхтаб ?олмасдан, тез фурсатда ривожланишни талаб ?илади. Бунинг учун биз тарбиялаётган кадрлар яратувчан, ижодкор шахслар бyлмо?и лозим. Бу кyникма ва малакаларни y?увчилар умумтаълим мактабларида та?сил олаётган ва?тларидаё? эгаллашлари лозим. Умумтаълим мактабларида бош?а фанлардан фар?ли равишда технология фани маш?улотларида y?увчиларнинг ижодкорлик ?обилиятларини шакллантиришда катта имкониятлар мавжуд. Сабаби, технология фани маш?улотларида назарий таълим амалий таълим билан узвий бо?лаб олиб борилади. Бу y?увчиларнинг муста?ил ишлашини, имконият даражасида yз ?обилиятини намоён этишни таъминлайди.

Ў?увчилар технология фани маш?улотлари давомида yзлари яратган буюмларни кyриб ?увонади, ёнидаги yрто?лари ясаган буюмлар билан та??ослайди, юту?идан ма?рурланади, камчилиги бyлса тy?рилайди. Бу эса y?увчиларни муста?ил шахс камолотига илк ?адамлари бyлади. Бошлан?ич, яъни 1-4-синфларда технология фани маш?улотларида y?увчилар оддий ?о?оз, елим, пластилин, сомон парчалари, yсимлик мевалари уру?лари, данаклар ва уларнинг пyчо?лари (ён?о?, бодом, yрик шафтоли данаги, ?овун, тарвуз уру?и ва ?.), тухумлардан фойланиб турли хил буюмлар ясайди.

Бошлан?ич синфдан 5-синфга yтгач эса технология фанидаги маш?улотлар мураккаблашади, яъни турли материалларга ишлов бериш йyли билан буюмлар ясалади. Масалан, ё?очга, пластмассага, металлга, газламага ишлов бериш технологиясини, ?олаверса, ози?-ов?ат ма?сулотларига ишлов бериш ва таом тайёрлаш ишларини ?ам yрганадилар. Булардан таш?ари миллий ?унармандчилигимизнинг ?ам нозик сир-асрорларини yрганиб борадилар.

Бошлан?ич синфдан 5-синфга yтган y?увчилар анча ?изи?увчан, интилувчан бyладилар. Аммо улар бошлан?ич синфларда кyп ?олларда y?итувчи фикрига тобе ?олда билим олганликлари учун ?амма ва?т ?ам yз фикрларини ани? билдира олмайди. Шунинг учун y?итувчилар жамоаси мана шу 5-синф y?увчиларига катта эътибор ?аратишлари, таълим бериш жараёнида ил?ор педагогик усуллардан фойдаланган ?олда уларни муста?ил фикрлашга yргатишлари лозим. Айни?са технология фани маш?улотларида бунга ало?ида эътибор ?аратилиши лозим.

Ў?увчилар технология фани маш?улотларида материалларга ишлов бериш жараёнида буюмларни лойи?алаш, конструкциялаш, моделлаштириш ишларини бажарадилар. Бундай вазиятларда y?увчилардан муста?ил фикрлаш, муста?ил ишлай олиш, ижодкорлик талаб ?илинади. Ў?увчилар yзлари яратаётган буюмларни кундалик ?аётдаги yрни, а?амияти, яратишдан ма?сади, уни такомиллаштириш масалалари юзасидан ?ам муста?ил фикр юрита олишлари лозим. Мана шу 5-синф y?увчиларида муста?ил фикрлаш, yз ?обилиятларини имкон даражасида намоён этиш ме?натга ижодий ёндошиш, яратувчанлик кyникма ва малакалари шакллантирилса, кейинги синфларда ижодий ишларда учрайдиган муаммоларни осонгина бартараф эта оладилар. Ў?увчилар ю?ори синфларда мураккаб буюмларни лойи?алашда, моделлашда 5-7-синфларда олган билим, кyникма ва малакалари ёрдамида муста?ил ижод ?ила одилар. Бу эса бозор и?тисодиёти даврида ишлаб чи?аришнинг асосий талаби эканлигини англатади.

Мамлакатимиз давлат муста?иллигига эришган дастлабки даврдано? жа?он цивилизацияси тара??иётида му?им а?амиятга эга бyлган миллий маънавиятимиз асосида келажаги буюк давлат барпо этиш бош ма?сад ?илиб белгиланди. Буюк ма?садга эришишда асосий эътиборни ёш авлодни баркамол, маънавий ва жисмонан со?лом, ю?ори малакали касб эгаси ?илиб тарбиялашга ?аратилгани эса миллий менталитетимизнинг, миллий анъаналаримизнинг yзига хос тарзда ифодаланишидир. ?озирги пайтда ме?нат бозорининг ривожланиши ва реал ижтимоий-и?тисодий шароитларни ?исобга олган ?олда ани?ликлар киритиш зарурати ?ам юзага келди. Биз ушбу заруратнинг намоён бyлиш ?олатларини умумий yрта таълим мисолида yрганиб чи?иб, ?уйидагиларни ало?ида ?айд этишни yринли деб топдик:

– умумий yрта таълим мактаблари битирувчиларини касбга йyналтиришни педагогик-психологик ташхис ?илиш ишларининг етарли илмий методик асослари ишлаб чи?илмагани ва татби? этилмагани;