Хамидулла Абдуллаев.

?ў?он хонлари



скачать книгу бесплатно

Бир «ў?имишли» танишим менга мурожаат ?илиб шундай деди:

– Малика Нодиранинг ?айкалини Ўрданинг рўпарасига ўрнатса бўлмайдими?

– Нега? – дедим.

– Ахир уларнинг ?арорго?и ўша ер-ку, – деди у соддадиллик билан.

– Хонларнинг бу ?арорго?и ?урилиши Нодирабегимнинг вафотидан йигирма йил ўтиб кейин бошланган, – дедим.

– Ундай бўлса уларнинг «?арорго?и» ?аерда бўлган?

?урматли ?амша?арлар сизларни ?изи?тирган ?ў?он хонларинниг ?ар бирини ало?ида ёритиб борамиз. Улар нечта, кимлар бўлган, та?дирлари ?а?ида ?ис?ача маълумотлар берамиз, кузатиб боринг.

СЎЗБОШИ

Биргина чинор дарахти вояга етиб ул?айгунича ?анча тарихий жараёнлар ўтиб кетган бўлади, э?тимол хонликлар даврининг жами бир чинор умрига тенг бўла олмагандир.

Доноликни севамизми, лаззат оламизми, нима учун севамиз ва лаззат оламиз?

?изи? саволлар. Чиндан ?ам доноликни барча бирдек севмайди, бирдек лаззат ?ам олмайди. Доноликни севиш билан доно бўлиб кўринишни хо?лаш бутунлай бош?а-бош?а нарсалар. Доноликни севиш узлуксиз ўрганиш, тинимсиз ўз билимсизлиги ва ну?сонлари билан курашишдир. Фа?ат доно бўлиб кўринишни хо?лаш эса худбинлик. У кишини кибр томон судрайди, бундай одамлар ?имматба?о либослар кийиб, лаззатли таомлар еб, ?ашаматли иморатлар ?уришни донолик деб тушунадилар. Албатта серобчиликда, чиройли ?аёт кечириш барчанинг орзуси, лекин уни ме?нат билан ?ўлга киритиш асосий масала бўлиб, чинакам донолик ме?нат ?илмасликни, фаолиятсизликни ?оралайди. Донолик баркамоллик, севги, ижод, санъат томон етаклайди. Демак донолик баркамоллик ?амдир. Баркамоллик эса хо?ишларни жиловлаш, а?лга бўйсундиришдир. А?лга бўйсундирилган хо?ишлар нималарга ундайди – ?аётни севишга, нафа?ат ўз ?аётини, балки наботот оламини, ?айвонот дунёсини, бутун борли?ни севишга, гўзалликни ?адрлашга ва ўзи ?ам гўзаллик яратиш йўлида фаолият кўрсатишга ундайди. Демак донолар келажак учун масъул одамлар, улар ана шу йўлда фаолият кўрсатаётган жафокаш кишиларни парвариш ?илишлари, асраб-авайлашлари шарт. Ўтмишни чу?ур ўрганиш, унга холис ?арай билиш, келажак учун ?илинаётган хайрли ишларнинг энг салмо?ли ?исмидир. Ана шундай хаёллар мени мозийга етаклади, ўша даврларнинг баъзи бир лав?аларини ани?лаб, азиз китобхонлар ?укмига ?авола ?илдим.

?урматли китобхонлар 2009 йил муста?илликка эришганимизнинг 18 йиллиги ?ў?он хонлигининг барпо бўлганининг 300 йиллигидир. Бу уч аср давомида оламда ?анча ўзгаришлар бўлди. Инсоният ?анча-?анча жараёнларни бошидан кечирди. Лекин ўтмиш ?ар доим у ?андай бўлганлигидан ?атъий назар келажак учун зарур ва ибратлидир. Ўтмишимиз ?а?идаги анчагина ёзувлар афсуски, бизгача етиб келмаган, етиб келганларининг ичида ?ам чалкашликлар мавжуд. Хонликлар давридан бир шингилгина маълумот ёритишга азм ?илиб мен анчагина мав?умликларга рўпара бўлдим. Хонликлар даврининг кўпгина во?еалари мав?умлик пардаларига ўралиб, афсона ва ривоятлар билан ?оришиб кетган. Уларнинг ?ай бири афсона ва ?ай бири ?а?и?ат эканини мукаммал ?илиб ёритиш учун тарихчи мутахассисларимиз ва олимлар анчагина тер тўкишларига тў?ри келади.

Мен ўша ёритилиши лозим бўлган бинонинг бир донагина ?иштини ?ўйиб бериш орзусида ?ўлимга ?алам олдим. ?ужжатларга суянган ?олда баъзи во?еаларни бироз бадиийлаштиришга ?аракат ?илдим. Бу усул ў?увчини илмий ?ужжатлар билан толи?тирмаслик учун ?илинган ?аракат.

Ижод, бу фикрлаш, фикрлаш эса ило?ийдир. Мен эркин фикрлаб, эркин та?мин ?илиб, ?ужжатлардан фойдаланиб яратган баъзи бир мисраларда хатоликка йўл ?ўйган бўлсам сизлардан узр сўрайман.

Биз ўша даврнинг ?иёфасини, реал жараёнларини тасаввур ?ила оламизми? ?иламиз, лекин тўла эмас. ?ар биримиз ўз савиямиз ва билимимиз даражасида. Билимимиз, савиямиз эса ?ар хил, шунинг учун ўтмиш ?а?идаги тасаввурлар хилма-хил, ранг-баранг ва ба?сли. Шундай бўлиши керак, шундай бўлиши фойдали. Демак ўтмиш ?иёфасини тиклаш учун жуда кўп ўрганиш лозим, чунки тара??иёт тинмай одимлайди. Одамлар, анжомлар, табиат ?атто ўтмишдаги сўзлар ?ам ўзгариб боради. Ўтмишни я?инро? билиш учун ўзгариб борувчи инсониятни, табиатни, и?лимни ?атто урф-одатларни, санъат ва маърифатни, кийим-бошдан тортиб, нималарга эга эканликларини билишимиз керак.

?ар бир давр бизларни тара??иётнинг маълум по?онасига элтиб, сўнгра ўтмишга айланади. Мавжуд кишиларга ўша тара??иётнинг энг ю?ори ну?тасидан туриб фикр юритиш имконияти бор. Лекин биздан ю?орига кўтарилиш келажакка насиб ?илади холос. Ўтмишнинг ну?сонларини кўра олиш мумкин, келажакнинг нима ну?сонларга йўл ?ўйишини билиш ?ийин. Инсониятнинг ма?сади ю?орилаш, ?уйи тушиш эмас.

Биз ушбу асаримизда ?ў?он хонликлари давридаги миллатимизнинг, юртимизнинг ўзига хос жи?атларини имконият даражасида ёритиш, у давр бизлар билан ?андай бошланиб, ?аерда ва ?андай хайрлашди, нималарни ту?фа ?илиб ва яна нималарни юлиб кетди. ?андай хайрли ишлар ?илиниб, нималар амалга ошди, уларнинг жафокашлари кимлар эди. Худди шу каби эзгуликка кимлар ра?на солди, миллатнинг ?урурини топтаган, унга зулм ?илган абла?лар кимлиги ?а?ида сўз юритамиз. Ўтмишнинг но?ис асоратларини даволаш билангина бахтли келажакка эришиш мумкин.

Бир ва?тлар хонлар тў?рисида ижобий фикр билдириш мутла?о мумкин эмас эди. Уларни ?онхўр, зулмкор ?илиб кўрсатиш ва у даврларда мутла?о адолатли ишлар бўлмаган деб таърифлаш талаб ?илинарди, айни чо?да баъзи ижодкорлар ўша хон ёки султонларни осмону фалакка кўтариб ма?тамо?далар. Бу икки хил усул ?ам тў?ри эмас. Биз ўтмиш кишиларини ким бўлишларидан ?атъий назар, ?андай бўлган бўлсалар шундай таърифлашимиз лозим. Фа?ат шундай ?илсаккина келажак учун фойдали ва ибратли бўлади.

Афсуски, кўпгина замонларда айрим кишиларнинг ло?айдлиги ёки худбинликлари о?ибатида анча-мунча жараёнлар ёритилмай ?олади ёки бузиб кўрсатилади. Бундай но?ислик чинакам гўзалликларни бузиб кўрсатади, аксинча кераксиз ишлар мубола?а ?илинади.

Бундай нодонлик о?ибатида келажак учун зарур бўлган ?анчалик улу? ишлар изсиз йў?олиб кетади, бизлар учун ўша ишлар атрофидаги мубола?алар, афсоналар, ривоятлар етиб келади. ?ар бир давр келажак учун масъул эканини билмай яшаши жиноятдир. Ўтмишнинг мав?ум асоратлари албатта келажакка маълум ми?дорда ўз таъсирини кўрсатади. Адашиб ?олмаслик учун ўтмишни чу?ур ўрганиб тў?ри ёритишдан бош?ача йўл йў?. ?ў?он хонликлари тў?рисида ?ужжатли ва бадиий асарлар талайгина ёзилган, кўплаб илмий ишлар ва диссертаўиялар ё?ланган. Унчалик кў?на, унчалик узо? бўлмаган бу давр менимча яхши ёритилмаган, баъзи бир тад?и?отчилар нотў?ри йўлдан юрганлари ?ам ани?. Тарихий-?ужжатли асарлар ?али жуда кўп ёзилиши лозим, айни?са улар бадиийлик шарбати билан су?орилиб, ўша во?еа-?одисаларнинг сабаб ва о?ибатларини тў?ри ёритмо? жуда-жуда зарур. Хонликлар даври ўтмишимиз, тарихимизнинг бир ?исми бўлгани учун ?ам ўша даврларни билишга, ўрганишга масъулмиз, шу заминда яшаганимиз учун янада.

Хурматли ў?увчи, мана биз неча хил китоблар ва ?анча-?анча ?ужжатлар яна ?анча эскириб чанг босган ёзувларни титкилаб, тарихимизнинг бир лав?асини акс эттирдик. Ана шу ?ис?агина ёзувлардан маълумки, биз яшаб турган заминда боболаримиз, момоларимиз на?адар мураккаб, за?матли баъзан да?шатли йўлларни матонат ва ишонч билан босиб ўтганлар. Бу ватаннинг келажагини, яхлитлигини таъминлаш учун ?анча тер ва куч-?айрат сарфлашган, ?он тўкишган, жон беришган. Биз бу бўстонни янада обод ?илишимиз, чаманзору бо?у бўстонларни, яшиллик салтанати-ю жонивор оламини, сайро?и ?ушлару булбулларини, шўх о?ар жил?алари-ю ан?орларини асраб авайлашимиз лозим. Мамлакатимиз олимлар, донолар, фидоийлар юртига айлансин. Менинг ба асарим юксак илмийликка ?ам бадиийликка ?ам даъвогарлик ?илмайди, ?изи?арли саргузашт ва ?икоялар билан безаганим ?ам йў?. Энг зарур керакли китоблар ва ?ужжатлар асосида ўз муло?азамни ?ушиб, ?ис?агина ўша даврни ёритишга ?аракат ?илдим. Бу асарни кичик бир ?ўлланма деб ?абул ?илишларингни хо?лайман. ?айсидир дўстларимиз зикр ?илинган бу даврни кенгро? ёритиб мукаммал асарлар яратишади деб умид ?иламан. ?ана?адир хатолик ёки чалкашликка йўл ?ўйган бўлсам, олдиндан узр сўрайман. Бу асар мукаммал илмийлик ёки бадиийликка даъвогарлик ?илмайди.

Ва?т ўтиши билан кимларнидир манфаатига мослаб тарихни ўзгартириб ёзиш каби буз?унчиликлар учраб туради. Бундай муд?иш хатолик кўпинча юртимизнинг гўзал кишилари ?иёфасини бузади, аксинча ?айсидир бадбашара кимсани улу?лаб юборади. Мен ана шундай но?исликдан э?тиёт бўлиб ?алам тебратдим.





ФАР?ОНА ВОДИЙСИ

То?лар орасида жойлашган водий. Тянь-шань, ?исор, Олой то? тизмалари билан ўралган. Водий Ўрта Осиёдаги а?олиси энг зич жойлашган ўлка. Андижон, Наманган, Ўш, Жалолобод, Мар?илон водийнинг энг ?адимий ша?арларидан ?исобланади. ?арбда ва Шимолий ?арбда ?ў?он, Хўжанд, Конибодом, Ўратепа (Истрафшон) ша?арлари жойлашган. Жаннатмакон бу ўлканинг табиати ранг-баранг, ерлари сер?осил, о?ар сойлар ва бо?у ро?лардан ташкил топган. А?олиси ?ам табиатига монанд хилма-хил бўлиб, ўзбеклар, ?ир?излар, тожиклардан иборат. Бундан таш?ари неча хил элатлар ва миллатлар ёнма-ён, ?ўни-?ўшни бўлиб яшаб келганлар. ?ў?он ша?ри атрофи бир неча йирик ?ишло? ва туманлар билан ўралган бўлиб, бу ерда илм-фан, маърифат, ?унармандчилик яхши ривожланган эди. Водий Бухоро Амирлигига расман тобе бўлса-да, ўлпон тўлашдан бош?а масалаларда муста?ил ва эркин бўлиб, а?олининг савияси, маданияти, жанговорлиги бош?а ўлкалардан ю?ори эди. Водийда о?ар сувлар (Норин, ?орадарё, Сўх, Исфара, Шо?имардонсой, ?овасой, Чодаксой) кўп. Айни?са ер ости сувлари янада сероб. Водийнинг эрксевар, жасур одамлари учун Бухоро Амирлигига бўлган тобелик ё?мас, йирик ша?арлар тобеликдан юз ўгириб муста?ил иш юритишлари натижасида зиддиятлар келиб чи?ар, го?о исён чи?иб катта хунрезликларни келтириб чи?арар эди. ?ў?он ша?арлар ичида ўзининг кўпгина хусусиятлари билан ажралиб туради. Фар?она водийсининг ?арбий ?исмида Сўх дарёсининг ?уйи о?имида жойлашган. Этимологияси ?а?ида турли фикрлар мавжуд. Кўпгина манбаларда «?авоканд» яъни «гўзал», «ё?имли» ёки шамол ша?ри маъносида учрайди. ?адимги ?ў?он ?индистон ва Хитой карвон йўлида жойлашган бўлиб, му?уллар истилоси даврида вайрон ?илинган. XIV-асрга келиб ?ў?он янгидан ?аддини тиклади. Гўзал ша?арлар ?аторидан жой олиб ўзининг илгариги мав?еини тиклаб олди.


ШО?РУ?ХОН (БИРИНЧИ ХОН)

?укмрон энг аввало ўз миллатининг энг ме?рибон кишиси бўлиши билан бирга уларнинг шифокори, ўзидан воз кечган фидоийси бўлиши лозим.

Айтишларича, жангда ма?луб бўлиб чекиниб келаётган Бобур ва жангчилари ?ў?он шари чеккасидан ўтаётиб сой бўйида андак дам оладилар, жўнашларидан аввал, зарли либосларга ўралиб олтин бешикка бойланган бир болани ташлаб кетадилар. Бу во?еадан ўша мавзеда исти?омат ?илувчи «Чанкат», «Сарой» ва «Тар?ова» гуру?и вакиллари ого? бўладилар. Ул уч тоифа хал? болани эъзоз-икром билан олиб ўз жойларига ?айтибдилар. ?уръа ташлаш йўли билан болани «тар?ова» жамоаси, жаво?ирлар ва олтин бешикни «сарой» ва «чанкат» жамоалари бўлишиб олибдилар. Боланинг номини Олтин бешик ?ўйибдилар. Олтин бешикнинг шажараси ?уйидагидан иборат. Султон Элик, унинг ў?ли Худоёр, унинг ў?ли Му?аммад Амин, унинг ў?ли Абул?осим, унниг ў?ли Шо?мастбий ва ни?оят Шо?мастбийдан Шо?ру?бий дунёга келади.

Шо?мастбийни баъзи манбаларда Аширбек деб ?ам атайдилар. 1709 санада Минг ?абиласи билан Чодак хўжалари ўртасида бўлиб ўтган ?а?шат?ич уруш натижасида Минглар ?абиласи ?олиб чи?ди. «Кўк тўнли»лар исти?омат ?илувчи ерда ?алъа ?урилиб, «Хў?анд хонлиги»нинг дорилхалофатига айланди.

Олтин бешикдан икки юз йил ўтиб дунёга келган Шо?ру?бий ни?оятда хушрўй, ?обилиятли ва жасур йигит бўлиб ўсади. Шикор пайтида найза билан бир йўлбарсни ярадор ?илиб барчани ?ойил ?олдиради. Ўша даврларда ?ў?онни (Хў?анд) Чодак «хожа»лари бош?ариб турардилар. Ўзбек жамоалари биргаликда масла?атлашиб Шо?ру?хонни хон ?илиб кўтарибдилар. Бу во?еани ва?тинча махфий тутишиб хийла ишлатибдилар. Хушрўй бир ?изни Чодак ?окимига турмушга чи?аришиб, тўй ?илибдилар, тўйга ташриф буюрган барча «чодак хожалари»ни сўйиб ўлдирибдилар ва лашкар тортиб Чодакни забт ?илибдилар. Бу ишлар амалга ошгандан сўнг Шо?ру?хонни ?ў?оннинг хони ?илиб кўтарибдилар. Икки сойнинг ўртасига яъни «Кўк тўнли азизлар» мавзеига хонлик ?арорго?ини ?урибдилар. Бу во?еа 1709 йил (милодий) 1121 хижрий йилда содир бўлган. Шо?ру?бий ўн икки йил хонлик ?илиб 1721 йилда вафот ?илган. Ундан уч ў?ил таваллуд топган: Абдура?имбек, Абдулкаримбек, Шодибекдир.

«Тарихи Шо?ру?» асарида ?ў?оннинг биринчи хони Шо?ру?хоннинг ўлими билан бо?ли? бир во?еа эътиборни жалб ?илади:

Шо?ру?хон наманганлик Мулла Бозор Охунднинг муридларидан бирини ўз хизматида ишлатиб юрар эди. Мулла Бозор Охунд ?ў?онга келиб Шо?ру?хондан ул муридини озод ?илишини илтимос ?илади, хон илтимосни рад ?илади. Шайх хондан хафа бўлиб, бир муридининг уйига бориб, деворга Шо?ру?хон тасвирини тушириб, суратни ў?-ёй билан отади. Ўша куни хоннинг ?ўлига яра чи?иб вафот ?илган эмиш. Бу во?еа 1721 йили содир бўлган.

* * *

Шомастбийнинг обрў-эътибори жуда ю?ори бўлиб, давлатманд киши эди. Унинг тасарруфида сер?осил ерлар, бо?у ро?лар бўлиши билан бирга йил?и ва эчкилар, зотли сигирлар ва арабий отлари ?ам бор эди. Унинг хонадонида ?ар доим ме?мондорчилик ва зиёфат тинмас, теварак-атрофдаги энг хос кишиларнинг ?адами аримас, ёшу кексалар уни ?урмат ?илиш билан бирга хон авлодидан деб эъзозлашар эди. Олтинбешикхонни вояга еткурган бу оила, минглар уру?ининг (ўзбекия) энг нуфузли хонадони ?исобланар, барча уру?, ?атто бош?а уру?лар ?ам уларга ?авас ?илиб ?урмат билан ?арар эдилар. Уларнинг насллари аксарият эркаклар бўлиб, бош?а нуфузли оилалардан келин олишар, бири-биридан гўзал, па?лавон йигитлар ул?айиб етишар, улар мав?еи жи?атидан ?ам йирик хонадон бўлиб, теварак-атрофларда бир-бирини ?ўллайдиган хешу а?раболар бе?исоб, и?тисодий ва жисмоний ба?увват бу хонадон билан ра?обатлашадиган куч я?ин атрофда топилмас эди.

Тар?ова, Чанкат ?ишло?лари тў?айзорлар билан туташиб кетган, тў?ай ичи парранда-ю даррандаларга бой, ?уён-тулкилар югуришиб юришар, ?ир?овуллар патирлашиб учишар, онда-сонда бўри ва ?оплон каби йирт?ичлар ?ам учраб турар, ?атто ёввойи тўн?из ва йўлбарслар ?ам бор эди.

Шомастбийнинг энг севимли маш?улотларидан бири овга чи?иш бўлиб, тўн?ич ў?ли Шо?ру?бий доимий ?амро?и эди.

– Шо?ру?, мен билан овга чи?асанми? – деди Шомастбий ў?лига ме?р билан тикилиб.

– Албатта дадажон, ов ?илишни жуда хуш кўраман, – деди Шо?ру? ?увончи ичига си?май. – ?ачон борамиз?

– Эртага тонг чо?и.

Овнинг жуда гаштли бўлишига ишонган ота-бола бир неча маш?ур овчилар ?уршовида тў?айзорга кириб келишди.

– ?уло?ингда бўлсин ў?лим, овчи жасур бўлиш билан бирга жуда зийрак ва сезгир бўлмо?и лозим. ?еч ?андай ?олатда шошилиб ?олмагин, ча??онлик билан шош?ало?лик бош?а-бош?а хусусиятлардир.

– Буни эсимдан чи?армайман, ота.

– Яхши, ?ар доим гапимга ?албинг билан ?уло? соласан, бу хусусиятинг улу?лик аломати. Сени келажакда катта ишлар кутмо?да.

– Ишончингиз учун ра?мат.

– Жуда ?ам ичкарилаб кетманглар, йўлбарслар ?ам борлигини эсдан чи?арма.

– Мен йўлбарс билан бир неча бор тў?наш келганман.

– Йўлбарс йирт?ичлар ичида жуда мард ?исобланади, у одамларга бесабаб ?ужум ?илмайди, лекин ёввойи тўн?из ўта хавфли ма?лу?, ор?а-олдига ?арамай ?ужум ?илади, унча-мунча зарба билан нобуд ?ам ?илиб бўлмайди.

– Ота бизга рухсат берасизми?

– Майли ў?лим бора?ол, Шомансур доим ёнингда бўлсин.

– Сизлар ?айси томонга борасизлар?

– Биз чапга, сизлар ўнгга. Ра?им?ул шу ерда ?олиб тушлик тайёрлайди. Учрашув жойимиз ?ам шу ерда бўлади.

– Мен сизга ?ир?овул олиб келаман.

– Худо омадларингни берсин, овларинг бароридан келсин.

Шо?ру?бий дўсти Шомансур билан тў?ай ичкарисига от солдириб кетдилар. Тў?айнинг ?айвонот олами ранг-баранг бўлиб, жуда ?ам бой эди. Ба?айбат дарахтлар орасидан ёввойи ?уёнлар югуриб чи?ишар, ?ар хил ?ушлар париллаб чи?иб ўзларини панага олардилар. А?ён-а?ёнда ?уркович жайронлар ?ам учраб, ?уюндек югуришиб бир ла?зада кўздан ?ойиб бўлардилар. ?увончини ичига си?диролмаган Шо?ру?бий отилиб чи??ан жайроннинг кетидан от солди, ўлжасининг ор?асидан ?увишга берилиб кетиб, анчагина ичкарилаб кетди. Йўр?анинг чоп?ирлиги жайроннинг абжирлигига бас келолмас, терлаб-пишиб югуришда давом этарди. От сесканиб кетди, пиш?ири??а ўхшаган товушдан илкис тўхтади.

Атиги йигирма ?адам нарида сову? кўзларини Шо?ру? томонга ?адаб ба?айбат йўлбарс депсиниб турарди. Думини гажжак ?илиб наъра тортишидан ?амла ?илмо?чилиги сезилиб турарди. Йўлбарс икки сабабга кўра одамга ?ужум ?илиши мумкин. Болалаган пайтда инига я?ин келиб ?олинса, очликдан ўта ?ийналган ?олатда ёки бирор сабабга кўра ярадор бўлса одамдан ўч олиши ани?. Ўз кучига ишонган Шо?ру?бий ўзини йў?отиб ?ўймади, у илгарилари ?ам ?ар хил йирт?ичларга дуч келган, лекин ?озиргидек бундай я?ин масофадан унга рўпара бўлмаган. У ўйланиб ?олди, агар ор?асига ?очса йирт?ич албатта ?амла ?илади, жойида ?имирламай туришнинг иложи йў?, чунки от сесканиб титрамо?да, илкис ?аракат ?илиб ишни бузиб ?ўйиши мумкин. Йўлбарсни камон билан ?улатиб бўлмайди, аксинча яраланиб ?атти? ?ужумга ўтади. ?ўлидаги найзани шайлади, йўлбарс наъра тортиб яна ?ужумга ўтади. ?ўлидаги найзани шайлади, йўлбарс наъра тортиб яна я?инлаша бошлади. ?андай чиройли жонзот ўйлади Шо?ру?, бир зарба билан ?улатиш мумкин, лекин жонивор увол бўлади. Ахир у тў?айзорнинг яраши?и-ку, ?айвонлар подшосини ўлдириш инсофдан эмас. Ўйланиб ўлтиришга фурсат ?олмади, ?ўлидаги найзанинг тўмто? томони билан сакрашга шайланган йирт?ични зарб билан урди, кўз очиб юмгунча иккинчи бор ор?а оё?ининг ю?ори ?исмига янада кучлиро? зарба берди. Хавф-хатар чекина бошлади, ор?а оё?идан ?атти? зарба олган ма?лу? о?саб-о?саб чекина бошлади. От чоптириб етиб келган Шомансур ажойиб манзарани кўриб жойида анграйиб ?олди.

– Бу йўлбарс-ку, – деди у ?овли?иб. – Сизга ?ужум ?илмадими?

– ?илмо?чи бўлди, лекин эплай олмади.

– Найза санчдингизми?

– Йў?, кети билан урдим.

– ?азиллашяпсизми?

– Йў?, чиндан айтаяпман.

– Нега бундай ?илдингиз?

– Ўлдиргани кўзим ?иймади.

– Йирт?ичга шу даражада шаф?ат ?илиш хавфли-ку.

– Хавф-хатар олдида ўзингни йў?отмасанг, ?ар ?андай офат чекинишга мажбур бўлади.

– Ор?ага ?айтамизми? Мен йўл-йўлакай ов ?ила олмадим, лекин сизни ахтаравериб чарчадим.

Анча-мунча ўлжа билан ?айтишган йигитлар, гулхан атрофига бориб ўтирдилар.

– Отам келмадиларми?

– ?али замон келиб ?олишса керак, – деди Ра?им?ул. – Таом олиб келайми?

– ?озирчалик чой келтирсанг етарли.

– Хўп бўлади.

– Нима таом тайёрладинг?

– Кийик гўштидан кабоб ?илдим.

– ?ир?овул гўштидан шўрва тайёрла, дадам хуш кўрадилар.

Шо?ру?бийнинг йўлбарс билан олишгани бутун ?ишло??а ва аста-секин теварак-атрофга ёйила бошлади. Биров у деса, биров бу дейди. Шо?ру?бий ёл?из ўзи каттакон йўлбарс билан олишиб, найза билан ?алок ?илибди деса, яна кимдир йў?, ?уролсиз ?ўли билан ма?в ?илибди дейди. Шо? авлодидан бўлган Шо?ру?бийнинг обрў-эътибори ўн чандон ошиб кетди.

– Чинакам шо? авлодидан-да.

– Шо? бўлишга муносиб йигит-да.

– Жасурлиги ?усни-жамолига монанд.

***

Карнай-сурнайнинг садоси худди оламни титратаётгандек, еру осмон унга жўр бўлиб ра?сга тушаётгандек. Барча шод, барча хуррам, ?увончлар ?амма ерни тутиб кетган. Соддадил, одми кишиларнинг энг севимли одатлари тўю-томоша, сайил, ўйин-кулгилар. Имкониятлари чекланган, юпун, ярим оч, ?ўли юп?а бу ночор одамлар ана шундай томошалардан тасалли топиб, ўйин-кулгу билан ўзларини овутиб, омонат ?увончлар билан кифояланар эди. Теварак-атрофдан тумонат одамлар йи?илган. Шомастбий ўз ?исобидан сайил уюштириб, элу юртга ош бермо?да. Бундай анжуманлардан кўзланган ма?сад кишиларни жамлаб обрў-эътибор олиш, ў?ли Шо?ру?бийни элга танитиш. ?ар сафаргидек хал?нинг ме?рини ?озонган санъаткорлар, ?изи?чилар, аскиячилар, созандалар ?амда энг номдор полвонлар кураши ?ар доим сайилнинг ди??ат марказида бўлади. Уларнинг ба?слари ?ий?ири?лар ва ол?ишлар билан бир неча соат давом этади. Го?о полвонларнинг кураши натижасиз тугаб эртасига давом этади. Шундай полвонлар борки, кураги ерга тегмаган. Уларнинг курашлари барчани ?аяжонлантириб юборади, тинимсиз ?ий?ири?лар остида ўтадиган бундай ба?слар кишиларни икки гуру?га ажратиб юборади, ажралиш бир ?анча ба?с-мунозараларга, ?атто жанжалларга сабаб бўлади. Бугун полвонлар ичида асло енгилмаган Халилхўжа полвон ?ам бор, у ?али бирор маротаба ?ам енгилган эмас, бир неча йилларки биринчиликни ?ўлдан бермайди. Алп?омат Халилхўжа полвон табиатан ?алол, чиройли ва гавдали йигит. Гавдаси ?ўр?ошиндек о?ир, ердан узиб бўлмайди, бели чўяндан ?ам ?атти?, ?ўли якка суяк, илиги тўла, бадани темир деган гаплар юради. Бош ?акам унинг номини айтиб, талабгор борми деганда ?амма бараварига ?арсак чалиб юборди, ба?иришиб ол?ишлади. ?аммаё? жим-жит, ким ?ам юрак бетлаб чи?ар экан деган шивирлашар бошланди. ?ар сафаргидек дадил отилиб чи?адиган даъвогар йў?. Жимлик анчагина ?укм сурди, на?отки… на?отки деган гаплар бошланди, энг ?изи?арли кураш бўлмас экан-да. ?акам даъвогар топилмаслигини тушуниб навбатни майда-чуйда полвонларга беришга о?из жуфтлаган эди, «мана мен даъвогар» деган товуш эшитилди. ?амма ?айрон, ?амма таажжубда. Баъзилар кўзларига ишонишмайди. Даврага Шомастбийнинг ў?ли Шо?ру?бий кириб келди. Бундай бўлишини Шомастбийнинг ўзи ?ам кутмаган эди. Унинг атрофидагилар хавотирлик билан унга тикилдилар.

– Майли, – деди Шомастбий бироз муло?аза ?илиб. – Майдонга чи?дими тамом, энди ?айтариб бўлмайди, ў?лим ўз кучига орти?ча ба?о берадиган бўлиб ?олган чамамда.



скачать книгу бесплатно

страницы: 1 2 3 4