скачать книгу бесплатно
СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2
ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Аҳмаджон Чориев
СОҲИБҚИРОН
МАЪНАВИЯТИ 2
Фан доктори ва академиклар худо томонидан берилган…
Уларга хавас билан
қарайман.
Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон
Республикаси
президенти,
30.12.2016
Тошкент
«Янги аср авлоди»
2011
УДК: 94(575)
32(575)(092) Темур
ББК: 63.3(5Ўзб) 47.9
Ч– 77.
Чориев А. Соҳибқирон маънавияти. –Т.: «Янги аср авлоди», 2011. – 220 б.
ISBN 978-9943-08-676-0
Мазкур асар Соҳибқирон Амир Темур фаолиятига баўишланган бўлиб, ун-да улуғ аждодимизнинг башарият ривожига қўшган ҳиссаси, бугунги кунга-ча маълум бўлмаган қирралари баён этилган. Муаллиф Соҳибқирон маънавиятининг миллий истиқлол туйғусини ривожлантиришдаги аҳамияти ва тарихий хотирани тиклашдаги ўрни масаласига ҳам тўхталган. Шунинг-дек, Қашқадарё воҳаси билан боўлиқ авлиёлар, уларнинг олижаноб фазилат-лари Шайх Хўжжоз Парранда сингари сиймолар ҳаёти мисолида қизиқарли ёритилган.
Китоб илмий тадқиқотчилар, талабалар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
УДК: 94(575)
ББК: 63.3(5Ўзб) 47.9
Тақризчилар:
Убайдулла Уватов, тарих фанлари доктори, профессор
Нажмиддин Комилов, филология фанлари доктори,
профессор
Бобоқул Тошев, юридик фанлари доктори, профессор
Илмий муҳаррир:
Рустам РАЖАБОВ, тарих фанлари номзоди, доцент
Қарши Давлат университети илмий Кенгашининг 2011 йил 3 май 8-сонли қарори билан нашрга тавсия этилган.
ISBN 978-9943-08-676-0
© Аҳмаджон Чориев, «Соҳибқирон маънавияти».
«Янги аср авлоди», 2011 йил.
Мундарижа
1. Сўз боши
2. Соҳибқирон Амир Темурнинг туғилиши
3. Амир Темур ва унинг устозлари
4. Амир Темур ва алломалар
5. Пиру устозларга эътироф
6. Амир Темур ва илм аҳли
7. Амир Темур мажлисларида илмий мунозаралар
8. Амир Темур тарафидан Самарқандга чорланган дин пешволари
9. Амир Темур ва тасаввуф аҳли
10. Амир Темур фаолиятининг илм-фан тараққиётига таъсири
11. Амир Темур салтанатида илм-фан ривожи
12. Амир Темур даврида меъморчилик
13. Амир Темур буюк бунюдкор
14. Амир Темур ва Темурийлар даври тасвирий санъати ва мактабларининг ривожланиши
15. Темурийлар даври мусиқа санъати
16. Амир Темур ва Темурийлар даврида ҳарбий мусиқа
17. Амир Темур давлатида моддий маданият
18. Амир Темур даври кутубхоначилиги
19. Амир Темур даврида навруз байрамлари ва урф одатлар
20. Амир Темур боғлари
21. Амир Темур даврида давлатчилик
22. Амир Темурнинг Самарқанд тахти учун кураши
23. Соҳибқирон ҳарбий санъатига оид тадқиқотлар
24. Амир Темур – Шарқ ва Ғарбни туташтирган ҳукумдор
25. Амир Темур дипломатиясининг асосий тамойиллари
26. Амир Темурнинг ҳорижий давтал арбоблари билан ёзишмалари
27. “Темур тузуклари” ҳақида
28. Соҳибқироннинг хотин қизларга муносабати
29. Буюк салтанат рамзлари ва тимсоллари
30. Амир Темур давлат байроғи
31. Амир Темурнинг унвонлари
32. Анъаналарга содиқ ҳукумдор
33. Оқсарой мўжизаси
34. Азиз авлиёларни эъзозлаган Соқибқирон
35. Амир Темур ва Саидлар
36. Қуръони Карим асл нусхасининг келтирилиши
37. Қушсифат авлиёлар
38. Амир Темур васияти
39. Соҳибқирон руҳи осойиши
40. Кураш майдони (“Амир Темурнинг ёшлиги” достонидан)
41. Соҳибқирон насихати (Темур ва Боязид достонидан)
42. Амир Темур қўшинларини даволаган шифобахш булоқ
43. “Темурбекнинг уйғурча бир китобаси”
44. Амир Темур дейдики
45. Ҳиёнатни кечириб бўлмайди
46. Бола бегуноҳ
47. Амир Темур иқрори
48. Амир (Саййид) Нуриддин Неъматулло Ибн Мир (Саййид) Абдулло
49. Амир (Саййид) Нуриддин Неъматулло
50. Шайх Неъматулло Валийи Кирмоний
51. Хожа Неъматулло зиёратгоҳи
52. Амир Темур қадамжоларининг обод қилиниши
СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУРНИНГ
ТУҒИЛИШИ
Тарихчиларнинг ёзишича, Амир Темурнинг отаси Амир Тараўай Баҳодир Шаҳрисабз вилоятида яшаган. Амир Тараўай Баҳодир Бухородан Тегина бегим исмли қизни бир шайх даргоҳидан хотинликка олган. Тараўай Баҳодирнинг биринчи хотинидан фарзанди бўлмаган. У киши Бухоро подшоҳи Баёни Қулихон амри билан Шаҳрисабзга ҳоким бўлган. Ўша замонда аўон деган миллат бостириб келиб Кошўарни олган. Кошўар Бухорога тобе бўлиб, хирож тўлаб турар экан. Баёни Қулихон Амир Тараўай Баҳодирни Кошўарга юборади. Тараўай Баҳодир Тегина бегимни катта хотинига топшириб Кошўарга жўнаб кетади. Бир оқшом Айўун хотун туш кўради. Тушида ой осмондин ерга тушиб Тегина бегимни ёқасидан кириб, енгидан тушиб, яна осмонга чиқиб етти бўлак бўлиб, етти тарафга кетди. Айўун хотун бу тушидан кўп хавотир бўлади. Отасидан қолган бир ўуломи бор эди ўшанга: «Сен Самарқанд шаҳрига боргин, Сулук ота деган киши бор экан, дунёни ҳамма асрорини биладиган одам экан, мани тушимнинг таъбирини ўша одамдан сўраб келгин», – деди. Ўулом Самарқанд шаҳрига бориб, навбат олиб бир кеча-кундуздан кейин Сулук ота олдига кириб Айўун хотиннинг тушини баён қилади. Сулук ота: «Аллоҳ 735 санада фарзанд беради. У Соҳибқирон жаҳонгир бўлади. Менинг гумонимча, ўша фарзанд Тараўай Баҳодирнинг иккинчи хотинидан, яъни Тегина бегимдан пайдо бўлади, рубъи маскунни, яъни етти иқлимни олади», – дедилар. Ўулом келиб бу воқеани Айўун хотунга айтди. Айўун хотун кўп хафа бўлиб ўуломни чақириб: «Тегина бегимни олиб кетиб, бир найранг билан ўлдиргин», – деди. Ўулом Айўун хотунга кўп насиҳат қилди, Айўун хотун рози бўлмади. Ахийри ўулом Тегина бегимни қатл этишга рози бўлиб, Тегина бегимга «Сизни Бухорога олиб бораман, отангиз касал экан, сизнинг келишингизни тайин қилган» деб яранч билан олиб кетди. Бир қанча йўл юриб бир чоҳни лабига келди. Ўулом билан бирга иккита канизак ҳам бор эди. Ўулом икки канизакни қатл қилди. Тегина бегим бечора кўп тавалло қилди. Ўуломга: «Эй, бобо, менинг қатлимдан нима ҳосил бўлади. Қорнимда олти ойлик болам бор, унинг гуноҳи нима бўлади?» – деди. Ўулом: «Ўша боланг сабаби билан сани ўлдираман, чунки у жаҳонгир бўлади», – деди. Ўулом шамширини қўлига олиб Тегина бегимни ўлдираман деганда Тегина бегим ўзини чоҳга ташлади. Ўулом чоҳнинг лабида турган эди, ҳаводан яшин олов пайдо бўлиб ўуломни куйдириб кетди. Тегина бегим унинг ўазабидан омон топди, аммо чоҳдан чиқа олмади. Чоҳда сув йўқ эди. Бир чўпон келиб сув оламан деб чоҳга арқон ташлади, Тегина бегим арқонга осилиб чиқди. Чўпон қараса, бир чиройлик хуштарҳ аёл чоҳдан ипга осилиб чиқди. Чўпон Тегина бегимдан кимлигини сўради. Тегина бегим: «Ман имоқия аҳлидан бўламан
. Кечаси бу ердан ўтиб борар эдим, билмасдан чоҳга тушиб кетдим», – деди. Шунда чўпон куйиб ётган ўуломнинг жасадини сўради. Тегина бегим: «Бу мани эрим эди, яшин уриб ўлди» деди. Аёлнинг ҳуснини кўрган чўпоннинг шаҳвати ғалаба қилиб, Тегина бегимга қўл узатди. Тегина бегим Аллоҳи Таолога бир неча бор муножот қилди. Муножоти Аллоҳга етиб, араб шаклли одам пайдо бўлди, воқеани сўради, Тегина бегим воқеани баён қилди. Араб шаклли одам чўпонга дўқ қилди. У: «Эй, малика, сен менинг ҳамширам қаторидасан. Мани Амири Жоку барлос дейдилар. Бу чўпон менинг чўпоним. Сен мени фарзандларим қаторидасан, мени уйимга боргин, сани фарзандларим иззат-икром билан қабул қилсин. Ундан кейин сенинг хешу ақраболарингни топиб бераман», – деди. Амири Жоку барлос Тегина бегимни олиб келиб хотинига топшир-ди. Ул вақтда Тегина бегимни тўлўоқ тутиш вақти яқин эди. Чор-
шанба оқшоми шаъбон ойининг 25 куни сичқон йили 735 санада Амир Темур туўилди. Саратон қуёши биринчи даражада эди.
Ровийларнинг ривоятига кўра, тўртинчи осмонда етти юлдуз бор, қачонки бу етти юлдуз саратон ойида Жадий буржига кириб бир жойга тўпланса ва ўша вақтда фарзанд туўилса, унга то ўлгунича ҳеч қандай хавф-хатар йўқ, чунки шу вақтда Аллоҳи Таоло дунёни офарида қилган. Соҳиби тарихи Амир Темур Шарифи Яздий айтадики: «Уч фарзанд шу вақтларда туўилган. Биринчиси, ҳазрати Искандар, иккинчиси Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.), учинчиси ҳазрати Амир Темур Соҳибқирон».
Темур туўилгач Амири Жоку барлос унинг тарбиясига машўул бўлди.
Амир Темур олти ойлик бўлганда Соҳибқирон туўилгани барча иқлимларга овоза бўлди. Бир куни Туркия подшоси овга чиқди. Тоғда бир ўор кўринди. Ўша ўорга кириб кўрса, шу ўор ҳазрати Искандарнинг туўилган жойи экан. Ўша ўорда бир лавҳ бор экан. Унда: «Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) туўилганларидан 800 йил ўтгандан сўнг бир бола дунёга келади ва у етти иқлимни олади, Туркия подшоси ҳам унинг қўлига асир тушади. Бу лавҳ Арасту ҳакимнинг хатидур», – деб ёзилган экан.
Туркия подшосининг хизматида Абу Мафохир номли ҳаким бор эди. У: «Мен бу йил қуръа ташлаб билдимки, Мовароуннаҳр мамлакатида бир бола дунёга келади. Унинг лақабини Искандари соний дейдилар» – деди. Бу сўзни Рум подшоҳи эшитиб, Бухоро подшоҳи Баёни Қулихонга нома ёзиб, Абу Мафохир ҳакимни кўп туҳфа ва ҳадя билан жўнатди. Ўша болани топиб ўлдиришни унга тайинлади.
Чақмиз номли ҳаким бор эди. У ўз вилоятидан Баўдод шаҳрига борди. Баўдод мамлакатининг подшоҳи Дилшод деган хотин киши эди. Чақмиз ҳакимнинг келганини эшитиб, уни саройга таклиф қилди. Чақмиз ҳаким: «Бу оқшом Баўдод қасри аўнаб кетади, шу сабабли мен саройга бормайман», – деди. Дилшод хотин бу башоратни қабул қилмади. У: «Қаср ҳафт жушдандур, аўанамайди», – деди. Иттифоқо, ярим кечада қаср аўнаб кетди. Дилшод хотин Чақмиз ҳакимни чақиртириб: «Бу воқеани қандай тушуниш керак?» – деб сўради. Чақмиз ҳаким: «Бу оқшом Мовароуннаҳр мамлакатида бир гўдак таваллуд топди. Шу сабабли қаср вайрон бўлди», – деди. Дилшод хотин у боланинг аҳволидан савол қилди. Чақмиз ҳаким: «Бу гўдак санга мусаллат бўлади, яъни сани юртингни олади», – деди. Дилшод хотин Чақмиз ҳакимни ўша болани ўлдириш учун Ироқдан Бухорога юборди.
Эрон подшоҳи шоҳ Шужў бир оқшом туш кўрди. Тушида офтоб осмондин Мовароуннаҳрга тушибди. Ҳакимдан: «Бу қандай воқеа?», – деб сўради. Ҳаким: «Мовароуннаҳрда соҳибқирон таваллуд топди, у рубъи маскунни олади», – деди. Шоҳ Шужў бу ҳакимни болани ўлдириш учун элчи қилиб Бухорога юборди.