
Полная версия:
«ФАУСТ» ОЛАМИ
Фрош
Яна бир такрорлаб кєргин-чи, їани!
Альтмайер
Бєлди, яхшиликча жєна, іе сани…!
Зибель
Їандай журъат килдинг, афсунгар разил.
Бу ерда биз билан їилмоїда іазил?
Мефистофель
Жим бєл, меш!
Зибель
Тилни тий, чєлтої супурги!
Керакми ё сенга бир-икки туртки!
Брандер
Іали муштимизни синаб іам кєрар!
Алтьмайер битта мум їопїоїни
суўуради – тешикдан олов чиїади.
Альтмайер
Вой, дод! Олов! Ёндим!
Зибель
Ушланг! Жодугар!
Мукофот олади ким тутса агар!
Пичої суўуриб, Мефистофелга ташланади.
Мефистофель (бепарво)
Тинглаб жоду сєзларин,
Туман їоплаб кєзларин,
Кєрсин улар єзларин
Іам бундаю, іам унда.
Іамма бир-бирига іайрат билан їараганча
тєхтаб їолади.
Альтмайер
Ажабо, їайдамен? Їандай сєлим боў!
Фрош
Бу токларни кєру узумларга бої!
Зибель
Бош-бош узумлардан узилмас кєзим!
Брандер
Мана наї олтиндай бир шингил узум!
(Зибелнинг бурнидан ушлайди. Бошїалар іам
шундай їиладилар ва пичоїларини кєтарадилар)
Мефистофель (аввалги іолатда)
Тарїалсин кєзларни їоплаган тутун,
Ёдингизда їолсин шайтоний іазил.
(Фауст билан бирга кєздан йєїолади.
Їолганлар жой-жойларига тарїалишади.)
Зибель
Бу не іол!
Альтмайер
Іайронман!
Фрош
Їєлимда бурун!
Брандер (Зибелга)
Мен сенинг бурнингдан ушлабман, сабил!
Альтмайер
Курси беринг менга, бу нечук аівол, —
Танимда заррача їолмади мажол.
Фрош
Тушунолмай їолдим, єзи нима гап?
Їаерда эдим мен! Не кєрди кєрдим?
Зибель
Їани у найрангбоз? Ушласам, боплаб
Адабини бериб їєярдим єзим.
Альтмайер
Кєрдим, у бочкага сакраб минди-ю
Учиб кетди. Іануз титрайди тиззам.
(Столга їараб)
Тешикдан май чиїди. Рост эдими шу?
Зибель
Бєлмаган гап. Алдаб кетди муттаіам.
Фрош
Аммо мен тешикдан ичдим-ку бода!
Брандер
Токзор-чи? Узум-чи? Ёлўонми бу іам?
Альтмайер
Мєъжиза бор экан, демак, дунёда!
АЛВАСТИНИНГ ОШХОНАСИ
Пастак єчоїда ёнаётган єтга катта їозон їєйилган. Їозондан чиїаётган буўда сирли шарпалар кєринади. Урўочи маймун їозоннинг кєпигини олиб, шопириб туради. Эркак маймун эса єчої бошида болалари билан исиниб єтирибди. Шифт ва деворларга алвастининг асбоблари осилган.
Фауст ва Мефистофель кириб келадилар.
Фауст
Беіудман, кєз тинди, кєнгил беором,
Наіотки зулматгоі бу маскан тамом —
Андуілардан халос этур бошимни.
Наіотки алвасти пиширган таом
Єттизга їисїартар менинг ёшимни.
Табиатнинг єзи їилмаса даво,
Єзи маїсудимга бермаса ривож,
Демакки, ўамимга йєї экан шифо,
Демакки, йєї экан іеч їандай илож.
Мефистофель
Сєзларинг наїадар одил ва оїил,
Жодудан єзга іам шифо бор албат.
Фаїат сен эмассан бу йєлда омил,
Бажаришга бєйнинг ёр бермас фаїат.
Фауст
У нима?
Мефистофель
Бу амал їийин эмас іеч,
Керакмас манови таом іам сабил.
Бир парча ер олу сен уни боў їил,
Іайда, чоп, эк, хуллас, тер тєк эрта-кеч.
Хаёл парвозини тарк эт мутлаїо,
Замин ила боўла умрингни тєкис.
Бир парча ерингда айлан доимо
Бамисоли їєшга їєшилган ієкиз.
Тонг отмасдан їєйгин далага їадам,
Жирканма, курак ол, ерга гєнг тєккин.
Шунда сен, іаттоки саксон ёшда іам
Їайтадан ёшликка їайтмоўинг мумкин.
Фауст
Йєї, асло! Менга бу тубанликдир ёт,
Феълимга бегона єроўу курак.
Талабим іамиша юксак хаёлот.
Мефистофель
Шундай экан, демак, алвасти керак.
Фауст
Бу таомни єзинг пиширсанг бєлар,
Нечун шум кампирга ялиниб турмої?
Мефистофель
Иїрорман, їєлимдан келмас бу іунар,
Мингта кєприк солиш менга осонрої12.
Бунда билим єзи етмагай фаїат,
Керакдир мислсиз бардошу тоїат.
Гиёі їайнаб, дори бєлгунча тайёр
Кєп йиллар сабр ила кутмоїлик даркор.
Бунчалик мушкул иш йєїдир оламда,
Тоїат їилмоїїа іеч етмайди кєзим —
Шу сабаб, йєлини яхши билсам-да,
Дору тайёрлашга ожизман єзим.
(маймунларни кєриб)
Дємбоїларни їара, їандай беозор!
Чєриси мана бу, манов хизматкор.
(маймунларга )
Бекангиз їаерга йєїолди зумда?
Іайвонлар
Бека іозир базмда,
Тутиб шамол їєлидан
Учиб кетди мєридан.
Мефистофель
Їачонгача санїиб юрмоїчи момо?
Маймунлар
Панжамизни иситгунча то.
Мефистофель (Фаустга)
Їалай бу іайвонлар, сенга маъїулми?
Фауст
Бундай хунук нарса кєрмаганман іеч.
Мефистофель
Мен шод этиб шулар билан кєнгилни
Суібатлар їураман саіардан то кеч.
(Маймунларга)
Їани, жавоб берсин аіли пазанда,
Нима пишаётир манов їозонда?
Іайвонлар
Ёвўон їайнаётир гадолар учун.
Мефистофель
Демак, хєрандалар кєп бєлар бу кун.
Эркак маймун
(Мефистофелга яїин келиб суйкалади)
Келаїол, бир бор —
Єйнайлик їимор.
Чєнтагим тєлар
Пулга бой бєлсам,
Манов калла іам
Аїлли бєлар.
Мефистофель
Єзин йєїотгудек бєларди мамнун
Ютиб олса агар їимордан маймун.
Маймунчалар єйнашиб, катта шарни
хона єртасида юмалатишади.
Эркак маймун
Їєлингда болам,
Курраи олам —
Тєпдир юмалої.
Ялтирар юзи,
Ичи бєш єзи,
Бир шишадир, бої.
Бир ер нурафшон,
Бир ер зимистон.
Єйнашма, болам,
Омонат олам,
Мєрт ойинадир.
Бєл ундан йирої,
Тегсанг їалтисрої
Чил-чил синадир.
Мефистофель
Айтинг, нечун манов панжара?
Эркак маймун (панжарани олиб)
Єўри кирса гар хонамизга,
Шу панжара кєрсатур бизга.
(Урўочи маймуннинг олдига келади
ва уни панжарадан їаратади)
Уйимизда єўри бор, їара,
Сен єўрини кєряпсан, фаїат
Їилмаяпсан айтмоїїа журъат.
Мефистофель (оловга яїинлашиб)
Манов кєза нимага керак?
Эркак маймун
Бефаім тентак,
Ажратмої керак.
Кєза нимаю
Нимадир їозон.
Мефистофель
Їандай жавоб бу,
Бетаъсир іайвон!
Эркак маймун
Ана, курси, єлтир маріамат,
Супурги бор елпишга фаїат.
(Мефистофелни єтїазади)
Фауст
(Ойна олдида турганча гоі яїинлашиб,
гоі узоїлашиб томоша їиларкан)
Ажабо, бу їандай мунаввар талъат —
Сеірли кєзгуда бєлди намоён?
Кел, менга їанот бер энди, муіаббат,
Тезрої олиб учгин парирєй томон.
Їайдадир гєзалнинг їутлуў маскани,
Яїинми, ё олам бурчидами у?
Ё бу фаїат рєё, хаёл тумани,
Єшал туман аро їолгайми мангу?
Бу їандай гєзаллик, тафаккур билан
Унга бовар їилмої мушкул ниіоят.
Наіот, бу оламда бєлса шундай тан,
Шундай юз, шундай лаб ва шундай їомат.
Мефистофель
Бєлмасам-чи, ахир Тангрининг єзи
Олти кун тер тєкиб, ишлагач фаїат
Еттинчи кун айтди «Офарин» сєзин,
Демак, єзига іам ёїди бу хилїат.
Іозирча сен уни їилгин тамошо,
Мен сенга шундайин топайки іали,
Унинг висолига бир бор етгали
Олам йигитлари їилсин жон фидо.
Фауст іамон ойнага тикилади, Мефистофель
эса супургини єйнаб, курсида єтирганича
керишиб давом этади.
Тахтдаман, їєлимда шоіона асо,
Подшоман, фаїат тож етишмас, аммо.
Маймунлар
(Турфа іаракатлар їилиб Мефистофель
ёнига келишади ва унга иккига бєлинган
тож беришади.)
Мана сенга тож,
Ямашга илож —
Кєз ёшу їондир.
(Їєпол іаракат килиб тожни їєлдан
туширишади, у чил-чил синади)
Тамом! У синди!
Ишимиз энди
Оіу фиўондир.
Фауст (ойна ёнида)
Тамом бєлдим, не іол, єнгимми, тушим?
Мефистофель (маймунларни кєрсатиб)
Менинг іам бошимдан учмоїда іушим.
Маймунлар
Бєлса бир хуш дам,
Іатто биздан іам
Чиїади маъно.
Фауст
Юрагим ёнмоїда бир оташ аро,
Бас, кетайлик, ортиї чидашим душвор.
Мефистофель
Гарчи булар маймун бєлса іам, аммо
Баъзи шоирлардан минг марта аъло.
Сєзлари самимий, очиї ва ошкор.
Урўочи маймун їозонга їарамай їєяди
ва їозон їайнаб тоша бошлайди. Аланга
мєрига єрлайди. Даішатли чинїириї билан
єт ичида Алвасти пайдо бєлади.
Алвасти
Іай-іай-іай!
Эй анїов, шалтої!
Їозонни їандай
Тоширдинг аімої?
Куйдирдинг мени,
Шошмай тур сени…
(Фауст ва Мефистофелни кєриб їолади)
Булар ким энди?
Бу нечук ташриф?
Ким сизни этди
Бу ерга таклиф?
Айтяпман сизга,
Йєїолинг дарров.
Башарангизга
Сочаман олов.
(Їозонга чємич ботириб, іаммага олов
сочади. Маймунлар чинїиришади.)
Мефистофель
(Супурги дастаси билан идишларни
уриб синдиради)
Биз турмаймиз жим,
Їилмаймиз таъзим.
Билмабсан биз ким,
Шошмай тур іали.
Сингай девор, том,
Пуф, десам – тамом.
Сен їилган таом
Тєкилгай бари.
Іали бу сенга
Іазилим холос —
Сенинг куйингга
Жєр бєлганим мос.
(Алвасти даішат ичида узоїлашади)
Энди танидингми? Эгангман, єлгур,
Сєйласанг бєлмасми сєзингни билиб.
Сени бу оламдан йєїотсам бєлур
Маймунларинг билан їєшалої їилиб.
Їизил камзулимни кєрмадингми ё,
Сезмадингми хєроз патин бошимда?
Гердайиб турибсан зарра бепарво
Билмадингми кимдур сенинг їошингда?
Алвасти
Кечиринг, билмадим, їарилик їурсин.
Не їилай кєрмадим туёўингизни
Іам їарўани – мангу іамроіингизни.
Мефистофель
Кечирдим, балки сен бегуноідирсен,
Дийдор кєришмадик анчадан буён.
Кєп фасллар кечди, єтди кєп замон,
Илму маърифатдан єзгарди олам,
Олам – янги, демак, янги шайтон іам.
Шимол шарпалари эскирди букун,
Урфдан їолиб кетди тирної іам бутун.
Шох іам тарк этилди, йєїотилди дум,
Буларнинг барчаси эскича удум.
Шаклу шамойилим єзгарди мутлої,
Менда їолди фаїат бир белги – туёї.
Уни іам яшириб замонага хос,
Їєнж тиктириб олдим оёўимга мос.
Алвасти (єйин тушиб)
Сизни кєрганимдан хурсандман чунон,
Хуш келибсиз, бунда азизим шайтон!
Мефистофель
Жим бєл, бу исмимни іеч олма тилга,
Халї билса обрєйим тушар бегумон.
Алвасти
Исмингизни айтсам нимаси ёмон?
Мефистофель
Номим аллаїачон достондир элга.
Доўу касофатнинг тимсоли бєлган,
Бу сєздан одамлар їилурлар іазар.
Олам-ку шайтону ножинсга тєлган,
Уларга іурмат-ла їилурлар назар,
Аммо ёмон отлиї биз – шайтон азал.
Мени барон дея аташинг даркор.
Шайтоннинг іам баланд наслу насаби,
Мен іам князлару графлар каби
Маўрур юрсам бєлар, мана тамўам бор.
(Хунук їилиї їилиб кулади)
Алвасти
Ха-ха-ха-ха! Шунча йиллар єтса іам,
Іамон шєхлигингиз їолмабди, эгам.
Мефистофель (Фаустга)
Єрганиб їєй, дєстим, алвасти билан
Їандай муомала їилмоїни мендан.
Алвасти
Буюргайсиз энди менга не хизмат?
Мефистофель
Сен єша шаробдан келтир бир шиша,
Оддийсидан эмас – кєінаси фаїат.
Шаробнинг эскиси создир іамиша.
Алвасти
Сиз айтган шаробдан бир шишаси бор,
Гоіи єзим озрої ичиб тураман.
Жуда соз, бадбєйи билинмас зиніор,
Бажонидил сизга їуйиб бераман.
(Мефистофелга аста)
Єрганмаган одам чидаши маіол, —
Іамроіингиз ичса єлади даріол.
Мефистофель
Нималар деяпсан, іамроіим бу хил
Шаробдан єзини йєїотмас мутлаї.
Дуойингни єїи, иримингни їил,
Сєнгра шаробингдан їуй, фаїат тезрої.
Алвасти ўалати їилиїлар їилиб, доира чизади ва доира ичига іар хил идиш-асбобларни їєяди. Тоўорача-кєзачалар мусиїий товуш чиїара бошлайдилар. Алвасти каттакон китоб олади, маймунларни доира єртасига їєяди ва китобни улардан бирининг устига їєйиб, бошїаларининг їєлига машъала беради. Фаустни имлаб чаїиради.
Фауст (Мефистофелга )
Бу їандай томоша, бу нечук эрмак?
Бемаъни їилиїлар нимага керак?
Ахир булар бари мен учун аён,
Билиб турибманки, іаммаси ёлўон.
Мефистофель
Їєя бер, шундайдир унинг одати,
Сен бу їилиїларга іеч їилма парво.
Ошсин деб дорининг таъсир їуввати,
Табиблар іам шундай їилар доимо.
(Фаустни доира ичига тортади)
Алвасти
(Китобга їараб, жазава билан)
Бирни олиб жєн —
Ундан яса єн.
Яшир иккини,
Єйлама уни.
Ёнига їєй уч,
Бу бойлик ва куч.
Тєртни бєлса ёп,
Беш, олтини топ.
Бєлсин учун їєш,
Етти билан їєш.
Сєнг уни кєтар
Саккизга їадар.
Тєїїиз жуда жєн —
Беркитилар єн.
Мана алвастининг карра жадвали.
Фауст
Оббо, алаілашга бошлади кампир.
Мефистофель
Сабр їил, бу хамир учидан патир,
Іаїиїий томоша олдинда іали.
Шундай бу китобнинг бошдан оёўи,
Мен єїиб чиїїанман сєнггигача то.
Унда зид гапларнинг йєїдир саноўи
Тентак іам, оїил іам билмас не маъно.
Бу – іам янги-ю, іам їадимдан бор гап:
Асрлар панд бериб, аіли заминга —
Учлигу бирликдан іаїиїат ясаб,
Єтказиб келдилар ёлўонни чинга.
Іамон алдайдилар, эл эса кєниб
Єша аїидани їиладилар ёд.
Нодон одамлар-чи, куйиб-уриниб
Сєзнинг маънисини топганидан шод.
Алвасти (давом этади)
Илм асли пиніон,
Етмої на имкон
Куйдириб жонни.
Ва лекин у гоі
Єзидан огоі
Їилур нодонни.
Фауст
Васвасадан аїлим йєїотсам керак,
Бу гаплар фикримга сиўмайди асло.
Шу тобда їулоўим остида гєё
Баробар їичїирар юз мингта тентак.
Мефистофель
Бєлди энди, бас їил доно Сивилла!
Ундан кєра, їуйгин тєлатиб шароб.
Кєриб турибсанки, іамроіим – мулла,
Унча-мунча майдан бєлмайди хароб.
Илмнинг іам, кайфнинг іам кєйига кирган,
Барча даражани бошдан кечирган.
Алвасти ирим-сиримларни жойига келтириб, косага шароб їуяди. Фауст косани лабига яїинлаштирганда ундан олов чиїади.
(Фаустга)
Ича бер, бир томчи їолдирмай сипїор,
Руіингга шавї етур, ором топур жон.
Сен учун оловдан їєрїмоїїа не бор,
Шайтоннинг єзига бєлгач їадрдон.
Алвасти доирани очади ва Фаустни
чиїаради.
Энди йєлга! Турма! Олўа юр фаїат!
Алвасти
Сизга саломатлик келтирсин шароб!
Мефистофель
Яхшилигинг менда їолмагай албат,
Вальпургия туни їилурмиз іисоб.
Алвасти (Фаустга їоўоз беради)
Битта їєшиўим бор яна сиз учун,
Бу їєшиї орттирар шаробнинг кучин.
Мефистофель
Їани кетдик! Энди тєхтамої зарар,
Терлаб ўуборингни чиїармоўинг шарт.
Шароб єз їудратин кєрсатгай агар
Бутун борлиўингни їучса іарорат.
Сайр этгач, навїирон ёшликнинг іисси
Їалбу вужудингга бєлар іукмрон.
Шунда муіаббатнинг гєзал Тангриси
Юз жилвалар билан бєлгай намоён.
Фауст
Шоширма, бу іурнинг тенгсиз жамолин
Яна бир зум кєриб, їувонсин кєзим.
Мефистофель
Юр, тез, хушрєйларнинг энг баркамолин —
Тиригини сенга кєрсатай єзим.
(секин)
Бу шаробни ичгач, унга іар аёл
Бєлгай Еленадек соіиби жамол.
КЄЧА
Фауст, Маргарита єтади.
Фауст
Салом, гєзал хоним, хєп денг, бир нафас —
Сизга іамроі бєлиб, кузатиб їєйсам.
Маргарита
Мен хоним эмасман, гєзал іам эмас,
Уйга етоламан кузатувсиз іам.
(Бурилиб жєнайди)
Фауст
О, їандай латофат! Ичурман їасам,
Бундайин умримда кєрмадим асло.
Наїадар покиза, маъсум бу санам,
Андак тикони іам йєї эмас, аммо.
Їип-їизил лаблару їонталаш юзлар,
Ерга їараб турган уятчан кєзлар
Кєзларимдан нари кетмагай асло,
Бир умр ёнимда їолгай бу сиймо.
Їандай оіанг берди у їисїа сєзга,
Илож йєї їойилман демакдан єзга.
Мефистофель киради.
Анов їизни менга кєндириб бер тез.
Мефистофель
Їайси їиз?
Фауст
Ёнингдан єтиб кетди-ку.
Мефистофель
Гуноіларин тєкиб, пок бєлиб бу кез
Кашишнинг ёнидан келаётир у.
Єша пайт мен эдим унинг їошида,
Иїрору тавбасин эшитдим андак.
Ишон, гуноі йєїдир зарра бошида,
Кєнгли беўубордир мисоли гєдак.
Унга іукмим єтмас, їилолмам таъсир.
Фауст
У ёшмас, єн тєртдан ошган-ку ахир.
Мефистофель
Гапинг єтакетган суюїнинг гапи,
Шундай одамлар бор, улар талаби —
Кєринган ўунчани албатта узмої.
Гєё улар учун яралган олам,
Улар учун ишї іам, бор гєзаллик іам.
Муїаддас туйўу йєї уларда, бирої —
Сен іам єшаларга єхшама, єртої.
Фауст
Насиіатингни їєй, муітарам іомий,
Усиз іам яшамої мумкин дунёда.
Бугун сипїорилсин муіаббат жоми,
Кечам шу їиз билан єтсин сафода.
Шуни бажарурсан, йєїса тамомий
Шартномалар бекор бєлгай албатта.
Мефистофель
Нима їилмої мумкин шу оз муілатда?
Учрашувга сабаб їидирмоїїа іам
Икки іафта фурсат керакдур, ошнам.
Фауст
Ихтиёрим бєлса етти соатда
Етишардим сєзсиз єша жононга,
Ялиниб єлтирмас эдим шайтонга.
Мефистофель
Учар фарангининг гапидир бу гап,
Аммо сен бєлмагин бундої беїарор.
Єйлаб кєр, биринчи кєришдан бошлаб
Маїсадга етмоїнинг не їизиўи бор?
Шириндир висолга уриниб етмої,
Тезда їєлга кирган ишї іам беїадр.
Їандай соз илк дамлар, кєз ёшу оі-воі…
Китоблар іам шусиз бєлмайди ахир.
Фауст
Їєй, шундої іам менинг иштаіам дуруст.
Мефистофель
Їизиїїонлик билан бу иш битмайди,
Севгида таваккал сира кетмайди.
Мумкинмас зєр билан висол ундириш,
Керак тадбир ила ишни дєндириш.
Фауст
Топиб бер у їизнинг бирор нарсасин,
Майли тєўноўичми ва ёки сочбоў.
Сєнг мени уйига олиб кир тезрої,
Іеч кимса билмасин одам шарпасин.
Мефистофель
Агар чин бєлса бу шавїу іарорат,
Майли, истагингни бажо їилурман.
У їиз хонасига єткизмай фурсат,
Шу бугуної сени олиб кирурман.
Фауст
Оі, уни кєраман, їучаман!
Мефистофель
Асло!
Їєшнисин кєргани чиїиб кетар у,
Сен эса хонада їолурсан таніо
Іамда бахт онларин їилурсан орзу.
Фауст
Совўа іам топиб їєй унга ярашиї.
Мефистофель
Совўа! Ишни шундан бошлаш шарт, балли,
Хотиржам бєл, іадя топурман, аниї.
Ер остида кєпдир хазина, бугун —
Бир титиб кєрурман жононинг учун.
ОЇШОМ
Кичкина шинам хона. Маргарита сочини єрмоїда.
Маргарита
Мен боримни берардим агар
Билмої менга бєлса муяссар,
Кимдир єша йєлда сєз їотган,
Оромимни тамом йєїотган.
У албатта бирор зодагон.
Йєїса йєлда учраб ногиіон
Нотаниш бир їизга у дадил
Їилмас эди бу тахлит іазил.
(Чиїади)
Мефистофель ва Фауст кирадилар.
Мефистофель
Мана келдик. Кир, їєрїма асло.
Фауст
(Жимликдан сєнг)
Мени їолдир бу ерда таніо.
Мефистофель
(Хонани кєздан кечириб)
Їандай тоза! Шинам ва сулув.
(Чиїади)
Фауст
Дилбаримнинг оромгоіи бу,
Менинг учун энг їутлуў макон.
Бу осуда, бу ним їоронўу
Хона ичра бир сеір пиніон.
Эй севги деб аталган туйўу,
Борлиўимга бєл сен іукмрон.
Не бор бунда, ёр илки барин
Тартиб этмиш, озода, кєркам.
Іамма нарса бунда камтарин,
Іамма нарса оддий ва шинам.
(Чарм курсига єзини ташлайди)
Кєіна хонадоннинг сарбаланд тахти,
Їутлуў оўушингга ол мени бир он.
Сенда илк соіибинг єлтирган ваїти
Кєзларим олдида бєлди намоён.
Ул кєіна бобонинг осуда бахти —
Нурсиз нигоіида бєлганда аён,
Унинг теграсида гєдаклар аіли
Жаранг кулгу ила кєтарган сурон.
Менинг дилбарим іам шу гурунг аро
Халоскор іаїига айтиб ташаккур
Бобо їєлларидан олгандир совўо.
Іам єша їєллардан єпгандир масрур.
Їандай озодалик! Їандай тартибот!
Оёї остида йєї, іаттоки ўубор.
Бунда неки бєлса барида іайіот,
Сенинг фариштадек руіинг устивор.
Нозик бармоїларинг сенинг баногоі
Шу оддий кулбани їилмиш саждагоі.
Бунда эса…
(Каравот пардасини кєтаради)
Э, воі, ташласам назар,
Бутун вужудимни чулўар бир титрої.
Мен бу кєшк їошида насиб бєлса гар,
Соатлаб турардим сезмайин чарчої
Шу кєшк оўушида соіиби жамол
Ширин тушлар кєрган, гєдак хаёли —
Шунда улўайгану тополган камол,
Букун – гєзалликнинг нурли тимсоли.
Сен-чи? Сен бу ерга келдинг не учун?
Іеч єзинг эмассан, бошїасан бугун.
Нечун юрагингда іаяжон, іайрат?
Фауст, сен ростдан іам єзингмисан, айт!
Излаб келган эдинг бир оний лаззат —
Мана юрагингда севги баркамол.
Шунчалар єткинчи наіот кайфият,
Наіот єйнар уни эсгувчи шамол.
Тасодиф бєлса-ю шу онда дилдор
Ногоі кириб їолса не їилар эдим?
Мен єз хаёлимдан бєлиб шармисор,
Оёўи остига йиїилар эдим.
Мефистофель
Келаётир! Тез бєл, тугади фурсат.
Фауст
Бєпти, сєнгги марта бир їарай фаїат.
Мефистофель
Їара їутичамиз оўир іарїалай,
Манови жавонга солиб їєямиз.
Бунда марвариду зеб-зийнат талай,
Эс-іушин йєїотар кєргач шєрлик їиз.
Булар овунчоїдир – эрмак бєлгудак,
Єйинчоїїа эса єч бєлар гєдак.
Фауст
Їандої бєлар экан?
Мефистофель
Шундайми іали!
Балки їутичани олиб їолгали
Жазм этдилар жаноб! Билмабман аввал.
Сенинг бу іолингдан іайронман мен іам.
Шундай хасисмисан? У тобда, ишкал —
Бу ишлардан мени озод їил, ошнам.
(Їутичани жавонга їєяди ва їулфлайди)
Энди кетиш керак бу ердан тезрої,
Токи сен оўушта бєлган їизалої
Таніоликда топиб бу армуўонни,
Тайёр бєлсин сенга бермоїїа жонни.
Киши кєргуликмас іозирги чеіранг,
Аттанг!
Мен сени деб їилдим єзимни гаранг.
Сен эсанг,
Турибсан хомушликда танг.
Юзингда йєї ранг,
Худди одина кун єтган каби дарс,
Метафизикадан їилган каби баіс.
Юр, кетдик!
(Чиїишади)
Чирої кєтарган Маргарита киради.
Маргарита
Нечук іаво уйда бєўиї, дим,
(Деразани очади)
Ташїарида кезар салїин тун.
Бир ваіима чулўар хаёлим.
Тезрої кела їолсайди ойим,
Воі, мен бунча їєрїоїман нечун?
(їєшиї айтиб ечина бошлайди)
Бир їирол бєлган экан
Їадим шавкатдор.
Їолган экан ёридан
Олтин жом ёдгор.
Шу їадаіда гулгун май
Ичганда іар кун
Їирол єзин тутолмай
Йиўлар экан хун.
Ваїт келиб у бойлигин
Їилди-ю таїсим,
Ололмади бу олтин
Їадаіни іеч ким.
У сєнгги бор ибодат